Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 5 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
«УШАБ ТУРИНГ»
Йўқ ўзбекдек болажон халқ,
Қайнотаси қаҳрамон халқ,
Набиралар малах-малах,
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Ҳовлим бўлди болабоғча,
Ҳар йил битта чақалоқча,
Кир чиқади бўхча-бўхча,
Менинг отим - « Ушабтуринг»
Уйим — марказ, уйим — пакка,
Бир он турмам ҳоли, якка,
Уйғонишар турмай хакка,
Менинг отим — «Ушабтуринг».
Намоз чала, саловат йўқ,
Уйқумдаям халоват йўқ,
Шундан юзда тароват йўқ,
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Тилим эртагу аллада,
Ҳеч не қолмади каллада,
Ҳамма билар махаллада,
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Уйим тўла китоб мани,
Аммо ўқишга вақт қани?
Овутиб бир тирранчани,
Менинг отим - « Ушабтуринг».
Етказганига минг шукр,
Нетай, толса бошим қурғур?
Нолиётган бўлсак узр,
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Қўлимда бўлса биттаси,
Этагим тортар тўрттаси,
Атрофда яна ўнтаси,
Менинг отим — «Ушабтуринг».
Ҳой, укангни туртма, болам,
ҲОЙ, пардани тортма, болам,
Китобимни йиртма, болам,
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Ҳой-ҳой, гулни узиб қўйма,
Соатимни бузиб қўйма,
Иштонингга сузиб қўйма,
Менинг отим - «Ушабтуршг».
Ойлиги йўқ қози -ўзим,
Занжири йўқ този -ўзим,
Ўлимимга рози ўзим,
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Дарё эдим оқмай қолдим,
Ойнага ҳам боқмай қолдим,
Эримгаям ёқмай қолдим
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Ёшлигингда отасин боқ,
Қариганда боласин боқ,
Аёл борми биздай қолоқ?
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Кўпайишар борган сари,
Ичикармиш қилсам нари,
Ўлиб кетсам қолар бари,
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Асабларим элак-элак,
Ғалвалардан ўйнар юрак,
Жоним ўзимгаям керак,
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Татўс турди, юриб кетсин,
Йиқилибди. туриб кетсин,
Савобиям қуриб кетсин!
Менинг отим - «Ушабтуринг».
Ўртоғларим, айланайлар,.
Эшитмасам бақирманглар,
«Марҳабо» деб чақирманглар,
Менинг отим - «Ушабтуринг»
Ёзим ўтиб, қишга кирдим,
Ғалва, жанжал, муштга кирдим.
Чўриликка ишга кирдим,
Менинг отим - «Ушабтуринг»
✍️МАРХАБО КАРИМОВА https://t.me/zukko_ayol
Билганларингни англат, аммо ақл ўргата кўрма. Англатилганларни яхшилаб эшит, аммо ҳаммасини ҳам тўғри деб билма.
Сукут сақлашинг, бирор нарсани билмаганлигингни билдирмаганидек, кўп гапиришинг, кўп нарса билганингни кўрсатмайди.
Ҳар кимни ўзинг билан тенг кўр. Ким бўлишидан қатъий назар бир инсонни менсимаслик ақлсизлик, жудаям юқори қўйиш қўрқоқликдир.
Жасорат ақлдан келса жасоратдир, билимсизликдан келса жаҳолатдир...
Жалолиддин Румий
https://t.me/zukko_ayol
Бир ҳаким дебди:
Ҳикматдан қирқ дафтар ёздим, лекин ҳеч қандай фойда кўрмадим. Шундан кейин ундан қирқ сўзни танлаб олдим. Бунинг ҳам нафи тегмади. Охири тўрт сўзни танлаб олдим - фойдаси тегди.
🔘 Буларнинг биринчиси - аёлларга ҳам эркаклар каби ишонч боғламоқ...
🔘 Иккинчиси - бойликка хирс қўйма, чунки кунмас-куни замон ходисалари уни поймол қилади.
🔘 Учинчиси - сирингни дўстингга ҳам айтма, чунки дўстлик душманликка айлангани ҳаётда кўп учрайди.
🔘 Тўртинчиси шулки, фақат нафи тегадиган исмни танла; фойдасиз фазилатдан қочиш ва фақат зарур нарсага қулоқ солиш зарур.
АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ.
Для хорошего настроения
🍂🍁🍂🍁🍂
Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда
Президент Шавкат Мирзиёев COP-29да: "Яшил" энергетикани ривожлантириш бўйича битим, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Миллий павильон ва озарбайжонлик шоир билан учрашув
—
Президент Шавкат Мирзиёев на COP29: Соглашение о развитии "зеленой" энергетики, укрепление сотрудничества с иностранными государствами и международными организациями, Национальный павильон и встреча с азербайджанским поэтом
Президент Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.
Иллат излаганга – иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга – ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга – ҳикматдир дунё!
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 5 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago