PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ - хақ...!!!
ЯШАШ - бахт...
**ВАФО...
Аммам йигирма тўққиз ёшида тўрт гўдаги билан бева қолганлар. Фарзандларини ўзи оёққа қўйиб, қайта турмуш қурмай тақволи бир солиҳа аёлдек яшаб ўтдилар.
Болалигимда уйларига меҳмонга бориб, ҳафталаб турардим. Қизиғи кечқурун ҳамма набиралар бувиси, яъни аммам билан бирга ухлашарди.
Бир қўлида беланчак, оёғидаги ёстиқда яна бири... Аммам ҳар кеча шу аҳволда "Ясийн", " Мулк" сураларини ўқимасдан уҳламасдилар. Ҳар кеча жуда ёш вафот этган жуфтига шундай "дастурҳон" юборардилар...
Келинларини эса ўғиллари билан ҳоли қолдирардилар. Жуда ёшлигимдан"бева"га айландим, сизлар бир-бирингизни қадрлаб яшанглар" дердилар...
Кўпинча бир жамадонни очиб, ичидаги нарсаларни бизга кўрсатардилар. Бу жамадонда ҳар ҳил суратлар, сувенирлар бўларди.
Ўшалардан биттаси-думалоқ дурбинни қўлимизга беришдан олдин "Боҳодир акангни дадасини кўрсатайми?" дердилар.
Бошқа набиралар ҳам "Бизгаям кўрсатинг" деб ҳарҳаша қила бошлашарди. Навбатма-навбат дурбиндан мўралардик. Унда чиройли, ёшгина амаки кулиб турган бўларди. Бу жуда ажойиб эди!
Кўрган билганларинг шунақа вафоли, оқила ва сабрли аёллар бўлишса - Сен ҳам бошқача бўлолмас экансан...
Ҳамма устозлар учун раҳмат Хаёт...
Умму Зайнаб**
**ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)
Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:
“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.
Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.
Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.
Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.
Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».
Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”
Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин**
?** СИЗ КУЧЛИСИЗ...
✔️ Ҳаётингизда шундай воқеа-ходисалар бўлганки, "ҳамма нарса тугади!" деб ўйлагансиз! Ўшандаям енгиб чиққан эдингизку! Енгасиз!
✔️ Ҳаётингиздаги энг оғир муаммонгизни эсланг... Шуни ҳам ечганмидингиз? Ахир ўшанда бу муаммонинг ечими йўқ деб ўйлаган эдингизку! Енгасиз!
✔️ Ҳаётингизда энг оғир йўқотиш бўлганида бу "жудоликни кўтара олмайман!" деган эдингиз... Ҳаёт давом этди-ю.... Енгасиз!
✔️ Сиз бугун тажрибалироқсиз, сабрлироқсиз, ақллироқсиз. Шунинг учун янаям осонроқ енгасиз оғирликларни! Енгасиз!
✔️Ҳар бир муаммони ечганингиздан кейин кучлироқ бўлганингизни эсланг! Ўша муаммога сабаб бўлганларни ёмон кўрганингизни эсланг! Ёмон кўриш, нафрат аслида хақиқий енгилишдир! Нафрат, ёмон кўриш хақиқий кучсизликдир! Кечиринг, хафа бўлманг! Кечирасиз, хафа бўлмайсиз! Енгасиз!
✔️ Шу нарсаларни эслаб яна бир бора ўзингизга ишондингиз. Ичингиздаги ишонч, мехр, кечирим аслида сиздан таралаётган кучдир. Бу кучга ҳар бир ичида нафрати бор, сиздан хафа бўлган, сизга ишона олмаётган ҳар бир кучсиз енгилади! Енгасиз!
✔️ Аслида енгиш ўзингизни енгишдан иборат экан! Нафратни сочмаслик! Жахлни жиловлаш! Ўзига ишониш! Мехр кўзи билан дунёга қараш! Очлик кўзи ўрнига нафс кўзи ўрнига, қизғониш сўзи ўрнига.... ??**
Kechir meni yuragim
?*?*?**
#Аллох_йулида_илиндим **АЛЛАХНИНГ ИСМЛАРИ
Asma Allah (Имена Аллаха)
? Sami Yusuf
Тонгингиз Аллоҳнинг исмини зикр қилиш билан бошлансин
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!**
**Азиз дўстим , қадрдон!
Муборак Жума айёми муборак бўлсин!
Токим қуёш чиқар ҳар тонг саҳарда,
Коинотда ҳорғин ер кезар токим –
Бу кенг самоларда,
Қаро ерларда
Ўзингсан ҳоким,
Аллоҳим!
Беморга шифо бер, соғларга – умр.
Ёлғизга – йўлдошу, юпунга – тугма.
Очларга – нон бергин, тўқларга – шукур,
Мени ҳам унутма...
Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер,
Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол.
Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер –
Муаттар сўзларни айтсин бемалол.
Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр,
Ботирга – тулпору, олимга – рутба.
Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр,
Мени ҳам унутма
Эй менинг РОББИМ.
Азиз диндошим!
Жума кунингиз хайрли бошланиб, хайрли якун топсин, дуоларда ҳамиша дуоталабларни эсланг!**
**СОХТА БАХТ
Жуфтликлар бор бирлашиш учун курашади.
Жуфтликлар бор курашиш учун бирлашади.
Бахтли яшаётгандек кўринманг.
Бахтли яшанг-у, кўринманг.**
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago