💐БЕГОЙИМ💐

Description
Каналимизда хаётий ибратли вакеалар,ривоятлар,хадислар,маърузалар бериб борилади.
Яна турли хил пишириклар, миллий ва Европа таомларини урганишлари мумкин...


Таклиф ва мулохазалар учун @Begoyim_67 га мурожат килинг

Канал 18 январь 2022 йил очилди
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago

1 month, 1 week ago

Бўлган воқеа...

*🏥Шаҳримизнинг экстренные больницанинг яқинидаги дорихоналардан биридаман.*

**Мандан аввал кирган 4-5 харидор бирин - кетин дориларини олиб чиқиб кетса ҳамки, чеккароқда тортинибгина турган 18-19 ёшлардаги ўспирин ҳам мендан аввал кирган бўлсада, харид қилмай тек туравериши эътиборимни тортди.
Инсонни ҳар қандай ҳолати юзида намоён бўлади. Ўспиринда ҳам шундай, юзлари сўлғин, кўзларида ташвиш, хавотир бор эди. Назаримда ҳамма чиқиб кетишини кутаётгандек.
Қизиқувчанлигим сабаб излаган доримни олиб бўлсам ҳам, худди дориларни томоша қилаётгандек юзимни четдаги дориларга қаратиб, ўспириннинг сотувчига айтаётган сўзларига қулоқ солдим.
Аямни мазалари йўқ, шу болницада ётишибди, ёнимда пулим ҳам қолмади, дори жудаям зарур. Паспортимни қолдирсам дори бериб тураверасизми ака - ўспирин йигитни овозида ҳам ялиниш, ҳам уялиш ва ишонинг, ҳам йиғлашдан ўзини зўрға тутиб тургандаги ҳолат бор эди.
Бу орада дорихонага 35-40 ёшлардаги эркак киши кириб келди. - Майлику-я укам, фақат пулини тезроқ беролисми, бизда йиллаб қолиб кетган паспортлар ҳам бор - деди аптекачи. Бераман ака, ишонинг, худо ҳоҳласа 2-3 кунда сизга пулини олиб келиб бераман. Ўспирин йигит бу гапларини сотувчи бериш фикридан қайтиб қолмасин дегандек шошилиб гапирди.

Кишиларнинг ўзи ёки яқин инсони бемор бўлса-ю дорига пули бўлмаса, икки томонлама эзилади. Бир тарафдан муҳтожлиги ва иккинчи тарафдан эса беморлик. Йигитчага ич-ичимдан ачиндим.

Уларни суҳбатига худди мендек кузатаётган, навбат кутиб турган киши аралашди.

Йигитчани дорилари нархини хисобладингизми? Қанча бўлар экан? - 300 мингдан ошади.

Мана 400 минг. Қайтимини бу укамга беринг.- деди.

Кейин ўспиринга қаради-да онангни эҳтиёт қилгин ука. Пулни эвазига эса, жума кунги дуолар ижобат бўлади, иншаАллоҳ, мани фарзандимни дуо қилиб қўйгин - деди.

Йигитча қўлларини очди, лекин дуо қила олмади, гапира олмади, қўллари билан юзини беркитди, аниқроғи кўз ёшларини кафтлари орасига беркитди 😢**

http://t.me/begoyim_kanalii

1 month, 1 week ago

✒️Эски кўйлак.

Байрам яқин эди. Бозордан онамга атаб чиройли кўйлак сотиб олдим. Ҳайитда ҳам тикувчи қўшнимизга бир кўйлак тиктириб олиб боргандим...
Аммо эгнида ҳали ҳам ўша увада кўйлак эди... Ювилавериб юпқалашиб кетган, ранги униқиб, бир аҳвол бўлиб қолган ўша “минг йиллик” кўйлак. Уни ечиб олиб, янги кўйлакни кийдирдим.
– Онажон, энди алмисоқдан қолган шу кўйлагингизни кийманг, поллатта қиламиз уни, – дедим.
Онам бечора беозоргина жилмайиб:
– Болам, мато эскиргани сари юмшайди, ёқимли бўлади. Эскиларни кийсам, танам яйрайди. Мана бу сен келтирган кўйлак зўр, чиройли... Лекин уни кийсам, юрагим сиқиляпти. Шу эским дуруст, – деди.
Бирпасдан кейин қарасам, яна ўша қадрдон кўйлагини кийиб олибди. Менга қараб: “Янги турсин, болам, у ёқ-бу ёққа чиққанимда тўйларга кийиб борарман”, деди.
Мана, Чорсуни роса қидириб, ўша эски кўйлакка ўхшашини топдим. Пахтадан бўлган матодан одмигина тикилган. Ранги ҳам ўшанга ўхшайди.
Ҳовлига кираётиб, онамга кўзим тушди. Икки букилибгина, нимадир юмуш билан банд эди. Устида яна ўша кўйлак...
Айланиб-ўргилиб бизни уйга киритди. Ажин босган юзига, озғин қўл-оёқларига, бизни кўриб қувончдан порлаётган нурсиз кўзларига боқаман... Онагинам қариётир.
– Онажон, мана сизга худди эгнингиздагидек кўйлак олиб келдим... Энди у эскини киймайсиз! Келинг, шу янгисини кийиб олинг! – дедим.
– Ҳозир... ҳозир, шу... келасизлар, деб эрта тонгда тут қоқтириб қўйганман. Шуни олиб келай, – деб ортига бурилди-ю, кўйлагини нимадир илиб қолди.
Увада кўйлак “ширр...р” этдию йиртилиб кетди.
– Ана бўлди, энди киймайсиз шу савилни! – деб ҳам қувониб кетдим, ҳам онамни хижолатпазликдан чиқармоқчи бўлдим.
Онам уялганидан қизариб кетди, кўйлагига ҳам ачинди.
– Охири йиртилди-я, аттанг... – деб қўйди.
Янги кўйлакни кийгиздим. Жуда ҳам ярашди, ҳатто ёшариб кетгандек бўлди.
Йилларнинг шафқатсиз шамоллари онагинамни йиқитди. Кўргани борсам, тилдан қолган эди. Аммо кўзлари “Хайрият, яна сени кўрдим!” деган каби миннатдор боқарди. Шунда бирдан нигоҳларини олиб қочди. Қўллари билан эгнидаги ўша эски кўйлагини кўрпа остига яширишга уринди.
Опамдан илтимос қилиб, келин ювиб, тикиб қўйган шу кўйлакни топтириб, кийиб олибди. “Ана шу кўйлагимни даданг олиб берганди. У эскирди, биз кексайдик. Кўйлагим ўзимга ўхшайди”, деганмиш.
Оҳ... онажоним! Ўзингизни айбламанг! Энди ўйлаб қарасам, ростдан ҳам кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан. Ёшлигингизда гўзал, дилбар бўлгансиз. Кейин қаридингиз... нурли кўзларингиз нурсиз, сарвдек қоматингиз ёй мисоли эгилди, таранг юзларингиз ажинларга тўлди.
Рост айтдингиз, кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан... Эскиргани сари азиз бўлди, ювилгани, юпқалашгани сари мулойим, ёқимли бўлди. Аммо ҳамма нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси ҳам бор. Сизнинг кўйлагингиз ва умрингиз интиҳоси бизга сабоқ бўлди.
Отам – эрингиз совға қилган бир мато сиз учун шунчалик азиз ва қимматли бўлса, ўша инсоннинг ўзига бўлган меҳру муҳаббат, садоқатингиз қанчалик улуғ бўлган экан?!

http://t.me/begoyim_kanalii

1 month, 1 week ago

Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир-жонга оғриқ беради.

Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим. Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас. Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди.
- Тузукмисан?
- Ха, узур, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, опичлаб оламан! Албатта машинамда олиб бораманда!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У рахмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Тахоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
Мен ортга қайтмоқчи хам эдим, бир инсон Биродар, келинг, мана тахоратхона бўш деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида тахорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб тахорат олдим.
Одам кўп, бировни биров билан иши йўқ.
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми? деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша мен туртиб юборган йигит эди.
Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим. Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим. Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.
Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди. Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
Умрим бизнес билан ўткан экан.
Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллохга ҳамд айтдим.
Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда! Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди...

http://t.me/begoyim_kanalii

1 month, 2 weeks ago

*📹 Аллохнинг бундай бандалари, хисобсиз Жаннатга киради!☝️***

🎙️ Муҳаммад Бобур домла

http://t.me/begoyim_kanalii

1 month, 2 weeks ago

📹 Бева сингил
*📺   КАНАЛМИЗДА ХАЁТ САБОҚЛАРИ.*

http://t.me/begoyim_kanalii

1 month, 2 weeks ago

Ilindim 💋💋💋

http://t.me/begoyim_kanalii

3 months, 2 weeks ago

*📹 Эрта туришнинг сири нимада?#психолог *Гулноза Якубжонова

🌙🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙**http://t.me/begoyim_kanalii

3 months, 2 weeks ago
[#Фойдали](?q=%23%D0%A4%D0%BE%D0%B9%D0%B4%D0%B0%D0%BB%D0%B8) *****❗️***Энурез (сийдик тута олмаслик) ни …

#Фойдали *❗️*Энурез (сийдик тута олмаслик) ни уй шароитида самарали даволанг

💡Керак бўлади:
1 ош қошиқ укроп уруғи
1 стакан қайноқ сув

✔️Тайёрлаш: укроп уруғи устидан 1 стакан қайноқ сувни қуйилади ва 3-4 соатга дамлаб қўйилади. Кейин сузиб олиниб, бир кўтаришда ичилади. Бу самарали доривор ҳамма катта ва кичик учун ёрдам беради**.

Ота-оналарга юбориб қўйинг👆**

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!**
http://t.me/begoyim_kanalii

3 months, 2 weeks ago

Онамга 20 минг...😢**

Жудаям таъсирли видео, охиригача кўринг, яқинларга юборинг, сабоқ олиш вақти келди .**
http://t.me/begoyim_kanalii

3 months, 2 weeks ago

БАРАКАНИНГ САБАБИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Улуғ мутасаввиф Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига бир кимса келиб баҳслашибди.
У: “Барака деган нарса мавжуд эмас”, дебди.
Иброҳим ибн Адҳам жавоб берибдилар:
- Сен итлар ва қўйларни кўрганмисан?!
- Ҳа.
- Уларнинг қайси бирининг болалари кўп бўлади? Қайси бири кўпроқ туғади?
- Итлар еттита, қўйлар эса учтагача болалайди.
- Атрофингга назар солгин, қайси бири кўпроқ?
- Менимча, қўйлар кўп бўлса керак.
- Ахир қўйларни гўшти учун кўплаб сўйилади-ку, уларнинг сони камайиб кетиши керак эмасми?
- Ҳа.
- Мана шуни барака дейилади.
- Нима учун бундай бўлади (нимага қўйларда барака бор, итларда эса йўқ)?
Иброҳим ибн Адҳам: “Чунки қўйлар туннинг аввалги қисмида ухлаб, тонг отгунига қадар уйғонадилар ва Аллоҳнинг раҳмати ёғилаётган вақтда бедор бўлганлари учун уларга барака тушади. Итлар эса, туни билан вовуллаб юради, у ёқдан бу ёққа югуради, тонг отар вақтида эса уйқуга ётади. Раҳмат ёғилаётган вақтни ғафлатда ўтказгани боис уларга барака тушмайди”, деб жавоб берибдилар.

http://t.me/begoyim_kanalii

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago