💐БЕГОЙИМ💐

Description
Каналимизда хаётий ибратли вакеалар,ривоятлар,хадислар шеърлар бериб борилади.
Яна турли хил пишириклар, миллий ва Европа таомларини урганишлари мумкин...


Таклиф ва мулохазалар учун @Begoyim_67 га мурожат килинг

Канал 18 январь 2022 йил очилди
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 3 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago

5 days, 12 hours ago

Дадасига энг меҳрибон - бу қиз
фарзанд бўлади! Қиз фарзандлар 
—  ЖАННАТ КАЛИТЛАРИ! 😍

Қиз фарзанд жаннат калитидир

Яқинларга юбориб қўйинг

http://t.me/begoyim_kanalii

5 days, 15 hours ago

Бир боғи минг сўм

Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик. Уловни тўхтатиб,  ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган. Унга кўкатлар юкланган экан. Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди. Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди. Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади.
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди.
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди.
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди.
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик. Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи юз сўм...” сўзлари бошимда айланарди.
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан.

Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин.

Илҳомиддин Тоиров
http://t.me/begoyim_kanalii

2 months, 3 weeks ago

💐🍃💐🍃💐🍃

http://t.me/begoyim_kanalii

2 months, 3 weeks ago

Хаёт сабоклари...

http://t.me/begoyim_kanalii

2 months, 3 weeks ago

Хаёт сабоклари

http://t.me/begoyim_kanalii

2 months, 4 weeks ago
💐БЕГОЙИМ💐
2 months, 4 weeks ago
💐БЕГОЙИМ💐
2 months, 4 weeks ago
💐БЕГОЙИМ💐
3 months ago

Алҳамдулиллаҳ... Аллоҳ азиз қилганни, бандаси хор қилолмас экан. Онам икки қизи, икки куёви, еттита неваралари ардоғида.
Холамни кўй ўйлайман... Ўз опасини оиласини бузди, икки қизини тирик етим қилди. Охири нима билан тугар экан-а? Холам катта фарзандини 27 ёшида одамлардан беркиниб, бошқа уйида тўй қилиб узатди. Сабаби келган ҳар бир совчиларга қўшнилар тарафидан яхши гаплар бўлмагани эди. Холамнинг битта невараси бор. Кейинги фарзандлари ҳам пишиб, етилиб ётибди. Синглим 28 ёш, укам 26 да, кенжаси 23 да. Холам билан алоқани узган тоғаларим катта тоғамдан кейин яна секин борди-келдини йўлга қўйишди. Унгача холам билан кўпнинг алоқаси кесилган эди.
2004 йил аям оламдан ўтдилар. Бир пайтлар холамнинг ифлос ишларига гувоҳ бўлган тоғаларим: "Қишлоққа қадам босмасин! Ўлдирамиз!", дейишган экан. Шундан кейин холам қишлоққа бормаган... Аям вафот этганларида мен бир ойлик келин эдим. Онам билан бирга қишлоққа бордик. Катта холам катта тоғамдан чўчиброқ: "Синглингиз билан куёв келса уйга киргизинг, индаманг! Уни ҳам онаси-ку", дедилар. Тоғам индамадилар... Жанозага отам билан холам биздан кейин кириб боришди... Ҳеч ким индамади... Холам бир бурчакка ўтириб олиб йиғлаганди, ўшанда... Ҳамма келганлар холамга нафрат билан боқишарди... Ҳа, нафратга арзийдиган ишлари кўп эди, унинг... Ҳа, лаънатга арзийдиган ишлари кўп эди, унинг... Уста Ширинда туришганида ўз кўзим билан кўрганим, гувоҳ бўлган бир нарсани эслатиб ўтгим келди... Битта хонада дастурхон қилиб солинган оқ чит, устига косада ун, унни ўртасида шам турарди. Ва шу хонасига кирмоқчи бўлсак: "Кирмаларинг у мени чиллахонам. Мен эскичани бўйнимга олганман", дерди. Холам умрини сеҳр-жоду, иссиқ-совуқ каби ҳаром ишлар билан хароб қилди. На ҳаётида ҳузур бор, на юзида нур... Онам сабрнинг орқасидан яхшилик ва лаззатга эришдилар. Аллоҳ таолонинг онамга мукофоти - ақлли, ибодатли, фаросатли, жонкуяр мард куёвларни бергани бўлди! Ўғиллардан-да аъло, ўғиллардан-да меҳрибон, алҳамдулиллаҳ... Биз синглим билан жуда яхши оилаларга келин бўлиб, тиниб-тинчидик...
Ўша пайтлар онам шаҳарда ёлғиз қолганларида катта тоғам: "Қишлоққа қайт, ўзим ёрдам бераман", деган эканлар. Онам: "Йўқ! Ҳеч қайтмайман, келинойим ва келинларимни олдида тилим қисиқ бўлиб юришни хоҳламайман. Ўзим ва қизларим учун ўзим ҳаракат қиламан. Ҳеч кимни тинчини бузиш ниятим йўқ", деб бормаган эканлар.
Зулфия опа, мен оиламдаги воқеаларни ор қилиб, уялганимдан қайниларим, овсинларимдан беркитганман. (Онамни ажрашиб кетганларини билишарди, лекин отамга холам тегиб олганларини билишмасди. Совчиларга онамнинг ажрашиб кетганлари айтиларди, хоин эса холам эканлиги айтилмаганди) Улар эса қаерлардандир эшитиб қолишибди. Овсинларим бир-икки марта гапириб, устимдан кулишди. Мен тан олмадим. "Ёлғон!", деб туравердим. Синглим ҳам менга ўхшаб оиласига айтмаган. Синглимни бешта қайнагачиси, тўртта овсини бор. Улар ҳам аллақаерлардан эшитишибди ва синглимни ўртага олиб савол-жавоб қилишибди. Синглим: "Ҳа, шундай бўлган. Лекин бу ишларда бизнинг айбимиз йўқ", дебди. Шундан сўнг улар жим бўлишибди. (Кимни нима ҳаққи бор, бировнинг оилавий ишларига аралашиб... Нега қайнагач, қайнисингил, овсинларнинг кўплари ўз ишларини қилмай, ўз ташвишларини қилмай келинларнинг кетига тушиб, ҳисоб сўраб юрадилар? Ёки сувни лойқалатиш шунчалар лаззат берадими?)
Ҳаёт қисқа, гина-аразларга арзимайди. Силаи раҳмни ўйлаб отамни кўргани боргим келади, лекин журъат қилолмайман. Нега биласизми? Холам билан қизлари: "Қизларингиз келмасин!", дейишган. Нима бўлганда ҳам ўгай сингилларим ва ўгай укаларимни яхши кўраман. Мен уларга ўхшаб кўксиларидан итармайман, келсалар бажонидил қабул қиламан.
Ҳамма нарсанинг хотимаси бор-ку... Холамнинг хотимаси нима билан тугар экан, қизиқ... Бобом шунча мол-дунё йиғдилар, бир рус аёлнинг уйида вафот этдилар. На йиққанлари ўзларига буюрмади, на фарзандлари қойиллатиб хизматларини қилишмади...

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 3 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago