Муҳайё Бегалиева шеърлари

Description
Шоирмисан дерлар баъзилар тинмай ,
Гоҳо шеърларимни назарга илмай .
Тўғрида шоирлар мадҳ этар тинмай ,
Лекин арзимайди онамдан бошқа .

Шоира_Муҳайё Бегалиева.
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 13 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 6 days, 11 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 12 hours ago

21 hours ago

*💥*💥💥 Қалб исёни ......

Жала қуяётир, тез - тез аёвсиз,
Менинг қалбимда ҳам, битмас ғалаён.
Муҳаббат тугаган, кӯнгил қаровсиз,
Ташлаб кетилгандай, қилади исён .

Мен ҳақимда гаплар, бӯлади миш - миш,
Ғийбатим қилишар, эрта - кеч тинмай.
Қисматим қаҳратон, баҳори йӯқмиш,
Ҳазонга тӯлади, умр ҳам сӯнмай.

Ӯзини кимлигин, унутиб қӯйган,
Бировни ҳаётин, қилар сарҳисоб.
Ғийбатимдан балки, мириқиб тӯйган,
Балки ёзаётир, катта бир китоб.

Сиз ёққан гулҳанга, бӯларман ӯтин,
Ӯчиб қолган дилга, бӯларман чироқ.
Қилаётган ишим, ӯйлайман кетин,
Сизга қизиғи йӯқ, айтаман бироқ.

Гуноҳлар шодасин, илиб бӯйнига,
Бировни ғийбатин, қилманг илтимос.
Ёлғондан ишончни, солиб кӯнглига,
Фақат ӯзингизни, алдайсиз холос.

    1. 2024 йил. Фарғона шаҳри.
      Муҳайё Бегалиева.

🎤🎤🎤🎤 РУСТАМУ ДОСТОН.**@jannatimsionam

@muhayyo_sherlari

3 days, 16 hours ago

*💥*💥💥 Кетдинг осон...

Наҳот қадрим шунчалар арзон,
Наҳот ишқим бӯляпти сарсон.
Юрагимга тӯкилар ҳазон,
Кечиб кетдинг....
Шунчами осон....

Учрашувлар топди ниҳоя,
Армон бизга, солдими соя.
Суянгандим, дегандим қоя,
Кечиб кетдинг......
Шунчами осон....

Келди менга қаҳратон фасли,
Насиб қилмас, энди ёр васли.
Севганмидинг, юракдан асли,
Кечиб кетдинг.....
Шунчами осон.....

Ӯйлайвериб адолар бӯлдим,
Муҳаббатга гадолар бӯлдим.
Ҳижронингдан, ӯлдима - ӯлдим,
Кечиб кетдинг.....
Шунчами осон.....

Кӯнглим ярим, солдинг бозорга,
Чидолмайди ортиқ озорга.
Тириклайин кӯмдинг мозорга,
Кечиб кетдинг.....
Шунчами осон.....

Бир кун қайтиб келади баҳор,
Марҳаматим бӯлма умидвор.
Икки карра ӯлдирма такрор,
Кечиб кетдинг......
Шунчами осон.....

    1. 2024 йил. Фарғона шаҳри.
      Муҳайё Бегалиева.**@muhayyo_sherlari
3 days, 23 hours ago

*💥*💥💥. БЕВАФО ....

Севаман деб менга, сӯзлама ёлғон,
Бошқани ишқида, бӯзлама нодон.
Ёлғонда сендан ҳам, қолади шайтон,
Бевафо ёрижон, йиғлама ёлғон.

Оқшом йиғлагандинг, тонгда куласан,
Билмадим сӯрамай, қайда юрасан.
Сӯрасам жилмайиб, кулиб турасан,
Бевафо ёрижон, сӯзлама ёлғон.

Муҳаббат сен учун, шунчалар арзон,
Тентираб, кезасан, оввора - сарсон.
Қадрига етасан ишқимни, қачон,
Бевафо ёрижон, қийнамаган жон.

Дил изҳор қиласан, кӯзларинг кулар,
Сӯзларинг ростлигин айтчи ким билар.
Нимани ӯйлайсан, ҳаёлда нелар,
Бевафо ёрижон, сӯзлама ёлғон.

Ҳажрингда беморман, кутдим интизор,
Шеърларим ёзилди, қалбимда озор.
Билмасанг билиб қӯй, ишқим этма хор,
Бевафо ёрижон , ӯртамагин жон.

Ошиғинг қийнама, қӯлларингни бер,
Муҳаббат боғимни, гулларини тер.
Ошиғинг бир умр, фақат сени дер,
Бевафо ёрижон, қийнамаган жон.

    1. 2024 йил. Фарғона шаҳри.
      ✍️ Муҳайё Бегалиева.**

@muhayyo_sherlari

3 months ago

*?*?? Дадажон , бу кеча тушимга киринг ....

Бугун қувончларим келар басма - бас ,
Дўстлару - душманлар қилишар ҳавас .
Бўғзимдан бўғади , чиқолмай нафас ,
Дадажон , бу кеча тушимга киринг .

Биламан ҳолимдан ҳабардор ҳар он ,
Руҳингиз парвона , фидо сизга жон .
Эркалаб , суярдиз мени ҳар қачон ,
Дадажон , бу кеча тушимга киринг .

Бағрингизда ором олайин тўйиб ,
Дунё , бойликларни бир четга қўйиб .
Елкангизда ухлай боладай бўлиб ,
Дадажон , бу кеча тушимга киринг .

Сизсиз ярим жоним, чексиздир армон ,
Сизсизлик оғирдир , қийнайди ҳамон .
Болалигим қўмсаб , кулай мен шодон ,
Дадажон , бу кеча тушимга киринг .

Кезайлик ҳовлимиз гулзорларида ,
Сиз севган оқибат бозорларида .
Дард қолсин дунёнинг озорларида ,
Дадажон , бу кеча тушимга киринг .

Пешонам ўпсангиз кўнглим тўларди ,
Қаро кўзларимда қувонч бўларди .
Қалбимда минг турфа, ҳислар тўларди ,
Дадажон , бу кеча тушимга киринг .

Фалакка етса гар дилдаги оҳим ,
Руҳингиз шод бўлсин пушти - паноҳим .
Фақат соғинч бўлса катта гуноҳим ,
Дадажон , бу кеча тушимга киринг .

Сизни яхши кўрар қизингиз билинг ,
Дадажон , бу кеча тушимга киринг ...

    1. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
      ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева**

@muhayyo_sherlari

3 months ago

*?* Хожи бобомиз Собиржон Солиханов ўз дардларига малҳам бўлган ,, MEDİON " Клиникаси ўз миннаддорчиликларини билдирадилар .
Шифокорларим Аллоҳ паноҳида бўлсинлар .

Дард берди Аллоҳ бугун ,
Бошим тегиб ёстиққа .
Юракда бўлди тугун ,
Чидолмадим оғриққа .

Ё алҳазар нетаман ,
Борми дардимга даво .
Ҳақиқатни айтаман ,
Докторлар топди шифо .

Кардиолог шифокор ,
,,MEDİON " дан олдим жой.
Аллоҳ жоним айлаб ёр ,
Ҳаёт берди ҳойнаҳой .

Бундаги шифокорлар ,
Жарроҳлик қилди аста .
Қайда бундай фидокор ,
Ором топади ҳаста .

Энг сўнгги апаратлар ,
Ишлайди робот мисол .
Қилмадим башоратлар ,
Топганлари хўп ҳалол .

Фарзандларим шод бўлди ,
Қайта келдим дунёга ,
Кўзимга ёшлар тўлди ,
Шукур айтай Худога .

    1. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
      ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .**

@muhayyo_sherlari

3 months ago

https://telegram.me/muhayyo_sherlari/2173

@muhayyo_sherlari

Telegram

Муҳайё Бегалиева шеърлари

***👋***𝐀𝐒𝐒𝐀𝐋𝐎𝐌𝐔 𝐀𝐋𝐀𝐘𝐊𝐔𝐌***👋*** ***🕋***𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝𝐠𝐚 𝐔𝐦𝐦𝐚𝐭 𝐛𝐨'𝐥𝐠𝐚𝐧 𝐚𝐡𝐥𝐢 𝐌𝐔𝐒𝐔𝐋𝐌𝐎𝐍𝐈𝐌  ***🕋******✨*** 𝐁𝐢𝐳𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐪𝐚𝐝𝐫𝐢 𝐛𝐚𝐥𝐚𝐧𝐝 𝐪𝐚𝐝𝐢𝐫𝐝𝐨𝐧𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳   ***🥰***  ***🥰***  ***🥰***   ***🥰***  ***🥰***  ***🥰***  ***🥰*** ***🥰*** 𝐁𝐮𝐠𝐮𝐧 𝐲𝐚𝐧𝐢 22.08.2024 𝐤𝐮𝐧𝐢 ***🇺🇿*** 𝐎'𝐙𝐁***🇺🇿*** 𝐬𝐨𝐚𝐭𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 ***🕓***16:00 𝐝𝐚 ***🕓***𝐬𝐢𝐳 𝐚𝐳𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 ***🌺******🌺******🌺******🌺******🌺******🌺******🌺******🌺******🌺******🌺******🌺*** 𝐁𝐔𝐍𝐘𝐎𝐃𝐁𝐄𝐊 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐊𝐎𝐑𝐋𝐀𝐑𝐈 𝐠𝐮𝐫𝐮𝐩𝐚𝐬𝐢𝐝𝐚 𝐲𝐚𝐧𝐠𝐢…

3 months ago

*?*?? Бевафолар ўзи ким ...
Премьера ......

Бевафога қиламан таъзим ,
Қолмади ҳеч гуноҳи - аъзим .
Севги учун йўқ энди қарзим ,
Бевафолар ўзи ким асли .

Севишасиз кўнглига кириб ,
Кун санайсиз бағрингиз тилиб .
Воз кечасиз бошқасин кўриб ,
Бевафолар ўзи ким асли .

Ҳижронларга бўласиз сарбон ,
Ишқ шаҳрида гўёки хоқон .
Муҳаббатни биласизми кон ,
Бевафолар ўзи ким асли .

Гул тутасиз кулгулар сохта ,
Қалбингизда туйғулар сохта .
Севгисига қўйишиб нуқта ,
Бевафолар ўзи ким асли .

Бир айланиб баҳорлар қайтар ,
Тунда кетдан наҳорлар қайтар .
Кўз ёш тўккан анҳорлар айтар ,
Бевафолар ўзи ким асли .

Муштоқ кутар севган бу кўзлар ,
Ҳақиқатдир лек аччиқ сўзлар .
Тарк этилган муҳаббат бўзлар ,
Бевафолар ўзи ким асли .

Наҳот унда бўлмаса кўнгил ,
Ўйин бўлса , йиғласа кўнгил .
Бағритошда тўлмаса кўнгил ,
Бевафолар ўзи ким асли .

    1. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
      ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .**

@muhayyo_sherlari

3 months ago

??? Фақат мени севгин гулим ......

Юрагимга севги солган суронлардан ,
Рашк ўтида қолдирган бу бўронлардан .
Асрагайман гулим , келган тўфонлардан ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

Бўйларингни бўйласам гар райҳонимсан ,
Қоши - камон ёй отгувчи пайконимсан .
Ишонгувчи ҳаловатим , маконимсан ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

Мусаффо бир чарақлаган осмонимсан ,
Бошим қўйсам баҳра олган , оромимсан .
Қатъиятим , шаҳсиятим , қароримсан ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

Кўзларимда яшагувчи кўз туморим ,
Назарлардан сақлар сени , тақ туморим .
Талпинганда ором топай , дил хуморим ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

Бирам ёқар дилга ширин аразларинг ,
Дилинг покдир , йўқдир асло ғаразларинг .
Туйсам дейман бир умр ёр , нафасларинг ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

    1. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
      ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
      ? РУСТАМУ ДОСТОН.
      ▷◉─────────0:00
      ? ?**

┅━✧⊱••••???•••⊰✧━┅
?@muhayyo_sherlari **

3 months, 1 week ago

*?*?? Фақат мени севгин гулим ......

Юрагимга севги солган суронлардан ,
Рашк ўтида қолдирган бу бўронлардан .
Асрагайман гулим , келган тўфонлардан ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

Бўйларингни бўйласам гар райҳонимсан ,
Қоши - камон ёй отгувчи пайконимсан .
Ишонгувчи ҳаловатим , маконимсан ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

Мусаффо бир чарақлаган осмонимсан ,
Бошим қўйсам баҳра олган , оромимсан .
Қатъиятим , шаҳсиятим , қароримсан ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

Кўзларимда яшагувчи кўз туморим ,
Назарлардан сақлар сени , тақ туморим .
Талпинганда ором топай , дил хуморим ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

Бирам ёқар дилга ширин аразларинг ,
Дилинг покдир , йўқдир асло ғаразларинг .
Туйсам дейман бир умр ёр , нафасларинг ,
Бир ўтинчим фақат мени , севгин гулим .

    1. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
      ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .**

@muhayyo_sherlari

3 months, 2 weeks ago

*?*?? Мусофирга осон деманглар .....

Мусофирга осон деманглар ,
Баҳорларин беради кузга .
Иссиқ - совуқ тиним билмайди ,
Кўзда ёшин кўрсатмас сизга .

Мусофирга осон деманглар ,
Осмон узоқ , ер қаттиқ келар .
Соғинчларда ўртаб юрагин ,
Оилам деб югуриб - елар .

Мусофирга осон деманглар ,
Армон билан тўлган дилзори .
Фарзандларин соғинганда ҳам ,
Йиғлолмайди йўл қўймас ори .

Мусофирга осон деманглар ,
Ота - она , жигарим дейди .
Касал бўлса айтолмас дардин ,
Яқинларин ғамини ейди .

Мусофирга осон деманглар ,
Қадри қордек пағалаб турар .
Унинг ҳаққин ноҳақ еманглар ,
Тирноғида тирмашиб юрар .

Мусофирга осон деманглар ,
Ўзга юртда нонин теради .
Оч қолсада ўз дўсти учун ,
Ҳатто ширин жонин беради .

Мусофирга осон деманглар ,
Ёлғизликда ўтқазар тунин .
Кўнгли нозик эзиб ўтманглар ,
Чунки дарди қалбда яширин .

Мусофирга осон деманглар ......

    1. 2024 йил . Фаргона шаҳар .
      ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .**

@muhayyo_sherlari

We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 13 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 6 days, 11 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 12 hours ago