🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Виждонли инсонлар қилиб қўйган бирор тузатиб бўлмас хатоси ёки айби учун ўзларини қанчалик маломат қилишларини биламиз. Бир умр тушкунликда яшаш мумкин, ичкиликка бериладилар ва ҳатто баъзида ҳаёт бутунлай издан чиқади. Мазмун йўқолади, бошқа одамга айланади. Яқинлари унга “барчасини унутишни, ҳаёт тўхтаб қолмаслигини, фалон фалон иш қилса, балки айби ювилишини” айтиб таскин бермоқчи бўладилар...
Дин, хусусан Ислом ҳаётга мазмун берганидек, бундай ҳолатга тушган инсонларни ҳам қутқаради – “Аллоҳ раҳмон ва раҳим, ҳар қандай гуноҳни кечиради” дейилади оят ва хадисларда.
Лекин ўша оятлар ва хадисларга боғлиқ воқеаларга, мана шу ўгитлар илк бор янграган даврларга эътибор берсак, саҳобаларнинг бир гуноҳ учун ўзларини нақадар маломат қилганликларини, юқоридаги ҳолатга тушиб, ҳаётлари қанчалик издан чиқиш ҳолатига келиб қолганини кўрамиз. Қизиқ, улар Аллоҳ ҳар қандай гуноҳни кечириши мумкинлигини билмасмидилар?
Билардилар.
Фақат буни яшаш тарзларининг марказига қўйиб олмагандилар. “Беайб парвардигор”, “Худонинг ўзи кечирсин-у” деган гапларни ўзларига нисбатан ишлатмасдилар.
Тавбанинг энг асосий шартларидан бири ўша қилиб қўйган гуноҳ учун ҳақиқий пушаймонликдир. Мана шу пушаймонликни ҳис қилмай туриб, виждонимизни қийнамай туриб, Аллоҳнинг кечиришидан умид қилиш мантиқсизлик...
Энди, ўйлаб кўринг, қайси айбингиз, гуноҳингиз учун ҳалигача виждонингиз қийналади, бировга айтишга уяласиз, ўзингизни кечирмайсиз, бошқа такрорламайсиз, Аллоҳнинг жазосидан қўрқасиз? Ана ўша гуноҳингиз, иншооллоҳ кечирилгандир... Яна борми бошқа?
Рамазонни соғинамиз, рамазон жуда тезда ўтиб кетди, келаси рамазон насиб қилармикин - мана шундай гапларни жуда кўп эшитамиз, бу гапларнинг кўпи жуда самимий бўлади.
Албатта, бу ойнинг ўз кайфияти бор - одамлар одатдагидан сахийроқ, одамлар одатдагидан мулойимроқ, одамлар одатдагидан ибодатлироқ, одамлар одатдагидан яхшироқ...
Биз мана шу кайфиятни яхши кўрамиз аслида, йил бўйи соғинамиз гўёки.
Лекин биласизми, Ислом доим амалнинг ниятига, мазмунига, кайфиятига урғу беради. Биз мана шу кайфиятни исталган бир кунда пайдо қилишимиз ўз қўлимизда экан, демак биз истаган кунимизни рамазоннинг бир кунига, истаган бир тунимизни лайлатулқадрга айлантиришимиз мумкин. Аллоҳнинг ўша тунни яширишида, бир ойнинг бошқаларидан афзал қилинишида мана шу ҳикмат - инсоннинг тўғри йўлга тушиб олиши, яхши амаллар одатга айланиши учун имконият эмасмикин, деб ўйлаб қоламан.
Ахир бир ой мунтазам қилинган ҳар қандай ишнинг одатга айланиши осон.
Биз эртага ҳам одатдагидан ибодатлироқ, одатдагидан сахийроқ, одатдагидан яхшироқ бўлишимиз мумкин. Ўшанда оддий кунимиз ҳам биз учун рамазон кунига айланади. Рамазон бизнинг одатимизга айланади...
Тасаввур қилинг, ҳар куни рамазон - неъматку бу!
Аъзам Ўктамнинг қўйидаги шеърини илова қиламан.
«На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!»
Ҳасанали ота, асл исмлари Миракмал Жамилов билан «Чемпион»да бирга ишлаганмиз. Соатлаб телефонда гаплашардик, кўришганман, уйларига борганман, кампирлари билан ёлғиз, суяниб яшардилар.
Тахаллус танланиши ҳам қизиқ. Нега Ҳасанали ота? «Ўтган кунлар»даги қул образи. «Сиз ёшларни қариган чоғимда топдим, ҳаммаларинг мен учун Отабексизлар, сизларга қул бўлиб хизматларингни қилай, шунинг учун Ҳасанали отангизман» дегандилар.
Адабиётга жуда қизиқардилар, уйлари тўла китоб. Бир вақтлар қизиқиб, ҳикоялар ёза бошлаганимда, илк танқидчим, ҳамма мақтаганда, у инсон ҳикояларнинг жуда бўш экани, ғоя бўлса-да, муаллиф буни сатрлар орасига яшириши кераклигини таъкидлаган, таҳрирлаб бераман, деб, шу билан қолиб кетган. Бир неча йил олдин аёли вафот этганини, ўзи оғир касалликка чалинганини эшитдим, аммо анча бўлганди гаплашмаганимга. Йўқ, аслида, отанинг блогини ўқиб борганман, доимгидек формада эдилар.
Кўп ёзганларим кейинроқ ўзимга ёқмаган ҳолатлар бўлган, аммо чинакам пушаймон бўлганим, бир марта, яхши эслайман. «Газпром» МДҲ худудида қанақадир Суперлига тузиш ғояси билан чиқди, Газзаев лойиҳа директори бўлди, бир муддат шу мавзу долзарб бўлиб турди. Ўшанда «МДҲ мадҳи» деган текст ёздим, бундай чемпионат футболимизга, терма жамоамизга фойда бўлиши ҳақида асослар сурдим. Ўшанда Миракмал ака мени қаттиқ койиб берган, ҳатто бегона одамни айблагандек, мени сотқинга чиқариб, мақола ҳам ёзгандилар. Хафа бўлганман, мен фақат футбол ҳақида ёзганман, бошқаси билан ишим йўқку, деб ўзимни оқлаганман ҳам, аммо ростан ҳам нотўғри эди. Ҳозир буни кўриб турибмиз, бу ерларда, Россия билан сиёсатдан ҳоли муносабат бўлиши мумкин эмас.
Хасанали ота бироз мураккаб, тушуниш қийин тилда ёзарди. Илғаб олмасангиз, баъзида қийналасиз. Сал оддийроқ ёзсангиз бўлмайдими, кўпчилик ўқирди, десам, «йўқ, уч киши ўқиса ҳам, мени тушуниб, ҳис қилиб ўқийди-ку, ўша уч киши учун ёзавераман, улар мен учун қадрли» дер эдилар.
Миракмал ака вафот этибдилар. Жойлари жаннатда бўлсин. Энг кўп ўша уч кишига ачинаман. Бизни кўпчилик ўқигани билан биздақалар ҳам кўпчилик, эртага биз ёзмай қўйсак, индинга вафот этсак, ўқувчиларимиз бошқаларни ўқиб кетаверади. Аммо энди, ўша уч киши нима қилади? Кимни ўқийди?
Уч киши, таъзиямни қабул қилинг. Аллоҳ сабр берсин.
Ақл бир қўй, нафс бир бўри, иймон бир чўпондир. Агар иймон кучли бўлмаса, бўри қўйни ер.
(с) Мавлоно Румий
Журналист ва блогер дўстларимизнинг Телеграмда ўзбек тилидаги қизиқарли каналларига обуна бўлишни тавсия этамиз.? @shokirjonov — SHOKIRJONOV KANALI — KUN.UZ журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритиладиган канал. Ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи. Мухлисларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган хабарлар ҳам бериб борилади.
? @boburakmalov — BOBUR AKMALOV — Спорт шарҳловчиси ва журналист Бобур Акмаловнинг расмий Телеграм канали. Бу ерда футбол майдонларида рўй бераётган ҳодисалардан ташқари, журналистнинг ижтимоий ҳаётдаги рўй бераётган воқеаларга шахсий фикрлари ва қарашлари акс этиб борилади.
? @temurazam — MUHAMMAD TEMUR A’ZAM — журналист Муҳаммад Темур Аъзамнинг шахсий канали. Каналда жамиятимизда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга шахсий муносабат, ибратли воқеалар ҳақида кўпроқ ёзади.
? @futbol_qoidalar — ФУТБОЛ ҚОИДАЛАРИ — Ушбу каналда футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар ўзбек тилида, тушунарли тарзда бериб борилади. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.
Каналларга обуна бўлинг!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago