?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
Бугун Илҳом аканинг туғилган куни экан ва у киши совға олишни эмас, совға беришни маъқул кўрибди
Каналига ўтинг, изоҳ ёзинг ва жавонингизни энг сара адабиётлар билан бойитинг!
Марҳамат: https://t.me/salimov_blogi/1266
Ака, табриклайман, узоқ ва мазмунли яшаш насиб этсин, янгам билан бахтли бўлинг!
Ҳисоблагич масаласи ҳал бўлди
Полислар келди, “счетчик” ҳақиқатан ҳам ўғрилангани ҳақида протоколь тузиб, расмларга олиб кетишди-да, “Tutanak” ёзиб берди.
Уни сув бошқармасига элтдик, ҳужжатлар расмийлаштиришди ва 4600 лирадан зиёдроқ тўлов қилсак, эртага янги ҳисоблагич ўрнатиб беришларини айтишди.
Бу 150$ атрофидаги сумма, йўқ ердан садақа қилдик шунча пулни, уйни эгасига тўлатмадик, шундоқ ҳам шунча ёрдами тегяпти, оғирлигимиз тушмасин. Хўш, муборак бўлсинми?! :)
Йўқ, қўшнилар билан яқинмиз, бировга зараримиз тегмаган, душманимиз ҳам йўқ, кимдан гумон қилишниям билмаймиз, қийматли нарса бўлмаса, нимага ўғрилайди, нима қилади уни, ҳайронман. Камига ҳамманики жойида турибди, фақат бизникини ечиб кетишган...
P.s. Майли, буям бир саргузашт бўлди, энди счетчик ўғриланган ҳолда нима қилиш бўйича тажрибамиз бор. Яхшиликка бўлсин!
Лойқа сув уни ёлғиз қолдириш билан тинитилади! P.s. Гап сув ҳақида эмас... @Ijoddardi
Онлайн ишми офлайн?
Туркияга келган пайтимиз ресторанда 12 соат ишлардим, тонг саҳар чиқиб кетиб, ярим кечада уйга қайтардим. Рўзғор қилиш, коммунал тўловлар, уйдаги ҳар қанақа муаммолар аёлимнинг зиммасига тушиб қолганди. Мен “проста квартирант”дай яшаганман...
“За то” стабил маошим бор эди. Тўсатдан нимагадир пул зарур бўлса, ойлигимдан қайтариб қолиш шарти билан ишхонадан олиб туролардим. Фақат иш озгина оғир, берадиган пули эса умуман арзимасди у меҳнатга...
Ишдан бўшаш фикрига осонликча келмагандим. Ситора билан ҳар куни шу масалани муҳокама қилардик. Китоб каналимизни бир жойларда реклама қилиб, ўзи овқат пишириб, савдонинг пулларини ҳисоб-китоб қилиб, ишонтирмоқчи, ресторандан чиқармоқчи бўларди...
Мен эса, комфорт зонага ўрганиб қолгандим. Кам бўлсаям собит маошим бор, бир хил суғур кунини ҳар кун яшайдиган роботга айланганаётган эдим сал қолса. Ҳам ишсиз қолишдан ҳайиқибми, ҳар қандай муносабатларига рози бўлиб юраверардим...
Ишдан бўшадим. Онлайн ишларимизга эътиборни кучайтирдик. Ошхонамиз, китоб савдомизни оширдик, маркетинг тарафларни тўлиқ қўлга олдим, рекламалар ташкиллаштирдик ҳамма лойиҳачаларимизга, қўйингки, бу борада ҳозиргача анча йўлни босиб ўтдик...
Шу кунларда эса яна аввалги ишимга қайтиш фикри ўрнашиб қолганди миямга. Яқинларимдан маслаҳат сўрадим, овқат пиширишни тўхтатамиз, китобниям маълум муддат юритмаймиз дедим.
Чунки карго масаласи кўп муаммо бўляпти, Анқарадан юклар 2-3 ҳафтада бир жўнаяпти Ўзбекистонга, овқатларга ҳам аввалгидек буюртма йўқ, стабил маошли аввалги ишимга қайтмоқчи бўлдим, озгина стресс бўлса ҳам ойлиги тайин эди-да...
Лекин эртага Ситора дарсга бир ўзи келиб-кетишини ўйлаяпмиз. Ҳафтада 2 марта кун бўйи университетда бўляпмиз. Бемалол бирор ерга боролмаймиз кейин, оила яна нечанчидир ўринга тушади, “квартирант”га айланаман яна...
Ситора билан, акалар билан маслаҳатлашяпмиз, кўпчилик онлайн ишни янаям ривожлантиришни тавсия қилишмоқда. Ўзимиз ҳам шу фикрдамиз, ортиқ у ҳаётга қайтишни ҳеч биримиз хоҳламаяпмиз...
Китоб каналимизни кўпроқ тарғиб қилмоқчимиз, рекламаларни кучайтиряпмиз, ошхонани бўлса ўзим қўлга олмоқчиман, ресторанда туркча овқатларни ўргандимку, ўзбек таомлариниям осон қилиб кетсам керак. Унчалик қийин эмасдир-а? :)
Хуллас, биз онлайн ишни танладик. Ҳозирча. Янаям жиддий эътибор бериб кўрайликчи, ўз-ўзимизнинг ишни ривожлантирганимиз яхши ҳар томонлама.
Бир йил деганда зўрға чиқиб олган ботқоғимга яна қайтиб тушиб, оиламни азобга қўйгандан, миллий овқат пиширишни ўрганиб, ёруғликка чиқиб кетишни афзал кўряпмиз. Бу ёғи пешанадан! Ўзи йўлимизни ёруғ қилсин илоҳим!
Аям Туркияга келган пайти дам олсин, чарчоқлари чиқсин, уйга хотиржам қайтсин деб ният қилгандим. Эплолмадим...
Қишлоқда яшаш қийин, айниқса, Ўзбекистонда. Меҳнатига яраша ҳақ олиш, яшаш имконсиз. Бир нарсалар олиб бераман деб кўз остимга олиб, пул тўплаб юргандим. Лекин...
Аямлар келишидан 2-3 кун олдин навбат-навбат ҳаммамиз касал бўлдик, йиғганларимизни дўхтирларга элтиб бердик, боримизга дори-дармон қилдик ва ҳоказо...
Хуллас, аям кўйлак, оёқ кийим у ёқда турсин, битта пайпоқ ҳам ололмасдан, 40 кг богажини китобларга тўлдириб қайтиб кетди.
Ўзи тўлиб-тошиб келганди, зиғир мой, мева-чевадан тортиб, қовунгача бор эди сумкасида. Қўлимизга дадам берган пулни берди қийналиб қолма деб. Эҳ...
Муҳими сизларни кўрдим, набирам дийдорига тўйдим, бўлди, нарса учун келганим йўқ дейди яна. Уйга қайтиб, савдода ўтирибди мана, ёғингарчилик бошланган, олдимиз қиш...
Аям 40 дан ўтди, дадам 50 дан. Қачон катта ўғли Туркиядан, кичиги Хитойдан қайтади, қачон уларни бахтли қиламиз, бу ҳаётдан олиб чиқиб кетамиз уларни, ўз муаммоларимизга ўралашиб қолмаяпмизми деб кўп ўйлайман...
Ахир уларнинг ҳам ҳаққи борку яхши яшашга, ахир умр бир марта берилади, бундай ўтиб кетиш адолатдан эмаску!
Ая, яна озгина сабр қилинг, дада, белизга қувват бўламиз ҳали, оёқлариз оғрийди, ҳар ой кредитларимиз стрессга солади сизларни, сезиб турамиз ҳаммасини. Бу постни денгиз соҳилидаги уйимизда, бахтли оила даврасида ўқиб эслаймиз ҳали, сиқилишга ҳеч қандай сабаб бўлмайди, насиб!
Ая, байрамингиз билан, халқаро қишлоқ аёллари куни муборак бўлсин, сиз энг яхши онасиз, ҳали оғриган оёғизга малҳам бўламиз, умуман совуқ ўтказмайдиган қалин кийимлар, бежирим этиклар олиб берамиз сизларга. Эй Худо, ўзинг йўлимизни оч, бизга мададкор бўлгин!
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago