Qur'oni Karim oyatlari

Description
Mehribon va rahmli Alloh nomi bilan boshlaymiz!
Kanalimizga xush kelibsiz! Bu yerda muqaddas kitob oyatlari navbatma-navbat berib boriladi.

@Quroni_Karim_oyatlar_bot

Hamkor kanal @mutolaa_olami , @Zikr_ahlidan_sorang7 📖

🌙 @QuroniKarim_oyatlari 🌙
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 2 semanas

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated hace 1 día, 14 horas

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated hace 1 día, 23 horas

4 months, 3 weeks ago
5 months ago

Бир киши бир олимдан таҳорат ҳақида сўради ва олим унга шундай жавоб берди:

"Жисмингдан олдин қалбингни ва қўлингдан аввал тилингни покла ва одамлар ҳақида гумонингни яхши қил.
Ақлинг ва кўзларинг бўла туриб одамларга қулоқларинг билан қарама."

Ва ундан кейин жисмнинг таҳорати ҳақида жавоб берди.

6 months, 1 week ago

Банда ўзини ўзгартирса, итоатсизликдан воз кесиб тоат йўлига юрса, Аллоҳ таоло у учун бериладиган жазони офиятга, хорликни иззатга ўзгартиради.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ.

6 months, 4 weeks ago

Ёки бир зот (Узайр пайғамбар) ҳақидаги масални (билмадингизмики), у зот томлари йиқилиб ҳувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтаркан: «Аллоҳ бу хароб бўлган қишлоқни қандай тирилтирар экан-а?» деди. Шунда Аллоҳ уни юз йил муддатга ўлдирди. Сўнгра тирилтириб сўради: «Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?» «Бир кун ё ярим кун», деди у. Аллоҳ деди: «Йўқ, юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара — бузилган эмас. Энди эшагингни (чириб, суяклари ажраб кетганини) кўргин. (Бу ҳодисани Аллоҳнинг қудратини кўрсатиш) ва сени одамлар учун оят — ибрат қилиш учун (келтирдик). Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин». Қачонки унга бу нарсалар аниқ кўрингач: «Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодир эканини биламан», деди.
Бақара , 259.
_
____

Битта дарс учун юз йил керак бўлди. Бундан чиқади, илм учун бутун умр берилса ҳам арзир экан!

? @QuroniKarim_oyatlari ?

7 months ago

Умид қиламизки, буни бепарво ўткизиб юбормайсиз.

  • Таҳорат гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлса

  • намозга бориш учун қўйилган ҳар бир қадам бир гуноҳни ўчириб, бандани бир даража юқорига кўтарса

  • намоз ўқиб бўлиб, кейинги намозни кутиш чегарани қўриқлашдек ажр бўлса

  • намоз учун айтиладиган азон билан такбир орасидаги дуо рад этилмайдиган бўлса

  • намоз ўқиб бўлиб жойида қолган киши учун фаришталар дуо қилиб турса

Энди намознинг ўзи (учун бериладиган ажр) ҳақида нима деб ўйлаш мумкин?!

? @QuroniKarim_oyatlari ?

7 months ago

Аллоҳим, бизни турган вақтимизда ҳам, ўтирганда ҳам ва ётган ҳолимизда ҳам Исломда собит қадам қилгин. Душманларимизни ва ҳасадгўйларни бизга етган балолар билан хурсанд қилмагин. Аллоҳим, бизга яхши ишларни қилишга азму-қарор бергин. Бизга, нематларингга шукр қилишга тавфиқ ва ибодатларингга гўзал мудовамат бергин. Аллоҳим, бизга саломат қалб ва содиқ тил бергин. Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, бизнинг қалбимизни динингда сотиб қилгин. Аллоҳим, биз Сендан битмас неъматларни ва туганмас кўз қувончини сўраймиз. Карим Юзингга қараб лаззатланишни бизларга насиб этгин. Аллоҳим, биз Сендан, Ўзингга йўлиқишга бўлган шавқ ва завқ сўраймиз, лекин бу шавқ ҳаётдаги қийинчиликлардан қутилиш учун ёки дунёнинг адаштирувчи фитналарига алданиб қолишдан қўрққанимиз учун бўлмасин. Аллоҳим, биз Сендан қазои қадарингга розилик ва ўлимдан кейин яхши ҳаёт беришингни сўраймиз. Барча ҳамдлар оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳга хосдир. Саййидул башар бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга, У зотнинг аҳлига, асҳобларига ва уларга яхшиликда эргашганларга Аллоҳнинг салавотлари ва саломлари бўлсин.

? @QuroniKarim_oyatlari ?

7 months, 1 week ago

?

Аллоҳни ёдга олиш.

Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Аллоҳ таоло ақлли инсонларни ҳар доим, турганда, ўтирганда ва ёнбошлаганда Аллоҳни ёдга оладиганлар, деб сифатлади. Бунинг ичига тил ва дил билан бўладиган зикр, Аллоҳни ёдга олишнинг барча турлари киради.
Намозни соғлом одам тик туриб ўқиши, касаллиги сабаб тура олмаса ўтириб ўқиши ва ёки ёнбошлаб ўқиши ҳам Аллоҳни ёдга олишга киради.
Аллоҳ таоло ақлли инсонларни еру осмонларнинг яратилиши ҳақида фикр юритиб, улардан нима мақсад қилинганига йўл топадилар деб сифатлаган.
Бу жумладан фикр юритиш, тафаккур қилиш Аллоҳни таниганлар, авлиёлар, Аллоҳнинг дўстларининг бир хислатлари, ҳамда тафаккурнинг ибодат ҳам экани чиқади. Аллоҳнинг дўстлари еру осмонлар ҳақида фикр қилганларида, уларнинг беҳуда яратилмаганини билиб шундай дейдилар:
"Парвардигоримиз буларни бекорга яратган эмассан, Сен Ўз буюклигинга ярашмаган нарсалардан поксан, балки, еру осмонларни ҳақ учун ҳақ билан, ҳақиқатни ўз ичига олган холда яратдинг".

Саъдий тафсири 161-бет

? @QuroniKarim_oyatlari ?

7 months, 1 week ago

?
Тафаккур

﴿إِنَّ في خَلقِ السَّماواتِ وَالأَرضِ وَاختِلافِ اللَّيلِ وَالنَّهارِ لَآياتٍ لِأُولِي الأَلبابِ﴾ [آل عمران: ١٩٠]

Албатта, осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун мўжизалар, оят-аломатлар бордир.
Оли Имрон , 190 .
_________

Бу оятларнинг тафсирида шайх Абдураҳмон Саъдий
раҳмтуллоҳи алайҳи қуйидагиларни айтганлар:
"Инсон коинотдаги мўжизалар оят-аломатларнинг саноғига ета олмайди, ҳатто уларнинг бир қисмини ҳам тўлиқ, қамровли била олмайди. Лекин хулоса қилиб шуларни айтиш мумкин;
Борлиқнинг буюклиги, бепаёнлиги, тартиб интизом билан ҳаракатланиши Яратувчисининг нақадар буюк зот, салтанати нақадар кенг, қудрати нақадар қамровли экани кўрсатади.
Борлиқнинг мустаҳкам, бежирим яратилиши, дақиқ ҳаракатланиши эса Аллоҳ таолонинг нақадар ҳикматли зот эканини, ҳар нарсани ўз жойига қўйганини, нақадар буюк илм соҳиби эканини кўрсатади.
Борлиқдаги инсонлар ва махлуқотлар манфаати учун яратилган нарсалар эса У зотнинг нақадар меҳрибон, эҳсон-яхшиликлари мўл, фазли-раҳмати барча учунлиги ва булар учун шукроналар қилиш лозимлигини кўрсатади

? @QuroniKarim_oyatlari ?

7 months, 2 weeks ago

“Айтинг: Барча шафоат-қўллаш ёлғиз Аллоҳникидир. Осмонлар ва ернинг подшоҳлиги ҳам Уникидир. Сўнгра (барчаларингиз) ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар”.
(Зумар сураси 44 оят).

? @QuroniKarim_oyatlari ?

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 2 semanas

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated hace 1 día, 14 horas

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated hace 1 día, 23 horas