Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким «Субҳаналлоҳил азийми ва биҳамдиҳи» деса, унинг учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар».
✍(Имом Термизий ривоят)
Шарҳ
🔶 Бу зикрни қилган одам уни ҳар айтганда ўзининг жаннатдаги боғига бир дона хурмо кўчати эккан бўлар экан. Яъни, унинг жаннатдаги мақоми бир поғона кўтарилади.
🔷 Вақтни беҳуда ўтказмай «Субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи»ни айтиб туриш керак.
🔶Албатта, ўзини билган мўмин банда учун бош мақсад нима қилиб бўлса ҳам жаннатга кириб олиш эмас.
🔷 У жаннатда иложи борича юқори мартабага эришиш учун ҳаракат қилади, жаннатдан ўзига берилган боғнинг бошқаларникидан яхшироқ бўлишини орзу қилади.
🔶 Ана шу боғни обод қилиш учун бу дунѐнинг ўзида имкон бор экан. Бунинг учун зокирлардан бўлиш зарур экан.
🔷Ким ўзининг жаннатдаги боғида хурмолари кўп бўлишини истаса, ушбу ривоятда келган зикрни кўпроқ айтсин. Бу эса жуда ҳам осон.
✅ Бир дақиқанинг ўзида уни бир неча бор айтиш мумкин.
@HADISLAR_TOPLAMIII*📚***
#Ҳадис_667*📕*#Дуо Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга:
«اللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ وَدَرَكِ الشَّقَاءِ وَسُوءِ الْقَضَاءِ وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ»
"Аллоҳим мен Сендан қаттиқ машаққат-қийинчликлардан¹, бахтсиз бўлиб қолишдан², тақдиримда ёмонлик бўлишидан³ ва душманларга кулгу бўлишдан паноҳ сўрайман⁴",
деб дуо қилиб, Аллоҳдан мана шу нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрар эдилар.
✍(Бухорий, 6616, Муслим, 7052 ривояти)
📝Шарҳ.
1-Яъни: Инсоннинг сабр-тоқати етмай, бардош беролмайдиган қаттиқ машаққатлар.
2-Дунёдаги бахтсизлик гуноҳ-маъсиятларга ботиб, Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум қолиш, хусусан дунёдан Аллоҳ рози бўладиган амалларни қила олмай ўтиб кетиш.
3-Ўзимга, молимга, оилам ва дўст-биродарларимга ёмонлик тақдир қилинишидан ва дунёда иймонсиз ўтиб, охиратда бахтсизлик тақдир қилинишидан паноҳ сўрайман.
4-Бошимизга бир мусибат тушиб душманларга масхара бўлишдан паноҳ сўраман.
Манба: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Фатҳул Борий", 11/149📚@HADISLAR_TOPLAMIII📚**
Бир кишининг ридосини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайтларида шамол тортиб кетди.
Бас, у уни лаънатлади.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатлама! Унга амр қилингандир.
Ким лаънатга сазовор бўлмаган нарсани лаънатласа, унинг ўзига қайтади», дедилар».
✍( Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
✅Бундан шамол ва шунга ўхшаш нарсаларни лаънатлаб бўлмаслиги чиқади.
✅Ким бундоқ нарсаларни лаънатласа, унинг лаънати ўзига уради.
@HADISLAR_TOPLAMIII*?***
?Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг мавлоси Савбондан ривоят қилинади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Ким одамлардан бирор нарса сўраса - ю ўзи унга муҳтож бўлмаса, (қиёмат куни) юзида шармандалик (зоҳир) бўлади" дедилар".
?(Сунани Доримий 1645)
?Муовиядан ривоят қилинади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам:
"Сўрашда ялиниб, қаттиқ туриб олманг. Аллоҳга қасамки, бирор киши мендан бир нарса сўраса - ю мен ёқтирмаган холда берсам, ўша нарсада унга барака бўлмайди", дедилар".
?(Сунани Доримий 1644)
?Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар
гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар».
?(Муслим ва Термизий ривоят қилишган.)
?Шарҳ:
?Гуноҳ содир этмаган банда бўлиши мумкин эмас.
?Ожиз банда доимо гуноҳ қилиш эҳтимоли остида яшайди.
?Шунинг учун банда доимий равишда истиғфор айтиб туриши лозим.Ана ўшанда банданинг синиқлиги ва Аллоҳ таолонинг авф ва мағфирати намоѐн бўлади.
?Аммо зинҳор-базинҳор бу xадиси шарифдан гуноҳ қилишга даъват маъносини тушунмаслик керак.
?Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Садақанинг яхшиси беҳожатлик ила бўлганидир ва уни ўзингга аҳли аѐл бўлганлардан бошла»,дедилар».
?(Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.)
?Шарҳ:
?Демак, ўз ҳожатидан ортиқ нарсани садақа қилиш яхшидир.
?Ўзи муҳтож бўлатуриб, ўзгага садақа қилиш эса мақбул эмас.
?Инсон садақа қилганда ҳам аввало, ўз қарамоғидагилардан бошлаши керак.
?Чунки уларнинг нафақасини бериш вожибдир.
?Зотан, аҳли аѐли муҳтож
бўлатуриб ўзгага садақа қилиш мантиққа ҳам тўғри келмайди.
#Ҳадис_1247.?
?Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сиз аёллардан бирортангиз хуфтонга ҳозир бўладиган бўлса, хушбўй суртмасин», дедилар».
?(Насаий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.)
?Шарҳ:
?Чунки ундоқ ишни қилган аёл хуфтон намози ўқигани келганларни мушавваш қилади, хаёлларининг тум-тарақай бўлишига сабаб бўлади.
?Шу билан бирга, аёл киши ўз уйида ҳар қанча ва ҳар қандай хушбўй ишлатса, жоиз.
?Ҳамма нарса ўз меъёрида ва ўз ўрнида бўлганига нима етсин.
?Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
?«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуѐш мағрибдан чиқмагунча қиѐмат қоим бўлмас. Қачон у ўша ѐқдан чиққанида,одамларнинг ҳаммаси иймон келтиради. Ўша кунда бирор жонга, агар у бундан олдин иймон келтирмаган бўлса ѐки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, унинг иймони наф бермас», дедилар».
?(Учовлари ривоят қилишган.)
?Шарҳ:
?Шунинг учун барча нарсани, жумладан,тавбани ҳам ўз вақтида қилиб қолиш лозим.
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago