Mening maktabim | Uyda qoling!

Description
Ta'lim tizimidagi eng so'ngi yangiliklar, pedagoglar uchun kerakli bo'lgan ma'lumotlar, tanlovlar, barchasi siz azizlar uchun.

Kanalga fotolavhalarni joylash uchun:
@terra_music
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 23 hours ago

3 years, 9 months ago
***✨***Аёл – мўъжиза, яратганнинг улуғ туҳфаси. …

Аёл – мўъжиза, яратганнинг улуғ туҳфаси. Жамиятдаги гўзаллик, нафосат намунаси. Ҳаёт давомийлиги, авлодлар баркамоллиги, миллат улуғворлигини таъминловчи беқиёс куч.

Аёл – муқаддас она, суюкли ёр, меҳрибон опа ва сингил. Вафо тимсоли, садоқат маликаси, бутун борлиқнинг ярми ва ярим дунёни тўлдирувчи мунис хилқатдир.

Муҳтарам аёллар, оқила қизлар сизлар доимо соғ-саломат бўлинг! Чиройингиз, гўзал хулқингиз, ақл-заковатингиз янада зиёда бўлсин!

Ҳамиша оилавий бахт қуршовида, ўқиш ва ишда омадли бўлиб яшанг!

Байрам муборак!

3 years, 9 months ago

Хеч качон аёл касал булмасин.
? Аёлни докторга иши тушмасин.
? ёшга кирса хам тиши тушмасин.
? Егани гушт булсин суяк кемирсин.
? Кундан кун очилиб росса семирсин.
? Рузгорига бир умр узи бош булсин
? Козонида доим шурва ош булсин.
? Дастурхонни тулдирсин торвуз ковуни.
? Кир ювганда бор булсин доим совуни.
⚖️ Хаётда булса гар огир кунлари.
? Узилмасин уйидан ёгу унлари.
? Кийинчилик курмасин у'йга толмасин.
? Процентга бировдан карз хам олмасин.
? Очкиси йук булса шахло кузига,
? Ажинлар тушмасин ойдек юзига.
? Лабларидан кетмасин тугма буёги.
? Шилинмасин туфлида юрса оёги.
? Хар кун усмага чумилсин коши.
? Ачиган каттикни курмасин боши.
❄️ Сочига тушмасин бирон доно ок.
? Уйидан учмасин хеч качон чирок.
❤️ Омон булсин доим темирдек жони.
? Тандирда куймасин хеч качон нони.
? Товуги тухимдан кукракни керсин.
? Сигири тухтамай сут катик берсин.
? К,у'йлари бахорда эгизаклар тугсин.
? Сотиб кизига сарполар йигсин.
? Киз узатса ховликмасин шошмасин.
? Тогараси камайсин 10 дан ошмасин.
? Куёви углидай хизматин килсин.
? Келини уни уз онам деб билсин.
? Олтиндан балдоклар узиклар такиб.
? Армонсиз яшасин эрига ёкиб.
? Кузидан окмасин бирон томчи ёш.
? Мана шундай кун курсин, доим очилиб юрсин.

Байрамингиз муборак азиз аёллар!!!

3 years, 11 months ago

9-sinf Biologiya, Kimyo, Rus tili fanlaridan 2ta variant 15 savoldan iborat monitoring

3 years, 11 months ago

?ATTESTATSIYA TEST BAZA 2020

3 years, 11 months ago

Monitoring test
? 3-chorak uchun
?6-sinf 1-Blok
?tarix
?ingiliz_tili
?Biologiya
?Geografiya

3 years, 11 months ago

Юқори малакали ўқитувчиларга талаб жуда катта ва улар доим эъзозда!Аввалроқ, соҳада ярим миллион ўқитувчилар бўлиб, улар мавжуд ставкалар сонига қараганда 80 мингга кўп деб берган маълумотимизга озгина аниқлик киритсак.

Мактабларда айнан малакали ўқитувчиларга талаб жуда юқори. Лекин ушбу графикда кўришингиз мумкинки, атиги 3% ўқитувчи олий тоифага, 11% эса биринчи тоифага эга, яъни умумий 14% ўқитувчини яшил категорияга ажратса бўлади. Булар нафақат мактаб директори томонидан эъзозда, балки ота-оналар ҳам айнан шундай малакали ўқитувчиларни репетитор сифатида қўшимча дарс беришга кўндиришга ҳаракат қилишади.

Аввалги пост графигидаги қизил категориядаги мактабларга борилса, аксариятида умуман олий тоифали ўқитувчи йўқ экани кўринади. Аксинча, яшил категориядаги мактабларда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ҳам нисбатан кўпроқ бўлиб чиқяпти.

Энди, қуйироқдаги графикка эътибор берсангиз, яшил категорияли ўқитувчилар педставкага нисбатан кўп эмас, аксинча жойларда уларга талаб жуда юқори. Қизил категориядаги, яъни тоифасиз ўқитувчилар орасида ва умуман олий таълимда ўқимаган ўқитувчилар орасида айнан бир ўқитувчи ўрнида бир неча ўқитувчи ишлаётгани графикдан яққол кўринади. Бунинг натижасида уларнинг ҳақиқатда олаётган ойлиги ҳам анчагина камаяди. Ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар умумий ўқитувчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. 80 минг ўқитувчи кўпроқ дейилгани ҳам айнан ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар орасидадир.

Шу сабабли, қизил категориядаги ўқитувчиларимиздан кўпроқ ўз устиларида ишлаб, ўз фанларини чуқурроқ ўрганиб, навбатдан ташқари малака тоифа имтиҳонларидан ўтиб, ўз тоифаларини оширишларини сўраймиз. Шу орқали уларнинг ойлик маошлари ҳам ошади. Тоифасиз ўқитувчи ва олий тоифали ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқ ҳам анчагина, шунингдек, хабарингиз бор юқори тоифали ўқитувчидан соат ортиб қолсагина пастроқ тоифа ўқитувчига бериладиган тартиб жорий этилмоқда. Бу эса малакали ўқитувчининг ойлиги яна ошишига ёрдам беради. Бундан буёғига ҳам ойлик ошириш бўйича сиёсат юқори малакали ўқитувчи билан тоифасиз ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқни оширишга қаратилади.

Ўқитувчи бошқа туманга ишлаш учун борганига 50%, бошқа вилоятга борганига эса 100% қўшимча тўланиши ҳам фақат олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга тааллуқли бўлгани ҳам бундай ўқитувчиларимиз ўз устиларида ишлашлари учун қўшимча стимул бўлади деб умид қиламиз.
Ўқитувчининг ўз касбини ҳамда болаларни севиши, ўз малакасини доимий ошириб бориши энг муҳим масаладир ва қолган ташқи факторлар иккиламчи. Масалан, яқинда Булунғур туманидаги 2 та тўқ қизил категориядаги мактабларга ташрифимиз чоғида шунга гувоҳ бўлдикки, аввало, уларнинг моддий техник ҳолати ўша тумандаги яшил мактабникидан яхшироқ экани, ҳамда қизил мактаблар битирув синфларидаги ўқувчилари сони 15,16 ва 19 нафарни ташкил этгани ва аксинча яшил мактабда ўқувчилар сони синфда бундан анча кўп бўлган.

Уч-тўрт йил аввал бундай талаб қўйиб бўлмас эди, чунки ўқитувчи ўзининг ишидан бошқа барча иш билан шуғулланар, ҳамда қоғозбозликка кўмилган эди. Ҳозир эса ўқитувчидан фақат ўз устида ишлаш, ҳамда ўқувчиларнинг натижага эришишларига ҳаракат қилиш талаб этилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ, дарҳол қизил категориядаги ўқитувчига чора кўрилсин деб айтилгани йўқ. **Асосий мақсадимиз таълим сифатини оширишга биргаликда ҳаракат қилиш! Ўқитувчилар орасида ҳам соғлом рақобат шаклланиши барча мактабларда таълим сифати ошишига ёрдам беради.

PS.** Эслатиб ўтмоқчиман: Олий ва биринчи тоифани Халқ таълими вазирлиги бермайди. Тоифани алоҳида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси имтиҳонлари асосида берилади.

?@meningmaktabim

3 years, 11 months ago

⚡️ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ШТАТ БИРЛИГИ БЎЙИЧА АЙРИМ МУАММОЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИМаълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6108-сонли фармонига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида “Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” лавозими жорий этилмоқда.

Бу лавозимнинг жорий этилишадаги тушунмовчиликлар сабаб жуда кўп жойларда муаммолар юзага келди. Мазкур фармонда ушбу лавозимига тайинланган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорларнинг меҳнатига - умумтаълим муассасаларидаги "Ёшлар етакчиси" лавозимининг 0,25 штат бирлиги ҳисобидан ҳақ тўланиши назарда тутилганди. Фармонда эса бу лавозим жорий қилинса, ёшлар етакчиларининг ойлик маошларига қандай таъсир қилиши бўйича аниқ тушунтириш берилмаганди. Ёдингизда бўлса, бу ҳақда каналда ҳам ёритгандим.Кейинроқ эса яъни, 2020 йил 25 декабрь куни Халқ таълими вазирлигининг бир неча вазирликлар билан ўзаро келишилган ҳолда имзоланган, «Педагог ходимларнинг лавозим маошларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди. Бу қарорда эса етакчиларни хурсанд қиладиган банд киритилганди.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, қарорнинг биринчи бандида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимининг базавий тариф ставкаси миқдори ёшлар етакчиси базавий тариф ставкасига тенглаштирилиши қайд қилинганди.

Ундан ташқари мазкур қарорнинг базавий тариф ставкалари деган бандида ёшлар етакчиларининг ойлик маоши 1 млн 900 минг 363 сўм миқдорда кўрсатилганди. Бунда янги лавозим штати етакчиларнинг ойлик маошига умуман дахл қилмаслигини тушуниш мумкин эди. Менимча, бу ерда кичик бир хатога йўл қўйилган. Буни ҳозир тушунтираман...

Бу чалкаш масалага ойдинлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлигига ҳам мурожаат қилгандим. Кейин эса бу вазиятга ойдинлик киритиш учун Халқ таълими вазирлигининг бир неча вазирликлар билан ўзаро келишилган яна янги қўшма қарори имзоланди. Эътиборимни тортган жихати шуки, негадир бу қўшма қарорни имзолашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилмабди.

Мазкур қўшма қарорда эса, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига тайинланган таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорларнинг меҳнатига — умумтаълим муассасаларидаги “Ёшлар етакчиси” лавозимининг 0,25 штат бирлиги ҳисобида, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчиларининг меҳнатига эса мазкур муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланаши қайд этилибди. Менимча, 25 декабрь кунги қарордаги хатолик шундай тарзда тузатилган бўса керак.

❗️Энди ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими штати ҳақида аниқроқ маълумот бериб ўтаман:Энг сўнги имзоланган қўшма қарор бўйича мактаблардаги ёшлар етакчиларининг 0.25 штат бирликларига, ҳар тўртта мактаб учун бир нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади. Шунда улар бир вақтнинг ўзида тўртта мактабда ишлаб, 1 млн 900 минг 363 сўм миқдорда ойлик маош олишади.

Шунингдек, улар лавозимга тайинланишдан олдин, ҳудудий маънавият ва маърифат кенгаши томонидан суҳбатдан ўтади. Суҳбатдан ўтган номзодга кейин мактаб директори томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.

❗️Ёшлар етакчиларининг штат бирлигини 0.75га тушиб қолмаслигининг йўли борми?Менимча, айрим мактабларга янги лавозимга таниқли шоир, ёзувчи, журналист ва ижодкорлар эмас балки, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари ишга олинса, шундагина етакчиларнинг штат бирлиги 0.75га тушиб қолмаслиги мумкин. Чунки, олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчиларининг меҳнатига мазкур муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.

P.S: Қисқаси қайси мактабга олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар кафедралари профессор ва ўқитувчилари янги лавозимга ишга олинса, ўша мактабдаги етакчининг штати қисқармаслиги мумкин.

?@meningmaktabim

Telegram

Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

#Cўраган\_эдингиз 1 ЯНВАРДАН ЁШЛАР ЕТАКЧИСИНИНГ ОЙЛИК МАОШИ ҚИСҚАРАДИМИ? #Cавол Ассалому алайкум! Мен кўпчилик ёшлар етакчилари номидан ёзяпман. Эшитишимизга қараганда, Президент фармонига кўра 2021 йил 1 январдан бошлаб мактабларда “Ижодий-маданий масалалар…

3 years, 11 months ago

Қирғизистонлик ота етти ёшли қизчасини совуқдан асраш учун хар куни шу тариқа мактабга олиб бориб келар экан?****

Қиз фарзанди бор оталар сизлар дунёдаги энг бахтли одамлардан бирисиз

?@meningmaktabim

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 23 hours ago