🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
1944 йил ВКП(б) МҚ қарори билан туркий халқлар тарихини ўрганиш тақиқлаб қўйилди. 50 йил давомида биздан тарихимизни олиб қўйиб, бизни «ёзувга эга бўлмаганлар», «саводсиз», «қоралар» деб аташди. Олтин Ўрда улар учун «қулай» бўлган мўғулларга тегишли деб ёзилди (аслида эса бу туркийларнинг давлати эди), Турк Ҳоқонлиги, Хазар Ҳоқонлиги, Авар Ҳоқонлиги, Печенег Ҳоқонлиги, Хунн Ҳоқонлиги, Темур, Бобур ва Қорахонийлар салтанатлари умуман «эсдан чиқарилди». Туркий олимларни, астрономлар, математиклар «эсдан чиқарилди», баъзиларни эса, араб ва форс сифатида тақдим этилди. Туркий халқларни шундай тарзда ассимиляция қилиш осонроқ эди! (3-синфда «Игор полки ҳақида достон» ўтилади).
Тармоқлардаги россияпарст рақиб билан ҳар қандай баҳс бир нарсага бориб тақалади: «Сиз Россия империяси таркибига киргунга қадар маданиятсиз, ёзувга ҳам эга бўлмаган, бир сўз билан айтганда – фақат қўй боқиб юргансиз». Уларга кирилл алифбосидан олдин лотин алифбоси, лотин алифбосидан олдин араб алифбоси, ундан олдин, милоддан аввалги 5 асрнинг энг қадимги тарихи – "иссиқ ёзув" номи билан машҳур бўлган туркий ёзув мавжуд бўлганлигини исботлашнинг фойдаси йўқ.
Минг йил муқаддам «Туркий сўзларнинг изоҳли луғати" ни ёзган Маҳмуд Қошғорий ёки Коперник туғилишидан 90 йил олдин "Юлдузли осмон" нинг биринчи ва энг аниқ атласини тадқиқот қилган Улуғбек мисолларини келтиришнинг фойдаси йўқ. Бундай ҳолларда аждодларимизнинг фақат "қўйбоқарлик" билан шуғуллангани ҳақида баёнотларга мен Олтин Ўрда славян аҳолининг биринчи марта аҳолини рўйхатга олиниши ҳақда эслатиб ўтаман.
Туркий халқларни ўзларининг маҳаллий ҳудудларидан кўчиришнинг пухта ва изчил сиёсатини Россия империяси 400 йилдан ортиқ давом эттирмоқда. Ҳар қандай воситалар билан – геноцид (оддий қўпол айтганда қирғин), этноцид (ассимиляция, христианлаштириш), сунъий техноген фалокатлар (керак бўлган жойда юзага келтирилган – голощекин очарчилиги, атом синовлари) билан.
Қасддан уюштирилган голощекин очарчилиги қозоқларнинг 40 фоизини ҳаётдан олиб кетди, кейинчалик Қозоғистон ССР ҳудудида дунёдаги энг йирик атом синов майдончаси яратилди. 456 атом бомбаси портлатилди, натижада турли вақтларда 1 миллион 700 минг қозоқ ҳалок бўлди. Шундай қилиб, Олтин Ўрда устидан ҳукмронлик қилган энг йирик туркий этнослардан бири 21 аср учун кичик бир қисм – 9 миллион қолди. Мисол учун, 1897 аҳолини рўйхатга олиш бўйича қозоқлар сони қардош ўзбек халқидан 5 марта кўп бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ўзбеклар сони 30 миллионни ташкил этади. Қозоқларнинг яширин ва ёпиқ йўқ қилинишининг мақсадли сиёсати бўлмаганида, ҳозирги кунга келиб қозоқлар сони 125 миллион кишига етган бўлишини ҳисоблаш қийин эмас. Россия империяси европалик босқинчилардан қўрқмайди – Наполеон, Гитлер, Карл XII – уларнинг ҳар бир ўз вақтида Россиядан мағлубиятга учраган. Немислар, французлар, шведларга нисбатан, тарихий рақиблар сифатида, руслар бепарволик ва истеҳзо билан муносабатда бўлишади - уларнинг барчаси "ютқазган". Турк халқларига нафрат, туҳмат, ғазаб туйғуларига алоҳида эътибор қаратилган. Славянлар фақат уларга – туркийларга нафақат урушларда ютқазган, балки асрлар давомида улар империяси бир қисми бўлган (Олтин Ўрда – 300 йил, Хазар Ҳоқонлиги – 100 йил, Ҳунлар Атилла – 100 йил) уларнинг эди.
Интернетдан (эркин таржима)
@uchqumxoliqov
Энг кўп газ ўғирланадиган жойларга ниҳоят замонавий счетчиклар ўрнатилади. Спойлер: ҳаммасига ҳам эмас2017 йилдан 2023 йил қишигача энергетикада ўтирган ва доим сувдан қуруқ чиқадиган сип-силлиқ менежерлар энг кўп газ ўғирлиги уй хўжаликлари ва бошқа майда истеъмолчиларда деб алдаб келишди (тепадагиларгаям, пастдагиларгаям). Йилига кўпи билан 9-10 млрд.куб газ истеъмол қилинадиган секторда 4 млнга яқин счетчиклар ўрнатилди. Технопаркдаги чўнтак шоввозлар тарафидан каррасига қимматлаштирилган счетчик қиймати ҳеч қачон ўзини оқламаслигини билиб туриб ҳам йилига фақат овқат учун 20 куб газ ишлатадиган квартираларгача, газ келмай қўйганига йиллар бўлган хонадонларгача счетчик ўрнатиб чиқилди.
2023 йилнинг қиши газ ўғирлиги ва етишмовчилиги илдизлари аҳоли ва майда истеъмолчиларда эмаслигини очиб қўйди. Энг хунуги шуки, 1 млрд.доллар атрофида маблағ сарфлаб ўрнатилган счетчиклардан силлиқлар ваъда қилишганидек, эффект бўлмади.
2023 йилнинг ёвуз, лекин адолатли қиши кўрсатдики, энг катта ўғирлик газ конидан бошланиб, транзит ва йирик истеъмолчиларда тугайди. Энди силлиқлар буни бошқа яшира олишмайди.
Шунинг учун, табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатишни кўзда тутадиган мана бу қарор гарчи жуда кеч қабул қилинган бўлсада, фавқулодда муҳим аҳамиятга эга. Шу ўринда қарор бўйича айрим фикрларни айтмаса бўлмайди.
Биринчидан, мазкур қарор ўтган йили 30 ноябрда ҳукумат номидан чиққан ва эълон қилинмаган 684- сонли қарорни тўлдирган. Қатор вазифалар муддатларини эса узайтирган. Чора тадбирларни аниқлаштирган. Афсуски, қарорнинг тўлиқ матни lex.uz платформасига жойлаштирилмаган.
Иккинчидан, ўтган йилги ҳукумат қарори ва мазкур қарор Ўзбекистонда газ қазиб олиш, транзит ва йирик истеъмолчиларга етказишда сифат ва ҳажмнинг замонавий учети йўқлигини намоён қилади. Яъни амалдаги ўта вертикаллашган ва ўзаро ёпиқ боғлиқ тизимда йўқ газни бор, бор газни йўқ қила олиш мумкин. Минг афсуски, қўйилган янги муддат 2023 йил 1 октябргача шундай вазият сақланишда давом этади.
Учинчидан, газни қабул қилиш ва узатиш нуқталаридан замонавий счетчикларни ўрнатиш Ўзбекнефтегаз (17та) Ўзтрансгаз (3та) ва Ҳудудгазтаъминот (129 550та) зиммаларига тақсимланган. Биринчи муаммо шуки, бу қамров етарли эмас. Ўзбекнефтегазнинг нечта газ кони ва қабул қилиш узатиш нуқталари бор? Ўзтрансгазда-чи? Энг асосийси, нимага давлатга таалуқли бўлмаган "хусусий" ва маҳсулот тақсимлаш битимлари доирасида газ қазиб оладиган "хорижий" операторларга счетчик ва хрономатографлар ўрнатиш мажбурияти йўқ? Нима, улар замонавий учетсиз фаолиятларини давом эттиришлари мумкинми? Кўз юмиб турамизми? Ё уларнинг шохи борми?
Фаол жамоатчилик ва ОАВ мазкур қарор мундарижаси ва унинг сифатли ижросига жиддий эътибор қаратиши керак.
Чунки қиш яқин. Жудаям яқин!
Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги\_янгиликлар Республикада қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади “Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори…
"Эй Аллоҳнинг розилигини масжидлар зийнатида излаётганлар!
У зотнинг розилигини очларнинг қорни-ю, юпунлар устидан изланг!"
Bir necha kun avval shu masalani boshqa jurnalistlar bilan ham gaplashgan edik.
Ha, O'zbekiston ikki yilcha (2016-18-yillar) o'z qo'lida bo'lgan axborot tashabbusi, siyosatini bugun yana xorij nashrlariga topshirib qo'ydi. Ayni vaqtda mamlakat axborot tashabbusi davlat ichida emas.
Vaziyatni shu holatga olib kelganlar, marhamat, o'zingiz pishirgan oshni aylanib ham, o'rgilib ham o'zingiz iching. Reytinglar uchun ham, ichkaridan va tashqaridan beriladigan xulosalar uchun ham, qaytmas ishonch uchun ham javobgarlik sizda.
Mendan so'rasangiz, qaytish jarayoni ho' o'sha – Sherzod Qudratxo'ja Press-klubda hokimlarni savollar bilan o'tirg'izib turg'azishni boshlagan kunlarda yuqori lavozimli ikki rahbar MTRKga borib, katta yig'inda uni tuzlab kelganda boshlangan edi.
O'shanda bu qaytish signali ekanini sezgan, xavotirga tusha boshlagandim. Afsus, xavotirlarim meni aldamadi, ular to'g'ri bo'lib chiqdi.
Мурожаатчи: «Турмуш ўртоғимни уйга бориб, кастюм-шимингизни кийиб келинг деб, хизмат автомобилида уйга юборишган. Ортидан опер келиб, эримни қамоққа олиб кетяпти». Адлия вазирлигининг собиқ вакилини хотини.
Бош прокурор: “Мен Бош прокурорман, Сизни алдамайман-ку, ишонинг деб, Сизнинг олдингизда телефонда гаплашдим”. Бош прокурор гапига шубҳа қилган мурожаатчиларга
Халқ устидан кулиш бу
Мана бу ишлар Қашқадарёнинг Деҳқонобод тумани, Калтаминор маҳалласида содир бўлмоқда.
Аҳоли кўчама-кўча, бозорма-бозор юриб, чўнтагидан ҳаражат қилиб, минг қийинчилик билан "Open budget" орқали овоз йиғиб, ютиб олган йўлнинг қурилиш аҳволи.
Бу йўл қуриш эмас, шунчаки халқнинг устида кулиш бўлмоқда. Буни "издевательство" дейишади.
Telegram
Кушербаевга мурожаат
Йўлга жуда юпқа ва ўта сифатсиз янги асфальт ётқизилмоқда***➖*** Деҳқонобод Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Калтаминор МФЙ Шўргузар қишлоғида янги қилинаётган йўл "SARDOR KAPITAL QURILISH INVEST" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бу ишларни сифатли бажарилишини…
Alisher Qodirov 5 ming kishilik Telegram-kanali rasmini avvalgi prezidentlik saylovida foydalanilgan shu suratga yangiladi. Prezidentlik sayloviyam birato'la shu yil o'tkazvoriladimi deymanda.
Agar saylov bu yil o'tkazilsa, Qodirovning surati bu safar ikkinchi o'ringa meni tanlang, Vorisovani emas, degani bo'ladi.
Postni eslab qoling.
❗️Дунёнинг энг баланд Эверест чўққисида камеранинг 360 градус кенглигида олинган видео кадрлар.@uchqunxoliqov
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago