Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Quvvat | Қувват

Description
🌿Жисмингиз ва оилангизни қувватлантирувчи саҳифа!

Каналимиз 2020-йилнинг 30-декабрь кунидан буён фаолият юритиб келмоқда.

@Quvvatuz_bot - вақтинча ишламаяпти
Таклифлар учун: @Mediamed_agency
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago

1 month, 1 week ago

*🪞Оилавий муносабатларда муҳим, аммо кўп ҳолларда аҳамият берилмайдиган нарса - ташқи кўриниш*

Албатта аёлларга ҳамиша ўзларига қараб, эътиборли бўлишлари, ёғ сочлар, овқат ҳиди келиб турган кийимлар билан жуфтига кўринмаслиги эслатиб келинади. Жинсий алоқага тайёрланаётганда эса аксар аёллар иложи борича "свежий" бўлишга, майин ифорли геллар ишлатиб эрига максимал даражада комфорт ва роҳат беришга ҳаракат қиладилар.

Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, оилавий ҳаёт ва жинсий алоқа ҳам "жамоавий" ишлар бўлиб, эркаклардан фақатгина оила боқиш эмас, балки аёлига ёқиш учун ҳаракат ҳам талаб этилади.

Аёлингиз кўзлари сизни чиройингиздан бахраманд бўлсин ахир :) Фақатгина ишга ёки тўйга кетаётганда эмас, атайлаб аёлингиз учун ҳам тайёргарлик кўринг, хушбўй мушкдан суртиб олинг, кийимларингизни чиройлиларини танланг. Ишонаверинг, бундай ташаббуслар аёллар томонидан аъло даражада қабул қилинади ва сиз учун ютуқ ўлароқ аёлингиздаги кўтарилган либидо, шунингдек жинсий ҳаётонгиздаги янги поғона кашф этилади.

Оилавий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида “Эҳтирос” китобларимизда ҳам ёзганмиз, кейинроқ бу ҳақда яна тўхталамиз.

👉 @Quvvatuz - Оилангиз қуввати!

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

#оила_одоблари
📎 Аёл эрни исми билан чақириш борасида.

Бу масалани Абу Али ал-Ашъарий қуйидагича таърифлаганлар:

Киши отасини исмини айтиб чақириши ва хотиннинг эрига исмини айтиб мурожаат қилиши номақбулдир, чунки бу ёмон ёмон хулқлардан ҳисобланади.”

"Дуррул мухтор"да шундай дейилади:

"Аёл эрини исми билан чақирса макруҳ бўлади". Буни шарҳлаб Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ ўз "Ҳошия"ларида шундай ёзадилар: "Ерга мурожаат қилишда ҳурматлашни ифодалайдиган "хўжайин" ёки шунга ўхшаш лафз ишлатиш лозим.

➡️ @Quvvatuz - Оилангизни қувватлантиринг.

1 month, 3 weeks ago

МАНТИҚСИЗЛИК ЁХУД ШАЙТОННИНГ ҲИЙЛАСИ

‒ Мен ҳам олдин рўмол ўрардим, бир‑иккита рўмол ўраганларнинг қилган ишларини кўриб, ўрамай қўйдим.
‒ Жуда ориятли экансизда‑а?
‒ Ҳа, мен бунақа ишларни ҳеч қабул қила олмайман‑да, шундай қоним қайнаб кетади..
‒ Ғайратингизга қойил! Лекин бир ҳақли савол туғилади, оғир ботмаса..
‒ Хўш?
‒ Рўмол ўраб ножўя иш қилган бир‑иккитасини кўриб, уларга ўчакишиб рўмолни ёмон кўриб қолибсиз, ҳатто ечиб юборибсиз, тўғрими?
‒ Ҳа, шундай.
‒ Бироқ, бир‑иккита эмас, юзлаб, минглаб рўмолсиз, очиқ‑сочиқ аёллар нималар қилиб юришмайди, сиз назарда тутган нотўғри ишлардан миллионтасини қилишади, нега уларга ўчакишиб рўмол ўраб юбормаяпсиз? Қанчадан‑қанча фоҳишалар ҳаммаси сиздек очиқ‑сочиқ кийинишади, уларга ўхшамаслик учун ҳам бўлса жўртага рўмол ўраш керак эмасмкин сизнинг мантиғингизга кўра?
‒ Ҳа, энди...

Инсон ана шундай, ўзини роса ақлли деб билгани ҳолда оддий ҳақиқатларни қабул қила олмайди, агар қалбида касал бўлса. Чунки инсон 30% қарорни ақли билан, 70% қарорни қалби билан қабул қилади.
Аслида, рўмол ўраш алоҳида амал, алоҳида ибодат. Уни бажарган одам бирорта айб иш қилса, бу билан рўмол ўраш ёмон иш бўлиб қолмайди, ахир. Қўпол қилиб айтгада, у бир тарафда айб иш қилган бўлса‑да, иккинчи тарафда бир яхшилик ҳам қилибди, Аллоҳ таолонинг бир буйруғини бажарибди. Бироқ, бу билан рўмол ўраб туриб ёмон иш қилса бўлаверади, демоқчи эмасмиз, чунки сатри авратдек улуғ амални бажарган аёл ушбу мақомга яраша бўлиши ҳам керак. Лекин беш қўл баробар эмас, баъзан кимдир айбини ёпиш учун ҳам рўмол ўраши ёки рўмол ўраб туриб инсонгарчиликдан хато қилиб қўйиши мумкин. Бу билан ибо‑ҳаёни ёмон отлиқ қилиш шайтоннинг ҳийласи, холос. Шайтон инсонларни бевосита нафс қутқуси билан адаштира олмаса, мана шундай ҳийла‑найрангларни топади, бунга ҳушёр бўлиш керак.
Энди намоз бошлай десангиз, «Қўй, ана фалончи, намоз ўқигани билан қилган ишини қара, сен ундан яхшисан‑ку... Сен оз‑моз ичганинг билан бировга азият бермайсан‑ку, нимаси ёмон?» деб васваса қилади. Ёки «Намоз бошласанг, бу‑бу ишларни қилмаслигинг керак, вақти соати келиб бир бошлайсан, ана ўшанда кўради ҳаммаси», деб алдайди. Шунинг учун мусулмон одам хаёлпараст бўлмай, дини кўрстаган ишни қилишга ўрганиши керак.

(Бир неча йил олдинги суҳбатдан лавҳа)

©Ҳасанхон Яхё Абдулмажид

2 months ago
2 months ago

#мутойиба

Ҳар сафар никоҳим бўлган кунни эсласам, таҳдид-у босимларсиз комил ақл билан қўл қўйганим ёдимга тушса, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини эслайман:

“…Биз уларга зулм қилмадик, лекин ўзларига ўзлари зулм қилдилар…”

👉@Quvvatuz - Оилангиз қуввати.

3 months, 2 weeks ago

🍂Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, айтганлари…"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар."

Арабчадан таржима қилинган. #конспект

👉 @Quvvatuz - Оилангизни қувватлантиринг!

[​](https://telegra.ph/file/a73332b7f535a0847ea29.jpg)***🍂*****Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, айтганлари**…"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
4 months ago

🔞 STOP порнография

🛑 Порнография сизга нималар беради⬇️

• 0.1 сония дофамин оқими;
• Депрессия;
• Қарамлилик;
• Мияга зарар;
• Эректил дисфункция;
• Жинсий алоқа ҳақидаги реалликда узоқ бўлган тасаввурлар;
• Муносабатдаги муаммолар.

💯Бу тестестерон миқдорини камайиши ва рағбатни туширишга арзимайди.

Порнография эркаклардаги тестестерон ва жинсий рағбатни тушиши, аёлсифат бўлиб қолиши, депрессияга тушиб қолиши, гипер-сексуаллик, оила бузулиши ва янги даврнинг бузулган идеологиясига мослашишига олиб келади.

Фақатгина ҳақиқий жинсий алоқа (хотинларингиз билан) билан шуғулланиш орқали сиз порнографиядан нафратлана оласиз. Бузуқликлар сизнинг кучингиз ва қалбингизни экран орқали сўриб олишларига йўл қўйманг...

#тафаккур

Бордию кўзларингиз ожиз бўлганида ҳам порнографияни томоша қилармидингиз?

Аллоҳ таоло сизга кўриш неъматини ато этди ва сиз буни гуноҳ учун ишлатасизми? Унинг неъматларига шукурингиз қонунларини бузиш билан бўладими?

Тақво қаерда? Ҳаё қаерда?

Ал-Басийр бўлган, сизни ёлғиз қолган вақтингизда ҳам кўриб турадиган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилинг.

👉 @Quvvatuz - Ўзингиз ва оилангизни қувватлантиринг!

[​](https://telegra.ph/file/18e2fd854bc4b79a7c36c.jpg)***🔞*** STOP порнография
5 months, 3 weeks ago

❤️‍🔥Эркаклар нимани исташади?

Кўпгина постларимизга қарамай яна айтаверамиз: замонавий инсон учун ҳалол йўл билан қондирилган нафс, жинсий ҳаёт сифати муҳим рол ўйнайди
Айниқса бу эркаклар учун оғриқли мавзулардан бирига айланган. Соф биологик нуқтаи назардан қараганда ҳам, эркаклар олдинги даврлардан буён қанчадир даражада "овчи" лик ҳусусиятига эга бўлишган.

📎Таъкидлаш лозимки, жинсий алоқа вақтида кўп эркаклар актив ишлайдиган ақлларини блоклаб қўйиб, инстинктлар даражасида ҳаракат қиладилар.
Аввало эркаклар истайдиган нарса- бу жуфти ҳалоллари ҳам у хоҳлайдиган нарсани хоҳлаши.

📎Жуфтингиз билан актив бўлишга уялманг.
Гаплашинг, фантазияларингиз билан бўлишинг. Ишонаверинг, эркаклар бундай ташаббусларни эътиборсиз қолдирмайдилар ва ҳаёлингиздаги "эврика" ларни ҳаётга татбиқ қилиб кўришда ёрдам берадилар ;)

📎Бир нарсани бошиданоқ билиб олинг: уятчанлик ва яхши алоқа бир-бирига тамоман қарама қарши сўзлардир.

📎Ташқи кўринишга ҳам аҳамият беринг.
Ахир кимни ҳам ёғ ҳиди анқиб, сочи товуқ томонидан мехр билан титилган ҳашакдек турган, чириб кетган "уйчи халат" ва тиззаси осилган лозимни кўриб жинсий алоқа ҳаёлига келади?!

✌️Нози карашмага уйғун вақтни қочирманг. Жуфтингизни бу "севишганлар ўйинига" тортинг, ўзингизни бошқа тарафдан кўрсатинг, сизни исташига имкон беринг. Бевосита алоқадан аввал жуфтингизни етарлича "қизиб" олишига вақт беринг😉

t.me/Quvvatuz - Оилангиз қуввати!

5 months, 3 weeks ago

Ҳар бир эркак аёли ҳомиладор вақтида унга қандай муомала қилишни билиши керак.

Нима учун бу шунчалик муҳим?

Сабаби бу аёл киши учун муҳим ва оғир давр бўлиб, у меҳр ва ҳам жисмонан, ҳам руҳан қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезади.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай дейди:

حَمَلَتْهُ أُمُّهُ كُرْهًا وَوَضَعَتْهُ كُرْهًا ۖ وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا
"Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлиб, қийналиб туққандир. Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир" [Аҳқоф, 15-оят].

Аллоҳ таоло "حَمَلَتْهُ أُمُّهُ كُرْهًا" "онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди (қорнида кўтариб юрди)" дейди. Бу дегани ҳомиладорлик вақтида аёл кўпгина азиятлар чекади: чарчоқ, кўнгил айниши, қайд қилиш, оғирлик, оғриқлар ва ҳ.к. "وَوَضَعَتْهُ كُرْهًا" "ва қийналиб туққандир"- яъни туғруқ жараёнидаги қийинчиликлар. وَحَمْلُه"ُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا" "Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) оттиз ойдир." Тафсир ибн Касир.

Аллоҳ таоло шунингдек:

وَوَصَّيْنَا ٱلْإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُۥ وَهْنًا عَلَىٰ وَهْنٍۢ وَفِصَٰلُهُۥ فِى عَامَيْنِ

"Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхаҳилик қилишни) амр этдик" дейди. 1Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги ҳомила катталашгани сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур) уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур)"

"Ота-онасига эҳтиром кўрсатиши кераклигини айтиб туриб, Аллоҳ таоло она ҳомилани қорнида ҳолсизлик ва ожизлик билан кўтариб юришини айтди. Уруғланиш пайтиданоқ аёл киши касалманд, ҳолсиз ва оғирлашиб қолади. Сўнг туғруқ пайтидаги касилмалар бошланиб, онага қаттиқ оғриқ беради. Фарзанд туғилгач эса у ҳақида қайғуриш, тарбия қилиш ва икки йил давомида кўкракдан эмизиши керак бўлади." Тафсир ас-Саади.

Муҳим:

• Тана ҳомила ривожланиши ва эмизишга тайёрланади. Бачадон ва йўлдош тўқималари ривожланиб, қон билан таъминланиши кучаяди;
• Организм баъзи маҳсулотларни қабул қилмасдан, бошқа, ўзига керакли бўлган микроэлемент ва витаминлар мавжуд бўлган таомларни талаб қилади;
• Гармонлар "рақсга тушгани" боис аёлнинг психик ҳолати беқарор бўлади ва унинг ўзи бу ҳолатни бошқара олмайди;
• Туғруқ жараёнидаги жисмоний оғриқлар;
• Туғруқдан кейинги посттравматик стресс ҳолати ва яна бошқа кўпгина ҳолатларни ҳам унутмаслик керак.

Яна жуда ҳам кўпчилик аёлнинг эмоционал ҳолати боланинг ЭҲ ҳам таъсир қилишини тушунмайди:

Бола она қорнида плацента туфайли ташқи омиллар таъсиридан ҳимояланган бўлади, лекин гормонлар таъсиридан эмас. Шунинг учун аёл киши нимадир ҳақида қайғурса ёки асабийлашса қонига кортизол ва адреналин гормонлари ажралиб, болага ҳам етиб келади. Гормонлар таъсирида бола онанинг эмоционал ҳолатини ўзига қабул қилиб олади.

Исталган турдаги салбий ва кучли ҳиссиётлар боланинг ривожланаётган психикасига таъсир кўрсатмай қолмайди.

Шу сабабли қадрли акам/укам, шуни билингки...
• Кўпинча аёлингиз ва фарзандингиз ҳолати айнан сизнинг ҳатти-ҳаракатларингизга боғлиқ бўлади. Бу- масъулиятдир;
• Соғлиқдаги ўзгаришлар ҳаммада турлича, аммо ўхшашдир. Аёлингизда ҳомиладорлик опангиз ёки онангизда бўлгани каби ўтмаслигида аёлингиў айбдор эмас;
• Ҳомиладорликни бошқача ўтгазган момолар даври билан хозирги ҳолатимизни солиштирманг. Биз олдин нима бўлганини аниқ билмаймиз;
• Агарда аёлингиз тунда ғалати овқатлар егиси келса- бу нормал ҳолат;
• Кўнгли айнигани сабабидан сизга таом тайёрлаб бера олмаётгани- бу рол ўйнаяпти дегани эмас.
• Бу даврда унинг ҳиссиётларини қадрсизлантирсангиз у буни ҳеч қачон унутмайди;
• Унга ёмон муносабатда бўлсангиз, шу муносабат сизга фарзандларингиздан келади;
• Онангиз сизни қорнида кўтариб юрганини қадрлаб, унга ҳурмат кўрсатган вақтингда, нега аёлингиз сиз туфайли фарзандларингизни қорнида кўтариб юришини қадрсизлантирасиз?
• Аёлингизнинг ҳарактери ёки тарбияси учун унга яхши муомала қила олмасангиз, лоқал бўлажак фарзандларингиз учун ғамхўрлик кўрсатинг.

Ахир сизнинг аёлингиз- фарзандларингизнинг онаси!
Бахтли аёл- бахтли бола!

(c)онгли оила

t.me/Quvvatuz - Оилангиз қуввати!

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago