Islomga Muhabbat!

Description
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

6 years, 4 months ago

Islomga Muhabbat! pinned «☺️ Asalomu alaykum»

6 years, 4 months ago

☺️ Asalomu alaykum

6 years, 4 months ago

?ЭЪЛОН! ЭЪЛОН!

БИР МУСЛИМА ОПАМИЗГА ЁРДАМ КЕРАК ЭКАН

Мехрибон ва Рахимли Аллах номи ила бошлайман .
Ассалам алейкум варахматуллах вабарокаатуху ! Хурматли биродар ака ука ва опа сингиллар , сизларга мурожаат килишимга баъзи вокеликлар сабаб булди .
Мен шифо излаб Европага келгандим, ундан аввал бошка давлатларда хам даволандим , аммо натижа чикмаганлиги боис , мен бу ерга келишка мажбур булдим ва чексиз хамд айтаман Роббимга ! Келганимдан сунг учта больницада обследование килдик ва нихоят диагноз " первичный биллиарный холангит , хронический гепатит" куйишти . Жигарни даволашни иложиси йук , факат алмаштиришни иложиси бор , яьни пересадка печени , хозир доимий равишда дори ичиб юриш шарт , токи операциягача , ундан сунгхам шарт экан , дорилари аслида киммат , аммо страх.полюс оркали менга бепул дориларим ва обследование хам альхамдулиллях ! Муаммоим бошка ерда , мен икки фарзандим колган юртимда , онам касал , карашка кодир эмас , борган сари кийналябти , онам олиб кет деябти , каровсиз колябти гохида , жуда кийн ахволдалигини билдирябти
канчалик кийнлигини батафсил айтиб бера олмайман , кетканимга бир ярим йил булди , мен согиниб олиб келтирмокчимасман , вазиятлар у ердаги тугри келмаябти
Фарзандларимни виза килиб келишларига 4000 евро кетаркан , хозирги пайтда ишлай олмайман ва пул хам топиш масаласи кийинлиги учун йордам сурашка мажбур булябман , агар кимда ким йордам беришка кодир булса, мурожаат килсин Аллах учун , тугри кабул киласизлар деган умиддаман ва дуо килсангиз хаккимга Аллах шифо берсин ва болларим бн бирлаштирсин амин ажмаъин

Батафсил малумотлар ва далиллар керак булса богланиш учун ракамларимни колдираман
Телеграмм- +79656098361
Вацап
+996 555 071 696

Caisse d'épargne île-de-France
Identification du compte pour une utilisation internationale (IBAN)
FR76 1751 5006 0004 0022 4344 078
Agence
Les mureaux centre , intitulé du compte M Khalid Bashir .
Аллохка хар бир иш осон
Ассалам алейкум варахматуллах вабарокаатуху!

? @IslomgaMuhabbat ?

6 years, 4 months ago
Islomga Muhabbat!
6 years, 4 months ago

#Кун_мақоласи

Аллоҳдан қўрқишнинг фазилати

Аллоҳ таоло Ар-раҳмон сурасининг 46-оятида айтади:
«Парвардигори (ҳузурида қиёмат куни) туришидан қўрққан (ва Унинг буруқларига бўйсиниб, қайтариқларидан тийилган) киши учун икки жаннат бордир.»
Ван-нозиот сураси 40,41-оятларида айтади:
«Энди ким Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса, у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур.»**

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمْ اللَّهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لا ظِلَّ إِلا ظِلُّهُ الإِمَامُ العَادِلُ وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلبُهُ مُعَلَّقٌ فِي المَسَاجِدِ، وَرَجُلانِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ أَخْفَى حَتَّى لا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللَّهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ» (متفق عليه).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Етти тоифа одам борки, Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уларни Ўз соясида соялантиради: адолатли имом-раҳбар; парвардигорининг ибодатида улғайган йигит; қалби масжидларга боғланган киши; Аллоҳ йўлида дўстлашган, Унинг йўлида бирлашиб, Унинг йўлида ажрашувчи икки киши; мансабли ва соҳибжамол аёл ўзига чорлаганда: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; махфий ҳолда садақа берган, ҳатто ўнг қўли берганини чап қўли билмаган киши; Аллоҳни холиликда зикр қилиб, кўзёши тўккан киши»,.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقولُ: «عَيْنَانِ لا تَمَسُّهُمَا النَّارُ، عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» (رواه الترمذي).
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Иккита (одамнинг) кўзига – Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва тун бўйи Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб чиққан кўзга дўзах ўти тегмайди».

ШАРҲ:

Аллоҳдан қўрқиш фақат иймони содиқ мўмин кишидан содир бўладиган қалб ибодатидир. Шунинг учун ҳам динимизда унинг манзилати шу қадар олий ва даражаси юқори. Соҳибини тоат-ибодатларга ундайдиган ва гуноҳ-маъсиятлардан тўсадиган қўрқиш ҳақиқий мақтовга сазовор қўрқишдир.

БУГУНГИ ДАРСДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДАЛАР:

  1. Аллоҳдан қўрқиш фазилатли сифат бўлиб, эгасини жаннатга етказади.
  2. Аллоҳдан қўрқиш гуноҳ-маъсиятлардан тияди.

? @IslomgaMuhabbat ?

6 years, 4 months ago
Bu Dunyo vaqtinchalik...

Bu Dunyo vaqtinchalik...

#Tillo

? @IslomgaMuhabbat ?

6 years, 4 months ago
• Қачонки барча нарса сенга қаршилик …

• Қачонки барча нарса сенга қаршилик қилаётган бўлса, унутма: сoмалёт шамолга қарши юргани учун учади.

© Генри Форд.

? @IslomgaMuhabbat ?

6 years, 4 months ago
Ҳаёт курашдан иборат, дейишади. Сабр ҳам …

Ҳаёт курашдан иборат, дейишади. Сабр ҳам курашишнинг бир йўли, балки асосидир. Одамлар озорига сабр қилиш пайғамбарларнинг суннатидир. #сабр

@IslomgaMuhabbat

6 years, 4 months ago

​​Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.

☆☆☆
Азон овози эшитилиши билан тинглаётган қўшиғимни вақтинча тўхтатиб турдим. Назаримда муаззиннинг овози менга сал ғалатироқ туюлгандай бўлди. Азон тугагач қўшиғимни тинглашда давом этдиму аммо азон овозидан кейин мени васваса босгандек бўлдим. Чамамда орадан 20 дақиқа вақт ўтгач кимнингдир шиддат билан қичқираётган овозини эшитиб, чўчиб тушдим. Унинг овози жуда ҳам кучли ва қўрқинчли эди. Ўша захоти нима бўлди экан деб кўчага югуриб чиқсам одамлар ҳам кўча томон шошиб чиқаётган эканлар. Ҳамма уйидан чиқиб, ҳайрат билан осмонга боқаяпти. Мен одамлардан "нима бўлди, нима бўлаяпти ўзи, жавоб берсаларингчи", деб бақирсам ҳам ҳеч кимдан садо чиқмади. Сўнгра отамни узоқдан кўриб, олдиларига бориб сўрасам, отам шундай деди: "Қуёш ғарбдан чиқди болам, товба эшиклари беркилди".
Бу сўзларни эшитишим билан бутун аъзойи баданим тўхтаб қолгудай бўлди. Мен ҳеч нимани сезмас эдим.
Атрофга секин назар солдим, ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ. На ўғли на қизи на умр йўлдоши, ҳамма ўзи билан ўзи оввора бўлган.
Шу маҳал қулоғимга биргина овоз эшитилди, «У кунда киши қочадир, ўз ака-укасидан. Ва онаси ва отасидан. Ва хотини ва бола чақасидан»...
(Абаса сураси 34,35,36)
Мени жонидан азиз кўрган онажонимни олдиларига югуриб бордим. Минг афсуски улар ҳам менга беэътибор эдилар...

Совуқ терга ботиб уйғониб кетдим. Билсам туш кўраётган эканман. Аммо бир кун келиб бу туш ҳақиқатга айланиши мумкун. Қизиқ, биз ўзимизни шу кунга тайёр деб биламизми?

☆☆☆
Бир донишманд гўшт қовуриб йиғлаётган одам олдидан ўтиб кетаётган экан. Донишманд қизиқиб сўрабди: "эй биродар, сизга бирон бир гап бўлдими, нега йиғлаяпсиз?", деса, ҳалиги одам дебди:
"эй биродари азиз, мен одам боласига ачинганимдан йиғлаяпман. Мана бу жониворни кўринг, деб қовурилаётган гўштга ишора қилибди. Бу оловга маййит ҳолда тушади. Одам боласи-чи, у тириклайин киради!
Эй Роббим, жасадларимиз оловга чидай олмас. Аллоҳим, жасадларимизни оловга ҳаром эт.

Кун ҳикмати
Ҳақиқий йўқотиш, истиқомат чегарасидан чиқиб (яъни тўғри йўлдан оғиб), Роббингдан узоқлашиб, дунёга ғарқ бўлиб, пок билан нопокни ажратолмай, мақсадсиз ҳаёт кечирмоқдир.

@IslomgaMuhabbat

6 years, 4 months ago
[#ибрат](?q=%23%D0%B8%D0%B1%D1%80%D0%B0%D1%82)

#ибрат
Ўқувчи устозидан сўраяпти:
- Саҳобаларнинг Қуръон билан алоқаси қандай бўлган?
- Худди ҳозир сенинг қўл телефонинг билан бўлган алоқанг каби бўлган.

Зокир Найк
? @IslomgaMuhabbat

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago