🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated hace 1 mes, 2 semanas
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated hace 1 día, 14 horas
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated hace 1 día, 23 horas
***-Yaxshi hayotni, oʻzingni yomon his qilgan joydan ketish bilan boshla.
(Ho'p deb yana kanaldan chiqib ketib qomelar...😂😂 )*
Xayrli tun qadrdon obunachilarimiz 🤗🙋🏻♀️**
***142
Тунги бир. Шаҳриёрнинг хона чироғи ёниқ. Беш ой давомидаги тўй расмларини кўраркан, тўйдан аввалги, тўйдан кейинги ёқимли хотираларни эслаб, ўзи ҳам ўтмишга айланган бахтли кунларига сайр қилди...
Бошлиғидан эртанги кун учун жавоб сўраб ёзган хабарига энди жавоб келди.
— Эртага муҳим кун эмаслиги учун жавоб беряпман, эртадан кейин ишда бўлгин. Хабарга қараб жавоб ёзмади, эрталаб ёзаман дея.
— Ўқишда бўлмасачи, ўқишда бўлмай қаерда бўлишинг мумкин. Эй тўхта улар ҳар куни ўқишмасди-ку, календарга белгилаб қўйганди-я, Шаҳриёр Нафосатнинг дарс столини, тортмаларни титаркан календарни тополмади. Кейин Нафосатнинг гаплари ёдига тушди-ю, телефонининг будинлигига кирди.
— Ўқишга борадиган кунларингни менга белгилаб бергин. Ишдан эртароқ чиққан кунларим олиб кетаман. Деган гапларини эслади, ўшанда Нафосат ўқишдан чиқадиган кунларини Шаҳриёрнинг телефонига будинлик сифатида огоҳлантириб қўйганди...
— Эрта дарси йўғакан-у... телефонига қараркан асабийлашди. Тўхта келинойимникига кетмаганми бу қиз. Ойимам шу ерда. Аниқ келинойимникида. Шаҳриёр ётоғига ётди. Ширин хаёл суриб уйқуга кетди.
Тонгдан юраги апил-тапил бўлиб уйғонди.
Ўзига кофе дамлаб ичди-ю, келинойисининг уйига қараб кетди.
Бозорлик қилиб уйга кирди.
— Тойчоғим ўзимнинг Шаҳриёр Имронни қўлига олиб лўппи юзларидан ўпаркан ойисига қаради.
—Ойи, уйга юринг.
— Кетмайман. Шу ерда қоламан. Уйда иш қилиб чарчаб қоламан-у, бу ерда Асила хизматимни қилиб юрибди.
— Кетамиз, ойи, кетамиз. Тайёрланинг.
Шаҳриёр Асиланинг ортидан ошхонага кирди.
— Келинойи, Нафосат шу ердами?
— Йўқ, Нафосат сиз биланмасми? Гулнозадан ҳамма гапни билган бўлса-да, ўзини билмаганликка олди.
— Йўқ-даа мен билан эмас. Ойим кетказиб юборибди. Майли ойимнинг ёнига чиқай-чи. — Ойи, кетайлик, юринг. Акам билан келинойимниям ёлғиз қолсин-да.
— Айғоқчилик қилаётганим йўқ, уйдаги қизим йўғакан бу қизим ёнидан кетмайман. Ана кетсанг кетавер катта кўча. Гулноза набирасини эркалаб тиззасига ўтирғизди.
Шаҳриёр ҳафсаласи пир бўлиб чиқиб кетди. Нафосатнинг уйига бораман, агар у ердаям бўлмаса ўқишига бораман, лекин бугун ўқиши йўқ-ку...
Машинасини эски кўчалар томон ҳайдади.
— Ассалому алайкум ойи, яхшимисиз. Илиқ чеҳра билан кутиб олган қайнонаси билан саломлашди.
— Келинг ўғлим қудалар яхшими, Асила, Нафосат яхшими?
— Ҳҳааа ҳамма яхши. Нафосат яхшими дейилганини эшитиб юраги шиғ этди.
— Нафосатниям олиб келмапсиз-да, ўтириб кетардингиз. Шаҳриёрнинг қўлидагиларни оларкан — Овора бўлибсизда ўғлим.
— Йўғе ойи овораси бораканми, шу кўчага йўлим тушганди бир кўриб ўтай дегандим, янаги сафар олиб келаман Нафосатни. Ишга шошаётгандим, майли уйдагиларга салом айтиб қўйинг. Шаҳриёр ичкарига кирмай дарвозадан қайтди.
— Аллоҳим, бу қиз қаерда экан... Ойи, ойи... нимага ҳаммангиз қайсарсизлар... уйга келганингиздаям эритиб айтитардим.
Шаҳриёр машинасини бурди-ю, ишига ҳайдади.
— Жавоб сўрагандинг-ку.
— Эртага ишдан эртароқ чиқиш учун, эртанги ишларимниям қилишга келдим.
— Майли, майли сенга бир гап гапириб бўлмайди, бунча қовоғингдан қор ёғаяпти. — Хотининг кетиб қолдими? Ўшандаги икки йигит бир-бирига қўл ташлашиб кулишди.
— Менга қара. Менга тегишли инсон ҳақида гапирма. Ўзи сенларнинг гапингга кириб, хафа қилиб қўйдим. Ҳамма айб хотинларингда эмас, сенларнинг ўзингда экан. Хотин сенларга фақат ётоқда керак шунақами? Касал бўлса, харажатли иши бўлса секин узоқлашишасан. Неччи марта эшитдим ўз оғизларингдан хотиним касал бўлганди, онасиникига жўнатвордим деган гапларни. Хотинни тарбия қилинмайди, унга меҳр берилади. Хотинларинг сенларнинг меҳрсизлигинг сабаб ўзига қарамайди... сенларнинг эътиборсизлигинг сабаб сенларга яхши гапирмайди. Ҳамма айб ўзларингда экан. Тўғри йўлда юрадиган аёлингни, қинғир йўлда юрибди дебам гапирасанлар. Сенлар даюссанлар.Эркак аёли ҳақида бошқа бир эркакка гапирганини сенларда кўрдим ҳайф сендек эркакларга.***
***141
— Гулҳаё, сенинг хонадошинг кетган эди-я, сиртқи ўқирди-ку
— Ҳа, кетган, кетган. Гулҳаё нарсаларини йиғаркан, хомуш ўтирган дугонасига қаради. — Нима бўлди? Ҳар доим кулиб-яйраб юрардинг.
— Шу хонадошинг ўрнига мен бораман, бир ой сен билан яшайман.
— Нима? Анов қўпол эринг-чи?
— Уйга борайлик айтаман, уй эгаси менга индамасмикин.
— Индамайди, уй эгасини уйи билан иши йўқ, унга пул келиб турса бўлди.
—Хўп, унда кетдик.
Дарс тугагач икки дугона Университетдан узоқ бўлмаган уйлари томон кетишди.
— Шундан ўқишни битириб кейин турмуш қур дедим. Гулҳаё асабийлашиб стаканини аччиқ қилиб қўйди.
— Мен қаердан билай бунақа бўлишини, ойижоним жуда яхшилар, пул бериб ўзлари мени жўнатди. Шаҳриёр тазирини есин деб.
— Бир ой эринг сенсиз яшай оладими?
— Яшайди. Ўзгариб қолмасдан олдин ўйлаш керагиди.
— Майли, мен дўконга кетяпман кечги овқатга сенга зўр овқат қилиб берай, бир иккимиз яйрайлик. Қайнонанг жўнатгани зўр бўлибди, иккимиз бир ой маза қиламиз. Сенга ҳеч нима керакмасми?
— Банан олиб чиқ, мана пул.
— Қўйсенгчи, жинни бўлма, уйимга меҳмон бўлиб келасан-у, сендан пул оламанми. Ҳозир ўн дақиқада келаман.
Қиш кунлари. Соат кечги беш. Шаҳриёр ичига сиғмай, кўчага кириб чиқаркан дам-бадам соатига қараб қўярди.
— Ҳалиям келмади, ростдан кетган бўлса-я... ҳар доим ишдан келишимда уйда бўларди. Бугун йўқ. Қуёшнинг ҳам сафари тугаб уйқуга кетиш арафасида, хира нурлари ила оламни ўчай деётган шамдек ёритиб турарди...
— Ота уйига борганми? Ё, ойим у ерга жўнатмайди. Ойим ҳам келмади. Уф-ф, жинни бўламан ҳозир. Ўзи мен аҳмоқман, иккита жиннини гапларига кириб, хато қилиб ўтирибман. Қўйларам менчалик бўлмаса керак. Нодон, фикри йўқ... шунчаликкаям бордимми-я. Курашиб, севиб зўрға висолига етган ёримга шундай қилиб ўтирдим... оёғи остида тўдаланиб турган қорни бир тепди.
— Бугун келмайдими? Еттига қараб кетаётган соатига қараб, чуқур хўрсинди. Уйда ёлғиз ўзи... онасиям, отаси ҳатто укасиям йўқ. Булар атай қилишяпти....
— Нафосат, Нафосат... икки кафт орасига бошини қўйиб ўзидан-ўзи жаҳли чиқди...
🍃🍃🍃
— Эринг, келиб менга дағдаға қилмайдими? Нафой у билан қандай яшайсан, уни серёзний афтини кўриб одам қўрқади-ю. Овқатни сузаркан дугонасига қаради.
— Тўйимизга беш ойдан ошган бўлса жуда яхши муносабатда бўлди, нима жин урди-ю, мана бир ҳафта бўлдики, одамни ўзидан қўрқитиб қўйган... Ўқишни тугатиб турмушга чиқсам бўларкан, минг қайнонам, эрим яхши бўлгани билан. Келинлик, талабаликни бирда эплаш қийин экан.
Гулҳаё ўртага гўштлари, ҳилвираб пишган овқат қўйди... Овқат ҳидига маст бўларкан оғзини беркитиб югуриб чиқиб кетган дугонасининг ортидан хавотир олиб борди.
— Тинчликми, Нафосат? Мазанг яхшими?
— Овқат ҳиди ёқмади. Ўзинг е қол, қорним тўқ мени.
— Овқатсиз бўлмайди-ку, ҳеч қаеринг оғримаяптими? Бананингни ҳам охиригача емапсан.
— Хавотирланма, сув ичсам ўтиб кетади.
Нафосат ўзидаги ўзгаришлардан, хурсанд бўлса... Ёнида уни қўллайдиган, турмуш ўртоғининг йўқлигидан хафа бўларди...***
Окшомингиз хайрли булсин!
Сокин Тун тилайман!!!❤️****
**Елкадош
—Юр, салқинроқ жойда ўтирамиз
—Темур ака, қорним очди
Йигит бир лаҳза сукут сақлади, сўнг аёлининг дўппайиб қолган қорнига қараб
—Нон ейсанми? —деди
—Бир бошгина узум ҳам олинг, иложи бўлса.
Темур битта буханка нонни кўтариб келаркан узоқдан уни кўриб ҳафсаласи пир бўлган аёлининг кўзига қарамасликка тиришди.
—Узум тополмадим.
Эри ёлғон гапира олмайди, аммо нима қилсин жувон ҳам биттагина ёпган нон билан узум олиб келишига умид қилганди-да.
Қишлоғида узумлар ғарқ пишган ҳозир. Онаси ҳар саҳар тандирда нон ёпарди...
Тамилланинг буханка егиси келмади. Шундоқ бўлсада эри ушатган нондан бир бўлагини оғзига солди.
—Иссиққина экан... Бироздан сўнг эса ҳомиладорлигида пайдо бўлган касали-жиғилдони қайнай бошлади.
Ўша куни йўлкирага пули қолмаган ёш оила уйга пиёда қайтдилар.
—Юриш —соғлиғим учун фойдали, деди аёл...
Йиллар йилларни қувиб ўтди. Улғайдилар. Пойтахтга мослашиб, яшаб, сингиб кетдилар. Бу йиллар ҳаёт учун кураш йиллари бўлди.
Энди Темурнинг ошиғи олчи. Ўзи ҳам салобатли одамга айланди. Аёли ҳам ўқиди, изланди. Ҳозир хусусий шифохона эгаси.
Темур машинасига ўтирар экан узоқдан келаётган Сулувни кўриб, кўрмасликка олди. Тезроқ жўнаб қолиш пайига тушди. Бу қизнинг ниятини билиб юрибди. Ўзига бефарқ эмаслигини ҳам сезади.
Ўтган куни фаррош аёл хонанинг чангларини артган бўлиб гап бошлаб қолди
—Темуржон, Сулув айтяпди. Яхшироқ йигитлар бўлса, иккинчи хотин бўлиб ҳам эрга тегардим деб. Ўртоқларингиз орасида шунақалари йўқми?
Йигит доим ўзига оро бериб, атрофида гирдикапалак бўлиб юрадиган ҳисобчи аёлни бир лаҳза ўзиники деб тасаввур қилиб, юраги ҳапқириб кетди.
—Билмасам, опа, —деди фаррош аёлга қарамай. Кейин ўзини ишга шўнғигандек қилиб кўрсатишга тиришди.
Эрталаб аёли аввал уни ишга кузатади, сўнг ўзи машинасига ўтиради. Бугун ҳам иккиси нонушта қилдилар. Таътил бўлгани учун болаларни уйғотишни истамадилар.
—Узум енг, чиллаки пишибди , кеча бозордан олгандим. -деди аёл нон ушатаркан қоп-қора узум солинган ликопчани хаёл суриб ўтирган эрининг олдига сураркан
Эркакнинг хаёллари тумандек тарқаб кетди. Хотиралар олисга етаклади. "Бир бошгина узум ола келинг..."
Ишхонасига келганида фаррош аёл унга яна Сулувни эслатди
—Опа, сизни тушундим, мен аёлимни яхши кўраман. Оғир кунларимда елкадош бўлган, садоқатли дўстимга нисбатан бундай хиёнат қилолмайман. Илтимос, менга бошқа бу мавзуда оғиз очманг,— деди.
Фаррош аёл униинг шаъмасини осон илғаб, чиройли рад этган бошлиқдан уялиб кетди. Сулувга ваъда берганди. "Тузоққа тушмайдиган эркак бўларканми?!" -деганди. Дунёда ҳали ҳам мард эркаклар бор экан деган хулосага келди у.
Темур Сулувнинг таъқибидан қутулди. Эрта ўтиб индинига эса уни бош бухгалтер олдида қилпиллаётганини кўриб яна аёлини ва унинг доим такрорлайдиган гапларини эслади.
— Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, Темур ака, ўйламанг, сиқилманг, мен ёнингиздаман!
Феруза Салходжаева**
**— Ишга яхши бориб келдингми, болам?
— Ҳмм…
— Бошинг оғримадими?
— Йў-ўқ…
— Юрагинг сиқилмадими?
— Йў-ўқ…
— Абитта овқат едингми?
— Ҳмм…
— Сочларинг бирам чиройли оқарибдики!..
Камолиддин қора тўшакка чўзилиб, шомнинг ним қоронғулиги аро кўкиш осмонга тикилди.
Онаси эса ҳамон унинг сочларини силарди.
— Бугун бир боплаб ош қиберай, а, болам!
У оғир ютинди, кўзлари ачишиб, гўё битиб қолай деган бурнини қийналиб-қийналиб тортди.
Майин қўл эса пешонасини силайверди.
— Бошингиз оғрияптими?
— Ҳмм…
— Юрагингиз-чи? Юрагингиз оғрияптими?
— Оғрияпти!.. Жуда ёмон оғрияпти! — Унинг юзи тиришди.
— Нима овқат қиберай! — дея сўради ҳалиги овоз.
У осмон қадар кенгайиб кетган нигоҳини йиғиб, хиёл қайрилди: боши устида кўзлари ёшли хотини маъюс термулиб, унинг пешонасини силарди. У ичидан отилиб келаётган нарсани тўсиб қолмоқчи бўлдими, тишларини қаттиқ қимтиганди, ияк ва чакка суяклари бўртиб кетди.
— Сочларингиз бирам чиройли оқарибдики!.. — деди ҳалиги овоз йиғи аралаш.
Ҳатто тишлар ҳам бўғиздан отилган нарсани тўсиб қолишга ожизлик қилдилар:
— Бувв!.. — дея чийиллади у кўзларини қаттиқ юмаркан ва киприклари остидан ёш тирқираб кетди. — Бувижо-он!..
Хотини эса ҳамон унинг сочларини силарди…
Наби ЖАЛОЛИДДИН@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️**
Ростдан ҳам улар ўлмай қолишди — қир устида пайдо бўлган яна бир «БТР» душманни тутдай тўкди…
Ўшанда жон талвасасида ҳам онасини ўйлаб, йиғлаганди. Энди эса онаси оламдан ўтди, энди у йўқ, ҳеч қачон қайтмайди. Аммо унинг кўзларида милт этган ёш кўринмайди. Наҳотки шунчалар дийдаси қотиб кетган бўлса?! Наҳотки уруш уни шу аҳволга солдийкин?! Йўқ! Ахир оддийгина кинолардан таъсирланиб, кўзлари ёшланиб кетарди-ю, наҳот энди онасидан айрилиб ҳам йиғлолмаса?!
Онаси уни жуда-жуда эҳтиёт қиларди, авайларди. Бир куни даҳлиздаги деразанинг тагида ётаркан, уни ухлаяпти деб ўйлаб, келинига насиҳат қилаётган оансининг гапларини эшитиб қолди:
— Айланай, қизим, — деди онаси ялингандай, — шу болагинамни эҳтиёт қилинг, хўпми! Нима деса, хўп денг, жон қизим! Жаҳлини чиқарманг, болам! Кейин нима десангиз, мана, мен қиб бераман. Пақат шу болам касал-пасал бўп қомасин, айланай!
— Вой, буви-ей, мен доим ўғлингизи айтганини қиламан. Ҳечам гапини қайтармайман. Менам болангизи феълини биламан, бувижон!
— Ашна қилинг, жон қизим! Шу болами касал қимасангиз бўлди! Биласизу, салга боши оғриб, юраги сиқиб қолади!..
Ўшанда ҳам онасининг гапларини эшитиб, кўзларидан ёш отилиб кетганди…
Камолиддиннинг юраги сиқилди. Бағридан нимадир бўғзига судралаётгандек туюлди. Ағдарилиб, икки қўлини бошининг остига қўйиб, шифтга қараб ётди. Бунча ҳувилламаса-я бу уй! Ростданам хонани қулоқларини ёриб юборгудай сукунат, ҳувиллаш эгаллаб олганди. Йўқ, ана, ҳовлининг қаеридадир хотинининг шарпаси эшитилди. Иккала ўғли уришиб қолди шекилли, биттаси ғингшиди. Хотини уларга астагина танбеҳ берди… Камолиддин оғир бир ютинди-да, бағридан сирғалиб, бўғзига келиб қолган нарсани қайтариб юборди. Ташқарига чиқсаммикин, ўйлади кейин, балки бироз ёзиларман. Кучаниб ўрнидан тураётувди, юраги қаттиқ бир қисди. Оғриқдан афти бужмайиб, бир пас жим туриб қолди. Тебраниб остонага чиқди. Дарвозахона томондан хотинининг овози қулоғига чалинди. У эрининг оромини бузмасликлари учун ўғилларини енгил пўписа билан кўчага ҳайдарди. Онасиям шунақайди, айниқса, опаси билан синглиси болаларини олиб келишса, ҳамиша тергаб турарди:
— Ҳуй, секинроқ гапир, Камолдинни боши оғриб қолади!
— Борларинг, тўполон қилмай, тоғаларинг уйғониб кетади-ей!
Бундан опа-сингиллари зўраки аразлашиб қолишарди:
— Вой-ей, нима, Камолдин болангизу, биз болангизмасмизми, бувижон?
Кампир бироз юмшарди:
— Нега унақа дейсанлар! Ҳамманг боламсан, жигаримдан бўгансан! Пақат Камолдин урушда сал инжиқроқ бўп қоган-да, қизларим!
Камолиддин кўксининг чап қисмини уқалаб, остонадан тушди. У ёқ-бу ёққа аланглади. Ҳалигина уй ичини эгаллаб олган ҳувиллаш энди ҳовлига ҳам тошиб чиқаётгандек туюлди. Нигоҳи уй саҳни бўйлаб интизор тентиради, гўё кимнидир ахтарди, лекин тополмади. Олам бўм-бўш эди гўё. Ҳалиги ҳувиллаш яна қулоқларини эговлай бошлади. Оғир ютинди. Киприкларининг ости ачишиб, кўзларини бир-икки юмиб-очди. Нигоҳи тентирай-тентирай, саҳннинг бир четидаги сўрида тўхтади. Ҳар куни бу маҳалда онаси сўрида ўтириб, ё ошга сабзи-пиёз тўғрарди, ёки отасидан қолган кўзойнакни тақиб олиб, мункайганича гуручнинг тошини тераётган бўларди. Камолиддин сўрининг олдига борди, оанси ўтирадиган кирчимол қора тўшакка тикилди. Ҳалигинаям янги тўшаклар солиғлиқ турганди, чамаса, хотини йиғиштириб, яна эскиларини тўшаб қўйибди шекилли.
Камолиддин ҳар куни ишдан бўшади дегунча уйга ошиқарди. Баъзи тенгқурларига ўхшаб, кўча-кўйда улфатчилик қилиб юрмасди. Негадир уйга ошиқаверарди. Уйга келиб, сўрида ўтирган онасини кўрардию бирдан юраги хотиржам тортарди. Буни ўзи аниқ ҳис қилса-да, лекин тушунолмасди. Вужудини ғалати бир халоват қамраб, онасининг ёнига ётиб олгиси келарди. Кўпинча бошини онасининг тиззасига ёки ёнбошига қўйиб ётволарди-да, осмонга термуларди. Онаси эса ёш туриб, сочининг ярмидан кўпи оқариб кетган ўғлининг пешонасини силаб, Камолиддин бошқа ҳеч кимникига ўхшатолмайдиган меҳрли овоз билан сўроққа тутиб қоларди.
**Айрилиқ.
(ҳикоя)
Тўртинчи куни одам анча сепкилди. У эртасига эртамандаёқ опаси билан синглисини ўз уйига ҳайдади — «Бориб, бола-чақаларингнинг иссиқ-совуғини қилларинг», деди. Бўлмасам, опаси билан синглиси, онасининг қирқини ўтказиб, кейин кетамиз , деб туришувди-я. Таомилиям шунақа шекилли-да — марҳумнинг қизлари қирқ кун аза тутиб, ота уйида ўтиришлари керакмиш. Шуям одат бўлди-ю! У бечораларнинг эрлари, бола-чақалари ёки боринг ана, мол-ҳоллари қирқ кун нима қилишаркин?.. Лекин Камолиддиннинг опаси билан синглиси кўпам тихирлик қилишмади — онаси айтмоқчи, урушдан инжиқ бўлиб қайтган яккаю ёлғиз жигарларининг кўнглига қарашди. Нима қилсаям, шу уйнинг эркаги бўлиб қолган, яна тағин, бу Камолиддин дегани бир гапни икки марта гапиришни ёқтирмайди…
Шундай қилиб опаси билан синглиси уйларига кетдилар. Камолиддин то тушгача кўчагача чиқиб, уйга кириб юрди. Кечроқ эшитганлар бўлса, фотиҳага келиб, дарвозанинг тагида мунтазир қолишмасин, деди. Аммо бир-икки қўни-қўшнининг шунчаки кўнгил учун чиқиб қўйганини ҳисобга олмаганда, биров келмади. Тушлик маҳали бир нави тамадди қилган бўлдию қайтиб дарвозага чиқмади. Уйга кириб, бағрини болишга бериб, ётиб олди. У ҳайрон эди — ахир онаси ўлди-я, лекин ҳали-ҳануз кўзидан бир томчи ёш чиқмаса-я! Бағрида бар нарса ҳамон тошдек қадалиб турибди ва ҳатто аввалига, яъни жаноза куни йиғлашни истади ҳам, опаси ва синглисининг «иснодларга ўлдирмагин», деган гапидан кейин, рости, ўзиям уялиб кетди, жуда-жуда йиғлагиси келди. Ҳарчанд уринмасин, йиғлолмади. Қани энди бу қақраган кўзларига бир томчи ёш келса! Худди ўчакишгандек улар ҳам «оёқ тираб» туриб олишди, киприклари қовжираганча қолаверди. Одамларнинг ғўнғир-ғўнғир ғийбатлариниям эшитмаганга солди ўзини. Онажонисини ҳатто қабрга ҳам бир томчи кўз ёш тўкмай ташлаб келди. Наҳотки онаси, ёлғизгина ўғлини иссиғу совуққа ва ҳатто икки дунёга ҳам ишонмагувчи онаси бир томчи кўз ёшига арзимаса! Ахир у шу онасини деб Афғондан ўлмай қолмаганмиди. Қизиқ гап, одам бировни, яъни бандасини деб ҳам ўлмай қоларканми? Қазою қадар Яратганнинг измида эмасми! Йўқ, у айнан онасини деб неча бор ўлмай қолганига, ўлимга ҳам чап берганига ишонади. Ахир ўшанда…
Ўшанда уларнинг ротаси ҳам навбатдаги рейд-жангга чиқди. Қир ёнбағрида ёлғиз бораётган «БТР» туйқусдан отилган гранамёт ўқидан таққа тўхтади-қолди. Буни пайқаган душман ўраб кела бошлади. Ўрис зобит билан Камолиддин «БТР»нинг пулемётидан то ўқлари тугагунча отишди. Қолган икки аскар эса қўрқиб кетишдими… қочмоққа шайланиб, «БТР» туйнугидан бошларини чиқариб-чиқармаёқ ўққа учишди.
Ана, душманлар қарийб «БТР»га етиб келишди, ҳозир унинг устига чиқади-да, зобит билан уни асирга оладилар. Кейин эса адоғсиз ва мислсиз азоблар… Яхшиси, ҳозир ўлиб қўя қолгани осонроқ бўлади, барибир минг азоб билан ҳам ўлади-ку. Аслида бу гаплар Камолиддиннинг хаёлидан ўтганди. Лекин гранатани ёнбошдаги қутидан зобит олди. Олдию ҳалқасини суғуриб ташлади. Икки қўллаб маҳкам қисди-да, кўзлари отилиб кетгудек бўлиб, Камолиддинга қаради.
— Бир лаҳза холос, Камол! Кўзларингни юмиб, бир лаҳза чидасанг бас, ҳаммаси ўтиб кетади! — деди у овози хириллаб.
Камолиддиннинг бутун вужудини титроқ босди. Беихтиёр қўлларини кўтариб, зобитнинг граната тутган қўлларини қисди. Ҳатто овози ҳам қалтираб, кўзларига ёш тўлди.
— Йўқ, ўртоқ катта лейтенант!.. — шундай дедию унинг кўз олдига дарвоза тагида йўлга маъюс тикилиб турган онаси келди. Йўқ, унинг ўлишга ҳаққи йўқ! Унинг ўлимини онаси кўтаролмайди. Агар у ўлса, онаси қийналиб-қийналиб ўлади. Шундай экан, у яшаши керак! Яшаши!..
— Йў-ўқ!.. — деди у ҳайқириб, зобитнинг қўлларини қаттиқроқ сиқаркан. — Йўқ, ўртоқ катта лейтенант, биз ўлмаймиз! Қўйиб юборманг!.. Онам буни кўтаролмайди!.. — У айни пайтда ўлимдан қўрқмасди. Унинг ўлганини эшитиб, сочларини юлиб йиғлаётган онасини кўз олдига келтирганидан жазавага тушмоқда эди.**
-Нимага карз сураганди Ханифа?
Санам елкасини кисиб, лабини бурди:
-Билмасам, керак булиб колди,деди, холос. Шермат:
-Хмм, тушунарли,деди-да столда турган телефонини олиб, синглисини ракамини тера бошлади. Иккинчи гудокданок Ханифадан жавоб келди:
-Алло,
-ханифа, сурамапман,узи нима ташвиш билан карз сурагандинг?
-Э-э, куяверинг, ака. Хозир хаммаси изига тушди.Агар иложи булса онамни бир куриб кетинг келиб, анча бупди келмаганингизга.Сизни согинибди.
-Узи яхшими?
-Ха, яхши.
-Майли , эртага якшанба, келинойингни олиб. бир утиб келаман...
Шермат онасиникига келиб. бироз сухбатлашиб утиргач, хайрлашув пайтида волидаси уни узундан узок дуо килди.Гап орасида онасининг айтган гапи Шерматни хайрон колдирди.
-Болам, барака топ! Ханифа уйингга борганида шунча пулни йук демай берибсан. Кам булма! Ханифа хаммасини дори-дармонга ишлатди. мана, сизларнинг харакатларинг билан отдайман-да , болам! Илоё,давлатинг бунданам зиёда булсин!...
Шермат онасининг уйидан чикди-ю, кушни ховлига- синглисининг уйига кирди.
Ханифа уни хурсанд кутиб олди.Куёви: "Бир асрда бир марта келибсиз, шундай куйиб юбормайман!" дея товук суйди. Ханифа ошнинг харакатига тушди.
Шермат кулай фурсат топиб,ошхонага- Ханифанинг олдига борди.
-Нима сабабини айтмадинг?-деди синглисига тикилиб.
-Ниманинг сабабини?
-Онамнинг ахволи ёмонлашгани учун пул орлган экансан.Ахир мен хам шу онанинг боласиман-ку. Билишга хакким бор эди! Нимага айтмадинг бир огиз?!
-Кечиринг, ака,- паст овозда сузланди Ханифа.-Шунчаки... Эшитиб сизнинг яна нафасингиз кисиб колмасин, дегандим.Сизга асабийлашиш мумкиин эмас-ку ахир. Шунга ... Кечиринг мени!
Шерматнинг кузида ёш айлана бошлади. Базур узини тийиб турарди у. Агар бир киприк кокса, бас, кузидан шовуллаб ёш окиб кетиши аник эди.Синглисини секин багрига босди. Куз ёшини унга курсатмасликнинг бошка иложи хам йук эди.@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️****
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated hace 1 mes, 2 semanas
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated hace 1 día, 14 horas
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated hace 1 día, 23 horas