Mahfuza blogi

Description
Jurnalist, o'qituvchi, tarjimon
Advertising
We recommend to visit

- Ta'limga oid eng tezkor xabar va yangiliklar!

? @DTMreklama

Ushbu kanalda abituriyentlar uchun edu.uz dtm.uz xushnudbek.uz kabi taʼlimga oid rasmiy manbalardagi xabarlar sodda tilda yoritiladi.

http://instagram.com/edu.uz

Last updated 2 months, 4 weeks ago

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 month, 2 weeks ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 3 days, 19 hours ago

3 months ago
Ispaniyada O'zbekistonim parchasi haqida Facebookdagi postda …

Ispaniyada O'zbekistonim parchasi haqida Facebookdagi postda o'qisangiz bo'ladi.

Havolaga o'tish

@makhfuzaartikova

3 months ago
3 months ago
5 months, 2 weeks ago
**Ер** **юзида аёллар камроқ, десам, ишонмаганларга!**

Ер юзида аёллар камроқ, десам, ишонмаганларга!

https://countrymeters.info/es/World мана бу сайтда дунёнинг айни сонияларидаги аҳоли сони, жумладан эркаклар қанча, аёллар сони қанча, нечта туғилиш ва нечта ўлим ҳолати қайд этилди, ҳамма-ҳаммаси статистик маълумот сифатида бериб борилади.

Очиқ бўлган ушбу маълумотлар базасига таяниб айтиш мумкинки,??‍♀️ аёллар ??‍♂️эркакларга нисбатан 0,5 фоизга камроқ. Бу кичик фоизга ўхшар, аммо дунё аҳолисига нисбатан катта сон - 74 миллион дегани.

"ТАК ЧТО", қадрингизни билинг, аёллар! Сиз иккинчи, учинчи ёки тўртинчи эмассиз. Сиз - ягонасиз!

P.S. Қадри баланд аёлларга жўнатиб қўямиз!

@makhfuzaartikova

5 months, 3 weeks ago
Mahfuza blogi
5 months, 3 weeks ago
**“Районо”га мурожаат билан очилган 10-синф**

“Районо”га мурожаат билан очилган 10-синф

?Шу хира суратда кўриб турганларингизнинг 11-синфни битиришганига бугун 20 йил тўлди.
Бу синфнинг “очилиши” ўзи бир тарих.

2000 йилдан бошлаб, коллеж ва лицейларнинг қийғос гуллаши натижасида 10-11 синфлар қисқара бошлади. Бир округда 1 та мактабда катта синф очилар, асосий ўқувчилар коллеж ва лицейларга йўл оларди.

2001 йилда ана шунақаси мен ўқиган 157-мактабда қолди. Ҳамма яхши ўқувчилар коллежларга кириб кетган, кира олмаганларгина бошқа мактаблардан ҳам “157” га оқиб келди. Табиийки, ҳамма муаммо шу болалар билан бўлди.

Директорнинг 1 йил ичида сочи оқарди, устозлар юрак-қон томир касалига чалинишди. Директор қатъий қарор қилди: “Бўлди, келаси йил 10-синф очилмайди”.

Шу пайт менинг ичимга қурт тушди. Чунки испан тили битта бизнинг мактабда ўтилар, лицейга кетсам, у ерда инглиз тили, “ИСПАНЧА” тақдиримдан ажралиб қоладигандекман.

Кейин “Районо”га ариза ёзиб, маҳаллама-маҳалла ота-оналар ва болалардан имзо йиға бошладим. Онажоним билан директор олдиларига 15 тагина имзоли аризани кўтариб бордик.
*?*- “Менга бош оғриғи керакмас”, деди директор.

*✍️ *“Шу имзо қўйган болаларга мен кафилман! Бирортаси қоида бузмайди, яхши ўқийди”, дедим.

- “Сен кимсан ўзи, жинқарча” демасдан, директоримиз шарт ишонч билдирворса, денг?

2002 йилда шундай қилиб 10-синф очилди. Мен имзо йиғмаган 4 кишини директоримиз қўшимча қабул қилдилар. Кейинги ишкал ана шу тўртлик билан чиқди. Айб ўзларида?

Устозларимизнинг айтишича, биздан аввал ҳам, кейин ҳам “157” бундоқ чиғин аҳил ва креатив синф кўрмаганмиш.

@makhfuzaartikova

7 months, 2 weeks ago
**Notiqlik bo’yicha mahorat darslari 2-qism*****❓*** Omma …

Notiqlik bo’yicha mahorat darslari 2-qism Omma oldida hech qanday qo’rquv va tutulib qolishlarsiz ravon gapirishni istaysizmi?

? Siz uchun malakali mutaxassis — Mahfuza Ortiqovaning maxsus masterklassi YouTube sahifamizga joylandi.

? Hoziroq tomosha qiling!

P. S. 1-qismni ko’rganmidingiz?))? Telegram | ? Instagram
? Facebook | ? YouTube

7 months, 2 weeks ago
***?*****Фарзандни қандай тарбиялашни бизга "Оғил" ва …

?Фарзандни қандай тарбиялашни бизга "Оғил" ва "Ўғил" сўзларининг фарқига бормайдиганлар ўргатаркан...

111 минг фойдаланувчига эга "Фарзанд тарбияси ва саломатлиги" телеграм каналида чиққан постга эътибор қилинг!

?Сарлавҳа: "Оғил болани қай тартибда тарбиялаган маъқул?"

2007 йилда А.Мадвалиев таҳрир остида чоп этилган "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" 3-жилд 187-бетида "оғил" сўзига шундай таъриф берилади: "ОҒИЛ Уй ҳайвонларини сақлаш ва боқиш учун қурилган махсус бино; молхона, оғилхона".

?Саводингдан ўзим ўргилай, деган жойидан!

@makhfuzaartikova

7 months, 2 weeks ago
***⚡️*** Тошкент жамоатчилигининг энг ёрқин намояндаларидан …

⚡️ Тошкент жамоатчилигининг энг ёрқин намояндаларидан бўлмиш Устозимиз Фурқат Маҳмудхўжаевнинг "Тошкент одамлари" лойиҳасида испан тили, унинг калажаги, ва албатта, "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси ҳақида суҳбатлашдик!

Сизлар билан баҳам кўргим келди ☺️

? Видео бу ерда ?

@makhfuzaartikova

7 months, 2 weeks ago

Камила Aтаева: "Қурбимиз етганича тарбиямизга яна фарзанд оламиз”

?Бугун ахборот майдонида руҳий зўриқиши сабабли фарзандларига оғир тан жароҳати етказган, ҳаттоки уларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган оналар ҳақида хабарлар урчиган.

?Аммо, юртимизда на давлатнинг, ва на инсонларнинг ёрдамисиз кўплаб болаларни фарзандликка қабул қилган, савоб илинжида уларнинг неча нафар эканини ҳам яширган, қурби етганича яна фарзандликка болаларни олиб, тарбиялашни ният қилган, шунингдек, оғир хасталиклар билан оғриган болаларга ҳам кўнгилли сифатида ёрдам қўлини узатаётган қаҳрамон аёл, ҳазрати инсон бор, десак, ишонасизми?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг “Хилқат” лойиҳаси доирасида ана шундай аёл Камила Атаева билан репортажимиз эълон қилинди.

@makhfuzaartikova

Uza.uz

Камила Атаева: “Бола асраб олишга аҳд қилган куним Аллоҳ ўзимга ҳам фарзанд берди” (+видео)

Ўзбек халқи — болажон халқ, деб бежизга айтишмайди. Мамлакатимизда азалдан оила ва боланинг қадри жуда баланд. Халқимиз

**Камила Aтаева: "Қурбимиз етганича тарбиямизга яна фарзанд оламиз”**
We recommend to visit

- Ta'limga oid eng tezkor xabar va yangiliklar!

? @DTMreklama

Ushbu kanalda abituriyentlar uchun edu.uz dtm.uz xushnudbek.uz kabi taʼlimga oid rasmiy manbalardagi xabarlar sodda tilda yoritiladi.

http://instagram.com/edu.uz

Last updated 2 months, 4 weeks ago

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 month, 2 weeks ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 3 days, 19 hours ago