Баҳрилло Ихтиёров

Description
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

?Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 day, 3 hours ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 7 months ago

3 Wochen, 2 Tage her
3 Wochen, 5 Tage her

...
УЗРНОМА.

Кетяпман...
Кетяпман барини ташлаб
Ортда қолган баҳор,кузлар кечирсин.
Болалик мулкида қолдирганларим
Тупроқли йўлдаги излар кечирсин.

Тунлари соғинсам ёшлик дамларин,
Ёд этсам илк висол,ҳижрон онларин,
Унутсам суюклим - моҳим номларин
Моҳимни соғинган кўзлар кечирсин.

Исмин бош ҳарфига шеърлар битганим
Йўлига кўз тутиб имдод кутганим,
Севдим деб,куйдим деб ташлаб кетганим
Ёшлигим зийнати қизлар кечирсин.

Улғайдим,юз кулиб - юрагим бўзлар
Бошимда бошқа ўй-тил бошқа сўзлар,
Пешонада ажин,сиподир кўзлар
Болалик - оқ,оппоқ ҳислар кечирсин.

Дунёжон,шоирлик даъвосин этсам,
Ёзган тўрт сатримга олқишлар кутсам,
Тумтароқ ташбеҳли сўздан шеър битсам
Ўрнини топмаган сўзлар кечирсин...

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров

3 Wochen, 5 Tage her
...

...
СУКУНАТ.

Тўрт теграм жим... сукунат, ғафлат,
Шу дард эзар кун ўтган сари.
Ўйлаб кўрсам буюк бир миллат
Ўз сўзини айтмабди ҳали...

Аждодларнинг буюкликларин
Даҳолигин юрсакда сўзлаб,
Ёдгор каби даштга чиқмабмиз
Боболарнинг камонин излаб.

Улуғбекдек "Зиж"лар тузмадик
Илму нужум бўлди нокерак.
Тунлар юлдуз санамас ҳеч кас
Уч тўрт телба шоирдан бўлак.

Ўлмас бу кун жангда ботирлар,
Йиқилмаслар отдан узилиб,
Зиёфатдан бўкишиб бари
Балчиқларда ётар чўзилиб...

Мудраб ётар замон зўрлари,
Кетмон зарбин унутмиш ерлар.
Далаларда аёллар ишлаб,
Куёвсалом қилишар эрлар.

От кишнамас энди тунлари
Қази учун бир-бир сўйилган.
Бойчибордек бедов тулпорлар
Уватларга боғлаб қўйилган.

Онг уйқуда... уйғонса эди,
Уйғонса дил - чалинмасдан сур.
Ахир энди Алпомиш қайтмас
Алқов билан уйғонмас Темур...

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.

3 Wochen, 5 Tage her

...
МЕН ОТАМАН.

Ҳали англаб етмай яшамоқ сиррин,
Фарзандлар улғаяр қувиб бир-бирин.
Кун ўтиб болалар бўй чўзган сари
Тунлари ухламай ўйга ботаман...
Ахир мен отаман!

Тортмасин деб болам турмуш ғамини
Иссиғу совуқнинг заҳри - дамини,
Қайтармоқ бўлиб гоҳ, ёмғир - намини
Бошида соябон бўлиб қотаман,
Ахир мен отаман!

Фарзандга бол бериб - тахир сув ичиб,
Фарзанд ҳаваси деб - ҳавасдан кечиб,
Эгнимдан қирқ ямоқ тўнимни ечиб
"Ўғлим ўксинма" деб, тўним сотаман,
Ахир мен отаман!

Хаёлим, орзуим - яхши кун, ё тўй,
Фарзандим ғам тортса босар ташвиш - ўй.
Ё Роббим, боламга дард берма-тинч қўй,
Дард тушса бошига ғамга ботаман,
Ахир мен отаман!

Тикон кирса ўғлим пойига ногоҳ
Оғриқдан бўғзимдан учиб чиқар оҳ.
Итфеъллар ўғлимга ҳуриб чопган чоғ,
Мен ундай касларга тошлар отаман,
Ахир мен отаман!

Дуолар қиламан тинмай куну-тун,
Омаду - бахт сўраб фарзандлар учун.
"Ё Раб, ўнгдан келтир ўғлимнинг ишин.
Иши чап кетса гар - андуҳ тортаман,
Ахир мен отаман!

Ҳали англаб етмай яшамоқ сирин,
Фарзандлар улғаяр қувиб бир-бирин,
Мен эса ўйлайман улар тақдирин.
Тунлари иқболин ўйлаб ётаман,
Ахир мен отаман...

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.

3 Wochen, 6 Tage her
...

...

Тандир-тандир эт босдик, уйга арча ис кирди,
Еёлмадик бир тунда, афсус кечроқ эс кирди.
Бир ой еяр овқатни исроф этдик бир тунда
Эссиз шунча ташвишлар - йил бир кунда эскирди...

4 Wochen, 1 Tag her

От устида юрганимда мени одамлар танишди. Отдан тушгач эса - мен одамларни танидим...

1 Monat her

КЎК БЎРИ

2020 йил

Шеър муаллифи: Баҳрилло ИХТИЁРОВ
Ўқиди: Рамзиддин ЭГАМБЕРДИЕВ

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

1 Monat her
...

...
ҲАЁТ.

О ҳаёт, кўп бўлган синов онларинг
Гоҳ чидаб ўтганман, гоҳ сабрим тўлган,
Сен сабаб гоҳида номард касларнинг
Пойида сарғайган кунларим бўлган.

О ҳаёт, кўп бора алдадинг мени,
"Сев" дединг, севгидан заҳар ютганман,
Бир пулга арзимас танноз қизларни
Қўлимда гул тутиб йиғлаб кутганман...

Ҳақ излаб ўтганман сўқмоғинг кезиб
Ва дўст қидирганман содиқ, вафодор,
Садоқат нелигин билмас дўстлар деб,
Эзилиб, азоблар тортганларим бор.

О ҳаёт, ўтдинг сен ташвиш - ғамларда
Энди севишга кеч... дўстлар эса оз,
Сочимга қировлар қўнган дамларда
Ҳақдан адаштирма мени, илтимос!

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

?Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 day, 3 hours ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 7 months ago