ДАДАХОН ЁҚУБОВ

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

1 month, 2 weeks ago

Яхши одамларни офтоб мисоли.
Қалбимиз ёритмоғин қўмсаб қоламиз.
Отабек ушбу мисраларни одамлардан мамнун бўлганда айтарди. Бу сафар оғир кунида ҳам нажот ва илтижо сифатида ёдга олди. Қалбимиз ёритмоғин...” У чарчоқ, йўл азобидан ухлаб қолди.
У дарёда сузиб бораяпти. Ойларойим ундан сал нарида оқиб кетаяпти. Уни ушламоқчи бўлиб қўлини узатди. Қўллари ўрнида от туёқлари, кучли аммо ушлайдиган панжаси йўқ. Танасига қаради, у отга, қора отга айланиб қолган эмиш, қўрқиб кетганидан дод деб бақирмоқчи бўлди. Овози чиқмас эмиш, Ойларойим ойга айланиб осмонга кўтарилди. Қора ғунон шовуллайди, йиғлайди. У эса дарё соҳилига сузиб чиқди. Энди ой у турган жойдан, пастда кўринар эди. Бир гала ёввойи отлар чопиб келишди. Отабек отлар ичига қўшилиб, баланд тоғлар ичра чопиб кетарди...
Тарақа-туруқдан чўчиб уйғонди. Ҳайдовчи машина тормозини босди.
– Қўрқманг, оға, – деди ҳайдовчи, – уйқусираб қолибсиз, чарчабсиз. Булар ёввойи отлар эмас, қирғиз чўпонларининг отлари. Кечалари қўйиб юборишади.
– Ие, – деб ўзига келар-келмас жавоб қайтарди Отабек, – Оймомо биздан пастда-ку! Отлар учиб кетишдими?
– Ҳазилингиз ҳам бор бўлсин! Бу ерни Сусамбил водийси дейишади. Довоннинг энг баланд, энг совуқ, хавфли ҳудуди ҳисобланади. Бишкекка яқинлашяпмиз!
– Бишкек, – деди Отабек таажжубланиб, мен тўғри келган машинага ўтирган эдим.
– Адашиб қолдингизми? Отабек ака, мен сизни танидим, менинг исмим Аҳмаджон, деди у.
– Ҳа, адашдим. Инсон дегани ўзи адашувчи деган экан, Аҳмаджон омон бўлинг.
– Тушундим, оға. Йўлингиз бехатар бўлсин. Манзилга соғ-омон етинг! Бемалол дам олиб кетаверинг, мен бу йўллардан анчадан бери қатнайман, – деди Аҳмаджон.
– Раҳмат!
Отабек машинанинг олдинги ойнасидан ташқарига қаради. Май ойи бўлишига қарамай баланд тоғ бағридаги бу йўлнинг икки бети қор уюмлари билан қопланган, йўл ялтиллаб кўринар, Оймомо эса борган сари пастроқда хира нур сочарди. Тонг ёришган сари сеҳрли ўлка табиати кўзга ташланар, отлар галаси эса, тоғ яйловлари ичра кўздан йўқолиб борарди. Бир томонда ой ботмоқда, иккинчи томондан эса қуёш жилмая бошлади...

1 month, 2 weeks ago

– Ахир у жуда чиройли эди, – деди Ферузабону, – унинг кўзлари қоп-қора, юзлари оппоқ, худди отасининг ўзи эди. Энди нима қиламан?
– Ариза ёздим, – деди Отабек, ҳамширани ишдан бўшатиб юборишди. У бир неча марта келиб, ялиниб-ёлвориб, айбидан кечишимизни сўради, беш боласи бор экан, қамалиб кетаман, деб йиғлади.
– Энди болам, кўргилик экан, – деди Фозилхўжа бобо, – атайлаб қилмаган. Фалокат босиб, хато қилиб қўйибди, уни қаматганимиз билан бола тирилиб келмайди. Ўзининг ҳам беш нафар фарзандлари бор экан. Майли, кенг бўлинглар, худо сабр берсин!
– Алам қиляпти, алам, – деди Ферузабону йиғлаб.
– Қизим, кўп ўзингни қийнама, сабр қил! Сўзимга қулоқ сол. Сенга бир ҳадис айтай. Умму Салама (р.а.) ривоят қиладилар. Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар: “Ким бир мусибат билан мусибатланса, Аллоҳ таоло буюрганидек “биз Аллоҳнинг ва биз Аллоҳга қайтгувчимиз. Аллоҳ, бу мусибатим учун менга ажр бергин”, деса, Аллоҳ ўшани беради. Бир хабарда сабр амалларнинг афзали эканига далил бордир. Аллоҳ таоло айтади: (сура айнан ёзилади) “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз, тўла-тўкис қилиб берилур”. Қуръони Каримнинг Зумар сурасида Аллоҳнинг ана шундай айтгани бор.
Болаларим, ният қилинглар! Аллоҳдан сўранглар, Аллоҳ яна сизларга ана шундай фарзандлар беради. Мушкулингиз осон бўлсин, Аллоҳу акбар!
Отабекнинг катта қизи Дилнозахон тўрт ёшга кирганда бижирлаб қолди. У отаси билан сўзлашар экан кутилмаган саволни берди.
– Ота, синглим Шахнозани қачон касалхонадан олиб келасизлар? Ўзим боқаман!
– Вай, тилингга асал, – деди Отабек қизини эркалаб. Ўша кунларда Ферузабонунинг боши қоронғу эди. Тез орада улар қизлик бўлишди. Унинг исмини Нодирабегим деб номладилар.
Отабек тез-тез хизмат сафарига кетар, унинг келишини фарзандлари соғиниб кутишар эди. Хоразм вилоятига бағишланган “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари” кўрсатувини суратга олиш учун жўнаб кетаркан, унинг фарзандлари Дилноза, Нодира ва Зафар эшик ёнида кузатиб қолдилар. Уларга термулиб, Отабек ушбу кўрсатувнинг шаклини ўйлаб топди. Телевизион ижоднинг ўзига яраша сирлари бор, бир туртки унинг руҳини шунчалар кўтариб юборадики, ижодкор кайфияти миллионлаб кишилар руҳига кўчади. Поезд тасвирий жиҳатдан воқеалар ўратсидаги макон ва замон масофаларни боғлайди, ҳар станцияда янги воқеа юз беради, мазмуний жиҳатдан “меҳр-оқибат” тушунчалари орқали ягона композицияга, яъни қурилмага бирлашади. Натижада муаллифнинг мақсади, миллионлаб томошабинлар мақсадига бирлашади. Поезд манзилга етгунча барча муаммоларни юклаб, ечимга олиб бориб тўхтайди.
Отабек тайёрлаган лавҳалар бир станцияда “Хоразм гужумлари” Оролнинг қуриши оқибатида экологик хавф хатарга учраганлигини ҳикоя қилса, иккинчи станцияда “Отахон”ни хўрлаган қудалар фош қилинади, учинчисида эса “Ленинга мукофот”, Хоразм халқ республикаси ордени бўлиб, пролетариат доҳийси бошқа ҳеч қандай мукофот олмаганлиги маълум бўлади. “Қоши қаро қаро кўзлар” эса камчиқим қилиб, висол тўйи ўтказадилар, “Оразибон” дастаси охирги станцияда халқ ўтмиши, бугунги куни келажагидан сўйлайди.
1987 йил март ойида кўрсатилган мазкур кўрсатув ўзбек халқининг буюклиги унинг меҳр-оқибатлиги, бағрикенглиги, меҳнаткаш ва инсонпарварлигида эканлигини намойиш қилади. “Қўшнилар” лавҳасида эса уйи ёниб кетган бир оилага маҳалла кўй, қариндош уруғларнинг тенгсиз саҳовати ҳақида ҳикоя қилинган эди. Отабек яна сафарга, аниқроғи олис сафарга йўл олди. Машинада кетаркан кимсасиз тоғ йўллари, арчазорлар тун қоронғусида кўзга ғира-шира ташланар эди. Болаларини ўйлаб, ўша Хоразм кўрсатувидаги сатрлари ёдига қайта туша бошлади. У олис-олисларга кетмоқда, мудрайди, алаҳсирайди.
Ҳали йўлга тушмасдан аввал,
Кузатиб қолганларни соғинсак ажаб
Яқинлар нигоҳига, кўзларни тикиб,
Меҳрига қонмоққа, интилсак ажаб.
Меҳр-оқибатга чанқоқмиз асли.
Тополмай баъзида ўйга толамиз.

1 month, 2 weeks ago

ДАДАХОН ЁҚУБОВ.
”БУГУНГИ КУНЛАР…” роман
( 6-бобидан парча).
Бугунги кунлар, ҳаёт лаҳзалари. Аллоҳ ҳаёт неъматини бунчалар ширин қилиб яратмаганида, жаннатнинг бир бўлагини она заминга инъом қилмаганида олам бир парча муз, бир бўлак оловдан бошқа нарса бўлмас эди. Аммо яратган қудрати боис, ана шу муз ва чўғ бир бири билан қўшилиб, жамики мувжудотларга жон ато бўлди, руҳни Одам атога ато этгач, мукаррам мавжудот, Инсон яралди. Эй, инсон ҳаёт шукрини қилиш ўрнига неъларни кўзлайсан? Орзу ҳаваслардан сўзлайсан, борига шукур қилиб, йўғига сабр қилиб яшайверсанг бўлмайдими? Юксак чўққиларни кўзлайсан яна, орзу-ҳаваслардан сўзлайсан яна... Ёшинг бир жойга етганда, умр поёнлаб қолганини сезасан. Йўл қўйган хато ва гуноҳларингни ўйлаб, уларни саранжом этишга интиласан. Аммо бунга умринг етармикан? Ҳаётингда қилган яхши амалларинг, гуноҳларинг пасангисини босадими? Инсон. Бу сўзнинг мазмун-моҳияти сенинг кимлигингни белгилаб қўйган. Араб тилидаги инсон тушунчаси, адашувчи маъносини берар экан. Инсон – адашувчи! Сен тақдирнинг қайси сўқмоғига кирасан, у сўқмоқдан тўғри йўлни топа оласанми? Аммо ноумид шайтон. Инсон барибир Аллоҳнинг айтган амалларини бажариб, кўзлаган манзили сари етиб боради. Менинг манзилим, худди мана шу йўлга айланаётган жойим, худди шу ер. Аммо ноилож, шу йўлни тутишга мажбурман. Аниқроғи, ана шундай тақдир мен учун эшик қоқмоқда. Э, ахир мен катта бир оиланинг бошлиғиман. Орқамдан фарзандларим, невараларим чириллаб қолишди. Уларсиз, уларнинг меҳрисиз қандай яшайман. Нотаниш юртларда мени қандай тақдир кутмоқда? Отабек ана шундай ўйлар билан йўловчи машинада баланд довон бағридаги йўлда кетарди. У кўп сафарларга чиққан. Не-не воқеаларнинг гувоҳи бўлган.
Бундан чорак аср муқаддам иккинчи қизчаси Шахноза тўсатдан бетоб бўлиб қолади. У бир оз шамоллаган эди. Болаларни ўйлаб Отабекнинг ваҳима қиладиган одати бор. Зудлик билан уни касалхонага олиб борди. Онаси Ферузабону бола билан биргаликда даволанишга ётқизилди. Отабек касалхона деразаси ойнасидан улар ётган хонага қаради. Қизалоғи негадир ундан кўзини узмай термулар эди. Отабек дераза олдидан нари кета бошлагач, Шахноза унга интилди. У севги, муҳаббат, меҳр, айтиш жоиз бўлса нажот кўзлари билан отасига – Отабекка термулганча қолди. Ярим тунда Ферузабону дод солиб, ёлғиз ўзи касалхонадан уйга қайтиб келди.
– Нима бўлди, – деди Отабек хавотир билан унга қараб, – бола қани? Шахнозани ёлғиз ташлаб келдингизми?
– Вой болам, – деб Ферузабону дод соларди, сўзларини юраги тўлиб кетганидан айта олмас, титрарди. – Ўлиб қолди, ўлдириб қўйишди.
– Нега ўлади, – деб Отабек Ферузабонуни маҳкам ушлади. У ўзини ҳар томонга отар,ўзини уриб ташлаётган эди. – Тушунтириброқ гапиринг! Нима бўлди?
– Болани осма укол қилгани олиб кириб кетишди, мени эса унинг ёнига қўйишмади, – деди Ферузабону йиғи ва фарёддан тўхтамай.
– Кейин бола ўзини ёмон сезяпти, уколни кўтара олмади, кўтариб, тоза ҳавога олиб чиқинг, деди. Қўлимга олиб, болани ҳовлига олиб чиқдим. Бир чинқириб йиғлади-да, қўлимда, бағримда жони узилди. Ҳамшира унинг томирига адашиб бошқа дорини юборган экан. Болани текшириш учун ўликхонага олиб кириб кетишди.
– Вой болам, – деб Отабек ўзини ерга отди. У ерга думалаб йиғлар, ўзини боса олмай қолди. Энди уни Ферузабону тинчита олмай саросимага тушди.
– Энди у мовий осмонни ҳам, оппоқ булутларни ҳам, қуёшни ҳам кўрмайди. У гуллаган боғларни, баланд тоғларни, ям-яшил ўтлоқларни ҳам кўрмайди. У мен эдим, мен гўё болалигимда ўлганга ўхшайман. Болам эмас, мен ўлдим. Мен...
Эртаси куни Отабек, маҳалла куй билан Шахнозани сўнгги манзилга кузатиб, қайтди. Отабек билан Ферузабону анчагача ўзига кела олмадилар. Ферузабонунинг бобоси Фозилхўжа бобо тез-тез икки ёшнинг олдига келар, уларнинг кўнглини олишга ҳаракат қиларди.
– Болаларим кўп куюнманглар, – деди Фозилхўжа бобо, – Аллоҳга керак экан олди. Ичингиз тўла бола, ҳали ёшсизлар! Худо беради, яна ўғил-қизлик бўласизлар.

4 months, 2 weeks ago
ЁЗГИ ТАЪТИЛ САЛОМАТЛИКНИ ТИКЛАШ УЧУН АЙНИ …

ЁЗГИ ТАЪТИЛ САЛОМАТЛИКНИ ТИКЛАШ УЧУН АЙНИ МУДДАО...

7 months ago

ЖИМ ТУРИНГ...
( Абдулҳамид Чўлпоннинг шу номдаги шеъри битилганига 100 йил бўлди. Камина Дадахон Ёқубов бу шеърни қуйидаги сўзларим ила қалбимга кўчирдим. Ҳонанда Ботир Қодиров эса ушбу мисралардан қўшиқ яратди.Сизга тақдим қилинаётган гулдаста Ватан Мустақиллигининг 30 йиллигига бахшида бўлсин).

УЙҚУ
(“Бормаймен деди” куйига)
Жим туринг, шовқинламанг, уйқу ичида ул пари,
Юрма, тек тур, эй шамол, юрсанг-да юр, бироз нари!
Кўкда бир тўп қиз-малак уйқу куйини бошлади,
Илгари чалган тирик, жонли куйини ташлади.
Бош учида айланар бир тўп фаришта жимгина,
Кўк элининг тангриси – ой ҳам қарайдир тинчгина.
Ул олос кўзлар юмулган… куйни ёндиргачгина,
Кўп гўзал кўзларни юмдиргач, уялдиргачгина…
Чарчаган, толган, умидсиз кўзларим тўймай қарар,
Ҳар қарашда кўнглима минг турли ўйларни солар…
Бу ётиш, бу уйқу, бу қандай ширин, қандай гўзал,
Жонланар, юз кўрсатар синган ва ясанган амал.
У ётиш, уйқу на ерда, на хаёлий кўкда бор,
Бу гўзал сирли томоша менда, мен ўксукда бор.
Жим туринг,шовқинламанг, уйқу ичинда ул пари,
Кўзларим тўймай қарар, борлиқ кўринма, тур нари…
Тошкент, 1921.
ЖИМ ТУРИНГ..
Жим туринг! Шовқинламанг, шоир илҳом оғушида,
Пўртана каби тошган, сўзига сиғмас хислари.

Номозшомгул юз очиб, мудрар булбуллар жимгина,
Тентирар бедор эркнинг қалам тутган бир навкари.

Қоғозларни эй шамол, варақлатиб учирмагин,
Учмасин юз йил ҳаёл, ашорлар от чопган сари.

Ой юзин тўсма булут, ойдинда тақдир юз очар,
Чўлпондин кўз қамашар,тун қароси босган сари.

Кишанда паришталар, осмон тоқига илинган,
Муҳаббатнинг тафтидан таскин излар ёшу қари.

Тонг олдидан борлиққа тушганда шоир назари,
Ой юзи хира тортди, уйғонди бирдан ул пари.

Гердайиб чиқди қуёш,кеча кундузга айлангач,
Тун бирла ғойиб бўлди,Ой, Чўлпон ,юлдузлар бари.

Тошкент. 2021.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago