Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.
Мой Instagram:
https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Reklama bo’yicha @vkusnoseva
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Barcha o'zbeklarni kanali 🇺🇿
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni🔥 va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi📌
Reklama : @ozbeklar_admini
Инстаграм👉🏻 http://Instagram.com/barcha_ozbeklar
Last updated 6 days, 7 hours ago
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Last updated 5 days, 13 hours ago
*🔥*Борингизга шукур Онам
Мен борманки, икки дунёда,
Сизга гардлар қўнмайди Она...
Сиз борсизки икки дунёда,
Кулгуларим сўнмайди Она...
Дуолариз бошимда паноҳ,
Нурга ўрар тўрт томонимни...
Фақат яхшим дея мақтайсиз,
Кўзга илмай ҳеч ёмонимни...
Осмон қадар юраклари кенг,
Ғубори йўқ зилолим Онам...
Юлдузлардек саноқсиз сабри,
Танҳогинам ҳилолим Онам...
Умрим баҳор борлигиз учун,
Аллоҳимга шукур қиламан...
Сиздан содиқ бирор кишим йўқ,
Онажоним яхши биламан...
Болам кел деб кулиб турасиз,
Лабингизга босиб пешонам...
Сизни жуда яхши кўраман,
Борингизга минг шукур Онам...
Агар қадам босмаса Она,
Жаннат, жаннат бўлмай қоларди...
Она зоти бўлмаса агар,
Дардларимиз ким ҳам оларди...
Мен борманки, икки дунёда,
Сизга гардлар қўнмайди Она...
Сиз борсизки икки дунёда,
Кулгуларим сўнмайди Она...
📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @Sherlarim_Onamga 🍂Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!**
•𝐉𝐚𝐥𝐨𝐥𝐚𝐝𝐝𝐢𝐧 𝐀𝐡𝐦𝐚𝐝𝐚𝐥𝐢𝐲𝐞𝐯-𝐎𝐧𝐚 𝐒𝐞𝐧𝐢 𝐔𝐧𝐮𝐭𝐠𝐚𝐧𝐢𝐦 𝐑𝐨𝐬𝐭🥺🧕❤️🌸
#ПРЕМЬЕРА *?*Койийверма акамни дунё...
Койийверма акамни дунё,
Юришади ишлари ҳали...
Қўллари тош остида эмас,
Келар унга омадлар гали...
Койийверма акамни дунё,
Далда бўлгин бошини сила...
Бағрингда не яхшилик бўлса,
Ҳаммасини акамга тила...
Койийверма акамни дунё,
Ўзи анча ўксиб юрибди...
Мен ишондим сен ҳам ишонгин,
Уни бахтлар кутиб турибди...
Койийверма акамни дунё,
Ҳеч не келмас қўлидан дема...
Аллоҳ берса омади кулса,
Қилмишингдан пушаймон ема...
Койийверма акамни дунё,
Ҳар ёнидан чоҳлар чиқариб...
Йигит боши тик турар экан,
Қолиб кетмас бундайин ғариб...
Койийверма акамни дунё,
Аламлардан чарчаган толган...
Тепкилама йигит йиқилса,
Турса дунё пойида қолган...
Койийверма акамни дунё,
Севганлари билан синама...
Ёри унга далдалар бўлсин,
Ишончсизлик билан қийнама...
Койийверма акамни дунё,
Келар бир кун омадлар гали...
Меҳнатлари самара берса,
Унга хизмат қиласан ҳали...
Кoйийверма акамни дунё...
?Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @Sherlarim_Onamga ?Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!**
**АГАР УЙДА АЁЛ БЎЛМАСА....
Таралмайди райҳон ифори
Гул ўсмайди Гулсиз ифори
Хазон бўлар эркак баҳори
Агар уйда аёл бўлмаса
Татимайди еган нонингиз
Эл ичида йўқдир шонингиз
Кимга керак иссиқ жонингиз
Агар уйда аёл бўлмаса
Кулиб боқмас тунлари ой ҳам
Ёстиқ бошга ботаркан бирам
Нега бунча ғам устига ғам
Агар уйда аёл бўлмаса
Армонларни ичга ютарсиз
Зор энтикиб зимдан кутарсиз
Баҳт нелигин билмай ўтарсиз
Агар уйда аёл бўлмаса
Боласиз уй мозор дейдилар
Отанг онанг бозор дейдилар
Бор дунёйинг бекор дейдилар
Агар уйда аёл бўлмаса
Кундуз қуёш тунда ой кулар
Хотин бор эр элда бой бўлар
Сўққабошнинг ҳоли вой бўлар
Агар уйда аёл бўлмаса
Бир кун сочга оқ ҳам оралар
Қаддингиз ҳам бир кун эгилар
Хаста қўлга ким асо тутар
Агар уйда аёл бўлмасa
➪ @Sherlarim_Onamga ?Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!**
#ПРЕМЬЕРА *?*Сизни соғинтириб қўйибман Она...
Дунёнинг бағрига ўзимни отиб,
Турфа яллоларнинг тамларин тотиб,
Нафсимга эргашиб юрагим қотиб,
Сизни соғинтириб қўйибман Она...
Саломлар йўлладим олис жойлардан,
Йироқ кетолмадим юзи ойлардан,
Ортда қолмай дея ўша бойлардан,
Сизни соғинтириб қўйибман Она...
Мунгли кўзингиздан оқизиб жола,
Менга билдирмасдан чекибсиз нола,
Кечиринг мен нодон эси йўқ бола,
Сизни соғинтириб қўйибман Она...
Не-не давраларга қилганман ташриф,
Қадамларим кўрган машриқу мағриб,
Мен шу сафоларнинг ишқига чалғиб,
Сизни соғинтириб қўйибман Она...
Бормадим баҳона бандман иш билан,
Шунчалар яқинми кўнглим қиш билан,
Қалбингиз яралаб хасрат ниш билан,
Сизни соғинтириб қўйибман Она...
Адоси йўқ экан дунё ғамини,
Тўлдириб бўлмади ҳаёт камини,
Келдим артиб қўйинг кўзим намини,
Сизни соғинтириб қўйибман Она...
Ўйлаб ўйлаб охир ўйимга етсам,
Умрим арзимайди сизга бахш этсам,
Энди хеч кечирманг мен яна кетсам,
Сизни соғинтириб қўйибман Она...
Сизни соғинтириб қўйибман Она...
?Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @Sherlarim_Onamga ?Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!**
Orzularim armon bo'lgan bugun mana,
So'zlarimni tinglab turing jonajonim.
Ayrilliqning yo'llarida yolg'iz qolib,
Sevganimga yetolmadim Onajonim.
Boyning qizi boylar uchun atalganmi,
Tugab bitdi tanamdagi shavkat shonim.
Unga shodlik menga armon qadalganmi,
Sevganimga yetolmadim Onajonim.
Tuylarning ovozasi qalbim yordi,
Mendan boshqa tuylariga hamma bordi.
Bitdimikan har soniya ishqda onim,
Sevganimga yetolmadim Onajonim.
Kuygan bormi mening kabi ishq bog'ida,
Qaynamoqda tanamadi sovuq qonim.
Dardlarimni sizga aytsam kuyib oqshom,
Sevganimga yetolmadim Onajonim.
Qo'limdagi maktublarini o'qib boqing,
Gulhanlarga bitta-bitta solib yoqing.
Undan qolgan har azobni cho'g'da yoqing,
Sevganimga yetolmadim Onajonim.
Sevdim degan so'zlariga kulib quydim,
Qirqta sochim qo'lim bilan yulib quydim.
O'sha sanam qandayligin bilib quydim,
Sevganimga yetolmadim Onajonim.
???
?Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.
Мой Instagram:
https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Reklama bo’yicha @vkusnoseva
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Barcha o'zbeklarni kanali 🇺🇿
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni🔥 va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi📌
Reklama : @ozbeklar_admini
Инстаграм👉🏻 http://Instagram.com/barcha_ozbeklar
Last updated 6 days, 7 hours ago
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Last updated 5 days, 13 hours ago