Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
Кениянинг олис Пвачи қишлоғида камбағаллар мактабида табиий фанлар ва математикадан дарс берувчи Петер Табичи дунёдаги энг яхши ўқитувчи деб топилди. Унга Дубайда бир миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот берилди.
Петер Табичи таълим берган болалар гарчи Кениянинг энг қашшоқ ҳудудидаги эътибордан четда қолган мактабда ўқишса-да, мамлакат миқёсидаги фан олимпиадаларида биринчи ўринни олишган.
"Табичининг меҳнати, ихлоси ва ўқувчиларига бўлган ишончи унинг шогирдлари табиий фанлар мусобақасида Кениянинг энг сара мактабларининг ўқувчиларидан ҳам ўтиб кетишига сабаб бўлган", – дейилади мукофотга ҳомийлик қилган Дубайдаги “Варкей фонди”нинг ахборотида.
Роҳиб-ўқитувчи бўлган Петер Табичи ойлик маошининг 80 фоизини камбағал ўқувчиларга тақсимлаб бериб келган.
Юқоридаги видеода ўқитувчининг бир кунлик ҳаёти ва фаолияти акс этган.
? Global Teacher Prize
Каналга уланиш: ?
https://t.me/joinchat/AAAAAEoY0v71QIZmw7RhEw
Minbar.uz ижтимоий-сиёсий нашрдир. У асосан атрофда нималар юз бераётганини билиш ва тушунишни хоҳловчи ўқувчиларга мўлжалланган. Янгиликлар “энг кам информацион эҳтиёж” принципи бўйича танланади, яъни энг муҳим воқеа-ҳодисаларгина ёритилади.
Minbar.uz сайтининг Телеграмдаги каналига аъзо бўлинг! Хабар ва мақолаларимиз маъқул бўлса, уни бошқаларга ҳам тавсия қилишни унутманг!
Каналга уланиш: ???
https://t.me/joinchat/AAAAAEoY0v71QIZmw7RhEw
Имом домлаларимиздан бирлари ҳикоя қиладилар. Интернет саҳифалрини кўздан кечириб ўтирсам Ажнабий бир кўрсатувига кўзим тушиб қолди. Кўрсатув номи «менинг орзуим» экан. Дастур моҳияти жуда содда, студияга таклиф қилинган иштирокчилардан ҳеч бир қийинчилик ёки интелектуал салоҳият талаб қилинмайдиган, аммо қизиқарли бир шоу. Орзусини айтган иштирокчи, кўрсатув ижодкорлари тамонидан рағбатланадилар, қисман бўлса ҳам орзуларининг бирига эришадилар. Ушбу сонда ҳам кимдир телефон, кимдир қаердадир дам олиш яна кимдир қайсидир юлдуз билан селфига тушиш орзуларини айтдилар ва қисман бўлса ҳам орзуларига эришдилар. Орзу айтиш навбати бир ногирон болага келди, микрофонни қўл ва оёқлари йўқ болага тутган шоумен ундан орзусини сўрай бошлади.
Мен туғма ногиронман, қўлларим йўқ, оёқларим ҳаста, ёшим 30 да. Кунига бир неча бор мунтазам дори қабул қилишим шарт. 30 йилдирки онам мен учун туну - кун бедор, ҳатто ювинишимга ҳам онам кўмаклашади. Таомланишим, кўчага сайрга чиқишим, таълим олишим ҳам онам зиммасида. 30 йилдирки соғлом одамлардан фарқим фақатгина ногиронлигимда, бошқа жиҳатлардан ҳеч бир соғлом одамдан фарқ қилмайман. Бунинг сабаби онам. Менинг бир орзуим бор, бу орзуим бу дунёда амалга ошмаслигини ҳам биламан, аслида абадий дунёга олиб қўйилган орзуимни айтишни ҳам ҳохламас эдим, аммо тилимда бўлса ҳам онамга шу ҳолатни амалга оширгим келди. Онажоним, мана 30 йилдирки мендан меҳрингизни аямадингиз, фарзанд бўлиб сизни бир бор қучоқлай олмадим, тўйиб-тўйиб бағримга боса олмадим. Сиз учун югуриб ҳизмат қила олмадим, кўксингизга бошим қўйиб ёта олмадим. Онажоним ҳизматингизда бўла олмаган мен фарзандингизни кечиринг, яратган эгам абадий дунёда ҳаққингизни адо этишни насиб қилсин. Сизни бағрига тўйиб босишни орзу қилгувчи ўғлингиз...
P.S. Бировга ақл ўргатиш ниятим йўқ. Аввало ўзимга насиҳат, менинг ҳам онам ҳаёт. Биродарим сизга савол билан мурожаат қилмоқчиман: охирги мартда онангизни қачон қучоқладингиз? Пешонасидан қачон ўпдингиз? Гап қайтармаган кунингизни эслай оласизми? Дўстим, онангизни тириклигида маҳкам қучоқлаб олинг, ҳидларидан тўйиб ҳидлаб олинг, кейин истасангиз ҳам у ҳидларни топа олмассиз. Пешонасидан ўпиб - ўпиб олинг кейин суратини ўпиб ҳам у роҳатни топа олмассиз. Дуосини олиб олинг кейин у қалқонни буюртма бериб ҳам топа олмассиз.
Фейсбукдан олинди.
Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
Сайфуллоҳ Носир:
Исломда ҳижоб иши бениҳоя жиддий. Чунки Оллоҳ таоло буни ҳар бир муслима аёлга бегоналар олдида ўраниши фарзи айн бўлган ўзгармас қонун қилиб қўйган.
Бу муҳим ва қатъий буйруқни пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалари, уларга эргашган тобеинлар сўзсиз татбиқ этдилар.
Шунинг учун ислом умматидаги барча уламолар (тўрт мазҳаб имомлари дохил) бу қатъий буйруқни инкор қилиб, "фарз эмас", "ҳижобсиз юрса ҳам бўлаверади" деган кишининг ўзи диндан чиқиб, хотини талоқ бўлишини, ўлса жаноза ўқиш мумкин эмаслигини, мусулмон қабристонига кўмиш дуруст эмаслигини таъкидлаб келганлар. Бирор мўътабар олим бунга хилоф қилган эмас.
Ҳижоб фарзлигини эътироф этиб, лекин айрим сабабларга кўра ўрана олмай юрган аёллар бундан мустасно, албатта. Лекин улар ҳам катта гуноҳ қилиб юрган бўладилар.
Ҳижобга қарши бўлган ҳар қандай кимса уламолар ижмо қилган бу ишни яхши тушуниб олсин, кейин хомтама бўлиб юрмасин.
Аллоҳ учун Яқинларингизга ва Ўқитувчиларга Ва Кимки Қарши Бўлса Ўшаларга кўрсатинг !
#Саводгулланский Yевропа
http://tafsilot.uz/jon-tutib-otadi-vatan-yolida/
ТАФСИЛОТ
Жон тутиб ўтади Ватан йўлида…
Уч минг йил қаъридан келади бир Руҳ, Боболардан мерос – «МУҲР» қўлида. Айтилмаган сўзга бағишлаб шукуҳ, Жон тутиб ўтади Ватан йўлида. Ватан деса яна қайта тирилган… Ватан деса қайта силкинади…
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago