🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Нафас оляпти. Сокин. қўп нарса ўзгаргандек. Лекин ҳеч нарса ўзгармаган
Ҳалиям ўтирибсиларми? Бўлди кетаверинглар. Ёзадиган нарса йўқ уже.
Қанчадир олдин Жамшид ака сохта тренингчиларга қарши аёвсиз кураш бошлагандилар. Бугун қарасам, кўпчилик жангга кўнгилли бўлиб ёзилибди. Сохта тренинглар, вебинарчилар ва уларнинг одамларни қай тарзда авраши-ю, қай тарзда сувдан қуруқ чиқиши ҳақида барчаси қадамба-қадам тушунтириб берилган бир видео таржима қилгандим. Ўша чиқибди. Қуйида видеога ҳавола қолдираман:
Таълимнинг қайси шакли фойдали? Артур Шопенҳауэр бунга жавоб беради. Мақола узунлиги сабаб парчалари берилади.Инсонга хос интеллект муайян тадқиқотлар (ўқиб-ўрганиш) натижасида шаклланадиган умумий ғояларни ўз ичига олади. Шундай экан, интеллект - бу ўрганиш жараёнидан сўнг шаклланади, дейишади. Агар бу тўғри бўлса, яъни киши ўрганадиган нарсаларида ҳеч қандай китоб ёки ўқитувчига эмас, балки бутунлигича тажрибага таянса, у ўзининг тажрибасидан нималарни ўрганганлигини ва қайси тажрибаси қандай ғояларини шакллантиришига олиб келганлигини яхшигина англайди. У тажрибаларининг икки томонидан ҳам бохабар бўлади ва барча нарсаларга ўз тажрибасига таянган ҳолда тўғри нуқтайи назардан туриб муносабат билдиради. Буни таълим олишнинг табиий методи, деб аташимиз мумкин.
Дунё билан танишиб чиқишга, уни ўз шахсий тажрибангиз орқали англаб олишга улгурмасингиздан, бошқаларнинг фикрини эшитиб, улардан ўқиб-ўрганиш ва миянгизни умумий ғоялар билан тўлдириш йўли бу – таълим олишнинг сунъий йўлидир. Сизга умумий ғояларни шакллантирадиган муайян тадқиқотлар (эгалланган турли билимлар) келажакдаги тажрибаларингизда намоён бўлишини айтишади; бироқ, ўша пайт келгунга қадар, сиз умумий ғояларга нотўғри ёндашасиз, шунга монанд одамларга ва нарсаларга янглиш нуқтайи назардан туриб баҳо берасиз, уларга нотўғри муносабат билдирасиз. Демак, бундай таълим шакли мияни айнитади...
Миянинг табиий ривожланиш йўлига қарши бориб, аввал умумий ғоялар (сунъий), сўнгра муайян тажрибаларга (табиий) ўрин беришнинг оқибатида одам асабийлашиб ва ҳавотирга тушиб қолади, баъзида эса нотўғри фикрларимизга нисбатан ўзимизни дадил тутамиз, унга қатъий ишонамиз. Бунинг сабаби — бу вақтга келиб миямиз биз амалда қўллашга уринаётган, аммо ишлатиш тугул, ўзини ҳали тўғри тушуниб етмаган умумий ғоялар билан тўлган бўлади...
Сунъий метод бола онгида фикр ва ғояларни, қатъийроқ қилиб айтганда, хурофоатларни сингдириш йўлидан боради ва бу жараёнгача бўлган даврда жуда оз сонли шахсий тадқиқотлар олиб борилади. Шу туфайли бола дунё тўғрисидаги тасаввурларини тайёр фикрлар орқали ҳосил қилади, аслида эса у ўз ғояларини ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ҳосил қилиши керак...
Бола ўз тажрибасида тасдиқламаган, ўзи ўрганиб чиқмаган ҳеч қандай ғоя бола онгига сингдирилмаслиги лозим; шунда боланинг фикр ва ғоялари оз бўлса ҳам, аниқ ва мустаҳкам бўлади. У нарсаларга баҳо беришда бировлар белгилаб берган мезондан эмас, балки ўз мезонларидан фойдаланади; у шундай қилиб, минглаб хурофот ва хаёлотлардан халос бўлади ва ҳаёт мактабидаги тажрибалари орқали улардан халос бўлишини кутишига ҳожат қолмайди...
Ўн беш ёшдан кичик болаларга кенг томонларга эга бўлган фалсафа, дин ёки бошқа билим соҳасида ҳеч қандай аниқ йўналиш бермаслик лозим; чунки болага ёшликда ўргатилган нотўғри қарашларнинг илдизи мустаҳкам бўлиб, уни йўқотиш мушкул бўлади; боланинг мулоҳаза қилиш қобилияти бошқа қобилиятларига қараганда нисбатан кечроқ шаклланади. Унинг асосий эътиборини хато қилиш имкони мавжуд бўлмаган фанлар, масалан математика ёки хато қилиш катта хавф туғдирмайдиган фанлар тил, табиий фанлар, тарих ва бошқа фанларга қаратиш лозим. Ҳаётнинг ҳар қандай даврида ўрганилиши мумкин бўлган билим мия яхши қабул қила оладиган пайтда ўрганилиши керак.
Муаллифлар, "Мени тушун" китоби.
"Мени тушун" номли иккинчи китобдан парча.
Биз Яҳудий-Христиан анъаналарининг мақсадларига (Яратганни ва инсониятни севиш) эргашишимизга даъво қиламиз. Ҳаттоки бизга диний ренессанс босқичидан ўтаётганимиз ҳақида айтишади. Бу гаплар ҳақиқатдан шунчалик йироқдаки, ҳатто ҳеч нарса ҳақиқатдан бунчалик йироқда бўла олмайди. Биз ҳақиқатдан ҳам диний анъанага хос бўлган рамзларни ишлатамиз, аммо уларни бегоналашган инсоннинг мақсадига ишлайдиган шаклда ўзгартирганмиз. Дин ичи бўш идишга айланиб қолди; дин муваффақиятга эришиш учун кишининг ғайратини оширишга ёрдам берадиган қуролга айлантирилди. Яратган эса бизнесдаги шерикка айланди. “Ижобий фикрлашнинг кучи” китоби “Қандай қилиб дўст топиш ва одамларга таъсир ўтказиш” китобининг давомчисига айланди.Эрих Фромм, "Инсониятнинг бугунги аҳволи".
#notsurewhereIam
Реал воқелик ҳақида энг кўп гапни туш айтади. Холмирза бир ухлаганда фақат битта туш кўрмас, кўрадиган сериалларига ўхшаб, тушлари ҳам қисм-қисм давом этарди.
Тунов куни тушида реалда ҳеч ҳис қилмаган нарсаси - экзистенциаль инқирозни ҳис қилди. Севгилиси қаердасиз, деб сўради. Жавобини биларди, шу шу галлактика, шу шу сайёра, шу шу давлат, шу шу шаҳардаман. Лекин умуман олганда шуни ўзи қаер? Қаердалигингни билмайсан, аммо шу маконга ўзгартиришлар киртишга уринасан, ғалати эмасми? Ё айни шу ўзгартиришлар қай маънода шу жойни сенга тегишли қилиб қўядими?
Шундай қилиб, Холмирза ерни кўтариб турган тошбақани нима кўтариб турганини билмагани учун ҳам қаердалигимни билмайман, деб бақирди. Реал ҳаётида сохта тушкунликни кўп синаб кўрган Холмирза тушида айни ўша ғамнинг ҳақиқийсини ҳис қилди. Кейин олдида онаси пайдо бўлиб қолди. Холмиза наша чекаётган экан. Яна чек, - деди онаси. У эса бақирарди, "қаерда эканлигимни билмайман". Одамлар анча-мунчада айтаётган сўзларини ҳис қилмайдилар, аммо у ҳис қилаётган эди. Сўзнинг кучи фақат ҳис қилинганда маълум. Кейин онаси бақирди, кейин у... у қўрқувдан қалтираб уйғонмагунча бақириқлар шу яхлит давом этди. Ўша куни ухлолмади у.
Куни кеча эса тушида сериал кўрди.
25 га кирган дўсти умрида биринчи бор севишаётган экан.
Лекин Холмирза қизни ёқтирмади. Сабаби у қизни таниди. Қиз бегона, лекин у таниди. Биз илк маротаба учрашган одамларимизнинг барчасини ғайришуурий тарзда "таниймиз". Биз аввал учратган юз кўриниши, гавда, характер, овоз каби хусусиятларнинг барчаси эсимизда қолади. Янги танишларни эски танишларимизга оид тасаввурларимиз андозасига солиб, "таниб оламиз". Умуман танимайдиган инсоннингга нисбатан ҳам нохолис бўлишинг мумкин, чунки сен унда ўзинг билмаган ҳолда бошқа танишингни кўрасан, ёки ўзингни. Тескариси бўлиши ҳам мумкин. Севгилинг онангга ўхшаса ажабмас, деган бўларди Фрейд.
Тушнинг давоми курсдошининг 92 ёшли бобоси ҳақида бўлди. У курсдошига ҳазиллашиб "сира ўлмайдими бобонг?!" - деди. Сабаби у қарияни шу чоққача кўп нарсани ўрганиши мумкинлигини, аммо ўрганманини, энди эса кечлигини биларди. Ҳаётнинг маъноси уни ўрганиш, деб ҳисоблагани учун ҳам кўп қарияларнинг тирик юришини маъқулламасди у.
Кейин эса қиёфадошларни кўрди. Аммо бунинг мағзини чақа олмади.
Ва ниҳоят туш охирида у узоқ вақтдан бери билмай келган қариндоши (long lost relative) уни қидириб келди. Холмирзанинг хурсандлигини кўрмайсизми! Сабаби у қариндошлари орасидан ўзига яқин киши қидирар эди (бу табиий). У барча қариндошларидан ўзини қидириб, топа олмаганди. Тушида эса сўнгган умиди яна бир бор учқунлангандек бўлди. Аммо қариндоши билдирмай чиқиб кетибди. Холмирзанинг умидлариниям чўнтагига яширинча солиб, олиб кетибди.
Turk tili kurslari
Yangi ochiladigan Zoom orqali o'tiluvchi onlayn Turk tili kurslari haqida ma'lumot:
- Darslar haftada 3 kun, 90 daqiqadan bo'lib o'tadi.
- Kitoblarning elektron holati yuboriladi.
- Darslar dushanba, chorshanba, juma kunlari Toshkent vaqti bilan 20:00-22:00 oralig'ida bo'lib o'tadi.
- Birinchi dars 5-iyul kuni boshlanadi.
- Darslar İstanbul universitetining Til o'qitish markazi (TÖMER) ishlab chiqqan kitobda o'tiladi.
- Kurs pullik. Oyiga 150 ming so'm.
- Kurs A1 dan C1 darajasigacha o'qitiladi. Bu o'rtacha 4-5 oy vaqt oladi.
- Darslar İstanbul universiteti talabasi tomonidan o'tiladi.
Batafsil ma'lumotlar va sinfga yozilish uchun: @phoeton
Таржимон: Ҳикмат Толибжонов
Матн ҳолида ўқиш :
https://telegra.ph/Tuxum-04-30
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago