Qarshi DU Kredit-modul tizimi

Description
Qarshi davlat universiteti Kredit-modul tizimi (European Credit Transfer System (ECTS))
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 4 days, 23 hours ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 5 months ago

2 months ago

📌 DARSGA KELMAGAN “AKADEMIK QARZDOR TALABA”NING KURSDAN QOLDIRILISHI (kredit-modul tizimi boʻyicha)

*〽️1 ta fan uchun 6 kredit ajratilgan.
〽️1 kredit 30 soatga teng.
〽️1 ta fanning 6 krediti 180 soatga teng (6 • 30 = 180).
〽️180 soatning 40 foizi (72 soat) auditoriya soatiga, qolgan 60 foizi (108 soat) esa mustaqil taʼlimga ajratilgan.*

Talaba auditoriya uchun ajratilgan 72 soatning ¼ qismini (yaʼni 18 soatni) qoldirsa, yakuniy nazoratga kiritilmaydi.
Yakuniy nazoratga kiritilmagan talaba akademik qarzdor hisoblanadi. Akademik qarzdor talaba kursdan qoldiriladi. Mana shu tariqa bakalavriat yoʻnalishidagi talaba 8 yil oliy taʼlim muassasasida qolishi mumkin.

2 months ago

📌 1-kurslar uchun yangi tizim: ular faqat 1 yillik grant bilan talaba bo'lgan

▪️ 2024/2025-o‘quv yilidan boshlab bakalavriat va magistraturaga qabul qilingan talabalarga ta’lim granti bir o‘quv yili uchun ajratiladi. Bunda:

ta’lim granti birinchi kursda oliy ta’lim tashkilotlariga ajratilgan davlat buyurtmasi kvotasiga muvofiq kirish imtihonlarida yuqori ball to‘plagan talabalarga ajratiladi;

ta’lim granti ikkinchi va undan keyingi kurslarda yuqori akademik reyting ko‘rsatkichlariga erishgan va ijtimoiy faol talabalar orasida oliy ta’lim tashkilotlari tomonidan tabaqalashtirilgan tartibda qayta taqsimlanadi;

ta’lim granti tabaqalashtirilgan tartibda moliyalashtiriladi va stipendiya faqat to‘liq ta’lim grantini yutgan talabalarga to‘lanadi;

ijtimoiy-rag‘batlantiruvchi grant sohibi bo‘lgan talabalarga davlat granti ularning o‘qish davri uchun to‘liq hajmda taqdim etiladi.

4 months ago

Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.8.41 24.08.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Ўқитувчи юкламасини шакллантиришдаги фанлар рўйхатида ўқув режа, таълим тури ва таълим шаклларини кўрсатиш амалга оширилди.

2) Талабаларни курсга ўтказиш функционалида GPA бали белгиланган чегарадан паст бўлган талабаларни кейинги курсга ўтказиш чекланди.

4) Хемис тизимига Инспекция роли қўшилди ҳамда унга Раҳбарият ролидаги функционаллар билан биргаликда Давомат статуси функционали ҳам бириктирилди.

5) Хемис тизимига Ўқув ишлари бўйича проректор роли қўшилди ҳамда унга Апелляция функционали бириктирилди

6) Хемис тизимидаги Диплом баллари функционали фойдаланишдан олиб ташланди.

7) Хемис тизимидаги Аккредитация функционали орқали балларни киритиш ёки тахрирлаш чеклаб қўйилди.

8) Ўқув бўлими ролига Кафедра юкламаси функционали қўшилди ҳамда Ўқитувчи юкламаси билан боғланди.

9) Бўйруқлар функционали такомиллаштирилди ҳамда унда яратиладиган ҳужжатлар буйруқ ва фармойишга ажратилди.

10) Талаба анкетаси ва API функцияси такомиллаштирилди ҳамда вазирлик тизимига талаба қабул қилинган буйруқ ва фармойишларни алоҳида ёзиш амалга оширилди.

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант

6 months ago

#ректор_табриги
Ассалому алайкум қадрли ёшлар!
Барчангизни 30 июнь “Ёшлар куни” байрами билан самимий табриклайман.

Бу – келажакка дадил қараётган, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган, илм сирларини изчил ўрганаётган, Ватан тақдирини ишониб топширишга арзийдиган ёшлар байрамидир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, ёшларни илмли бўлиш, касб-ҳунар эгаллаб ўз ҳаёт йўлини топишлари учун кўплаб имконият ва имтиёзлар яратилмоқда. Улардан унумли фойдаланиш эса, Сиз азиз ёшларнинг келажак учун қўйилган мустаҳкам қадамингиздир.

Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим асосида ишлар олиб борилаётганлиги, талаба-ёшларимизнинг ижтимоий фаоллиги, университет ҳаётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини барчамиз миннатдорчилик билан эътироф этамиз.

Шу муқаддас ишонч ва масъулиятни ҳар томонлама оқлаш, унга муносиб бўлиш - дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф барчангизга насиб этсин!
Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми - Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори, профессор

6 months, 3 weeks ago

Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!
Тизимнинг янги версиясида (0.8.21 31.05.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Давомат статуси функционалига талабани ЖШШИР бўйича қидириш имконияти қўшилди

2) Хемис ОТМ тизимининг Админ ва Раҳбарият ролларига Талабалар, Ходимлар ва Фанларни баҳолаш учун Сўровнома функционали қўшилди

3) Ходимлар, Ўқитувчилар ва Талабалар профилларига сўровномада қатнашиш функционали қўшилди

4) Масофавий таълим шаклида ўқийдиган талабалар учун Чақирув қоғози матни такомиллаштирилди

5) Стипендия буйруқларининг шаблонларини шаклллантириш ва бошқариш функционали қўшилди

6) Стипендия буйруғини яратиш ва уни келишиш ҳамда PDF форматини яратиш ва чоп этиш функционаллари қўшилди

7) Хемис тизимида Стипендия базавий ва Рағбат ва моддий ёрдам функционаллари такомиллаштирилди ҳамда стипендия тайинлаш ва рағбат турлари ўзгартирилди

8) Хемис тизимига Аудитор ва Юрист роллари қўшилди ҳамда уларга тегишли функционаллардан фойдаланишга рухсат берилди

9) Стипендия баённомасини шакллантириш ва уни келишиш функционаллари такомиллаштирилди

10) Хемис тизимига Ресурс турлари ва Стипендия буйруғи турлари номли янги классификаторлар қўшилди

11) Давомат журналининг Дарс ўтиш функционалига талабанинг дарс қолдирган соатлари фоизини кўриш имконияти қўшилди

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант

7 months, 3 weeks ago

Bilimli abituriyentlar uchun ham zo‘r yangilik!

Endilikda muayyan bir yo‘nalishga ajratilgan davlat granti doirasida yuqori ball to‘plagan abituriyent, tanlagan oliy ta’lim muassasasidan qat’i nazar, davlat grantiga tavsiya etiladi. Ya’ni, yuqori ball olgan yoshlar o‘qishga kirmay qolmaydi.

Avvallari ayrim abituriyentlar yuqori ball to‘plasa-da, topshirgan oliygohining kvotasi soniga qarab, o‘qishga kirolmay qolar edi. Masalan, qaysidir OTMda bitta yo‘nalishda 90 ball olgan abituriyent grantga o‘qishga kirar, boshqa OTMda esa xuddi shu yo‘nalishda 160 ball olgan abituriyent o‘qishdan yiqilar edi.

Endi davlat grantlari iqtidorlilarga, yuqori ball olganlarga yo‘naltiriladi.

? @xushnudbek ?

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 4 days, 23 hours ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 5 months ago