Ijtimoiy axborot

Description
Ижтимоий-ҳуқуқий канал

-----
Алоқа: @ijtimoiyaBot
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

3 weeks, 1 day ago

*@ijtimoiyaxborot
❗️ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ХАМ МУДДАТИДАН ИККИ ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?*

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра,

▪️ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.

✏️ Пенсия миқдорлари, ногиронлик пенсиясига чиқиш, пенсияга чиқиш вақтида иш стажининг архив базаларидан топилмаслик ҳолатлари бўйича ва бошқа қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!

Каналга уланиш👇*👇*👇** https://t.me/ijtimoiyaxborot

3 weeks, 3 days ago

*@ijtimoiyaxborot***

❗️Мулътирадарлар қайд этган ҳуқуқбузарликлар  48 соат ичида ваколатли органга юборилиши шарт!
📃 28.10.2024 йил кунги ЎРҚ-985-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилган

Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланган.

*✏️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмайди дегани нима дегани ?*

Бу дегани махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар манашу 48 соат ичида жарима солиш тўғрисида қарор чиқарадиган органга юборилмаса содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима қўлланилмайди деган гап.

Каналга уланиш👇*👇*👇** https://t.me/ijtimoiyaxborot

3 weeks, 4 days ago

*@ijtimoiyaxborot***

❗️КИМНИДИР КРЕДИТИГА КАФИЛ БЎЛАМАН ДЕСАНГИЗ БУНИ ЯХШИЛАБ ЎҚИБ ОЛИНГ!

📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади.

❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур. *✏️*** Оддий манашу нормани билмаслигингиз жойи келганида Сизга йиллаб ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар асосий қарздор нимадир бўлиб қарзини тўламай қўйса, муаммони зўри ўшандан кейин бошланади. Агар Сизда хам кредит, кафиллик бўйича қандайдир ҳуқуқий муаммойингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!

Каналга уланиш👇*👇*👇** https://t.me/ijtimoiyaxborot

4 weeks ago

*@ijtimoiyaxborot***

2025 йил учун давлат дастурида қуйидаги устувор вазифалар белгиланмоқда. б) “яшил” иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий этиш доирасида:

саноат корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг “углерод изи”ни қисқартириш бўйича чораларини рағбатлантириш ва субсидиялар ажратишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш;

экологик жиҳатдан масъулияти юқори бўлган замонавий “яшил” тадбиркорлар қатламини шакллантириш, экологик, ижтимоий ва бошқарув тамойиллари (ESG)га асосланган бизнесни қўллаб-қувватлаш;

“яшил” жамоат транспорти тизимини жадал ривожлантириш, ҳудудларда камида 2 мингта янги электробуслар қатновини йўлга қўйиш;

шаҳарсозлик ва урбанизация жараёнларида “яшил қурилиш” тамойиллари, экологик “дизайн-код” ва бошқа “яшил” стандартлардан кенг фойдаланишни таъминлаш ҳамда мазкур стандартларга жавоб берадиган янги объектлар улушини камида 50 фоизга етказиш;

1 минг километр каналлар бетон қопламага ўтказилиб, сув тежовчи технологиялар қамровини 1,6 миллион гектарга етказиш ҳисобига йилига қўшимча 2,5 миллиард метр куб сувни тежашга эришиш таъминлаш.

2025 йилдан бошлаб:
шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 10 фоизи, 2027 йилдан бошлаб – 25 фоизи, 2030 йилдан бошлаб – 50 фоизи “яшил лойиҳалар” бўлиши лозим.

Бунда, мазкур ҳужжатлар Экология вазирлигида экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича хулоса олинади;

ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва яшил технологияларни жорий қилиш бўйича “экологик рейтинги” юритиб борилади.

Каналга уланиш👇*👇*👇**https://t.me/ijtimoiyaxborot

4 weeks ago
4 weeks ago

*@ijtimoiyaxborot
❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР БИЛАН УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН!*📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган.

⚡️Қарорга кўра,❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг;

10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига; 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади.

✏️ Агар орангизда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва имтиёзли шартлар асосида уй олишда ҳуқуқий томонлама қийналаётган хотин-қизлар бўлса қуйида бизга муаммоли саволларингизни ёзиб қолдиринг!

Каналга уланиш👇*👇*👇** https://t.me/ijtimoiyaxborot

1 month ago
1 month ago
1 month ago
1 month, 1 week ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her