САЛОМАТ ҚОЛБ

Description
©
t.me/tavhidrisolasi
instagram.com/salomatqalb

Алоқа учун: t.me/salomatqalb_bot
Advertising
Tags
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

2 months ago
2 months, 1 week ago

✍️Шайх Ториқ Абдулҳалим ҳафизаҳуллоҳ айтади:

?Бугунги кунда мусулмонлар оламида кўплаб фасодлар ва фожиалар юз бермоқда. Лекин айни шу воқеалар Аллоҳнинг борлиқдаги ва яратганларидаги қонуниятларини, ҳодисаларнинг ўзгаришларини ва инсонлар ҳаётини тушунган мусулмон учун бир қатор фойдаларни олиб келади.

?Аллоҳга бўйсуниб уни яккалашликни, Унинг яратганлари ва буйруқларини тушунган мусулмон...
?Аллоҳнинг ҳидояти ва ваҳийси ёрдамида суюклиги Муҳаммад Мустафо ﷺ чизиб берган суннат манҳажи(йўли)га ишонган мусулмон...
?Қуръонни фақат тажвид билан ўқишга кифояланмай, балки уни чуқур англаш ва тушунишга интилган мусулмон...

?Бу мусулмон Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини, ҳақнинг қувват эканини, қувватда иззат борлигини ва иззат фақат Аллоҳга тегишли эканини билади. Чунки барча ишлар Ундан бошланади ва Унга қайтади.

?Шу мусулмон биладики, бу воқеалар синов бўлиши билан бирга, Аллоҳнинг “покдан нопокни ажратиб қўйиш” мақсадининг рўёбга чиқишидир. Шу орқали у қаерда бўлмасин, нифоқни мунофиқларнинг юзларидан танийди, куфрни эса уларнинг сифатларидан ажратади.

?Бу мусулмон шариатнинг “жиноятчиларнинг йўли очиқ равшан бўлиши” деган мақсадини англаб, ўзининг тўғри йўлда эканлигини билади. Натижада, кофир ва мунофиқларнинг сўзларини мусулмон муваҳҳиднинг сўзидан ажратиб олади.

Шундай экан, аввалида ҳам, охирида ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

✍️Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ айтади:

Инқирозли, қийин ҳолатлар мунофиқларнинг нопок нифоқини, содиқларнинг эса чин ихлосини юзага чиқаради.

مَّا كَانَ ٱللهُ لِيَذَرَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ عَلَىٰ مَآ أَنتُمۡ عَلَيۡهِ حَتَّىٰ يَمِيزَ ٱلۡخَبِيثَ مِنَ ٱلطَّيِّبِۗ

Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни, ким мўмин-у, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас. Ҳали у (Уҳудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади» (Оли Имрон: 179).

t.me/salomatqolb

2 months, 1 week ago

МАВЛУДХОНЛИК - ШИАЛАР ИХТИРО ҚИЛГАН САРҚИТДИР! Фазилатли аҳли сунна уламолари динимизда бидъат ва ҳаром эканини айтишларига қарамай, жоҳиллар рабиъул-аввал ойининг 12-кунини Расулуллоҳ ﷺ нинг туғилган куни дея нишонлашни одат қилиб олдилар. Шайх Тожуддин…

2 months, 1 week ago
2 months, 2 weeks ago

МАВЛУДХОНЛИК - ШИАЛАР ИХТИРО ҚИЛГАН САРҚИТДИР!

Фазилатли аҳли сунна уламолари динимизда бидъат ва ҳаром эканини айтишларига қарамай, жоҳиллар рабиъул-аввал ойининг 12-кунини Расулуллоҳ ﷺ нинг туғилган куни дея нишонлашни одат қилиб олдилар.

Шайх Тожуддин Умар ибн Алий Моликий роҳимаҳуллоҳ айтди:

Мен ушбу мавлудларнинг Қуръон ва Суннатда асоси борлигини кўрмадим. Унинг қилиниши Уммат уламоларининг биронтасидан нақл қилинмади.

Умар розияллоҳу анҳу саҳобалар қарори билан Расулуллоҳ ﷺ олиб келган диннинг ғалабаси рамзи ўлароқ ҳижрий солномани ҳижратга боғлади.

Расулуллоҳ ﷺ туғилган ёки вафот этган кунига боғламади!

Шайх Шавконий роҳимаҳуллоҳ айтди:

Мен ҳам шу кунгача мавлудхонликнинг Қуръон, Суннат, Ижмоъ, Қиёс ва Далил келтиришда учратмадим. Ҳатто мусулмонлар мавлудхонликнинг фазилатли асрларда бўлмаган эканига ижмоъ қилганлар.

Бу мавлудларни илк бор жорий қилганлар ҳижрий 6-7-асрларда яшаган Фотимийлар бўлиб, улар Ислом динини бузиш учун олтита мавлудни: Расулуллоҳ ﷺ, Алий, Фотима, Ҳасан, Ҳусайн ва мавжуд халифанинг туғилган кунларини нишонлашни ўйлаб топдилар.

Уларнинг мазкур олти мавлиддан мақсадлари ўзларининг шиа ботиний-исмоилийя мазҳабларини одамларни ғофил қўйиб ва Аллоҳнинг динидан узоқлаштириб ёйиш эди.

Улар Ислом динини билмаган жоҳиллар ва авом халқни жалб этиш учун Расулуллоҳ ﷺ нинг ва Аҳли байтнинг туғилган кунларини нишонлашар, дастурхонлар ёзишар ва камбағал одамларнинг қоринларини тўйдиришар эди.

Уларни қайтармоқчи бўлган одам қайтара олмас эди. Ахир у, ночор инсонлар қорнини тўйдириш ёки садақа бериш ёхуд Қуръон тиловати ёки Расулуллоҳ ﷺ га бўлган муҳаббат ва Унга муҳаббатни «изҳор этишга» қарши бўлиши керакми?! Фотимийлар суннатга қарши курашганлари сайин бидъатни ёйиш учун кенг майдон очилиб борди.

Уларнинг макрини тушуниб етганлар жазо ва интиқомдан қўрққанлари учун қарши чиқа олмас, шу боис, бидъат аста–секин ёйилиб, одамлар унга ўрганишди ва ҳаётларига сингди. Бу бидъатларни қилишга тарғиб, қилмаганларга эса қўрқитиш ҳаракатлари бошланди.

Шиа убайдийлари ушбу бидъатни нишонлаш учун дарвозаларни ланг очдилар. Ҳатто улар Ислом динидан узоқ ва Ислом динига қарши курашганлари учун мажусий ва насронийларнинг байрамларини ҳам нишонлашар эди.

Мавлуд – ғулув ва ширк, пайғамбарлар ва солиҳ кишилар ҳақида ғулув кетиш воситаларидан биридир. Чунки Убайдийлар пайғамбар ва солиҳ кишиларни ғулув ва Аллоҳ таолога катта ширк келтириш мавжуд бўлган мадҳиялар билан улуғлайдилар.

Расулуллоҳ ﷺ нинг ўзлари ва у Зотдан сўнгра саҳобалар, Расулуллоҳ ﷺ нинг туғилган кунни нишонламадилар. Агар нишонлашда бирон фойда бўлса эди, улар биздан аввал уни нишонлашар эди. Демак, бу бидъатни рофизий мазҳабига мансуб фотимийлар ўйлаб топишди ва уларга мусулмонлар жоҳилларча эргашишди.

Насронийларгина туғилган кунларни нишонлашади. Динимизга қатъий риоя этмаганимиз ва душманларимизга тақлид қилганимиз сабабли, ушбу бидъат жамиятларимизга ҳам кириб келди.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ айтди:

Туғилган кунларни хотирлаш бу Умматнинг аввалида асоси бўлмаган ва динда ўйлаб топилган янгилик–бидъатдир. Муайян макон ва замонни улуғлаш ва уларни бошқа кунлардан устун қўйиш – ботилдир.

Одамларга шу нарса одатга айландики, мавлидларда Қуръондаги маълум бир сурани ўқиш мобайнида муайян жойларда Расулуллоҳ ﷺга ҳурмат белгиси сифатида, у зотнинг ҳозир бўлишларини кутган ҳолда, ўринларидан турадилар. Бироқ бу очиқ ёлғондир, чунки Аллоҳ таоло айтади: «Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур» (Муъминун: 100).

Анас розияллоҳу анҳу дедилар: «Улар(саҳобалар) Расулуллоҳ ﷺдан кўра кўпроқ ҳеч бир инсонни яхши кўрмаганлар. Бироқ у зотни кўрган онларида ўринларидан турмас эдилар. Чунки у зот буни хуш кўрмасликларини билишар эди» ?Термизий, Аҳмад

Доимо шуни ёдда тутишимиз керакки, биз буйруқ берилган қуллармиз. Шариат чиқарадиганлар эмас. Биз Аллоҳнинг шариатини ижро этишимиз керак. Динимизда Аллоҳ ижозат бермаган нарсаларни ўйлаб топишимиз, таъқиқланган.

?Шайхлар — Солиҳ Ал Мунажжид ва Ибн Боз роҳимаҳумаллоҳ сўзлари асосида жамланди.

t.me/salomatqolb

2 months, 2 weeks ago

ضАРАБ ТИЛИ - ДИНДАНДИР

Араб луғати энг афзал луғатдир, Аллоҳ таоло Қуръони каримни араб тилида нозил қилди: «Дарҳақиқат, Биз бу оятларни ақлларингизни юргазишингиз учун арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик» (Юсуф: 2).

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади: "Энг гўзал йўл - фақат араб тили билан хитоб қилишга ўрганмоқдир. Шунда ислом ва ислом аҳлининг шиори барчага намоён бўлади, ислом аҳлига Қуръон, суннат ва салаф сўзларининг маъноларини тушунишда енгилроқ бўлади. Билиб олгин, арабча луғатга ўрганмоқ ақлга, хулқга ва динга очиқ қаттиқ таъсир этади, шунингдек, бу умматнинг аввалгилари бўлмиш саҳоба ва тобеъинларга ўхшашга таъсир этади, уларга ўхшамоқ инсоннинг ақли, дини ва хулқини зиёда қилади, чунки араб тили диндандир ва уни билиш фарз вожибдир, китоб ва суннатни тушуниш фарздир, китоб ва суннат фақат арабча луғат билан тушунилади.

Умар розияллоҳу анҳу Абу Муса Ашъарий розияллоҳу анҳуга ёзди:
“Аммо баъд, суннатни ўрганинглар, араб тилини ўрганинглар ва Қуръонни эъроб(тўғри нутқ) қилинглар, чунки у арабийдир.”

Умар розияллоҳу анҳу бошқа бир ривоятда, шундай деганлар: “Араб тилини ўрганинглар, чунки у динингиздандир...”
?Иқтизо 2/207

Абу Ҳусайн Аҳмад ибн Фарис (?Соҳибий номли китобда: 16) айтади: Боб: "Арабча луғат энг афзал ва энг кенг луғатдир" дея Аллоҳ таолонинг қўйидаги сўзига ишора этди: «Албатта (бу Қуръон) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир. (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз (охират азобидан) огохлантирувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Амин – Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди» (Шуъаро: 192-195) айтади: "Аллоҳ таоло арабча тилни баён этиш учун хослаганидан кейин, бошқа луғатлар ундан қосир ва пастдалиги маълум бўлади".

Абу Мансур Саолибий (?Араб луғатини ўрганиш ва арабча луғатнинг сирри: 21) номли китобида айтади: "Кимни Аллоҳ таоло исломга ҳидоят қилса, қалбини иймонга очиб қўйган бўлса ва чиройли рафтор берган бўлса, Муҳаммад ﷺ пайғамбарларнинг энг яхшиси, Ислом миллатларнинг энг яхшиси, араблар умматларнинг энг яхшиси, арабча луғат луғатлар ва тилларнинг энг яхшиси ва арабча луғатни ўрганишга киришмоқ ва уни тушунишга киришмоқ дин-диёнатдан, дея эътиқод қилади, чунки арабча тил илм қуролидир".

t.me/salomatqolb

5 months, 1 week ago

?11-12-13- Зулҳижжанинг ташриқ кунлари фазилати (Умумий)

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:

"Ташриқ кунлари еб-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир"
?Саҳиҳ Муслим: 1141

Ташриқ луғатда: "гўштларни қурутиш" дегани.

Фойда: Ийддан кейинги 3 кун фақат еб-ичиш эмас, балки зикр кунлари ҳамдир. Такбир (Аллоҳу Акбар) ва таҳлил (Ла илааҳа иллаллоҳ)ни кўпайтиринг!

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Арафа, қурбонлик ва Мино(яъни ташриқ) кунлари биз – аҳли Исломнинг байрамимиздир».
?Саҳиҳ: Абу Довуд: 2419

?11-Зулҳижжа - Қар куни фазилати (Хос)

Расулуллоҳ ﷺ : «Аллоҳнинг наздида энг улуғ кунлар наҳр куни сўнгра қар куни», дедилар. 
?Саҳиҳи Абу Довуд: 1765

Наҳр куни: Қурбон ҳайити куни;

Қар куни: Қурбон ҳайитидан кейин келадиган кун. Ҳожилар шу куни Минода қарор топиб туришлари боис шундай номланган.

Кўпчилик бу куннинг фазилатидан ғафлатда.

?Ташриқ кунларида зикр

Аллоҳ таоло: «Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!» (Бақара: 203), деди.

Имом Қуртубий ушбу саноқли кунларнинг ташриқ кунлари эканлиги хусусида ҳеч бир ихтилоф йўқлигини айтганлар.

Шу оят тафсирида Шайх Саъдий айтади: Ҳожилар ҳажда шайтонга тош отишлари ва қурбонлик қилишда Аллоҳни улуғлашлик ва фарз намозларидан кейинги муқаййад такбирларни айтиш - шу зикр қилишликка киради.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Пайғамбар ﷺ Арафа куни бомдод намозидан то ташриқ кунларининг охирги асригача фарз намозларидан салом берганларидан сўнг такбир айтардилар».
?Дорақутний: 2/49, заиф лекин саҳобалар амали билан собит бўлган.

?Ташриқ кунларида рўза тутмаслик

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Бу кунлар (яъни ташриқ кунлари) рўза тутиладиган кунлар эмас. Бу кунлар еб-ичиш ва зикр қиладиган кунлардир”.
?Саҳиҳ: Аҳмад (1/92)

Шунга кўра, бу кунларда рўза тутиш ҳаромдир. Фақат ҳаж қилаётган киши қурбонлик топмаган тақдирда бу кунларда рўза тутади. Аллоҳ таоло айтади: «Кимда ким қурбонлик топмаса, у ҳолда уч кун ҳажда ва уйига қайтгач етти кун рўза тутсин» [Бақара: 196].
Ойша ва Ибн Умар розияллоҳу анҳум шундай дейишган: «Ташриқ кунларида фақат қурбонлик топмаган ҳаж қилаётган кишиларга рўза тутишга рухсат берилган».
?Саҳиҳул Бухорий (1997, 1998)

t.me/salomatqolb

5 months, 1 week ago
Эй қурбонлик қилишга қодир бўлмаган биродар,

Эй қурбонлик қилишга қодир бўлмаган биродар,

МАҲЗУН БЎЛМА.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг номингдан ҳам қурбонлик қилганлар!

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан масжидда қурбон ҳайит намозида қатнашдим. Хутбани тугатганларидан сўнг минбардан тушдилар. Шунда бир қўйни келтирилди, уни ўз қўллари билан сўятуриб:
«Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар, бу менинг ва умматимдан қурбонлик қилолмаганлар номидан,» - дедилар.

صحيح الترمذي، ١٥٢١

t.me/salomatqolb

5 months, 1 week ago

Абу Абдураҳмондан ривоят қилинади:
«Алий розияллоҳу анҳу арафа куни бомдод намозидан кейин то охирги ташриқ кунининг аср намозигача ва аср намозидан кейин ҳам такбир айтар эдилар».

Такбирнинг сийғаси ҳақида саҳоба ва тобеинлардан турли ривоятлар ворид бўлган. Улардан энг машҳурлари қуйидагилар:

الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله، والله أكبر، الله أكبر ولله الحمد

"Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла Илаҳа Иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд". (Ибн Масъуд ривояти)

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ (таоло) учундир”.

الله أكبر، الله أكبر، الله أكبر كبيرا

"Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабийро". (Салмони Форсий ривояти, энг саҳиҳи)

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ (таоло) ҳақиқатда буюкдир”.

Такбир(Аллоҳ-у акбар) сийғаси жуфт-жуфт айтилгани.

Ва баъзи саҳобалар тоқ суратда айтишган:

الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر الله أكبر ولله الحمد

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ. Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Ва лиллаҳил ҳамд.

Бари яхши. Хоҳ уни жуфт-жуфт ёки тоқ суратда адо этса ҳам.

Шулардан яна:

الله أكبر كبيراً والحمد لله كثيراً، وسبحان الله بكرةً وأصيل

Аллоҳу Акбару Кабийро. Валҳамдулиллаҳи Касийро. Ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла. [Маъноси: Аллоҳ ҳақиқатда буюкдир. Аллоҳга кўпдан-кўп ҳамдлар бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч барча айбу нуқсонлардан поклайман.]

Буларнинг бари саҳобалар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган асарларда ворид бўлган.

Такбир айтиш лаззатини ҳис қилиб баланд овозда айтинг!

Бу эслатма сизнинг қўлингизда тўхтаб қолмасин. Бошқаларга ҳам етказинг.

t.me/salomatqolb

7 months, 2 weeks ago

?Байрамингиз ийдул фитр муборак!

Аллоҳ сиз-у биздан ибодатларимизни қабул қилсин.

Аллоҳдан сиз-у бизни ва умматни фарож, фатҳ, нусрат ва тамкин билан келаси Рамазонга етказишини сўраймиз.

Аллоҳдан асирликдаги, қамал ичидаги ва заиф аҳволдаги барча мусулмонларни ҳифзида сақлаб уларга сабот ва фарож беришини сўраймиз.

t.me/salomatqolb

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago