@DONIYOR_QURBONXUJAYEV

Description
@DONIYOR_QURBONXUJAYEV
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

2 weeks, 4 days ago

***ONAMGA XAT.

📝XO‘JA DONIYOR

🎙AZIZABEGIM

🍃🌸***

2 weeks, 4 days ago

𝘖𝘕𝘈𝘔𝘎𝘈 𝘟𝘈𝘛...

𝘔𝘶𝘢𝘭𝘭𝘪𝘧: 𝘟𝘰'𝘫𝘢 𝘋𝘰𝘯𝘪𝘺𝘰𝘳 ✍️

𝘐𝘫𝘳𝘰𝘥𝘢: 𝘕𝘰𝘪𝘭𝘢𝘣𝘦𝘨𝘪𝘮 🎙️

2 weeks, 6 days ago

ОНАМГА ХАТ
Оқшом чўкиб бўлди, сизчи бедорим,
Ғамларни хис қилиб, қалби беморим,
Соғинчдан маъюссиз, сочлари қорим,
Эшикка кўз тикиб, кутган ягонам,
Сизни жуда, жуда соғиндим, онам.

Гоҳида ранжитдим, билиб, билмасдан,
Сўзларингизга ҳеч парво қилмасдан.
Бугун яшолмайман бағрим тилмасдан,
Кечирим сўрайман кўнгли кошонам,
Сизни жуда, жуда соғиндим, онам.

Йиғласам кўзёшим дилимга оқар,
Жолалар аччиғи оташлар ёқар.
Энди нодон фарзанд, жилмайиб боқар,
Сиз ҳам кулиб боқинг, гўзал парвонам,
Сизни жуда, жуда соғиндим, онам.

Йилларда ўтгандир умр карвоним,
Сизни ризо қилсам, бўлмас армоним.
Дардларимга малҳам, жоним, дармоним,
Пойидан ўпаман, жаннат остонам,
Сизни жуда, жуда соғиндим, онам.

Шоир бўлмоқликни қилибман хавас,
Ёзган шеър-ашъорим барчаси абас.
Энг гўзал сатр ҳам кўнглимга сиғмас,
Сизни соғинганда, ёзмасам номам,
Сизни жуда, жуда соғиндим онам.

Оқшом чўкиб бўлди, сиз ҳамон бедор,
Жисмим соғ дейсиз, лек,  дилингиз бемор.
Дардингизни олсин, ўғлингиз Донёр,
Сиз менга кераксиз, азиз, дурдонам,
Сизни жуда, жуда соғиндим, онам.

Хўжа Дониёр

👇👇👇👇
@sekretkanal

3 months ago

Ҳар доим болаларга нисбатан хушёр бўлинг. Кўчамиз асфальт, мазза қилиб ўйнайди, деб ҳотиржам бўлманг. Айрим, ўпкасини уйида онасига совғага ташлаб чиққан шафёрлар ҳам бўлиши мумкин.

3 months, 1 week ago
Биз "Паркент тонги" газетасида 2021-2023 йилларда …

Биз "Паркент тонги" газетасида 2021-2023 йилларда ишлаб юрган кезларимиз, муҳаррир ташаббуси билан ишни ҳар чоршанба энг вақтли тугаши 21:50 атрофида бўларди. Эртаси куни 8:00 да ишхонага бориб уҳлаб қолсак йиғилиш мавзуси албатта уҳлаб қолган ходимдан бошланарди. Ажаб сирлар...

4 months, 1 week ago

Нима учун ўқитувчи узр сўрайди? ?

Акмал Мирзонинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

@sekretkanal

4 months, 1 week ago
**ДЎСТ**

ДЎСТ
Кўнглингга ин қурса ғурбату-ғубор,
Бошинг болиш қучиб, бўлсанг гар бемор.
Синовлар юборса Ҳақ Парвардигор,
Ёнингдан кетмаган ким бўлса, дўстдир.

Ишинг юришмаса, бўлмаса пулинг,
Ташлаб кетар хатто бир кўнгил гулинг.
Бўш қолмайди билгин ўнгинг ё сўлинг,
Ёнингдан кетмаган ким бўлса, дўстдир.

Ўткинчидир бойлик, мансаб ва амал,
Дунё ўзи бир кам, бўлмас мукаммал.
Кўзинг очиб қара, ким бор шу маҳал,
Ёнингдан кетмаган ким бўлса, дўстдир.

Душмандан хайиқма, душманлик аён,
Дўстим деганингдан огоҳ бўл ҳар он.
Шер деб билганларинг бўлса гар қуён,
Ёнингдан кетмаган ким бўлса, дўстдир.

Ёнингдан кетмаган дўстинг, ҳабибинг,
Жонинг озорига малҳам, табибинг.
Юзингга айтса ҳам нуқсонинг, айбинг,
Ёнингдан кетмаган ким бўлса, дўстдир.

Излаганинг, дунё ишқида куйган,
Сизлаганинг риё ишқини туйган.
Тизлаганинг Хўжам, дўстим деб суйган,
Ёнингдан кетмаган ким бўлса, дўстдир.

**Хўжа Дониёр

????**@SEKRETKANAL

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago