Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

SAIDA_AZIZ IJODI

Description
Ижод ва илҳом Аллоҳдан! Каналга ёзганларим ва менга ёққанлари жойланган.
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист ва психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

1 month, 1 week ago

СЕРИАЛ ИЖОДКОРЛАРИДАН ТАБРИКЛАР

😊😉

МАРЯМДАН...

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби каналидан адиб ҳақидаги маълумотларни улашмоқдаман.👇👇👇👇

1 month, 2 weeks ago

Постни улашсангиз хурсанд бўлардим!

1 month, 2 weeks ago

Азизлар, сериалнинг илк қисмидан тортиб бугунгача бўлганлари каналга жойланган. Бемалол томоша қилишингиз мумкин 😊

1 month, 2 weeks ago

Хайрли кеч, Яхшилар! Омонмисиз?

1 month, 3 weeks ago

Каналга янги қўшилганларни хуш кўрдик. Юқорироқда қиссалар, ҳикоялар ва яна нималардир бор...

1 month, 3 weeks ago

Биламан, "ГЎЗАЛ"ни кутаётганлар кўп.

Лекин асарни ёзадиган бўлсам, ярим тун бўлиб қолаяпти. Саҳарлик фурсатларига ухлаб қолмаслик учун бедор ўтиришга тўғри келади. Аммо ишга барвақт кетганим учун, деярли ухламаяпман. Бу эса мияни толиқтиряпти.
Шу боис ёзолмаяпман!

Насиб қилган пайтда ёзилади. Атайин куттиришни истамайман. Мени тушунасиз, деган умиддаман! Балки шанба куни ёзилар... Яна Аллоҳ билгувчи... Фақат ранжимайсизлар...

1 month, 3 weeks ago

Сериални кўраётганлар борми?

2 months ago

#ЯНГИ_ҚИССА

#ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида Қорабоева)

#14

- Бир кун ҳам яшолмадик, опа... Бир соат ҳам насиб қилмади....

- Гўзалим... Аллоҳ сени яхши кўргани учун имтиҳон қилаяпти, қизим!

- Аллоҳ мени яхши кўрадими? Шундай яхши кўриладими? – ёшли нигоҳлари билан боқди қиз аёлга.

- Биз Унинг ҳикматини билмаймиз! Аммо Яратган ниманидир олдими, ўрнига икки баробар яхшисини бериши аниқ! Худо сенга албатта яхшисини беради. Сен унга қарши чиқма. Қадарингга рози бўл! Яшамаганинг ҳам яхши бўлгандир балки... олдинда нималар кутиб турганини ҳеч биримиз билмаймизку... Мени қара.. ҳозирги аҳволимни кўриб, бир пайтлар қандай кечмишни яшаганимни тасаввур ҳам қилолмайсан, Гўзал! 19 ёшида отаси мажбурлаб эрга берган қиз, йигирма ёшида бир бола билан кўчада қолади. Сен кўчада қолдингми? Қара, атрофингда ота-онанг парвонаку... Менинг эса онам йўқ эди, дадам эса иккинчи хотинининг гапи билан воз кечган! Эшитяпсанми, ўз отам мендан уйга қайтганим учун воз кечиб, уйдан ҳайдаган! Сени биров ҳайдаяптими? Йўқ, сени ўйлаб, сиқилишяптику... – бироз жим бўлди. кўзида йилтиллаган ёшни артаркан, гапида давом этди: - Қайси қариндошникига бормай, ёрдам ўрнига панд насиҳат... Ўша наркоман эр билан ярашишимга даъват эшитаман! Бу бошим нималарни кўрмади, Гўзал! Қанча туҳматлар қаршисида қолмадим, дейсан! Қанча дўстлар хиёнат қилишди. Ҳозир сен билган реклама агентлигини кичкина реклама хабарларини ёзиб, дарахтларга ёпиштиришдан бошлаганман! Ташкилотларга кириб, нон пули эвазига уларнинг реклама матнини қилиб, Тошкент бўйлаб тарқатиб чиқардим. Газеталарга олиб борардим. Эээ, гапирсам икки кеча ҳам етмайди. Лекин ҳеч қачон Аллоҳга бўлган ишончим сўнмаган! Қизимга қандай овқат едиришни билмай тунни тонгга улаб чиққан кунларимни эсласам.... Аммо ҳаракатдан тўхтамадим. “Бир куни шундай агентлигим бўлади!” дердим ўзимга ўзим. Мақсадни аниқ қўйиб ,ҳаракатда давом этавердим. Тинмадим, изландим, тил ўргандим... тўхтамадим! Қизимни ёнимга олганча, ишхонама ишхона сарсон кезардим. Ёмғирли тунларда, қорли кунларда совуқ кўчаларда қолишимнику айтмай қўяқолай... Худога шукрки, ҳаммаси ўтиб кетди.

Гўзал қаршисидаги ўзи ҳавас қилган бизнес хонимнинг ҳаёт йўлини тингларкан, жим бўлиб қолганди. Унинг шундай кечмиши борлигини хаёлига келтирмаганди.

- Гўзал, ҳаммаси ўтади. Ҳаммаси изига тушади. Умид ҳақиқий бахтинг эмасдир! Балки тақдир сенга энди бахтни тақдим этар! Бундай тушкунлик билан нимага эришмоқчисан, қизим! Ёшсан, чиройлисан... қўлингдан ҳамма иш келади. Тур ўрнингдан, ўзинг учун ҳаракат қил! Ўзингни ўйламасанг, отанг, онанг учун уриниб кўр! Бағрингни ерга бериб ётганинг билан, ҳаётинг ўзгармайди. Мен сени жон деб ишга оламан! Сени ҳамкорликка таклиф қилиб келдим! – дея гапини якунлади Дилдора Қобиловна. Жим бўлиб қолган Гўзалга бир қарадида, ўрнидан тураркан, қўшимча қилди: - Ҳа-я, махсус мактабдаги болалар сенга салом айтишди. Улар ҳам кутишяпти! Менинг Комилжоним ҳам... сени кутяпти!

Гўзал ярқ этиб опага қаради. Кўзларида нимадир йилтиллади. Беихтиёр дилидаги тилига кўчди:
- Дилдора опа... ростанми? Улар билан шартномам тугаган эди.

- Қайта шартнома тузиш муаммо эмас. Яхши кадр ҳамма жойда керак! Бўпти, мен дадангнинг ёнига чиқай. Юз қўлингни ювда, сен ҳам юр. Эртага тўққизда агентлик офисида кутаман! – Аёл жилмайди. Қиз ҳам унга жавобан кулимсиради. Дилдора опа эшик тутқичидан тутаркан, қизга қаради.
- Вақтим кам, тезлаш! Биласан, Комилжон эртак эшитмасдан ухламайди!
Гўзал бош ирғади. Аёл чиқиб кетгач, ўрнидан турди. Кўзгуга назар ташлади. Йиғидан қизарган кўзларини секин силади. Пижамада чиқишни ўзига эп кўрмади. Жавондан халатини олиб, эгнига илди. Эшикни очиб, ҳаммом томон ювингани қадам ташлади.

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

Telegram

SAIDA_AZIZ IJODI

Ижод ва илҳом Аллоҳдан! Каналга ёзганларим ва менга ёққанлари жойланган. Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг! Журналист ва психолог Саида ҚОРАБОЕВА https://t.me/Saida\_Aziz\_Ijodi\_bot

[#ЯНГИ\_ҚИССА](?q=%23%D0%AF%D0%9D%D0%93%D0%98_%D2%9A%D0%98%D0%A1%D0%A1%D0%90)
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas