🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
ИБРАТ
Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб сакради ва официантни чақириб:
— Ҳаммага менинг номимдан кўфта кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим!- деди.
Уч-тўрт кундан кейин эркакни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим. Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим. Эркак тортиниб, хижолат чекиб шундай деди:
— Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “Кўфта кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир кўфта кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрвага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага кўфта кабоб буюртма қилдим.
— Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди?- дея сўрадим ундан. Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди:
— Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кетсин, бир эркакнинг иззат-нафси синмасин!..
Интернетдан
#иқтибос
Аёллар ҳақида
💐
Муҳаббатни ўз ҳаётининг энг муҳим омили деб ҳисобловчи эркаклар жуда кам топилади. Бундай эркакларни ҳатто муҳаббатни ҳаётнинг асосини ташкил этади, деб билувчи аёллар ҳам ёқтиришмайди.
💐
Сажда қилиш аёлларга хуш ёқади, ҳаяжонга солади, лекин, барибир, улар эркаклар муҳаббат туфайли ҳамма нарсани эсидан чиқариб юборадиган нотавон кимсалар деган туйғудан қутила олишмайди.
💐
Аёл зоти эркакнинг ўзига нисбатан ёмонлиги, қаҳр-ғазабини кечириши мумкин, лекин унинг қурбонлигини кечира олмайди.
💐
Аёлларнинг қўлларидан севишдан бошқа ҳеч нарса келмайди. Севгига улар қанчалик аҳамият беришларини фақат худо билади.
💐
Агар аёл сизни севса то қалбингизни эгалламагунча тиниб-тинчимайди. У ожиз ва шу туфайли ҳам тўла ҳукмронлик қилиш иштиёқи билан ёнади.
💐
Фақат аёл зотигина бир нарсанинг ўзини ўнларча маротоба қайсарлик билан қайтаравериши мумкин.
💐
Ақли товуқча бўлмаган аёлларнинг мавҳумроқ нарсаларга фаросати етмайди. У турмуш икир-чикирлари билан андармон, барча мукаммал нарсалар унинг рашкини қўзғатади. Эркакнинг юраги коинотнинг юксак кенгликларига интилади, аёл эса уни ҳисоб-китоб дафтарчасининг ичига яширмоқчи бўлади.
Сомерсет МОЭМ.
Кун хайрли ва барокатли ўтсин, Яхшилар!
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
#Ҳамдардлик **Айни пайтда Фейсбук саҳифаларида Бакудан Грознийга учган Озарбайжон авиакомпаниясининг Ақтауда қулаган учоғи фожеасида ҳалок бўлган борт кузатувчиси гўзал Ҳукуманинг бахтли онлари ва фожеадан аввалги ҳолатлар тасвирланган видеолавҳалар тарқалмоқда.
Уни шунчаки томоша қилиб бўлмайди.
"Айниқса, Ҳукуманинг ўлим қаршисида ҳам иродасини букмай, йўловчиларга бераётган далдаси, майин ва хотиржам овози инсонни товонгача титратиб юборди.
Мана қаҳрамонлик! Мана инсонлар учун жонфидолик! Лочин қизнинг сўнгги сўзлари, "ҳаммаси яхши бўлади", деган юпанчи олам узра тинмай янграяпти!
Охиратинг обод бўлсин, Ҳукума!
Ҳамдардман, Озарбайжон!" деб ёзишмоқда Фейсбук кузатувчилари.
Ҳеч биримиз умримизнинг интиҳоси қаерда бўлишини билмаймиз. Энг муҳими эса, интиҳода ҳам ўз вазифамизни гўзал адо этиш бўлса керак! Инсонмиз, инсонийлик вазифамиз бўлсин!
Озар халқига ҳамдардлик билдираман!
(қуйидаги линкда 👇Ҳукуманинг бахтли онлари тасвирланган видеолавҳа)**https://www.facebook.com/reel/769954782004081
ЧАП ВА ЎНГ ЯРИМ ШАРЛАР ҚАЙСИ БИРИ ФАОЛ?Мия ярим шарлари доминантлиги назариясига кўра чап ва ўнг мия ярим шарлари турли хил фикрлаш усулларини бошқаради.*❗️Чап ярим шар:* Миянинг чап ярим шари оғзаки маълумотларни қайта ишлашга мослашган. У тил хусусиятларига жавоб бериб, гапириш, ёзиш ва ўқиш қобилиятларини бошқаради. Айнан мия чап ярим шари ёрдамида инсон фактлар, саналар, исмларни ёдда сақлайди. Шундай экан миянинг ушбу қисми барча далилларни таҳлил қилади ва мантиқий фикрлаш хусусиятини номоён қилади. Математик белгилар ва рақамлар ҳам айнан миянинг шу қисмида аниқланади.
*❗️Ўнг ярим шар:* Миянинг ўнг ярим шари оғзаки бўлмаган, яъни тасаввур ва тафаккур ёрдамида олинадиган маълумотларни қайта ишлашга мослашган. Миянинг ушбу қисмини ишлатиб инсон тасаввур қилиши, ҳаёл оғушига чўмиши ва тўқима воқеликлар яратиши мумкин. Шунингдек миянинг ўнг ярим шари ижодий яратувчанлик ва мусиқа қобилятларига ҳам жавобгардир. Мия ўнг ярим шари бир вақтнинг ўзида кўплаб ма'лумотларни қайта ишлашга қодир. Ва бу қобилият ҳамма нарсани бир бутун ҳолда кўра олиш имконини беради.
Қуйида оддий саволларга жавоб бериб сизда қайси мия ярим шарлари устун эканлигини аниқланг.
👉 1.Мен …..дан кўра…….ни афзал кўраман.А.Бошқотирмалар ва математик мисолларни ечиш
Б.Расм чизиш ва мусиқа тинглаш
*👉2.Мен одамларнин уларнинг …… сига кўра осон эслаб қоламан.А.Исмлари
Б.Юз кўриниши
*👉3.Иккала кафтингиз бармоқларини бир бирига бирлаштиринг.Қайси бош бармоч уст тарафда.А.Ўнг
Б.Чап
👉4.Сизга қандай теслар ишлаш қулай?А.Обектив(тўғри/нотўғри ёки жавоблардан биринитанлаш)
Б.Субектив(Мунозарали)
👉5.Ўтирган ҳолатда оёқларингизни чалкаштиринг.Қ айси оёқ уст тарафда?А.Ўнг
Б.Чап
👉6.Мусиқа эшитаётганингизда унинг……муҳим.А.Матни
Б.Куй ва ритми
👉7.Ўзингизни тасаввури кенг инсон деб ҳисоблайсизми?А.Йўқ
Б.Ҳа
👉8.Одатда мен ……га асосланиб қарор қабул қиламан.**А.Мантиқий фикрларим
Б.Туйғулар ва ҳаёт тажрибам
Натижа:✅Агар сизда А жавоблар сони кўп бўлса сизда чап мия ярим шарлари устунл.Сиз ҳар бир ишни мантиқан ўйлаб бажарувчи ҳамда доим режа билан иш қилувчи инсонсиз.
✅Агар сизда Б жавоблар сони кўп бўлса ўнг мия ярим шарлари устун.Сиз интуитсиянгизга кўра иш қилувчи,эмотсионал ва ижодкор инсонсиз.Эркинлик сизга кўп муваффақиятлар олиб келади.
БУГУН ГЎЗАЛНИНГ СЎНГГИ ҚИСМЛАРИ ЖОЙЛАНАДИ, ИНШААЛЛОҲ!
Азизлар, мен янги қиссаларни доим уч қисмдан узатаман! Имконим шунга етади. Шу боис борига барака, деб дуо қилиб қўйинглар! ???
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago