?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
“У Кунда на мол манфаат берар ва на болалар, магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келса (манфаат топур).”
Шуаро, 88-89
Нуъмон ибн Башир (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ (У Зотга Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлсин) шундай дедилар:
“Огоҳ бўлинг! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Агар у солиҳ бўлса, бутун жасад солиҳ (соғлом) бўлади. Агар у фосид бўлса (бузилса), бутун жасад ҳам фосид бўлади.”
Амалларнинг гўзал бўлиши қалбнинг гўзаллигига боғлиқдир.
Қалбнинг ҳолати қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини Аллоҳнинг каломидан ҳам, Росулининг ҳадисларидан ҳам яққол кўриш мумкин. Шундай экан, қалбларимизни турли хил гина-адоватлардан, ҳусумат ва нифоқлардан, кибр ҳамда қалбга оид ҳар қандай касалликлардан тозалайлик!
Абу Ҳурайра (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ (У Зотга Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлсин) шундай дедилар:
“Албатта, Аллоҳ сизларнинг қиёфаларингизга ҳам, молларингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингиз ва амалларингизга қарайди.”
Ислом уламолари қалб поклигини сақлаш учун қуйидаги тавсияларни берганлар:
— Аллоҳга нисбатан ҳокисорликни изҳор қилиш.
Яъни, “Мен ҳеч нарсага қодир эмасман, илло-ки, Роббим, Сен қодирсан. Мен мулк эгаси эмасман, Сенгина Моликсан. Мен ҳеч нарса қила олмайман, илло-ки, Сен хоҳламасанг ва Сен куч-қувват бермасанг”, деб тан олиш.
— Аллоҳга кўплаб дуо қилиш.
Бу борада Аллоҳ бизларга Ўз каломида таълим берган дуо бор:
“Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин. Албатта, Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.”
Оли Имрон, 8
Аллоҳ барчаларимизни қалбларимизни ислоҳ этсин, уни Ўзининг муҳаббати ила гўзаллаштирсин!
Шаъбон ойининг ўрта кечаси фазилати
Байҳақий “Иймон” бобида келтирган Абу Саълаба ( Аллоҳ у кишидан рози бўлсин ) дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дедилар:
Росулуллоҳ ( У Зотга Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлсин ) дедилар:
“Шаъбон ойининг ўрта кечасида, Аллоҳ таоло махлуқотига назар солади ва мўминларни мағфират қилади, кофирларга муҳлат беради ва гина-адоватда бўлганларни улар адоватларидан қайтмагунларича (мағфиратсиз) қолдиради.”
Абу Мусо ( Аллоҳ у кишидан рози бўлсин )дан келтирилган ҳадисда: Росулуллоҳ ( У Зотга Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлсин ) шундай дедилар:
“Аллоҳ таоло Шаъбон ойининг ўрта кечасида (маҳлуқотига) назар солади ва барча бандаларини мағфират қилади, фақат Аллоҳга ширк келтирган ва қалбида гинаадовати бўлганларгина бундан мустаснодир*”.
Бу кечада бажаришлик учун муайян бир ибодат ёки зикрлар таъйин қилинмаган.*
Бу борада ибн Таймия ( Аллоҳ у кишига раҳм қилсин ) шундай деганлар:
“Шаъбон ойининг ўртасидаги кечада кўплаб фазллар бордир, салафлар бу кечада қоим бўлар эдилар, лекин масжидда жамоат бўлиб қоим бўлишлик бидъатдир”.
Яна, Шофеъий ( Аллоҳ у кишига раҳм қилсин ) шундай дедилар:
“Бизларгача беш кунда қилинган дуолар идобат қилиниши хабари етиб келди, булар: Жумъа кечаси, ва икки ҳайит кечаси, Ражаб ойининг илк кечаси ва Шаъбон ойининг ўрта кечаси”.
Баъзан яқин бўламиз, ҳудди узоқ бўлмагандек, баъзан эса шунчалар узоқлашамиз-ки, ҳечқачон яқин бўлмагандек..
Росулуллоҳ ( У Зотга Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлсин ) дедилар:
“Бир-бирингизга адоват қилманг, бир-бирингиздан юз ўгирманг, бир-бирингиз билан рақобат қилманг ва Аллоҳнинг бандалари сифатида биродалар бўлинг”.
Душманчилик қилиниши керак бўлган Исломнинг душманлари турганда, ўрганилиши керак бўлган санаб адоғига етиб бўлмас илмлар турганда, амал қилиниши керак бўлган бир олам амаллар турганда, қутқарилиши керак бўлган мазлумлар турганда, мўъминнинг мўъминга адоват қилиши ачинарли, жуда ҳам ачинарли!
— Қизбола ўғилболадек эмас..
Ҳа, у каби эмас.
У заифа, ўзига устун истайди,
У нозик, уни ўрашларини истайди,
Унинг қалби меҳрга тўла ва меҳрга бой елка истайди.
Ҳа, у балки дунёда ғиштлардан отаси учун уй қуриб беролмас, аммо Жаннатнинг калитин қўлига тутқиза олади.
Қизбола.. отасин боши эгилмасин учун ўзининг бошин эгадиган,
Онасин кўз ёши тушмасин деб, ўзининг кўз ёшин тўкадиган бир гўзал ҳилқатдир у!
Икки кун аввал, 4-декабрь куни, каналнинг фаолиятини бошлаганимга роппа-роса бир йил тўлибди. Канални илк юритишни бошлаган вақтларимда 20 кишигина бор бўлиб, барчалари ўзимни яқинларим эдилар. Кеча постларни бир-бошидан кўриб чиқсам, аваллари яхшигина имловий хатолар билан, контекстга тушмаган жумлалар билан ёзилган экан, ҳозир ҳам хатолардан ҳоли, деб бўлмайди албатта, аммо ёзиш ва фикрлашдаги жуда катта фарқларни кўрдим.
Дарҳақиқат, блог юритиш кишига ўзининг аввалги “мени” билан ҳозирги “мени”ни солиштиришга жуда ҳам катта ҳизмат қилар экан.
Қачонлардир ҳиссиётларимни на сўз билан ва на битиклар билан ҳам ифодалай олмас эдим, энди эса ёзувларда ифодалай оламан, фикрларни солиштира оламан.
Аввал ҳам айтганимдек, ушбу канал ўзим учун ҳудди “кундалик”дек гап.
Бошиданоқ ҳали “ёзув” нима эканлигини билмаган вақтимизда ҳам биз билан бўлган ва ҳозиргача ҳам биз билан бўлиб келаётган, бизнинг сафимизга кейинроқ қўшилган ва қўшилиб келаётган, хато-камчиликларимизга қарамай бизни кузатаётган барчадан миннатдормиз✨.
Аллоҳ сизларга барака берсин✨
Анча бўлди кино кўрмаганимга, йўлда зерикмаслик учун бирор кино тавсия қилинглар) комедия бўлса нур устига аъло нур эди?
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago