Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

Description
📝 Shoir Jontemir Toshtemirov ijodiy kanali


🔧 10.07.2018
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

2 years, 7 months ago

Айрим сабаблар юзасидан канал манзилини бошқасига кўчиряпмиз.

Навбатдаги шеърлар мана шу манзилга жойланиб борилади.
https://t.me/jontemir_t

Telegram

Darveshona

***📝*** Shoir JONTEMIR ijodiy kanali

Айрим сабаблар юзасидан канал манзилини бошқасига кўчиряпмиз.
2 years, 7 months ago
ШАҲАР МАНЗУМАСИ Бахтсиз шаҳар юпун ухлайди. …

ШАҲАР МАНЗУМАСИ Бахтсиз шаҳар юпун ухлайди. Рауф Парфи. Ҳар гал шаҳардан кетишади Ҳар гал шаҳарга келишади Чизиб бўладими шаҳар хотирасини Харитасини Ирландия болаларини ейдиган чўчқа Деди ва шундай чизди…

2 years, 7 months ago

ШАҲАР МАНЗУМАСИ

Бахтсиз шаҳар юпун ухлайди.
Рауф Парфи.

Ҳар гал шаҳардан кетишади
Ҳар гал шаҳарга келишади
Чизиб бўладими шаҳар хотирасини
Харитасини
Ирландия болаларини ейдиган чўчқа
Деди ва шундай чизди шаҳар хотирасини Жойс.
Ҳар шаҳар хотираси битта Сўз,
Харитаси битта Сўз.
Ёкнапатафа - йўқотилган авлод шаҳри.
Хотира харитасида танийсиз дарров.
Макондо - дафн этилган Орзу
Энди Орзу ёлқинланмайди.
Американча костюм-шимда ҳам.
Шаҳар ҳар кун туғилади,
Ҳар кун ўлади.
Ирландия ўз болаларини ейди.
Қошғарий шаҳар қуради кесма ош исидан
Шаҳар қошиқнинг тарихи.
Энг арзимас нарсадан шаҳар тиклайди
Хотира -тафаккур
Алпомиш дейишади кейин номини.
Шаҳар туғилади, шаҳар ўлади.
Ирландия ейди ўз болаларини
Одамлар бўшлиқни кўтариб юради Шаҳар қалбида
Аммо шаҳaр хотирасида бўшлиқ йўқ -
Шаҳар ўз болаларини ейди.
Шаҳар хотираси мукаммал доим.
Шаҳар қуради ўзини
Пирамидалар каби боласи танасидан.
Мозийдан келаётган энг олис
Энг сўлғин куйга айланади шаҳар
Най ноласида.

О, кечалар бу куйни тинглаб ётаман.
Борган сари хотирам топталанар,
Онгим ўлади.
Борган сари хотирамдан жудоман.

Шаҳар туғилади, шаҳар ўлади.

Тилланисо

2 years, 7 months ago
Бизга бир дунё вазифа берилганди ва …

Бизга бир дунё вазифа берилганди ва университетдан сотилган бир адабиёт назарияси бўйича китобни сотиб олганлар шу вазифадан озод қилинарди. Ҳозир шу китобнинг чангини артиб турасизларми, курсдошлар? Семинарда эса шеърият мавзусини гапириб бермоқчи бўлганимда…

2 years, 7 months ago

Бизга бир дунё вазифа берилганди ва университетдан сотилган бир адабиёт назарияси бўйича китобни сотиб олганлар шу вазифадан озод қилинарди. Ҳозир шу китобнинг чангини артиб турасизларми, курсдошлар?

Семинарда эса шеърият мавзусини гапириб бермоқчи бўлганимда устоз билан ўртамизда шундай диалог кечган:
— Дафтарингиз борми?
— Йўқ, устоз, лекцияда тутилган дафтарим бор. Барибир мавзулари бир хилку.
— Ўтиринг жойингизга!

Айтингчи, адабиётни шундай ўқитиладими?

  1. Мени доим бир савол ўйлантириб келган:

“Нега адабиёт дарсликларида баъзи адиблар қайта-қайта бериладию, лекин Шавкат Раҳмон, Рауф Парфи каби миллат шоирларининг ҳаёт йўли ҳам берилмасдан, 2-3 та “енгил“ шеърлари ўрин олган?
Асқар Маҳкам ва Аъзам Ўктам каби шоирлар ҳақида ҳатто бирорта гап йўқ...“

Ўқувчиларга шу шоирларни ўқитинг, шунда Ватанни мажбурлаб севдиришингизга ҳожат қолмайди.

ХУЛОСА

Тест тузишга масъуллар, илтимос, ўқувчидан асар қаҳрамони қанақа рангдаги кўйлак кийганию, унинг тулпори анҳор бўйига бориб неча марта кишнаганини сўрашни бас қилинг. Ўқувчи адабий образнинг ички кечинмалари билан қизиқсин, унинг хатоларидан хулоса чиқарсин, чиройли амалларидан ўрнак олсин. Ўқувчининг адабий диди ва савияси ўссин. Бадиий таҳлилни ўргансин.
Ҳеч бўлмаганда, дарсликдаги парчани ўқиб, уйига бориб асарнинг тўлиғини топиб ўқишга тиришсин.

Ўқувчиларни бунчалик бездирманг, адабиётдан!

Ӯқитувчилар, болаларга адабиётнинг ӯрнини, аҳамиятини англатинг. Уларга тушунтиринг, адабиётсиз инсон фикрлашдан тӯхтайди, бундайларни эса қул қилиш осон бӯлади.

Менинг фикримча, барчасини мактабдан бошлаш керак. Чунки айнан шу ёшда пайдо бўлади адабиётга меҳр-муҳаббат.
Аҳвол шундай хароб экан, бизнинг АДАБИЁТ деб бонг уришимиз бефойда!

П.С:
Шоирнинг шеъраридан ҳам намуна ўқинг.

Қушсан, қанотларинг қандай чиройли,
қандай ҳашаматли олтин қафасинг.
Гарчи масканингдир подшо саройи,
Қирдаги тўрғайга келар ҳавасинг.

Ичингдан саволлар кемирар, аммо
бир тутам овунч ҳам кезинар ҳамон.
Ахир, бош устингда қандай мусаффо
панжара оралаб кўрганинг — осмон.

Мана шу Ватандир!
Сен севган Ватан,
бемалол яшайвер ҳовурдан тушиб,
бунда ҳамма нарса мумкиндир, фақат
Қанотинг борлигин унутсанг, қушим.

Шоҳ Жаҳон

2 years, 7 months ago

Қашқадарё ҳокимияти ва зиёлилари ва бутун Ўзбекистон, яқинда ҳокимимиз Муроджон Азимовга йўллаган "Очиқ хат"имда зикр этилган шоирлар ичида энг ёши — Шоҳижаҳоннинг икки йил бурун битган мулоҳазаларини ўқинг (Бугун чандон дадиллашган, теранлашгани аниқ!). Яна таъкидлайман, бу йигит Қашқадарёнинг энг ёш ижодкорларидан бири. Фикрлари эса катта-катта йиринглаган яраларни ёради. Муроджон ака, ўткир ёшлар шижоатини шамолга совуриб юборишга ҳаққимиз йўқ. Миллат руҳиятини ўстириб, асрайдиган соҳалар: таълим, санъатни эгаллайдиган шу ёшлар эртага. Ўзларингиз айтганларингиздек, ёшларга катталар маъсул. Кейин ёшлар шунга қараб маъсулятни елкага олади ва ўзлари кўрган муносабатга кўра муомила қилади ёшу кекса билан.

ЗУЛФИҚОР

МУЛОҲАЗА
(Адабиёт дарслари ҳақида)

Мен адабиётни яхши кўраман, лекин адабиёт дарсини эмас, деб ҳазил қилардим дўстларимга. Аслида, бу ҳазил ҳам эмасди. Қайсидир маънода, шундай эди. Адабиётнинг бошқача ўқитилишини истардим чунки.

  1. Абитуриентлик йилларида адабиётни аниқ фандек ёдлаб ўрганишга мажбур бўлганмиз. Биз асарлардан хулосалар, фикрлар, туйғулар эмас, рақамлар, сифатлар ва фактлар қидирардик.

Чўлпоннинг “Гўзал“ шеърида нима ифодаланган, ниманинг рамзи назарда тутилган деган савол қолиб,
“Гўзал“ шеърида гўзални кимлардан сўраган? – деган саволга жавоб беришимиз лозим эди. (Жавоби: ой, қуёш, юлдуз, шамол)

“Кеча ва кундуз“да асар моҳиятини англаш ӯрнига, биз Зебини неча йилга сургун қилишганини эсда сақлаб қолмоққа тиришардик. (Жавоби: 7 йил)

“Дунёнинг ишлари“ асарида қайси образнинг сочи ҳам, соқоли ҳам, ҳатто кўзига қайрилиб тушган қошлари ҳам оппоқ дея таърифланган? (Жавоби: Эрмон бува)

ёки

“Юлдузлар мангу ёнади“ асарида Бўри полвон эски раисни қайси лавозимга тайинлайди? (Жавоби: ферма мудири)

Аслида, “Дунёнинг ишлари“дан онани эъзозлашни, “Юлдузлар мангу ёнади“дан эса жўмардлик, ор-номус хислатларини ўрганишимиз керак эмасми?

Ким айбдор бунга?
Адабиёт ўқитувчиларими?
Менимча, ундай эмас. Уларнинг ҳам жонига тегган, аслида, бу.
Аммо Давлат Тест Маркази саволларни юқоридагидек тузгандан кейин, шу саволлар бўйича тайёрланиб юрган абитуриентга яна қандай дарс ўтишлари мумкин? Бошқа илож қолганми уларда?

(Юқорида мисол сифатида келтирганларим ўтган йилги кириш тестларида тушган саволлар. Қидириб ўтирмай, эсимда борини ёздим.
Олдинги йилларда бундан баттар бачкана ва мантиқсиз саволлар бор эди)

  1. Адабиёт дарсликларида шоир ва адибларнинг таржимаи ҳоли ва асаридан бошқа ҳаммаси китоб муаллифларининг шахсий қарашларидир.
    Аммо, ҳатто шуларни ҳам тест қилишади.
    Мисол келтирай:

Исталган ўқувчидан Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор“ ҳикоясидан қандай хулоса келиб чиқади деб сўранг. Ҳеч ўйланмай ва ҳатто тушуниб-тушунмай, “ЖАМИЯТ — БEМОР!“ деган жумлани айтади. Чунки бу фикр китобда тўртбурчак ичига олиниб, катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

Адабиётнинг вазифаси инсонни фикрлашга ўргатиш эмасми? Аммо бундай ҳолатлар мияни қотириб қўяди, фикрлашни ўлдиради.

Дарсликда асарнинг таҳлиллари берилганини ёқлайман, аммо китоб муаллифларининг шахсий фикрлари ўқувчиларга қандайдир ўзгармас қоида ёки назария сифатида қабул қилдирилишига қаршиман!

  1. Лицейда ўқирдик. Бир куни текширувчилар келишди. Қайсидир гуруҳга кириб, ватан ҳақида шеър сўрашибди. Ўша ўқувчилар айтиб бера олмагани учун бутун лицейга ярим йил адабиёт дарсларида шеър ёдлатишган, шеър сўрашган.

Ватан ҳақида, она ҳақида.

Текширувчиларнинг фикрича, ўқувчи ватан ва она мавзусида шеърларни “шариллатиб“ ёдлайверса-ёдлайверса, унда ватанпарварлик ва онага меҳр ҳислари пайдо бўлармиш.

Шеърни ҳам мажбурлаб ёдлатадими?
Ахир, ўқувчига ёққан шеър бўлса, икки ўқишдаёқ хотирага муҳрланадику. Энг ёмони, шеърларни ўзлари танлаб беришган ва танлашдаги асосий мезон шеърда «Ватан» сўзининг борлиги эди.

Бунақа йўллар билан ватанпарварлар эмас, чинакам маддоҳлар етиштиряпсизлар!

  1. Университетда Адабиётшунослик деган фан ўтилди.

Бир ўқитувчи маърузани “Ўтган кунлар“ билан бошлаб, шу асар билан тугатарди.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago