🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
✅ Янги 90/365 режими ҳақида
90/365 қоидасини ҳалигача тушунмаётган одамлар бор экан, бу тўғрисида кўп саволлар тушяпти.
Бу дегани ҳужжат расмийлаштирмаган мигрант бир йил (365 кун) ичида Россия ҳудудида жами бўлиб 90 кун юриши мумкин, ундан ортиқ қолиб кетса ёки «кирди-чиқди» қилса, автоматик равишда запретга тушади. Тўғри, запрет ўша заҳоти эмас, бироз муддат ўтиб қўйилади.
Бу режим ҳам шу кунгача қўлланиб келинган 90/180 режимининг айнан ўзи бўлиб, фақат Россиядан ташқарида бўлиш муддати 9 ойлиги билан фарқ қилади холос.
Бу режим расман ҳужжат қилиб ишлаш/ўқиш/даволаниш мақсадида келганлар, виза орқали келувчи муҳожирлар ҳамда РВП/ВНЖ каби яшаш рухсатномаларига эга мигрантлар учун тааллуқли эмас. Улар исталган вақтда «кирди чиқди» қилиши, ўз ҳужжатларида белгиланган муддат бўйича РФ ҳудудида исталганча қолишлари мумкин.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, ушбу қоида 2025 йил биринчи январгача Россиядан чиқиб кетганлар учун ҳам амал қилмайди. 31 декабрда чиқиб кетган бўлса ҳам, у одамга эски, 90/180 режими амал қилади. Яъни, аввал бу қоидани бузмаган бўлса, патент қилмасдан 3 ой юриб янги йилгача чиқиб кетган бўлса, уйда 3 ой юриб қайтиб келаверади. 9 ой юриши шартмас.
Агар патент ёки бошқа ҳужжат қилмасдан 3 ой юриб қўйиб 1 январдан кейин чиқиб кетган бўлса, у ҳолда уйда 9 ой ўтказиб келиши шарт бўлади!
Мигрантларга тарқатинг!
❗️Дипломатик ваколатхоналарда биометрик паспорт расмийлаштирилиб берилади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Россия Федерациясида вақтинчалик ишлаётган ўзбекистонликларга (ноқонуний юрган бўлса ҳам) дипломатик ваколатхоналарда 2025-йилнинг 30-апрелига қадар хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб берилиши йўлга қўйилди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси хабар берди.
*"Россия ҳудудидаги фуқаролар ўзига тегишли фуқаролик паспортини йўқотган, яроқсиз ҳолга келган, амал қилиш муддати тугаган ва бошқа ҳолатларда ҳам дипломатик ваколатхоналарда хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилиб берилади.
Мурожаат учун: +73432723166, +73432723133, +79362517621, WhatsApp +79326162707",* дейилади хабарда.
Бу нарса депорти/запрети бўла туриб чиқиб кетмай юрганларга тегишли эмас!
*❗️*Россияда қуйидаги тоифадаги чет элликлар РВП олмасдан, тўғридан-тўғри ВНЖ (доимий яшаш рухсатномаси) олишлари мумкин:
▪️РСФСР, Россия империяси ёки СССР ҳудудида, Россия Федерацияси давлат чегараси доирасида туғилган ёки яшаган тўғридан-тўғри қариндошлари бўлган хорижликлар;
▪️Россия Меҳнат вазирлиги буйруғида тасдиқланган касблар рўйхатига мувофиқ, бир йил давомида ўша касбда узлуксиз ишлаётган малакали мутахассислар;
▪️Россия ҳудудида яшаётган, Россия Федерацияси фуқаролигидан ихтиёрий равишда чиқиш ёки халқаро шартнома асосида чиқиши сабабли фуқаролиги бекор қилинган шахслар;
▪️2002-йил 1-ноябрь ҳолатига кўра Россия Федерациясида яшаш жойида рўйхатдан ўтган собиқ СССР фуқаролари;
▪️2023-йил 26-октябргача Россия Федерацияси фуқаролигини кўрсатувчи ҳужжатни олган, лекин белгиланган тартибда расман паспорт олмаган хорижликлар.
*👉*** t.me/musofirlar
☎️ Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:
▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +998712020909
▪️Экология вазирлиги1157
▪️Бандлик вазирлиги+998712000061
▪️Ички ишлар вазирлиги 1102,+998712314304
▪️Қурилиш вазирлиги 1298
▪️Сув хўжалиги вазирлиги +998712024700
▪️Спорт вазирлиги +998712392421
▪️Ташқи ишлар вазирлиги 1164, +998 712391877
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
▪️Энергетика вазирлиги +998712318118
▪️Мудофаа вазирлиги +998712698177
▪️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги +998712033171
▪️Транспорт вазирлиги 1167
▪️Адлия вазирлиги 1008
▪️Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
▪️Маданият вазирлиги +998555023375
▪️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги+998712310596
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +998712385005
*❗️Ўзингизга сақлаб қўйинг, танишларга юборинг!*
❗️Питердаги квартирадан 19 ёшли ўзбек йигитнинг жасади топилдиПейзаж кўчасидаги квартирадан асли ўзбекистонлик бўлган 19 ёшли йигитнинг жасади топилди.
Марҳум юрак соҳасидаги жароҳат билан топилган. Воқеа жорий йилнинг 27 октябрь куни маҳаллий вақт билан тунги соат 12:00 дан кейин содир бўлган. Асли тошкентлик бўлган йигит вояга етгандан икки ҳафта ўтиб, Россия паспортини олган. У билан квартирада 20 ёшли санкт-петербурглик қиз ҳам бўлган. Қизнинг ҳуқуқ-тартибот органларига берган кўрсатмасига кўра, 26 октябрь куни улар квартирани ижарага олган ва кечқурун спиртли ичимлик ичиб, келажак режаларини муҳокама қилган. Тахминларга кўра, қиз йигит билан бирга яшамаслигини айтган.
Қизнинг онаси ҳам воқеани тасдиқлаган, бироқ тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган. Ҳозирда полиция воқеани тергов қилмоқда...
Эссиз ёшгина йигитча! Ичкилик ва бетайин қизларга ўралашиб юриш бошини ебди!
⭐️ Россия ИИВ миграция бошқармаси мигрантларга огоҳлантириш билан чиқди:
ИИВ миграция бошқармаси хориж фуқароларини Россия Федерациясида белгиланган муддатлар ва қоидаларга риоя қилмасликнинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантиради!
Россия Федерациясига кириб келаётган барча хорижий фуқаролар Россия миграция қонунчилигини бузганларга нисбатан полиция (ёки суд) томонидан қўлланиладиган чораларни олдиндан ўрганиб чиқишлари лозим.
Бундай чоралар қаторига қуйидагилар киради:
— мигрантнинг ҳуқуқий мақомини бекор қилиш ва қонун билан белгиланган Россияда бўлиш муддатини қисқартириш;
— маъмурий жавобгарлик, жумладан маъмурий жарима, мажбурий меҳнат, маъмурий ҳибсга олиш ёки Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш (выдворение);
— мамлакат ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган шахсларни депортация қилиш.
*? Бармоқ изларини топшириш (дактилоскопия)*
Мажбурий бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш талаблари нимани англатади?
Ушбу Қонунга мувофиқ, 29 декабрь 2021 йилдан бошлаб Россия Федерациясига ишлаш учун ёки узоқ муддат қолиш учун кирган чет эл фуқароларидан мажбурий бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш, суратга олиш, шунингдек тиббий кўрикдан ўтказиш талаби киритилди.
Бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш, суратга олиш, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш талаби қанча вақт ичида қилиниши керак?
Россия Федерациясига ишлаш мақсадида келган чет эл фуқаролари-кириш кунидан бошлаб 30 календар кун ичида ёки патент расмийлаштириш вактида; бошқа мақсадлар учун узоқ муддатга (90 кундан ортиқ) келган чет эл фуқаролари - 90 календар кун ичида ўтишлари шарт.
Бармоқ изларини топшириш (дактилоскопия) ҳужжатларнинг амал қилиш муддати қандай?
Мажбурий давлат бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш ва суратга олиш ички ишлар органлари томонидан Россия Федерациясига кириш / чиқиш сонидан қатъи назар, давлат божларини ундирмасдан бир маротаба амалга оширилади.
Патент/РВП/ВНЖ билан ишлайдиган мигрантлар бунинг учун алоҳида боришлари шарт эмас. Улар ҳужжат олиш жараёнида бу текширувлардан шундоқ ҳам ўтадилар.
*© Азиз Мингазов*
*?*** t.me/musofirlar
*? Патентни қайта расмийлаштириш (переоформление патента)*
Ўз вақтида тўланган патент 12 ойгача амал қилади. Ушбу муддатдан кейин мигрант патентни қайта расмийлаштириши керак.
❗️Мигрант агар расман трудовой договор билан ишламаса патентини мамлакатдан чиқмасдан янги муддатга қайта чўзолмайди, фақат "кирди-чиқди" қилиб янги олади.
Агар қуйидаги шартлар бажарилса, сиз патентни қайта расмийлаштиришингиз мумкин:
✔️патент буйича тўловлар вақтида қилинган;
✔️чет эл фуқароси меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишлайди;
✔️чет эл фуқароси жорий патент олгандан кейин икки ой ичида иш фаолияти тўғрисида Ички ишларнинг миграция булимига хабарнома (уведомления) юборган.
Керакли ҳужжатлар рўйхати:
?Ариза;
?Паспорт (нотариал тасдиқланган таржимаси);
?Миграцион карта;
?Тиббий суғурта полиси (ДМС полиси);
?Тиббий кўрикдан ўтиш;
?Рус тили ва тарихини билиш сертификати;
?Патент ва барча тўлов чеклари;
?Регистрация;
?ИНН;
?Иш берувчи билан шартнома ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси.
?Иш берувчининг сизга патентни чўзиб беришларини сўраб МВД га ёзган илтимосномаси (ходатайство)
Патентни қайта расмийлаштириш учун эски патент муддати тугашидан камида 15 кун аввал ҳаракатни бошлаш керак!
*?*** t.me/musofirlar
⚡️Патент тўловларини амалга оширишда кўп учрайдиган хатолар
1️⃣Тўлов муддатига риоя қилмаслик
Патент учун ойлик тўловларини амалга оширишда аванс тўлови патент берилган санадан кечиктирилмаслиги керак. Энг яхшиси патент берилган кундан бир-икки кун олдин тўловни ўтказишдир. Лекин патент учун қанча эрта тўланса, шунча яхшилигини эсда тутиш керак.
Мисол келтирамиз: мигрант 3 августда патент олди, демак у ҳар ойнинг 2 кунигача тўловларни амалга ошириши керак.
2️⃣Нотўғри ОКТМО кодини киритиш
ОКТМО – бу умумроссия ҳудудлар классификатори саналади. Яъни ҳар бир минтақанинг ўз ОКТМО коди бор. Ушбу код бўйича солиқ хизмати солиқларни муҳожир ишлаётган ҳудудга ўтказиб беради.
Агар ўтган йилда Ички ишлар вазирлиги тўловдаги ОКТМОга алоҳида эътибор қаратмаган бўлса, бу йилда назорат кучайтирилди. Аванс тўловини амалга оширишда ОКТМОни нотўғри кўрсатганлик учун патентларнинг бекор қилиниш ҳолатлари кузатилмоқда. ОКТМОни албатта киритиш керак ва киритганда ҳам тўғри киритиш керак.
3️⃣Нотўғри реквизитлар
Тўловни амалга оширишда солиқ инспекциясининг реквизитлари тўғри тўлдирилиши керак. Патент тўловлари учун реквизитлар бутун Россия бўйлаб бир хил. Ягона фарқ – ОКТМОда.
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб патентлар ушбу реквизитлар бўйича тўланиши керак:
Наименование банка получателя средств: ОТДЕЛЕНИЕ ТУЛА БАНКА РОССИИ/УФК по Тульской области, г Тула
ИНН: 7727406020
КПП: 770801001
БИК: 017003983
№ счета банка получателя: 40102810445370000059
Получатель: Казначейство России (ФНС России)
Номер казначейского счета: 03100643000000018500
КБК: 18210102040011000110
ОКТМО – хорижликнинг патенти қайси минтақада берилган бўлса ўша ернинг коди киритилади
4️⃣ИНН билан боғлиқ хато
ИНН хатоси икки хил бўлиши мумкин – ёки ИНН рақамини киритишда бирор рақамда адашиш, ёки бу ИНН рақамини умуман киритмаслик. Ҳар иккала ҳолатда ҳам бу хато бўлади.
Баъзида ИНН рақами базадан чиқмаслиги мумкин. Бунинг эҳтимолий сабабларидан бири – мигрантнинг паспорти алмашгани бўлади.
Агар ИНН рақамини олгандан кейин паспортингиз алмашган бўлса, унда Солиқ хизматига бориб, янги паспортингизни солиқ тизимига киритиб қўйишларини сўрашингиз керак.
⚠️ Унутманг! Патент мигрантлар учун жуда муҳим ҳужжат ҳисобланади. Уни ўз вақтида тўлаб бориш шарт. Запрет ва депортни бекор қилиш ишларида ҳам патенти куймаган мигрантнинг иши сезиларли даражада осон битади.
? Сертификат тўғрисида кўп саволлар бўляпти Ҳозирги кунда Россияда ҳужжат қилиш учун рус тили сертификатини бераётган давлат ўқув муассасаларининг рўйхати мана бу ерда. Бу рўйхат аста-секинлик билан кенгайиб боради ва сертификат олишдаги муаммолар бартараф…
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her