Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 1 month, 4 weeks ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 2 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago
Ёшларга икки оғизгина, аммо ниҳоятда зарур сўзим бор. Биздақа уруш кўрган кексаларда шукрона ҳисси жуда кучли бўлади! Энг аввало, ўша жаҳаннамдан тирик чиққанимизга шукур қиламиз, Аллоҳга минг-минг шукур! Буни сўз билан ифодалашим жуда қийин, сизгаям тушуниш…
Ёшларга икки оғизгина, аммо ниҳоятда зарур сўзим бор. Биздақа уруш кўрган кексаларда шукрона ҳисси жуда кучли бўлади! Энг аввало, ўша жаҳаннамдан тирик чиққанимизга шукур қиламиз, Аллоҳга минг-минг шукур! Буни сўз билан ифодалашим жуда қийин, сизгаям тушуниш осонмас, чунки, қирғин-ажал бошингиздан ўтмаган, илоҳо ўтмасин. Мана ҳозир ўша қора кунларга қайтдим-да, ҳиссиётларга берилиб, “сталинчиман” девордим. Асло сталинчи эмасман!
У ер-бу ердан пиқирлаган овозлар эшитилди. Тошбоев залга бир сидра қараб олди ва иккала қўлини силкиди.
– Йўқ! – деди у қатъият билан. – Мен сталинчи эмасман! Бугунги тасаввурлардаги Сталин – бошқа, биз ҳайқирган “за Сталину!” – бошқа! Уруш пайтида бу одамнинг номи бутун дунёнинг тилида эди ва табиийки, окопда ётганларнинг оғзидан бирор лаҳза тушган эмас. Аммо у Жугашвили деган шахсни англатмасди. “Сталин” сўз сифатида асл маъносини йўқотиб, жанггоҳда ҳамма учун рамз ва байроқ эди, холос. “За Сталину!” деб, жафокашлар ҳимояси учун, шаҳидлар интиқоми учун жангга кирганмиз. Бу ном энг эзгу ва табаррук сўзларнинг синонимига, жанговар жасоратнинг илҳомчисига, Ватан даъватига айланиб кетганди. Тинчлик, бахт, тўй-томоша, келажак, умид, ғалаба, жасорат, мардлик, Ватан, халқ, аждодлар руҳи, ота-оналар, ўғил-қизлар ва бизнинг Ўзбекистон – ҳаммаси “за Сталину!”га жам бўлганди. Такрор айтаманки, бугун ҳаммамиз қоралаётган Сталин – бошқа, фронтда ҳеч ким оғзидан қўймаган “Сталин” – бошқа. Қолаверса, Сталин – тарих, фашистдай қудратли ёвни шу одам бошчилигида енгдик. Бу буюк ғалабани айнан Сталин, Рузвельт, Черчилль ва де Голлнинг номини, Сталинградни, Ленинградни, Москвани, ҳатто Берлинниям қўшиб шарафласаккина тарихга ҳаққоний қараган бўламиз. Бусиз мумкин эмас! Ахир, лаънат ўқиб бўлса-да, ҳатто ёвуз Гитлерни, хоинларниям эслаяпмиз-ку...
📖 «Қора лола»
© Рустамжон Умматов(«Қотилларни қолдириб доғда» номли роман-тетралогиянинг 2-китобидан.)
Энг яхши фильм ва энг яхши саунтрек
1972 йил март ойида америкалик режиссёр Фрэнсис Форд Копполани 33 ёшидаёқ дунёга танитган ўша машҳур “Чўқинтирган ота” (“Мафия сардори”) кинотрилогиясининг биринчи қисми катта экранларга чиқди. 1974 йили иккинчи қисм ҳам дунё юзини кўрди. Аммо киноасарнинг якуний қисмини муҳлислар узоқ кутишди ва ниҳоят, 1990 йилнинг декабрида “Чўқинтирган ота” яна экранга қайтди. Фильм Марио Пьюзо қаламига мансуб шу номли роман асосида ишланган бўлиб, унда Марлон Брандо, Аль Пачино, Роберт де Ниро каби ўнлаб кино афсоналари суратга тушишганди. “Мафия сардори”даги мусиқа ва қўшиқлар композитор Нино Ротанинг ижод маҳсули бўлиб, у талай махсус эффектлар қатори, Ларри Кьюзика сўзи билан “Speak softly, love” таронасини яратди. Саунтрекни олтин овоз соҳиби Энди Уильямс ижро этганди. Кейинчалик таронанинг турли тиллардаги талқинлари яратилди. Уни София Ротару, Муслим Магомаев, Ken Boothe сингари мусиқа илмининг кашшофлари куйлашган.
Ёшлик – ўзи шеър, битмас-туганмас илҳом. Аммо илҳом меҳмон эмаски, келса ва сафари қаригач, қайтиб кетса. Демоқчиманки, қоғоз-қаламни шайлаб, илҳом парисининг ташрифини интиқ кутиш беҳуда. Бу “свидание” ваъда қилмаган ёлғончи ёрнинг йўлига кўз тутишга ўхшамайдими, ошиқ йигитлар?
– Жудаям ўхшайди-да...
– Ваъда бергач келсин-да...
Олмос Халил хушнуд илжайиб, томоқ қириб олди.
– Эҳ-ҳе, азаматлар, дардингизни янгилаб қўйибман-ку... Хуллас, шунақа нақл юрадики, бор қўшнингдан тилагунча, йўқ уйингни қара. Ўзингда йўқ – оламда йўқ, дейдилар. Қай бир шеърда тахминан шундай сатр бор эди: Сийратин сафласа киши, бир бутун лашкар бўлур. Илҳом дегани чорбоғ кезганда, оёқ остидан чиқиб қоладиган қўзиқорин эмас, шоир уни сафланган сийратидан – қалби ва руҳидан изласин. Бу деганларим қалам аҳли учун на тавсия, на таклиф ва на маслаҳат эмас. Буни бир шоирнинг хусусий фикри ва субъектив хулоса ўрнида қабул қилишингизни сўрайман, муҳтарам ёшлар...
📖 «Қора лола»
© Рустамжон Умматов(«Қотилларни қолдириб доғда» номли роман-тетралогиянинг 2-китобидан.)
ЗОКИР КАРНАЙ, ФИДЕЛЬ КАСТРО
ВА БОШҚАЛАР
(Ҳангома)
Ёлғонни ямламай ютадиган Зокир карнай даврага қўшилди.
– Олтмиш олтинчи йил эди, – ола кетди у. – Тошкентда Муҳаммад Аюбхоннинг қўлига сув қуйиб турсам...
– Шу сафар қулоқни тинч қўйинг, барака топгур, – қошини чимирди асабийлаша бошлаган Турсунали ака. – Бир пас кўнгил ёзамиз деб киргандик.
Зокир ака бир оғриниб олди-ю, зум ўтмай зардасини унутди:
– Косигин Наманганга келиб, Зокиржонни топинглар деган экан...
Энсаси қотган Турсунали аканинг жаҳли чиқиб кетди:
– Қанақа ёлғончи одамсиз? Сиз ўшанда камомад билан қамалиб кетгандингиз-ку!
Зокир карнайнинг ўрадай оғзи юмилиб, кўзлари катта-катта очилди:
– Қарилик қурсин, ука, ёдимдан чиққан экан.
Даврадошлар суҳбати пенсия устига кўчгач, тағин карнай навоси бошланди:
– Ёшликда ишлаб қўйган эканмиз, кеча почтачи бола тўрт боғлам пул ташлаб кетди.
– Биз сизни танимаймизми? Ўша пулнинг ярмиям сизникимас, янгамнинг пенсияси-ку. Бирор жойда муқим ишлаганмисиз ўзи?
– Турсуналивой, жа-а одамни ерга ураверманг, эллик йил меҳнат қилиб...
– Ҳой мусулмонлар, айтинг-чи, Зокир ака неча ёшда ўзи?
– Ие, булар қаёқдан билади? Икки йилдан кейин пайғамбар ёшига...
– Бўлди! – чўрт кесди Турсунали ака. – Бошни оғритаверманг. Яна бир оғиз валдирагудай бўлсангиз, ўзингиздан кўринг.
Жаҳли чиқса ҳеч кимни аямайдиган Турсунали акадан ҳар балони кутса бўлардики, Зокир карнай тилини тишлади. Дастурхонга палов келтирилган маҳал у тағин ғата-ғутга тушди:
– Ялтада ош дамлаб, Гагаринга одам юборсам...
Нимадир «қарс» этди, «карнайчи» чорпоя остига кириб кетди.
– Огоҳлантирувдим-а! – деди шапалоғини ҳалоллаб олган Турсунали ака.
– Ҳа-а, гапирганни оғзига уришми? – ғулдиради у ёқ-бу ёғини қоқиб ўрнидан турган Зокир карнай. – Биз ҳам ердан чиқмаганмиз, бувам раҳматли Парижда Ҳожимуқон билан майдонга тушиб...
Ҳамма шарақлаб кулиб юборди. Кимдир луқма солди:
– Карнайнинг овозига шапалоқ чикора.
«Карнай» эса тағин ғатиллади:
– Олтмиш иккинчи йили Фидель Кастро билан...
Рустамжон УММАТОВ.
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 1 month, 4 weeks ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 2 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago