Ориф Фармон

Description
Ҳажвия, комедия, сценарий, мистик, детектив ҳикоя, таржима, қизиқарли ҳаётий воқеа ва бошқалар.
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago

2 months ago

Еврей доктор Америка шифохоналаридан иш тополмагач, кичкина хусусий шифохона очди. Унинг кираверишига катта эълон ёзди: "Даволаниш 20 доллар, агар тузалмасангиз, 100 доллар қайтарамиз".
Бир юрист эълонни ўқиб, 100 доллар ишлаб олишга яхши имконият деб ўйлади ва шифохонага кирди.
-- Менда таъм билишим йўқолган, -- деди у.
-- Ҳамшира! -- қичқирди доктор. -- 22-қутидаги доридан олиб келиб беморнинг оғзига 3 томчи томизинг.
Ҳамшира буйруқни бажарди.
-- Тфу! Бу керосин-ку! -- ҳитоб қилди юрист.
-- Табриклайман! Таъм билишингиз тикланди! -- деди доктор. -- 20 доллар тўлайсиз.
Ғазабланган юрист пулни тўлади, лекин икки кундан кейин пулини қайтиб олиш учун яна келди.
-- Мен хотирамни йўқотдим. Ҳеч нарсани эслай олмаяпман, -- деди у.
-- Ҳамшира, 22-қутидаги доридан беморнинг оғзига уч томчи томизинг, -- деди доктор.
Оғзига дори томизилган юрист:
-- Ахир бу керосин-ку! Ўтган гал томизилганидан! -- деди норози бўлиб.
-- Табриклайман, хотирангиз тикланди. 20 доллар тўланг.
Жаҳли чиққан юрист пулни тўлади, аммо бир ҳафта ўтиб 100 доллар олиш учун яна келди.
-- Кўзим жуда ёмон хиралашди. Деярли ҳеч нарсани кўрмаяпман.
-- Менда кўзни даволайдиган дори йўқ. Мана 100 долларингизни олинг, -- деди доктор.
-- Ахир бу 100 доллар эмас, 20 доллар-ку! -- ҳитоб қилди юрист пулга тикилиб
-- Табриклайман, кўзингиз тузалди. 20 доллар тўланг!.

2 months ago

Ҳиндистоннинг Гоа штатида давлатга қарашли ва хусусий шифохоналар мавжуд. Аҳоли давлатга қарашли шифохоналарга пул тўламайди, шунингдек ҳеч қандай тиббий ёрдам ҳам ололмайдиа
Телекўрсатувдан.

2 months ago

Йигит қиздан сўради: -- Менга тегасанми?
Компьютер таржимаси: -- Ты прикосаешься ко мне?

5 months, 2 weeks ago

МУТТАҲАМ
-- Ие, анаву одам яқинда пора олгани учун қамалганди! Очиқда юрибди-ку?!

Муттаҳам мисоли қуриган тезак,
Минг урмагин чўкмайди сувда.
Ичи чирик, сасиган, аммо
Ўтакетган айёр ва қув-да.
Ориф Фармон.

6 months ago
6 months ago

Комедия

6 months ago

-- Қизим сузишга қатнаяпти.
-- Ҳм, плаваниягами? Яхши.

6 months ago

Ҳикоя қиладилар
БИР РУСЧА ТЎЙДА
Тўй борарди. Навбат ёш келин-куёвни табриклашга келган. Аввал ота оналар, кейин қариндош ва дўстлар табриклашмоқда.
Бир пайт келиннинг яхшигина ичиб олган дугонаси ўрнидан туриб гап бошлади:
-- Мен келин Светочкани жуда кўпдан бери биламан. Биз у Паша билан яшаётганда танишганмиз. Тўғрими, Паша? (Куёвнинг ёнида ўтирган йигит бош силкиди. Ҳамма Пашага қизиқиш билан қаради. Столлардаги шовқинлар тинди, ҳамма қулоғини динг қилиб тинглай бошлади). Кейин Света Пашкадан Вовкага кетди, ана, Вовка, чеккада ўтирибди, биз ярим йил гаплашмадик. (Барча меҳмонлар Вовкага қизиқиш билан қаради) Кейин Света Серёга билан топишгач, Светочка билан опа-сингилдек бўлиб кетдик. Серёгани жуда яхши биламан, уч йил бирга яшаганмиз. Тўғрими, Серёга? (Келиннинг ота-онаси ёнида ўтирган йигит бош силкиди. Меҳмонлар Серёгага қаради)
Уч аёл келиннинг бу қалин дугонасини эшикдан чиқариб ташлаш учун судраганларида у ажабланиб қичқирарди:
-- Қанақа ёмон гап гапирдим?!

6 months, 1 week ago

Автобусда бобосининг тиззасида ўтирган болача кўчада турган асфальт босадиган машинани кўрсатиб деди:
-- Бобо, бобо, анаву машинани ҳайдаб қочмаймизми? Эгаси йўқ экан!

6 months, 3 weeks ago

ОЧИҚ ҚУДУҚ
Байрамдан кейин касалхонга ҳаммаёғи шишган, кўкарган ва дока билан боғлаб ташланган бемор келтирилди. У бир кундан сўнг ўзига келиб, жинниларча қаҳ-қаҳлаб кула бошлажи. Кулгиси шунчалик қаттиқ эдики, врач ва ҳамширалар ҳавотир олиб келишди. Улар бунчалик кулги сабабини сўрадилар. Бемор кулгидан ўзини зўрға тийиб гапириб берди:
-- Мен тракторда кўчалардаги қорни тозалайман Байрам арафасида кечки пайт ишни тугатдим. Энди уйга кетмоқчи эдим, қопқоғи очиқ канализация қудуғини кўриб қолдим. Тағин бирорта маст-паст тушиб кетмасин деб ўйлаб тракторни ҳайдаб бордим-да, қудуқ устига трактор сургисини бостириб қўйдим. Уйга жўнадим. Байрамдан кейин бориб трактор сургисини кўтаришим билан қудуқ ичидан иккита одам отилиб чиқиб менга ташланди. Роса дўппослашди. Яхши ҳам улар икки-уч кун ҳеч нарса емай, сув ичмай ҳолдан тойган экан. Бўлмаса ўлдириб қўярди....

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago