Азиз Абидов | Олий суд

Description
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 6 days ago

Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ижтимой тармоқда ҳақорат қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, унга жиноят ишлари бўйича Мрзо Улуғбек туман судининг ҳукми билан 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси жазоси тайинланди

Telegram

4 weeks ago

БАЁНОТ

Кейинги кунларда айрим манбаларда Олий суд судьяси Ш. Болиев ва унинг турмуш ўртоғини қонунан исботланмаган жиноий ҳаракатларда айблаш, жиноятга алоқадорликда гумон қилиш ва обрўсизлантиришга қаратилган чиқиш ва билдиришлар қилингани кузатилди.

Мазкур ҳолатга уларнинг дахли бор ёки йўқлигига тегишли тартибда, албатта, аниқлик киритилади.

Шу боис хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Қолаверса, ижтимоий тармоқларда фикр билдириш чоғида ҳам айрим омавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда ҳуқуқ фаоллари Конституциянинг 28-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган айбсизлик презумпциясига риоя қилсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

Ҳали суд қарори эълон қилинмаган ҳолат юзасидан кимнидир жиноятчига чиқариб қўйиш нотўғри!

Шунинг баробарида Ш. Болиевнинг турмуш ўртоғи ички ишлар органларига “MY5” телеканали журналисти Р. Ғафурова устидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш юзасидан ариза билан мурожаат қилгани фақатгина ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланганидан далолатдир.

Бир сўз билан айтганда, судьянинг турмуш ўртоғи бўладими ёхуд журналист – қонун барча учун баробар.

Бирон-бир хулосани эса фақатгина ҳар бир ҳолатга қонуний тартибда ҳуқуқий баҳо берилганидан кейингина чиқариш лозимлигини унутмайлик.

Вақт - олий ҳакам! Албатта, барчасига аниқлик киритилиб, қонунийлик таъминланади.

Telegram

4 weeks, 1 day ago

РАСМИЙ БАЁНОТ

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Суд ҳумига кўра Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланган.

Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга киритилган тақдимномада К. Дусов аҳлоқан тузалиш йўлига ўтмаганлиги, унинг чеклов ва тақиқларга риоя этмасдан жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётганлиги, бир неча маротаба у билан олиб борилган профилактик суҳбатлардан ўзига ижобий хулоса чиқармаётганлиги ҳамда уни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконияти йўқлигини инобатга олиб ҳамда суд ҳукми ижросиз қолаётганлиги сабабли Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-банди ва Жиноят-ижроия кодексининг 44-4-моддаси (озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлик учун жавобгарлик) 3-қисми “а” бандига асосан К. Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш сўралган.

Иш ҳужжатларига кўра К. Дусовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиб, унга жазо ўташ қонун-қоидалари билан таништирилган ва Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисми билан огоҳлантирилиб, бу ҳақида тилхатлар олинган.

Суд ҳукмида К. Дусовга белгиланган чеклов ва таъқиқларга риоя этмаган тақдирда Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилган бўлишига, шунингдек, унга интернетдан фойдаланмаслик қўшимча тақиқ юклатилган бўлишига қарамасдан 2025 йил 4 январь кунидан 11 январь кунига қадар уни номига очилган “Kobul Dusov/RASMIY KANAL” Telegram-каналига ҳар хил мазмундаги материаллар жойлаштириб келганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан К. Дусов Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига чақиртирилиб, унга Жиноят-ижроия кодекснинг 44-4-моддаси 1-қисмига асосан 2025 йил 11 январь куни огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазоси қўлланилган.

Жорий йилнинг 24 январь куни ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик томонидан К. Дусовга огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинган вақтида хам, ундан кейинги кунларда ҳам интернетдан фаол фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Суд тақдимномани муҳокама қилиб ҳамда иш ҳужжатларини текшириб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим топди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисмига асосан агар шахс озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

Шу тариқа жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг жорий йилнинг 24 январдаги ажримига мувофиқ Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация бўлимининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан маҳкум К. Дусовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

Telegram

1 month ago
[#жиноят\_ва\_жазо](?q=%23%D0%B6%D0%B8%D0%BD%D0%BE%D1%8F%D1%82_%D0%B2%D0%B0_%D0%B6%D0%B0%D0%B7%D0%BE)

#жиноят_ва_жазо

ЖИНОЯТГА ЕТАКЛАГАН РАШК

Туман марказидаги бир корхонада ишлайдиган Нафиса (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳамкасби Холида билан танишгач, тез орада қалин дугона бўп кетди. Табиийки, бирга ишлагани, яқин дугона экани боис баъзан ўртада оила, фарзандлар ҳақида ҳам гап очиларди. Шундай суҳбатларнинг бирида Холида кутилмаганда “Мен турмуш ўртоғингиз Шаҳриёр акани яхши танийман” деб қолди. Нафиса аввалига бунга унча эътибор бермади, ўзича “бир туманда яшаймиз, таниса танир-да”, деб қўйди.

? БатафсилTelegram

1 month ago

✔️ Олий суд Пленумининг ер билан боғлиқ қарорида малакалашнинг ўзига хос жиҳатлари ва ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлари тушунтирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

?Хусусан, қарорда Жиноят кодексининг 229-1-моддаси диспозициясида назарда тутилган ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш тушунчасига тариф берилди.

?Унга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган, шу жумладан, реализация қилинган ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан жойнинг ўзида белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланишда ифодаланиши, ушбу ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси билан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб, бир йил мобайнида содир этилиши жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти сифатида кўрсатилди.

?Қарорнинг 5-бандида суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ушбу ер майдонларида ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмасдан қурилиш ишларини амалга оширишда ифодаланиши, жиноят аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган, деб ҳисобланиши ҳақида раҳбарий тушунтириш берилди.

?Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, мазкур норма Жиноят кодексининг 229-1-моддаси 2-қисми диспозицияси билан ўхшашдир.

?Айтиш керакки, 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган қонунга мувофиқ Жиноят кодексининг 229-4-моддаси 2-қисми “в” банд билан тўлдирилиб, унда жиноятни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этганлик жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилди.

? Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

1 month ago
[#қонун\_кўмаги](?q=%23%D2%9B%D0%BE%D0%BD%D1%83%D0%BD_%D0%BA%D1%9E%D0%BC%D0%B0%D0%B3%D0%B8)

#қонун_кўмаги

СУД ДАРГОҲИДАН ТОПИЛГАН АДОЛАТ

Эзгулик инсонни ҳамиша юксакликка етаклайди, умрини безайди, обрў-эътиборини оширади. Бунинг акси бўлган манфаатпарастлик ёхуд сансоларлик иллатлари эса, кишини охир-оқибат юзшувут қилади.

? БатафсилTelegram

1 month ago

Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

1 month ago

Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга маъмурий жарима жазосини қўллади

Telegram

1 month, 1 week ago

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган билдириш юзасидан

Билдириш муаллифи Олий суднинг 2024 йил 27 декабрдаги 3788-24 сонли жавоб хатидан норози бўлиб, гўёки “одил судловга қарши жиноятлар оммавийлашиб бораётгани”ни таъкидлаган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: наҳотки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 314-моддасига (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш ҳуқуқи) асосан М. Тожибоеванинг мурожаатини кўрмасдан қолдирганлик “одил судловга қарши жиноят” бўлса!? Ахир, мазкур модда талаби айнан шу жавоб хатининг ўзида ҳам аниқ-равшан акс этиб турибди-ку!

Содда қилиб айтганда, М. Тожибоева суд қарорлари билан маъмурий ҳуқуқбузар деб топилган Б. Ҳасановнинг ишончли вакили эканини даъво қилаётган бўлса-да, қонунан у бунга мутлақо ҳақли эмас.

Шу боис М. Тожибоеванинг мурожаати кўрмасдан қолдирилган ва бу ҳақида унга жавоб хати юборилган.

Ўз навбатида Б. Ҳасанов суд қарорларидан норозилиги юзасидан Олий судга белгиланган тартиб ва муддатда мурожаат этишга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Telegram

1 month, 1 week ago

Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судида ўғирлик содир этган йигитга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago