Oʻzbekona Tibbiyot

Description
#tibtavsiya #tibnews #tibfakt #tibyumor #salomatlik #tibfikr #tibtasvir #tibvideo #tibmusiqa #tibkun Barcha tibbiyot kanallaridan tanlangan maqolalar Oʻzbekona Tibbiyotda
✍️Biz bilan aloqa: ?.........
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 3 days, 18 hours ago

4 years, 4 months ago

COVID-19- Умумий амалиёт шифокорлари учун қўлланма.

https://telegra.ph/SOVID-19--Umumij-amaliyot-shifokorlari-uchun-metodik-%D2%9B%D1%9Ellanma-07-08

Ҳамкасбларга улашинг:
@OnlineDoctorUz

Telegraph

СOVID-19 ~ Умумий амалиёт шифокорлари учун методик қўлланма

SOVID-19 koronoviruslar oilasiga mansub atipik zotiljam kasalligini chakiruvchisiga oʼxshab ketuvchi virus boʼlib, bemorlarda oddiy shamollashdan to oʼtkir ogʼir respirator sindromgacha olib boruvchi kasallik xisoblanadi.   Koronovirus infektsiyasi 1960 yilllar…

4 years, 4 months ago

​​Кимнинг тавсияси?Ҳар қандай қарорнинг негизида қандайдир мантиқ, асос ва соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашилган бўлиши керак. Осмондан олинган тартиб-таомиллар нафақат самарасиз, одамларда ортиқча саволларнинг кўпайишига, айниқса, харажатларнинг ортишига олиб келади.

Республика махсус комиссиясининг яқинда қабул қилган қарорида айтилишича, жамоат жойлари ва тадбиркорлик объектлари ҳудудларида фуқаролар қўлқопларда бўлишлари керак. Гарчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўлқоплардан фойдаланишни тавсия этмаган бўлса-да, қўлқоп кийилиши шарт.

Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаев бу талабга изоҳ берар экан, қарор чиқарганлар “мен билан ҳеч ким қўлқоп борасида маслаҳатлашмади. Агар маслаҳатлашганларида, қарор бироз бошқача бўлиши мумкин эди. Нафақат мен билан, балки қанақадир сариқ матбуотни эмас, балки жиддий илмий мақолаларни ўқийдиган бошқа олимлар билан ҳам маслаҳатлашилмади”, деб фикр билдирган.

Бугун @koronavirusinfouz канали германиялик олимлар тадқиқотлари асосида ҳатто дезинфекцияловчи тоннеллар COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмаслигини эълон қилди. Сабаби SARS-CoV2 кўпайишининг асосий ўчоқлари ўпка ва бронхларда жойлашган. Ташқи дезинфекция самара бериши эҳтимоли камроқ. Ўзбекистонда эса бундай тоннеллар ўрнатилган. Аксарияти тадбиркорларнинг маблағлари эвазига ўрнатилган. Бундан аввалроқ, кўчаларни ва очиқ майдонларни дезинфекциялаш орқали қанчадан-қанча ресурс исроф қилинган эди.

Американинг Энтони Фаучи дегани бош инфекционисти бор. Пандемия даврида нафақат Америкада, балки бутун дунёда машҳур бўлиб кетди. Трампга яллоқиланмасдан, вазиятга тўғри баҳо бериши, турли ўзбошимча даволаш ва қарши курашиш чораларига қарши қатъий сўзини айтиши билан ҳам кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлди. Бизда эса инфекционистлар ҳатто қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этмаяпти. Қанчалик ўринли билмадик, лекин бизда пандемия даврида одамлар инфекционистнинг эмас, ички ишлар, миллий гвардия ходимларининг сўзларига амал қиладиган бўлди.

Хўш, Республика махсус комиссияси у ёки бу тартибни жорий қилаётганда, нимага асосланиб қарор чиқармоқда? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилмаган бўлса, республиканинг бош инфекционисти бехабар бўлса. Кимнинг тавсияси билан? Тоннел ва қўлқоп ишлаб чиқарувчиларнинг тавсияси биланми? Айниқса, иккинчи тўлқин бошланган, карантин чоралари кучайиши эҳтимоли кундан-кунга ортаётган, тиббиёт тизими бу "нагрузка" бардош беришига саволлар кўпаяётган пайти ҳар бир қадам илмий асосланган, сиёсатчиларнинг гапи билан эмас, балки соҳа мутахассисларининг аниқ-тиниқ тавсиялари билан йўлга қўйилиши керак, назаримизда.

[​​](https://telegra.ph/file/44133d9008235208a8e73.jpg)**Кимнинг тавсияси?**Ҳар қандай қарорнинг негизида қандайдир мантиқ, асос ва соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашилган бўлиши керак. Осмондан олинган тартиб-таомиллар нафақат самарасиз, …
4 years, 4 months ago

⚡️Карантин чоралари бирмунча кучайтириладиЭпидемиологик вазият ёмонлашганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси тегишли қарорларни қабул қилди.

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

? республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

? “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади;

Бунда:
фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади.

? “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

? @xushnudbek ?

4 years, 4 months ago

**Уйда даволанаётганлар устидан назорат кучайтирилади

Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича қатъий назорат** олиб борилади.

Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартибини бузган фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади.

4 years, 4 months ago

*❗️5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи янгича тартиб* жорий этилмоқда:

касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилади; шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилади;

коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганларни 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади; бирламчи скрининг тест таҳлиллари мусбат натижа берган намуналарни тасдиқлаш таҳлилларини ўтказиш ваколати Бош санитар шифокор кўрсатмаларидан келиб чиқиб ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига берилади;

аҳолининг популяцион маълумотлар базасини яратиш мақсадида коронавирус антитаначаларига ИФА текширишларига, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда, хусусий соғлиқни сақлаш секторидаги тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартиби ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади.

4 years, 8 months ago

UZ: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

4 years, 8 months ago

Қўқон шаҳар Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори ўринбосари Бахтиёр Ўлмасов:
"Шифохонамизда шу йилнинг 15 март куни Истамбул-Тошкент авиарейсида келган 19 нафар, 14 март куни Шаржа-Тошкент рейсида кириб келган 6 нафар қўқонликлар, коронавирус аниқланган фуқаролар билан битта самолётда келгани учун, карантинда сақланмоқда.

Ўтказилган лаборатория текширувлари натижасида улар орасида коронавирус билан хасталанганлар йўқлиги аниқланди.

Карантиндаги фуқаролар учун барча шароитлар, 4 маҳал овқат, телевизор, интернет ташкил этилган. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновга раҳмат, куни кеча Қўқон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан карантиндагилар учун кутубхона ва даврий нашрлар-газета ва журналларнинг келтирилиши ташкил этилди.

Карантиндаги фуқароларнинг саломатлиги 24 соат давомида 20 нафар тибббиёт ходимлари томонидан доимий назорат қилиниб борилмоқда. Эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида тиббиёт ходимлари карантин биносидан чиқмай шу ерда яшаб, ишламоқдалар".

Қўқон шаҳар ҳокимлиги

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 3 days, 18 hours ago