Eng ishonchli AKKAUNT SAVDO ??
Xalolik foydadan ustun ✅
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
✅ADMIN - @CARDINAL_AKKAUNT_ADMIN
Last updated 1 year ago
QASHQADARYO24 - Қашқадарё вилоятида энг тезкор янгиликлар ва видеолар етказиб берувчи биринчи рақамли каналга хуш келибсиз!
? https://Qashqadaryo24.uz
⚡Реклама хизмат: @QashqadaryoReklama_admin
? Хабар юбориш: @zoirovs
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Bizni kanalda pubg akkauntingizni sotishingiz yoki sotib olishingiz mumkin??
Reklama Narxi 19,000 so'm✅
??Reklama uchun: @Cardinal_Admin
?Garant uchun: @cardinal_admin
? UC Uchun: @cardinal_uc
☎️Tel: +998906666646
?Reklama oraliq vaqti 20 minut
Last updated 2 months ago
? ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.
?Муҳтарам юртдошлар!
✅Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.
?Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.
⏺Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.
⏺Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.
⏺Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...
⚡️ БАТАФСИЛ
*✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати*
*?MUSLIM.UZ GA ? OBUNA BO'LING*✅ VA ULASHING?*▶️ YouTube | ?Instagram | ?* Facebook
ЧАҚАЛОҚ ТУҒИЛГАНДА ҚУЛОҒИГА АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШ СУННАТМИ?
#ақиқа
❓428-CАВОЛ: Чақалоқ туғилганда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтилади. Бу амал суннатми?*? ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чақалоққа азон ва иқомат айтиш мустаҳабдир. Албатта азон фарз намозлари ва жума намози учун суннати муаккада ҳисобланади. Ундан ташқари бир неча ҳолатларда ҳам азоннинг суннат ёки мустаҳаб экани айтилган. Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадилар:
أن النبي صلى الله عليه وسلم "أذَّن في أُذُن الحسن بن علي يوم ولد فأذَّن في أذنه اليمنى وأقام في أذنه اليسرى" (رواه البيهقي عن ابن عباس في شعب الإيمان).
яъни: “Албатта, Пайғамбар алайҳиссалом Ҳасан ибн Алига туғилган кунида азон айтдилар. Яъни, ўнг қулоғига азон айтдилар ва чап қулоғига иқомат айтдилар” (Имом Байҳақий ривоятлари.)
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни келтиради:
(ﻗﻮﻟﻪ: ﻻ ﻳﺴﻦ ﻟﻐﻴﺮﻫﺎ) ﺃﻱ ﻣﻦ اﻟﺼﻠﻮاﺕ ﻭﺇﻻ ﻓﻳﻨﺪﺏ ﻟﻠﻤﻮﻟﻮﺩ. ﻭﻓﻲ ﺣﺎﺷﻴﺔ اﻟﺒﺤﺮ للخير اﻟﺮﻣﻠﻲ: ﺭﺃﻳﺖ ﻓﻲ ﻛﺘﺐ اﻟﺸﺎﻓﻌﻴﺔ ﺃﻧﻪ ﻗﺪ ﻳﺴﻦ اﻷﺫاﻥ ﻟﻐﻴﺮ اﻟﺼﻼﺓ، ﻛﻤﺎ ﻓﻲ ﺃﺫاﻥ اﻟﻤﻮﻟﻮﺩ، ﻭاﻟﻤﻬﻤﻮﻡ، ﻭاﻟﻤﺼﺮﻭﻉ، ﻭاﻟﻐﻀﺒﺎﻥ، ﻭﻣﻦ ﺳﺎء ﺧﻠﻘﻪ ﻣﻦ ﺇﻧﺴﺎﻥ ﺃﻭ ﺑﻬﻴﻤﺔ، ﻭﻋﻨﺪ ﻣﺰﺩﺣﻢ اﻟﺠﻴﺶ، ﻭﻋﻨﺪ اﻟﺤﺮﻳﻖ، ﻗﻴﻞ ﻭﻋﻨﺪ ﺇﻧﺰاﻝ اﻟﻤﻴﺖ اﻟﻘﺒﺮ ﻗﻴﺎﺳﺎ ﻋﻠﻰ ﺃﻭﻝ ﺧﺮﻭﺟﻪ ﻟﻠﺪﻧﻴﺎ، ﻟﻜﻦ ﺭﺩﻩ اﺑﻦ ﺣﺠﺮ ﻓﻲ ﺷﺮﺡ اﻟﻌﺒﺎﺏ، ﻭﻋﻨﺪ ﺗﻐﻮﻝ اﻟﻐﻴﻼﻥ: ﺃﻱ ﻋﻨﺪ ﺗﻤﺮﺩ اﻟﺠﻦ ﻟﺨﺒﺮ ﺻﺤﻴﺢ ﻓﻲﻫ
яъни: “Намоздан ташқари азон мустаҳаб бўлган ўринлар: Чақалоққа азон айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Хайруддин Ар-Рамлийнинг “Баҳрур-роиқ”га ёзган ҳошиясида шундай дейилган: шофеъийларнинг китобларида кўрдим; намоздан бошқа ҳолатларда ҳам азон суннат ҳисобланади. Туғилган болага, ғам-ғуссага ботган одамга, жин теккан кишига, ғазабнок одамга, хулқи ёмонлашган одам ёки ҳайвонга, уруш авж олганда, ёнғин содир бўлганда, маййит қабрга қўйилганда ва жин қайсарлик қилган пайтларда азон айтишлар шунга мисолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). *Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси*фатвоҳайъати.
Диний-маърифий канал!✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
? www.taplink.cc/mirarabmadrasa
БИРЖАДА ИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
*❓*427-CАВОЛ: Мусулмон одам биржада ишлаши мумкинми?
? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биржада ишлаш мумкин ёки мумкин эмаслиги у ерда қандай фаолият олиб боришга боғлиқ. Аввал, Ислом Фиқҳи Академиясининг 1404 ҳижрий сана, 11-16 Робиъус-сонийда бўлиб ўтган биржа бозори ҳақиқати, унда юзага келаётган акция, қарз векселлари, товарлар ва қоғоз пулларнинг нақд ва насия битимларини ўрганиб, Ислом шариати ҳукмлари асосида муҳокама қилганидан сўнг, қилган хулосасини кўриб чиқсак.
“Ислом Фиқҳи Академияси биржа ва ундаги бўладиган акция, қарз қоғозлари, савдо моллари, пуллар ва бошқа савдолар билан яқиндан танишиб, ўрганиб чиққанидан кейин шариат аҳкомлари асосида қуйидаги қарорларни қабул қилган:
Биржанинг асосий мақсади доимий бозор яратиш ва унда иштирок этувчилар учун савдо-сотиқга, товарларини савдога қўйиш ва сотиб олинган маҳсулотларни талаб қилишга енгиллик яратишдир. Бу ерда савдо қилиш жуда ҳам осон бўлиб фойдали ва яхши иш бўлиб, савдо-сотиқда тажрибаси йўқ, ҳақиқий нарх-наводан хабари йўқ, аммо олди-сотдига муҳтож кишилар баъзи ғаразгўйлар томонидан алданиб қолишларининг олдини олади. Шунингдек, сотувчи ва олувчиларга катта ёрдам беради.
Лекин шу билан бирга, биржа савдосида шариат рухсат бермаган қиморга ўхшаш, бировнинг ҳисобидан фойда кўриш ва одамларнинг молини ботил йўл билан ейиш каби муомалалар ҳам бор. Шунинг учун биржа ҳақида умумий ҳукм чиқариб бўлмайди. Балки, унда бўладиган ҳар бир муомалага алоҳида тўхталиб ўтишга тўғри келади:
Қарз қоғозларининг устига фойда қўйиб сотишнинг барча турлари рибо бўлгани учун шаръан жоиз эмас. Насия савдонинг барча турлари акция ёки савдо моллари бўлсин, модомики сотувчининг мулкида эмас экан, биржадаги услубда сотиш шаръан жоиз эмас. Чунки, бунда шахс ўзининг қўлида бўлмаган нарсани кейинроқ бошқа тарафдан сотиб олиб бериш шарти билан сотади.
Бу эса Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган:
لَا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ(رواه الترمذي)
яъни: “Ўзингда бўлмаган нарсани сотма” деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
فإن رسول الله صلى الله عليه و سلم نهى أن تباع السلع حيث تبتاع حتى يحوزها التجار إلى رحالهم.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас”, деганлар.
Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдолар шариатдаги салам савдосига ўхшамайди. Уларнинг орасида иккита фарқ бор.
Биринчиси: Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдода нархни кейин берилади. Салам савдосида эса нарх савдо мажлисида берилади.
Иккинчиси: Биржа савдосида савдо моли биринчи сотувчи қўлида турган ҳолида бир неча марта савдо қилиниб, олиб-сотилади. Бунда сотувчи ва харидор орасида фақат фойда олинади. Худди қимордаги каби фойда ёки зарар кўриш эҳтимоли бўлиб туради. Саламда эса, қўлида йўқ нарсани сотилмайди.
Мазкур берилган фатво хулосасига кўра, агар биржа ёки электрон савдо жараёнлари ислом шариатига мослаштирилса шаръан тўғри бўлган савдога айланади.
Мусулмон киши биржада воқеликда бор бўлган нарсани сотиб олса ва сотишдан олдин ўзи ёки вакили орқали у товарни қўлига олса ёки ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиб олиб савдо битими тузилган мажлис тугамасидан аввал товарнинг пулини топшириб шу ҳолатда савдо қилса, биржада ишласа бўлади, акс ҳолда биржада ишлаш шаръан мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасифатвоҳайъати.
Диний-маърифий канал!✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
? www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ФИРОҚИДАН ЁҒОЧ ЙИҒЛАДИ
Муҳаммад Иқбол Лоҳурийдан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўрашганда у киши:
Ман чи гўям ка-з таваллояш ки чист,
Хушк чўбе аз фироқи ў гирист.
Яъни, фироқидан қуриган, жонсиз ёғоч йиғлаган Зот ҳақларида нима ҳам дея оламан
? БАТАФСИЛ
Дилшод Алиев,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси матбуот котиби
Диний-маърифий канал!✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
? www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Салафлардан бирлари айтади: “Шайтон алайҳи лаъна шундай деркан: “Одам боласини бир нарса устидан зафар қучсам, кейин тарк этиб қўяверардим, кейин қанақа ибодат қилса қилаверсин”. Ундан: “Қайси амал экан?” деб сўрашди. Шайтон: “Касбини, тирикчилигини ҳаромдан қилиб олсам бўлди. Шундан сўнг еса ҳаромдан ейди, ичса ҳаромдан ичади, агар кийса ҳаромдан кияди, садақа қилса ҳаром молидан садақа қилади. Рўза тутиб ифтор қилса, у ҳам ҳаромдан топгани билан бўлади. Агар уйланиб оила қурса ҳам ҳаром молдан сарфлаб уйланади ва ҳаж қилса, ҳаром мол-дунёдан сарфлаб ҳаж қилади”, деди.
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШДА АЛОҲИДА СУВ ОЛИНАДИМИ?#таҳорат
*❓ CАВОЛ: Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортишда қўлни бир марта сув билан ҳўллаш кифоя қиладими ёки бўйинга масҳ тортишда алоҳида ҳўллаш керакми? Жавоб учун раҳмат.
? ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортиш учун қўлни бир марта ҳўллаш кифоя қилади. Лекин қулоқни масҳ қилишда янги сув олишнинг ҳам зарари йўқ.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
( وَمِنْهَا مَسْحُ الْأُذُنَيْنِ ) يَمْسَحُ مُقَدَّمَهُمَا وَمُؤَخَّرَهُمَا بِالْمَاءِ الَّذِي يَمْسَحُ بِهِ رَأْسَهُ كَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ وَلَوْ أَخَذَ مَاءً جَدِيدًا مِنْ غَيْرِ فَنَاءِ الْبَلَّةِ كَانَ حَسَنًا كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ
Яъни: “Қулоққа масҳ тортиш – таҳоратнинг суннатларидан. Бошга масҳ тортган сув билан қулоқнинг олди ва орқасига масҳ тортади. Агар бармоқларнинг нами тугамасдан ҳам янги сув олса, яхши бўлади, “Ал-Баҳрур роиқ” китобидан шундай келган” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасифатвоҳайъати.
Диний-маърифий канал!✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
? www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ЖОЙ НАМОЗ ТАНЛАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?#намоз
**❓* *CАВОЛ: Жой намоз танлашда нималарга эътибор бериш керак?
*? ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исломнинг аркони бўлмиш намозда "хушу хузуъ" катта аҳамиятга эгадир. Жуда кўпчиликда учрайдиган ҳолатлардан бири намоз пайти хаёлнинг паришон бўлишидир. Бунинг натижасида ҳатто баъзилар намозни бузиб ҳам қўяди. Хаёлимизнинг сочилишига турли ташқи ва ички омиллар сабаб бўлади. Шулардан бири турли рангли ва нақшли жойнамозлардир. Бундай иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳам содир бўлган:
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- صَلَّى فِى خَمِيصَةٍ لَهَا أَعْلاَمٌ فَقَالَ :« شَغَلَتْنِى أَعْلاَمُ هَذِهِ الْخَمِيصَةِ ، اذْهَبُوا بِهَا إِلَى أَبِى جَهْمٍ وَأْتُونِى بِأَنْبِجَانِيَّتِهِ » (رَوَاهُ الامام الْبُخَارِىُّ وَمُسْلِمٌ عَن عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا)
яъни: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам белгилари бор хомийсада намоз ўқидилар ва: "Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижониятини олиб келинглар", дедилар.
"Хомийса" рангли ва белгиси бор ёпинчиққа ўхшаш кийим. "Абу Жаҳм" машҳур саҳобийлардан бўлиб, Омир ибн Ҳузайфа ал Қурашийдир. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "хомийса"ни ҳадя қилган эди. (Ҳадис ва ҳаёт 5-жуз).
Намоз мўминнинг меърожидир. Киши намозда турганда ўзини оламлар Раббисининг ҳузурида турганини ҳис қилсагина намозни мукаммал адо қилган бўлади. Бунда бевосита жойнамознинг ҳам таъсири бор бўлиб, у агар оддий бир хил рангда бўлса, намозда чалғимаслигимизга хаёлимиз сочилмаслигига сабаб бўлади. Шундай экан имкон қадар жойнамоз танлашда ранги бир хил турли нақшлардан ҳоли бўлганини танлаганимиз маъқул. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасифатвоҳайъати.
Диний-маърифий канал!✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
? www.taplink.cc/mirarabmadrasa
АЁЛ КИШИНИ ЭРКАК ШИФОКОР ДАВОЛАШИ МУМКИНМИ?#ҳалол_ҳаром
*❓ CАВОЛ: Биз Россияга ўзимизнинг малакали шифокорларнинг тавсияси билан туғуруқхонага жарроҳлик амалиётини ўташ учун келдик. Бизнинг ҳолатимизда ушбу масканда жарроҳлик амалиётини ушбу маскан бош шифокори шахсан жарроҳликни ўзи қилар экан. Лекин у эркак киши. Пойтахтимиздаги шифокорлар фақатгина шу киши жарроҳлик амалиётини қила олишини таъкидлашган эди. Жарроҳликни амалга оширмаса ҳомиладан айрилиб қолиш эхтимоли юқори ёки ҳомила ногирон ҳолатда дунёга келиши мумкин экан. Аллоҳ янада билгувчи. Мана шу ҳолатда эркак шифокор аёл кишини даволаши мумкинми?
? ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатнинг умумий қоидаси шуки, мусулмон киши ўз аҳли аёлини номаҳрамлар назаридан сақлаши лозим. Шунинг учун ҳам аёллар фақатгина аёл шифокорларга кўринишлари керак. Фақатгина зарурат ҳолатлардагина ушбу қоидада истисно бор. Зарурат деганда бир жонга ўлим хавф солиб турган ҳолат назарда тутилади. Шунда ҳам ушбу истисно зарурат миқдорида бўлиши таъкидланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنْفِقُوا خَيْرًا لِأَنْفُسِكُمْ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَяъни: “Бас, тоқатингиз етганича Аллоҳга тақвода бўлингиз, қулоқ тутингиз ва итоат этингиз ҳамда эҳсон қилингиз, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқдир...” (Тағобун сураси, 16-оят).
Исломда инсон ҳаёти қадрланади. Шу сабабдан ноилож қолганда ёки ўлим хавф солганда ҳаром қилинган нарсаларни истеъмолига ҳам, зарурат миқдорича, рухсат берилган. Агар аёлингизни ҳолати ҳақиқатда ҳам сиз айтгандек танг аҳволда бўлиб, она ёки боланинг ҳаёти хавф остида бўлса ва жарроҳлик амалиётини бажарадиган аёл шифокор топилмаса ёхуд бўлсада, унинг етарли малакаси, тажрибаси бўлмаса ўша эркак шифокор муолажани амалга ошириши мумкин. Зеро, фиқҳий қоидалардан бирида:
الضرورات تبيح المحظورات
яъни: “Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳга айлантиради” дейилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасифатвоҳайъати.
Диний-маърифий канал!✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
? www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Eng ishonchli AKKAUNT SAVDO ??
Xalolik foydadan ustun ✅
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
✅ADMIN - @CARDINAL_AKKAUNT_ADMIN
Last updated 1 year ago
QASHQADARYO24 - Қашқадарё вилоятида энг тезкор янгиликлар ва видеолар етказиб берувчи биринчи рақамли каналга хуш келибсиз!
? https://Qashqadaryo24.uz
⚡Реклама хизмат: @QashqadaryoReklama_admin
? Хабар юбориш: @zoirovs
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Bizni kanalda pubg akkauntingizni sotishingiz yoki sotib olishingiz mumkin??
Reklama Narxi 19,000 so'm✅
??Reklama uchun: @Cardinal_Admin
?Garant uchun: @cardinal_admin
? UC Uchun: @cardinal_uc
☎️Tel: +998906666646
?Reklama oraliq vaqti 20 minut
Last updated 2 months ago