🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated hace 1 mes, 2 semanas
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated hace 1 día, 14 horas
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated hace 1 día, 23 horas
Ту'гри гусл килиш хакида
☑️Ҳожат кучаймасдан олдин ҳожатхонага бориш.
Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш макруҳ. Шу сабабли, ҳожатхонага ҳожат танглиги кучаймасидан олдин бориш лозим.
Ҳожатхонага оят, ҳадислар ёзилган нарсалар билан кирмаслик. Халога оят, ҳадис, Аллоҳ таолонинг ва пайғамбарларнинг номлари ёзилган нарсалар билан кириш мумкин эмас. Уларни ташқарига қолдириш керак.
Ҳожатхонага бош кийим билан кириш. Зеро, бошяланг кириш макруҳдир.
Ҳожатхонага чап оёқ билан кириш.
Киришдан олдин ушбу дуони ўқиш:
بِسْمِ اللهِ، اَللّٰــهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ
“Бисмиллаҳи, Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис”
“Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилайман”.
Тана оғирлигини чап томонга босиб ўтириш.
Покланадиган воситани тоқ ишлатиш.
Истибро ва истинжони чап қўл билан қилиш.
Истибро – сийдик чиқмай қолгунга қадар олат учига чап қўлда кесак каби намликни шимиб оладиган нарсани тутиб туриш. Эркакларга уни қилиш вожибдир. Бунинг учун ҳожат ўрнидан туриб, пешоб йўлига кесак тутиб юриш, силкиниш ёки йўталиш керак. Сийдик йўлида ҳеч нарса қолмаганига тўла ишонч ҳосил бўлгач, сув билан тозаланилади.
Истинжо – кесак каби нарсалар ва сув билан тозаланишдир. Чап қўл билан қилиш мустаҳабдир.
Ҳожатхонадан ўнг оёқ билан чиқиш.
Чиққандан сўнг ушбу дуони ўқиш:
غُفْرَانَكَ
“Ғуфронака”
“Аллоҳим, Сендан мағфират қилишингни сўрайман”.
“Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний”
“Мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
Аллоҳ ﷻ деди:
۞ إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعࣰا ﴿٢٠﴾ إِنَّ ٱلۡإِنسَـٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا ﴿١٩﴾ وَإِذَا مَسَّهُ ٱلۡخَیۡرُ مَنُوعًا ﴿٢١﴾
Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик етиб қолса, у ўта бесабрдир. Қачон унга яхшилик етса, у ўта ман қилгувчи — бахилдир.
? Маориж сураси, 19-21 оятлар.
???
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ таоло дейдики: «Эй одам боласи! Агар Мени ўзинг эсласанг, Мен ҳам сени Ўзим эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг, Мен сени фаришталар ичида эслайман».
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида марҳамат қилади:
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир» (35-оят).
Аллоҳни кўп зикр қилиш барча олиймақом инсоний сифатларнинг юзага келиши ва бардавом бўлишига олиб келади. Аллоҳни кўп зикр қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун зарурий амаллардан саналади.
Қалби очиқ зотлар Аллоҳ таолонинг даргоҳидан бошқа жойда нажот йўқлигини англаб етганлар. Аллоҳ таолонинг даргоҳига эса У Зотга бўлган ҳақиқий муҳаббат ила вафот этмагунча эришиб бўлмайди. Ҳақиқий муҳаббат эса маҳбубни давомли зикр қилиш ва уни тарк этмаслик ила собит бўлади.
Давомли зикрга кераксиз ишларни, беҳуда ўйин-кулгини ташлаб, кечаси ва кундузи учун вазифа қилиб олинган зикрларни бажариш билан эришилади.
Охират саодатини ирода қилган банда ўзига истиғфор, таҳлил, такбир, салавот каби зикрларни вазифа қилиб олиб, уларни доимий равишда адо этиб юради.
?Хурматли муслим опа сингилларимиз Бот оркали жуда ку'плаб мурожатлар келиб тушибди яни "Асмаул хусна" дарсларига хозир хам ку'шилсак бу'ладими деп ёзипсизлар.
Яна бир кунга кабулни очиб ку'йдик ?
?Эртага яна бир жонли дарсимиз бу'лади унгача бемалол ку'шилиб олишингиз мумкин.Хамма дарслар запис килинади.
? Ушбу карта ракамларга
5614681815605559
Zulfiyaxon Axmedova
ту'лов килиб чекини ботга ёки гурухга жунатишилар мумкин.
?Жонли дарс холатда у'тишга карор килганмиз.
? Ёзма, аудио холатда эмас
Кечги вақтда уйдаги идиш-товоқларни устини ёпиб ёки тескари қилиб қўйингАллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз с.а.вдан ҳадислар бор: ”Туннинг бир вақти бор, унда осмондан касаллик (вабо) ёғилади, кимнинг уйида оғзи очиқ идишлар бўлса шунга тушади!” мазмунидаги.
Яхши хулқ диннинг ярми, ёмон хулқ разолатдир
Абу Ҳомид Ғаззолий айтади: «Яхши хулқ мурсаллар саййидининг сифати, сиддиқлар амалининг афзали, муттақийлар меҳнатининг меваси, обидлар риёзатининг натижаси, янада тўғрироғи, яхши хулқ диннинг ярмидир. Ёмон хулқ ўткир заҳар, хор қилувчи бузуқлик, оламлар Парвардигоридан узоқлаштирувчи разолат, янада тўғрироғи, шайтоннинг хизматига ёлланишдир».
?@muslimax_uz
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated hace 1 mes, 2 semanas
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated hace 1 día, 14 horas
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated hace 1 día, 23 horas