Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Hayotiy Haqiqatim 🤫😉

Description
Yerdagi oddiy insonning hayotdagi qalb kechinmalari haqidagi kanal!

Fikr bizdan-xulosa oʻzingizdan👌

Instagram:https://www.instagram.com/hayotiy_haqiqatim

01.01.2023 kanal faoliyatini boshlagan sana

Reklama va takliflar uchun: @Elbekjon_Yusupov
Advertising
We recommend to visit

Baxtli juftliklar sahifasi💝
Yorini sevuvchi ayollar uchun foydali kanal.

Sevib sevilib yashang🥰

@Reklama_tariflarim

Last updated 1 month, 1 week ago

💥 Prikol rasmiy kanal 💯

📸 Prikol Rasimlar 😂
🎥 Prikol Videolar 😂
🎤 Prikol Avdiolar 😂
🎭 Prikol latifalar 😂

🔥 Faqat eng saralari sizlar uchun 👍

🅰️dmin #Karantinda😷
Reklama uchun👇
@CREATOR_111

▪️
▫️
▪️
▫️
▪️
▫️
▪️
▫️
▪️

#Leave_channel

Last updated 1 month ago

🍃بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم 🍃


🍃Ilmingiz koʻpaygani sari islomga oshiqasiz,
Islomga oshiqgan sari oʻzgarasiz.🍃

Kanaldan malumot olinganda manba koʻrsatilishi shart emas rozimiz.‼

@TVIslomiyda

Last updated 1 week, 2 days ago

1 month ago

Гиламча

Кўп қаватли бинода тураман. Ишдан келаётиб ўзимиз турган хонадонга узун йўлакдан ўтаман. Йўл-йўлакай ҳар бир эшик остонасига тўшалган гиламчаларга кўзим тушади. Ҳар хил катта-кичик, узун-қисқа, рангли-рангсиз, оқ-қора ва юмшоқ-қаттиқ бўлган гиламчаларни кузатиб борарканман, ўзимча ўйланаман.
—Бу хонадонлар остонасида турган гиламчалар эгасига ўхшайдими? - деган савол туғилади. Афсуски, эшик ортидаги одамлар кимлигини билмайман. Улар қандай яшайди? Уларнинг кўнгли худди шу гиламлар каби оқ-қоралиги менга жумбоқ. Эшик ортидаги инсонларни танимаганимиздек, ёнимизда турганларнинг ҳам кўнглида нималар борлигини билмас эканмиз.

Наргиза Ҳайдарова

👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna bo‘ling

1 month ago

Орадан бир қанча вақт ўтгач, беморнинг аҳволини билиш учун отбоқар ётган хонага бошқа – янги келган шифокор кирди. Аввалги ҳамкасбининг ўрнига ишга қўйилган бу доктор отбоқарнинг қўлини кўргач, беморининг бунчалар ғамгин кайфияти сабаби билан қизиқди. Йигит истамайгина бошидан ўтган воқеани гапириб берди.
– Ёввойи ҳайвон жароҳат етказгани учун шунчалик пароканда бўлиш ярамайди, ахир унинг табиати ўзи шунақа. Бунақа вазиятда…
– Биламан, бу маҳлуқни кечир, демоқчимисиз?!.. – бақириб юборди ўрнидан сакраб турган йигит. – Яна уни кечиришим ва унутишим керакми? Ҳеч қачон! Уни ҳеч қачон кечирмайман! Ўтган сафар бир шифокор менга уни кечиришим ва унутишим кераклигини айтганди. Мен кечирдим! Унутдим ҳам! Мана, кўринг аҳволимни!
– Кўриб турибман, – хотиржам деди шифокор. – Ўшанда етказган озори учун йўлбарсни кечиришга ва барини унутишга ўзингизда куч топдингиз. Аммо мен сизга кечиринг ва унутинг, демоқчи эмасман, кечиринг ва доим ёдда тутинг, демоқчиман…

Отбоқар йигитнинг қўли анча яхши бўлиб қолгач, у яна ҳайвонот боғига борди. Йўлбарснинг қафаси ёнига келгач, бу кучли ва чиройли жониворга анча вақт жимгина қараб турди-да, кейин деди:
– Етказган жароҳатларинг учун мен сени кечирдим, йўлбарс. Бу ишингдан аввал роса ғазаблангандим, аммо ҳозир ваҳшийлик сенинг табиатинг эканлигини тушунаман. Қандай бўлмасин, яна сени кўргани келаман. Хайр, йўлбарс, аммо кечир, бу сафар сенга қўлимни узатмайман!..

Русчадан Муҳаббат Шарифова таржимаси.

👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna bo‘ling

1 month ago

Озор етса, кечиринг ва…

Бир отбоқар ҳаёти давомида ўз ранчосидан бошқа жойни кўрмаганди. У кучли, шу билан бирга жуда таъсирчан ва самимий йигит эди. Ким билан гаплашмасин, суҳбатдошини тушунишга уринар, йигит учун ҳалоллик ва ростгўйлик ҳамма нарсадан муҳим ҳисобланарди. Тақдир тақозоси билан у бой хонадонда туғилмади, шу сабаб, ўз нони ва кийим-кечагини машаққатли меҳнати орқали топарди.
Кунларнинг бирида тасодифан шу ердан ўтиб кетаётган бир киши йигитга ранчодан унча узоқ бўлмаган шаҳарга кўчма ҳайвонот боғи келганини айтиб қолди. Отбоқар ҳайвонларни жуда яхши кўрарди ва дунёнинг турли бурчакларидан йиғилган ёввойи жониворларни кўришга ҳам қизиқди. Бу қарорга келиш унинг учун осон бўлмади, ахир у ҳеч қачон ранчодан бошқа ҳеч қаерни кўрмаганди. Аммо йигит пул тўплаб, сафарга отланди.
Шаҳарда уни кўп нарсалар ҳайратга солди, лол қолдирди. Аммо йигит бу ерда узоқ қолишни ўзига эп кўрмади. Шу сабаб, фақат ҳайвонот боғига бориб, кейин дарҳол уйига қайтишга қарор қилди. Манзилига етгач, у чипта сотиб олиб, турли жониворлар ётган қафаслар жойлашган катта майдонга кирди. Йигит дунёда шунақа ғалати ва антиқа ҳайвонлар мавжудлигини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаганди. Фил, жирафа, товус, кенгурулар қафаси олдида у лол қолганча узоқ тураркан, табиатнинг турфа ҳайвонот оламини яратишдаги маҳоратига таҳсинлар айтди. Кутилмаганда у қандайдир кўзга таниш ҳайвонни кўриб, хурсанд бўлиб кетди.
– Мушук! Қаранг, ахир бу оддий мушук-ку! Фақат бизнинг мушуклардан анча бақувват экан!.. – хитоб қилди у йўлбарс ётган катак ёнида пайдо бўлиб. Йигит бошқаларга узоқдан келган бўлса-да, турли ҳайвонларни билишини кўрсатиб қўйгиси келди ва “мушук”ни силамоқчи бўлиб, катак ичкарисига қўлини тиқди. Аммо йўлбарс қаҳр билан бўкириб, тўсатдан бир сакради-ю, узатилган қўлни ўткир чангали билан тирнаб ташлади.
Отбоқарни зудлик билан шифохонага олиб боришиб, қўлини операция қилишди ва барча тўқималарини тиклашди. У эса ҳаммага ҳеч қандай ёмон ниятда бўлмаганини, фақатгина катта “мушук”ни силамоқчи бўлганини тушунтиришга уринарди. Унинг юрагида ранжу алам уйғонди, тақдирнинг бу қадар адолатсизлигидан зорланди – йигитнинг эзгу нияти кучли оғриқ билан “тақдирланган”ди. Кейин изтироби нафратга айланган йигит етказган озори учун “катта мушук”дан ўч олмоқчи бўлди.
Эртаси куни беморнинг аҳволини билиш мақсадида хонага бош суққан шифокор отбоқарни жуда изтиробли ҳолатда учратди. Шифокор йигитдан бунинг сабабини сўраб-суриштириб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида билгач, деди:
– Бир ёввойи ҳайвон етказган озор учун бунчалар хафа бўлиш керак эмас. Ахир бу – унинг табиати. Уни кечириш – ақлли одамнинг иши. Сиз ҳам жониворни кечиринг ва ҳаммасини унутинг!
Бу сўзлар отбоқарни таъсирлантирди. У йўлбарсдан хафа бўлиб, ғазабланиб янглишганини тушунди ва жониворни чин дилдан кечирди. Ҳатто бу туйғу унинг қалбини юмшатиб юборди ва йигит шу қадар қаттиқ ғазаблангани учун йўлбарснинг олдида ўзини айбдордек ҳис этди. Шифохонадан кетишга рухсат беришганида эса тўғри ҳайвонот боғига йўл олди.
Йигит йўлбарс қафаси олдига келиб, унга гапира бошлади:
– Тунов куни етказган жароҳатинг учун сени кечирдим. Бу ишда ҳеч қандай айбинг бўлмаса-да, сендан ғазабландим. Шунинг учун ҳозир сендан кечирим сўрайман. Буларни айта олаётганим қанчалар яхши-я…
Кўнгли бўшаб кетган отбоқарнинг кўзларига ёш қалқди. Айбига ич-ичидан иқрор бўлган йигит йўлбарсга қўл тегизмоқчи бўлдими, ёки уни қучиш ниятидами, энди соғлом қўлини қафаснинг сим тўрлари оша ичкарига узатди. Аммо йўлбарс яна бўкириб, панжаси билан йигитга ташланди ва узатилган қўлни тирнаб жароҳатлади…
Отбоқарнинг қанчалар ҳафсаласи пир бўлганини таърифлашга сўз ожиз. Лекин йигит бу сафар хафа бўлмади, қаҳру ғазабга тўлмади ҳам. Уни шифохонага етказиб, иккинчи бора жарроҳлик амалини ўтказишганида, йигит бу ҳақда ҳеч кимга нолимай, деворга қараб жимгина ётаверди.

1 month ago

Нафс балоси

«Нафсим қурғур балодир, ёнган ўтга солодир» - деб бекорга айтишмаган.
Инсоннинг нафси мисоли бир ўпқон. Қанча ютса ҳам тўлмайди. Одамзот топгани сари кам. Яна нимадир етмайди.
Шукур қилиш йўқ. Фақат нолишда шоҳни ҳам, гадони ҳам ками бор. Икки нафсини тийган деб, авлиёларни айтишган. Нафсни тийиш осон эмас...
Отам раҳматлик бир ривоят айтиб берарди:
Қадим ўтган зомонларда бир бой одам «калла-пойча»дан овқатлар пишадиган ошхона очибди. Ишлари юришиб кетиб катта даромад ола бошлабди.
Лекин ошхонасида унга ёқмаган биргина ҳолат бўлиб унинг кайфиятини бузар экан. Овқатланивчилар орасидан бир киши доимо еган овқотига пул туламас, ўқрайганича косасига калла шўрво қуйдириб, ҳатто раҳмат ҳам айтмас экан.
Ошхона эгаси ҳар куни шу одам туфайли бир сўм зарар кўраркан. Аммо бў ердан олаётган даромади олдида бир сўм арзимас пул.
Кунлар ўтиб каллапазнинг нафси ғолиб келибди. Қачонгача бир сўм зарар кўраман-деб, ҳалиги одамни косасига шўрво солмай, уни ҳақорат қилибди:
- Бор йўқол бугундан сенга шўрво йўқ. Текин томоқ!!, пулсиз ичасан, яна раҳмат айтмайсан ҳам. Яхшиликни билмаган.
Ҳалиги одам унга қахир билан тикилибди:
- Бермайсанми?!
- Бермайман, бор йўқол!!...
Эртаси ҳам шу одам ўчоқ бошларида гарангсиб юрган экан. Айни шўрво сузилар маҳалда ўчоқ бошида пайдо бўлибди-ю одамларга мурожат қилибди:
- Халойиқ!!, бў иймонсиз ошпаз сизларни алдаб, қўй калла ўрнига ит калласини сизларга едирмоқда. Ишонмасангиз мана кўринг-деб, қазондан ит бошини олиб (ўзи билдирмай солиб қўйган) кўрсатибди...
Бўёғи ўзингизга маълум...
Оломон бир пастда қозонларни оғдариб, ошхонани таг-томири билан бузиб ташлабди. Бир сўмлик зарарга қизғанчиқлик қилган каллапаз бутунлай синиб, хонавайрон бўлиб қолаверибди...
Отадан қолган чолдевор ҳовлини опа-ука талашди...
Ука ҳовли меники, деб атрофини девор билан ўради. Опа уни судга берди. Қариндош-уруғ аралашди. Қанча жанжал, ғавғо.
Суд ҳовлини опага хатлади. Опа-ука юз кўришмас бўлди. Тақдирни қарангки, опа тўсатдан вафот этди. Укани уйга ҳаққи йўқ. Уй эгасиз қолди. Нима бўлди, нафснинг йўлидан юрган икки инсон қариндошлик ришталарини узиб, Оллоҳни олдида гуноҳкор бўлди. Элу-юртга шармисор бўлди.
Нафсини тиёлмаган минг-минглаб одамлар қамоқхоналарда ётибди. гиёҳвандлик билан шуғулланган, халқни мулкини еб қўйган. Арзимаган пул учун одам ўлдирганлар бор.
Самарқандда уч ака-ука арзимаган пул учун ёшгина опа-укани қотили бўлди...
Туппа-тузук оиладан чиққан йигитлар.
Нима бўлди?
Учала ака-ука ҳам гулдай умрини қамоқда ўтказади. Ота-онани эл-юрт олдида шарманда қилди. Отани боши эгилиб қолди.
Инсонни нафси шунчалар тўймас ўпқонки, уни тўлдиришни ҳеч иложи йўқ. Одамзод милион-милион топиб турса ҳам, кўзига кам кўринади. Яна топсам деб, кўзи атрофга аланглаверади. Еб тўймайди, ялаб ҳам қўяди.
Моли дунё деб тепасида Аллоҳ борлигини унутганлар ҳам бор. Шундайлар қўлидаги молу-давлатини, ўзим елиб-югуриб топганман деб, катта кетиб қўяди.
Билмайдику яратган парвардигор кимга бойлик бериб, кимнидир унга муҳтож қилиб синаяпти.
Ўзини олдида осон, кимни қандай қўйга солиш.
Худо берганлар ҳам, ўзидан миннатдор, эрта нима бўлишидан бехабар, кариллагани-кариллаган. Савоб деган сўзни кўчасидан ҳам ўтмайди, гўё энди у ҳеч қачон ўлмайди.
Охират озиғи ҳам унга керак эмас...
Умри ҳаётимизда инсоннинг энг ашадий душмани, ҳаётини барбод қиливчи, одамлар орасида шарманда, шармисор қиливчи бу нафс балосидир.
Огоҳ бўлинг одамлар! Огоҳ бўлинг...

Неъматхон Турсунов

👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna bo‘ling

1 month ago

- Сен ўжарлик қима нивара. Келин бир ёшлик қилиб қўйибди. Ўзи ҳам қилган ишидан пушаймон бўлиб турибди. Учтагина улинг бор экан. Шуларди тири жетим қима.
- Э, полвон бобо мен ҳам мана шу ўтирган бечора, дунёга келиб ҳали бирор марта рўшнолик кўрмаган, муштипар онанинг боласиман. У ҳам ўғил туққан, тўрт ўғилни ўндириб ўстириб шу ёшга кирғизиб мана бундай нокасларни қўлига бериб қўйган.
Энди бугунга келиб келиннинг хизматини қилиб, гапини эшитадими?
Онам бизни ташвишимизда юриб, қирқ ёшларида сочлари батамом қордай оқариб кетган эди. Бу ўйладики, болаларини соғинган энди эрийди- деб.
Йигит қатий бош чайқади:
- Йўқ бобожонлар мендан ранжимангизлар, оғринмангизлар, ҳали-ку олти ой ўтибди олтмиш йил ўтмайдими. Онамни ранжитганни, йиғлатганни кечира олмайман...
Чунки онам бечора бизни вояга еткузгунча вужуди ситилиб оққан қанча хўрликларни, не балоларни кўрган. Шундай азобларни кўрса ҳам бизни ташлаб кетмаган. Бир кун, бир лаҳза ўз оромини ўйламаган. Онам шўрлик дунёга келиб нима кўрди?
Ахир у ҳам инсон эди, тирик жон эди. Унинг ҳам орзулари ,истаклари, ҳаваслари бор эди. Бизни - деб барчасидан кечиб умрини ўтказди. Бугунга келиб, шу шўрликни мен ҳам кимларгадир оёқ ости қилиб ,хўрлатиб қўяйинми?
Умир бўйи кўрган хўрликлари етмайдими?!!.
Йигит ўзини тута олмай Йиғлаб юборди...
Ўтирганларнинг барчасини кўзида ёш қалқиди...
Бир сўз дейишга тилимиз лол эди.
Йигит бироз ўзига келгач сўзини давом этдирди:
- Мабодо мен ўз болаларимни ўйлаб буни кечирсам ,нохақлик эмасми? Ахир мен ҳам мана шу аёлни боласиман-кў. Қолаверса эрта қиёмат кунида отамни юзига қандай қарайман. Менга бундай хотин керак эмас, уйимдан чиқиб кетсин...
Йигит айтган сўзида туриб олган эди.
Акалари, тоғаси, амакилари ўртага тушган эди.
\Йигит унамади.
Она-ю зорда бечора. Онаси набираларини бағрига босиб изиллаб йиғлайвирган эди, сал юмшагандай бўлди. Онасига термулиб туриб кўзларидан тирқираб ёш чиқиб кетди. Онасига раҳми келди шекилли...

Азизим, оналаримиз шўндай покиза, ҳокисор яралганки, ҳалқимиз орасида бекорга, “онанинг юраги қум” ибораси ишлатилмайди. Ҳақиқатдан улар барча озорларимизни, гуноҳларимизни бир зумда унитиб ўз меҳирларини биз фарзандларига беминнат соча бошлайди.
Қайси она ўз жигар гўшасининг жуфти ҳалолига ёмонликни раво кўради. Ахир келин, жонидан азиз бўлган набераларининг онаси, ўғлининг бахти-ҳаётику.
Баъзи бир келинларга қайнонанинг ўргатиб туриши, назорати ёқмайди. Ҳаётда ҳали тажрибасиз бўлсада ўзим билган йўлдан юрсам дейди.
Келганига ҳеч қанча ўтмай, “ҳокимиятни” қўлга олгиси, эрини тамоман ўзиники қилиб олгиси келади. Лекин ҳаёлидан бир ҳикматли сўз ўтмайдики, “қайнонали келин қар-қара келин, кайнонасиз келин масқара келин”- деган ҳикматли сўз бекорга айтилмаган. Ана шундан кўп низолар келиб чиқади.
Қайнона тарбиясини кўрган келин ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди. Қайнона ҳам келинга мисоли она. Оналар эса ҳеч қачон фарзандларига ёмонликни раво кўрмайди.
Бў сўзни азиз келинжонларимиз ҳеч қачон унитмасликлар лозим.
Неъматхон Турсунов.

👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna bo‘ling

1 month ago

Умр йу́лларида адашган келин
Аёл борки ўз хурматини, иззатини билиши керак. Баъзи ноўрин ҳиссиётларга берилиб, мақтовлардан ғурурланиб, адашиб қолмаслиги, оиладай муқаддас маконни турли синовларига оқилона ёндошиб, умир йўлларида ногоҳон адашиб қолмаслиги лозим.
Тириклик дунёсида фарзандларимиз барчамизни кўз нуримиз, қувончимиз, танамиздаги жонимиз, қонимиз. Лекин хаётимиздаги заиф томонимиз ҳам шулар...
Хар қандай инсон ўртага фарзанд масаласи қўйилса бир тўхтаб олади. Аммо бундан кўр-кўрона фойдаланишлик ақилсизликдир.
Қиздир-ўғилдир Аллоҳнинг бизга бу дунёда берган энг олий неъмати. Одамлар орасида шундай бир одат борки, ўзимиз билмаган ҳолда унга эргашиб қоламиз. Бў шундай одатки идрокимизни кибир ғубори ўраб катта хатоларга йўл қўямиз.
Қайси хонадонда ўғил бола туғилса шу уйга бошқача бир хуррамлик келади. Ўғил туққан хотин ҳам туғриқхонадан бошини мағрур кўтариб чиқади. Ўғил кўрган отани-ку оғзи қўлоғида, хотинидан ҳеч нарсани аямай қолади.
Баъзи бир келинларимиз кибирга берилиб босар тусарини билмай қолади. Аввалги қайнона - қайнотага, эрни жигарларига қилиб турган моъмиласи бирдан ўзгариб, сиркаси сув кўтармай қолади. Ундан аввал қайнонаси, яни эрининг онаси ҳам ўғил туққанлигини ёдидан чиқариб қўяди.
Баъзи ўргатиб турувчи “устозларини” гапига кириб адашганини билмай қолади. Шундай келинлардан бири қайнонасига қараб:
- Мени уйимга кирма исқирт - дебди.
Ўғил бу сўзни тасодифан эшитиб қолиб:
- Онам сенга исқирт бўлдими? …
Уйинга кирмасинми?. Булмаса мен ҳам шу исқирт онанинг боласиман. Энди сенга жавоб, сен билан яшамайман. - Деб, хотинини уч ўғли билан уйдан хайдаб юборди.
Ахмоқ аёл кўнглида, мен уч ўғил туққанман, мендан эрим ҳеч қачон кеча олмайди - деб ўйлаб, мағрурланиб, роса чор атрофга югирди.
“Ҳали сенга кўрсатиб қўяман” - дея мутасадди идораларнинг эшигига болаларини етаклаб кириб чиқди.
Йигит ўзини қаттиқликка олиб,” боланг ҳам ўзинг ҳам керак эмас ярашмайман” деб туриб олди.
Аёл қаради вазият ўзгача, ота уйига уч боласи билан сиғмайди, янгалар бор. Ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ, “чиққан қиз чиғириқдан ташқари”.
Энди элнинг эшон боболари, оқсоқолларига мурожаат қила бошлади. “Мен адашибман, хато қилибман, эрим мени кечирсин, энди онасини беҳурмат қилмайман, ака-укаларини иззатини жойига қўяман, уч болам билан қаерда яшайман”. Ҳатто хаёжон билан “энам бўш келма қизим деганди” -деб юборганини ҳам билмай қолди...

Олти ой деганда келинни уйга олиб бордик. Қайнона бечора келининиг келганидан хурсанд бўлиб кетди. Гина, гудуратларни унитиб келиндан рози. Невараларини соғиниб кетганда, ўғлига “ярашасан” - деб уришаяпди.
Аммо йигит йўқ деб оёқ тираб олди. Йигитни сўзларини эшитиб, кўзимиздан беихтиёр ёш чиқиб кетди...
- Онам, - деди йигит:
- Отам ўлганда, ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган эди. Биз тўрт етимни - деб қайта турмушга чиқмади. Бизни токи оёққа турғузгунича не бир азобларни кўрмади. Одамларни эшигида хизматини қилиб, бизни едириб - ичириб, ўқитди.
Уйли жойли қилиб уйлантирди. Бугунга келиб, мана бу қ...... уни беҳурмат қилиб турса, уйимга кирма исқирт - деб уни хақорат қилса. Мен бу хотин билан қандай яшайман? - Йигит савол назари билан барчамизга бир-бир қараб чиқди. Биз нима деб жавоб беришга ҳайрон эдик.
- Онамнинг не машаққатлар билан қийналиб топиб, менга едирган нон-тузи, берган оқ сути мени кўр қилмайдими?
Буни қилган қилиқларини, онамга кўрсатган ҳунарларини, билиб билмасликка олсам, мен қандай фарзанд бўлдим?...
Алломурод ҳожи йигитга насиҳат қилган бўлди:
- Энди сен сал овурроқ бў улим, турмушда эри-хотиннинг ўртасида нималар бўлмайди.
- Йўқ ҳожи бобо, бу акаларимни хам ҳурматини жойига қўймаган. Кўнглида ўзича ўйладики учта ўғил туғиб қозиғимни қоқиб бўлдим. Ўнта ўғил туғмайдими, ўзини ҳам, ўғилларини ҳам онамни, акаларимни бир тола сочига алишмайман.
Бунга кўп насихат қилдим баттар қутурди. Ўзича мени ўғилларим бор даҳилсизман, ҳоҳлаган қилиғимни қилавираман - деб ўйлади.
Эшмурод полвон гапга аралашди:

1 month, 1 week ago

​ ЎРНИНГИЗ БИЛИНДИ, ОЙИЖОН!

Қайнонам мени илк бор кўрганларидаёқ келин қилишни ният қилган эканлар. Тақдир экан, бу ниятлари амалга ошди.
Мен дастлабки кунларданоқ у кишининг феъли кенг ва одамохун аёл эканликларини англаганман. Ҳомиладор бўлганимда мени авайлаб, рўзғорнинг барча оғир юмушларини ўз зиммаларига олганлари, егим келган таомларни оғзимга тутганлари, ҳатто мен учун ўзлари алоҳида идишда таом тайёрлаганлари кечагидек ёдимда. Мен учун пиширган таомларини хонамга олиб киргач, шипшиб қўярдилар: “Овсинларингиз билмай қўя қолсин, акс ҳолда дарров хафа бўлишади. Аслида уларга ҳам ҳомиладорлигида худди шу ишни қилганман. Аммо ҳозир эсларида йўқ, шунга аразлашлари мумкин…”
Биринчи фарзандим туғилишига уч-тўрт кун қолганда “Мен ўзим туғолмайман, қўрқаман. Яхшиси, болани кесарча усул билан дунёга келтираман”,— деб туриб олдим. Шунда ойижоним: “Ундай деманг, қизим, мен ярим жон бўлиб қолишингизни сира хоҳламайман, ахир ўз қизларим қон босими ошиб кетгани учун болани шу усулда туғишганида, озмунча азоб чекишдими…” деб йиғлаб юбордилар. Бу гапни эшитиб, “Қайнанам туғилажак бола билан бир қаторда мен хақимда ҳам қайғурарканлар” деб кўнглим кўтарилди.
Фарзандимни туғилгач, туғруқхонадан чиққунимча у киши кунда икки-уч марта хабар олдилар. Ҳар гал келганларида ўз қўллари билан тайёрлаган мазали таомларни олдимда ўтириб, ичириб кейин кетишларини канда қилмадилар. Болани кейин ҳам ҳеч кимга ишонмай, ўзлари катта қилдилар. Чақалоқ кечаси безовта бўлиб йиғласа, у киши ҳам мен билан баравар тунлари бедор бўлардилар. Кечки таом пайтида ҳаммага таом тортилгач, қўлимдан болани олиб, “Аввал сиз овқатланиб олинг” дердилар.
Ўша пайтларда уларнинг бу ғамхўрликларини оддийгина қабул қилган эканман. Эҳ, ойижоним, ёшлигимизга бориб, хатолар қилсак кечирган, кўча ҳовлини супурмасак, ҳеч кимга ими-жимида билдирмай супуриб қўйган, овқат пиширишга улгурмасак, индамайгина ўзи тайёрлаб, ҳамма ёқни саранжомлаб қўядиган сиздек бебаҳо инсоннинг қадрига ўз вақтида ета олдикми?..
Иккинчи фарзандимни дунёга келтирдим. Лекин энди ёнимда қайнанам йўқ эдилар. Атрофимдаги аёлларнинг қайнаналари хабар олишга келишганида, келинларига парвона бўлишганида, онамдек бўлиб қолган бу яқин инсонимнинг ўрни жуда-жуда билинди. У киши пиширган ширин таомларни соғиниб эсладим…
Бугун ҳам уйимизда ҳар гал дастурхонга таом тортилгач, қайнанамнинг “Аввал сиз овқатланиб олинг” деган сўзларини эслаб, йиғидан ўзимни базўр тияман. Касаллик туфайли кутилмаганда орамиздан кетган ойижонимнинг барча яхши фазилатлари кўз олдимдан бир-бир ўтаверади.
Эсимда, машъум хабар бир зумда ҳаммамизнинг кўнглимизни вайрон қилди. Қайнанам танасида шунча дард борлигига қарамай, фақат бола-чақа, неваралар ташвиши билан юраверган эканлар. Касаллик ташхиси қўйилганда ҳам, у кишидан айрилиб қолишимизни хаёлимизга келтирмагандик. Аммо дард уларни шу қадар тез орамиздан олиб кетганини англамай ҳам қолдик…
Ойижон… Менга берган меҳрингизга муносиб жавоб қайтариб улгурмадим. Умр — оқар дарё, дейдилар. Вақтни эса тўхтатиб бўлмайди. Бугун орамизда сиз йўқ бўлсангиз-да, сиздан қолган чиройли хотиралар умримизнинг охиригача ёдимиздан ўчмаса керак. Чунки уларнинг ҳар бирида барчамизга ибрат бўлишга арзийдиган ҳикмат нури ёғилиб туради. Мен эса меҳрингиз намунаси бўлган бу хотираларни невараларингизга қайта-қайта ҳикоя қилиб бергим келаверади…

Нодира САИДАЗИМОВА.
👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling

1 month, 1 week ago

„Badgumon inson“ audio hikoya

👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling

1 month, 1 week ago

„Sichqonlar oʻtqazgan kengash“ audio hikoya

👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling

1 month, 2 weeks ago

​​ЯНГА..

Янгам мен бир яшар пайтим уйимизга келин бўлиб тушган. Икки ёшга кирганимдан сўнг онам мени боғчага бердилар. Онам ўзлари фабрикада ишлардилар. Мени боғчага онам ёки дадам обориб қўйишади. Кечки пайт эса мени боғчадан олиш кўпинча янгамни чекига тушадиган бўлди. Битта нарсани аниқ айта оламан. Янгам ўзидан 18 ёш кичик қайнисини боғчадан опкелиш, кийимларини расво қилса ювиб тозалаш каби ишлардан орланмаган, зерикмаган. Ҳозирги кеча кундузда унча-мунча оналар ўз фарзандига яхши қарай олмайди. Аммо янгам бошқача.
Аста-аста йиллар ўта бошлади. Етти-саккиз ёшга кирдим. Варрак учирадиган пайт келди. У пайтларда клей қаёқда? Пиёлага икки қошиқ ун солиб, хамир қилардик. Шу хамир клей вазифасини бажарарди. Кунига ўнлаб пиёлаларни хамир юқи қилиб қўярдим. Янгам кулганича индамай пиёлаларни юварди. Варрагим синганига ачинарди. Шу сабаб бўлса керак пиёлаларни қанча расво қилсам ҳам индамай ювган бўлса керак. Баҳор фаслида 15-20 кун аҳвол шу. Варракдан зериксак футбол ўйнаймиз. Мен кўпроқ дарвозада туришни ёқтирардим. Болалар бошқа кишини дарвозага қўйсаям, мен алмашиб олардим. Рақиб тўп тепса, ётиб олиб бўлсаям ушлардим. Қарабсизки, кунига икки ёки уч кийим ҳам ювадиган даражада бўптурибди-да. Онам раҳматли янгамни жуда яхши кўрардилар. Ҳар куни "буни кирини ювманг, менгаям иш қолсин, ахир бу зумраша мени ўғлимми ё сизникими" деб таъкидлаб, ҳазил аралаш кулардилар. Янгам хўп дерди-ю, яна ҳар кунги ишини қилаверарди. 9 ёшга кирганимда янгам қаторасига 4-қизни дунёга келтирди. Оиламиздан ҳеч ким бир оғиз индамаган бўлсаям, туғруқхонада янгам йиғлаган экан. Онам менга бу ҳақда айтганида, йиғлаб юборгандим. Эртасига хархаша қилиб, янгамни кўргани боришга онамни кўндирдим.
Бордик. Аввалига палатага киритишмади. Мен уйда қиладиган "приём"ни ишга солдим. Тўполон қилиб, йиғим билан касалхонани бошимга кўтардим. Доктор қўрқитмоқчи бўлиб, ёлғондакам шприцни кўрсатиб мен томон яқинлаша бошлади. Шу пайт биласизми нима бўлди?
Палатадан овозимни эшитган янгам коридорда мени кўриб турган экан. Додлаганча мен томон талпинди. Йўл-йўлакай докторни туртиб, йиқитиб ўтди. Янгам мени қучоқлади. Шунда қулоғига шивирладим:
Мен сизни ўғлингизман. Энди йиғламанг!
Билмадим бу гап ўшанда қайдан миямга келди ўзим ҳам билмайман. Янгам индамади. Хўп деди-ю, бошимни силаб, палатасига кириб кетди. Онам лол эдилар. Баттар меҳрилари жўшди. Янгамга нисбатан. Ошмасинми? Кенжатой ўғиллари ишончли қўлда тарбия олганини кўриб фахрланганлари юзларидан билиниб турарди.
Орадан уч йил ўтди. Қишда мучал тўйим бўлди. Ёзда эса уйимизда ундан-да қувончли воқеа юз берди. Янгам ўғил кўрди. Мен ўғил ука (аслида жиян) кўрганимдан бир қувонсам, мучалдош эканимиздан икки қувонардим. Чақалоқни шифохонадан олиб келган кунимизни эртасигаёқ отам юртга ош бердилар.
Онам тўйдан кейин "энди келиним ўғилли бўлди, мени ўғлимга вақти ортмайди" деганларини эшитиб ичимдан бир нима узилгандек бўлди. Аммо янгамга билдирмадим бу гапни. Яхшиям билдирмабман. Янгамда умуман ўзгариш бўлмади. Менга муомаласи аввалгича қолди. Жияним олти ёшга кирганда акам бошқа ҳовли қилиб кўчиб кетди.
Шундан кейин янгамни кам кўрадиган бўлиб қолдим. Ишга кирдим. Уйландим. Оилага чалғисам керак дегандим. Адашган эканман. Янгам аллақачон онамдек бўлиб улгурган экан. Аёлимга ҳам овсин эмас, қизидек ҳурматда бўлди. Бунга жавобан хотиним ҳам овсинига меҳри ошди. Ҳозир уч нафар фарзандим янгамни аяжон деб чақиради. Аёлим эса онажон деб. Қувониб кетаман. Йилда икки-уч бор акамни уйига оилавий борамиз. Кўпгина ҳолларда янгам Қуръон ўқиб ўтирган бўлади. Мени кўриб қувониб кетади. Кеча хатм қилувдим, яхшиям келдингиз иккаламиз бағишлаймиз дейди. Кейин дуога қўл очиб, ўқиган хатми Қуръонини савобини мени ўтиб кетган ота-онамга бағишлайди. Ўзим ҳам тез-тез хатм қилиб, бағишлаб турсам-да, янгамни ўқигани аълороқ туюлаверади. Ҳақиқий келин бундан ортиқ бўлмайди деган фикр ўтади миямдан. Янгамни дуосига омин деб туриб, секин эшиттирмай қўшиб қўяман:
Бахтимга янгамни олиб қўйма, Аллоҳим

Абдулазиз Ғофуров

👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling

We recommend to visit

Baxtli juftliklar sahifasi💝
Yorini sevuvchi ayollar uchun foydali kanal.

Sevib sevilib yashang🥰

@Reklama_tariflarim

Last updated 1 month, 1 week ago

💥 Prikol rasmiy kanal 💯

📸 Prikol Rasimlar 😂
🎥 Prikol Videolar 😂
🎤 Prikol Avdiolar 😂
🎭 Prikol latifalar 😂

🔥 Faqat eng saralari sizlar uchun 👍

🅰️dmin #Karantinda😷
Reklama uchun👇
@CREATOR_111

▪️
▫️
▪️
▫️
▪️
▫️
▪️
▫️
▪️

#Leave_channel

Last updated 1 month ago

🍃بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم 🍃


🍃Ilmingiz koʻpaygani sari islomga oshiqasiz,
Islomga oshiqgan sari oʻzgarasiz.🍃

Kanaldan malumot olinganda manba koʻrsatilishi shart emas rozimiz.‼

@TVIslomiyda

Last updated 1 week, 2 days ago