Hayotiy Haqiqatim 🤫😉

Description
Yerdagi oddiy insonning hayotdagi qalb kechinmalari haqidagi kanal!

Fikr bizdan-xulosa oʻzingizdan👌

Instagram:https://www.instagram.com/hayotiy_haqiqatim

01.01.2023 kanal faoliyatini boshlagan sana

Reklama va takliflar uchun: @Elbekjon_Yusupov
Advertising
We recommend to visit

✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD

Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz

Last updated 1 month, 1 week ago

Last updated 1 year, 6 months ago

Last updated 1 year, 3 months ago

3 months, 2 weeks ago
Омадсиз президент...

Омадсиз президент...

Миср президенти Хусни Муборак тоби қочиб қолгани учун Германия шифохоналарида даволанаётган экан.

Бир врач шеригига “Бу Мисрни 30 йилдан буён бошқариб келаётган қудратли президент” деб таништирибди.

Иккинчи врач эса “Демак бу нодон ва омадсиз президент экан” деб жавоб берибди.

Биринчи врач:
— Қандай қилиб у нодон ва омадсиз бўлади!? Ахир сен уни танимайсанку.
Иккинчи врач:
— 30 йил давлатни бошқариб халқи **ва ўзи учун замонавий шифохоналар қурмасдан, чет элда даволаниб юрган президентни нима хам дейиш мумкин...

Хусни Муборак 1981 йилдан токи 2011 йил февралгача, 30 йил давомида давлатни бошқарган. Оммавий норозиликлар сабабли рахбарликдан кетишга мажбур бўлган. 2020 йил 91 ёшида вафот этган.**

👉@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling

4 months ago

​​Подполковник пул узатган кўйи жилмайиб турар, мен бўлсам, кира ҳақини олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай гарангсиб қолгандим.
— Олавер, акангники таваррук, — деди чол. Сўнг бир зум сукут сақлади-да, тушунтирди.
— Ҳали бозорда пулим йўқ, деганим бежиз эмасди. Қани, кўрай-чи, одамларда инсоф, ҳиммат, бировнинг ҳожатини чиқариш деган нарсалар борми, бор бўлса кимда, шуни билмоқчи эдим. Отангга раҳмат, шўпир болам! Сендақалар борлигига шукр!
— Барибир бу пул — кўп, — дедим ростини айтиб.
— Ишинг бўлмасин, — дея чол силтаб ташлади. — Кам десанг, аканг яна қўшади.
Подполковник бирпас турса, кира ҳақи "болалаб" кетишини билди шекилли, пулни чўнтагимга суқиб қўйди.
— Мана энди дуо қиламан! — деди чол қўл очиб. —Топган-тутганингга барака берсин! Уловингни тагидан доим шамол ўтиб турсин, шўпир болам! Ҳар хил балолардан Ўзи асрасин. Сен ҳам менга ўхшаб, манави акангга ўхшаб, пири бадавлат бўлиб юргин!
Машина томон юрган эдим, чол ўғлига тайинлади:
— Менга қара, начайник! Шу машинани номирини ёзиб ол! Йигитларингга айт: ҳеч ким ҳеч қаерда тўхтатмасин, уқдингми?
— Хўп бўлади, отажон! — деди подполковник.
...Чолнинг ўғли чиндан ҳам ДАН соҳасида ишлайдими-йўқми, унисини билмадим-у, ўшандан бери машинамни бирон жойда тўхтатишгани йўқ. Ҳатто бир-икки марта кўча четида турган инспектор йигитлар менга чест берганини ҳам кўрдим!

Ўткир Ҳошимов

?@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling

4 months ago

ОҚСОҚОЛ “ГЕНЕРАЛ”

— Ўтиринг, ака! Ҳангомалаше-е-еб кетамиз! Шу жийронтойимнинг ёшиям ўттиздан ошдиёв! Кунимга яраб турибди, тирикчиликнинг айби йўқ. Ишдан бўш пайтимда йўлга чиқаман. Бир замонлар битта такси тўхтаса, ўнта одам югуриб борарди. Ҳозир битта одам қўл кўтарса, ўн машина ғийқиллаб тўхтайди. Шўпирлар орасида “клиентимни обқўйдинг” деб ёқа бўғишадиганлари ҳам бор! "Ҳой, барака топгур, карвон кўп, ризқи бошқа, ўлар ердамисан", десангиз, "насиҳатингни укангга қил" дейди. Вой, тавбангдай кетай!
Мол бозор кунлари Шўрабозорга тушиб тураман. Ораси яқин. Қўй-пўй харид қилганларни элтиб қўйсам, ҳарна беш-ўн сўм тушади, насибага яраша...
Бир куни саҳарлаб бозорга бордим. Баҳор эди. Шивалаб ёмғир ёғиб турибди. Жийронтойни тўхтатиб, разм солсам, дарахт тагида бир чол турибди. Бозордан харид қилган қўйининг арқонини ушлаб олган. Чолнинг олдига ҳали у шўпир боради, икки оғиз гаплашади-да, бурилиб кетади. Ҳали бу шўпир боради, қўл силтаб нари кетади. Охири мен ҳам бордим. Одатда, йўловчи "фалон жойгача қанча сўрайсиз", деб аниқлаштириб олади. Шўпир кира ҳақини айтади. Бир хиллари бор. Отасининг хунини сурайди-да, "ками бор" деб ҳам қўяди. Бозордаги чайқовчи бўп кет-э, шоввоз!
Хулласи калом, яқин бориб салом бердим.
— Хизмат, отахон, қаерга обориб қўяй? — десам, чол негадир бош чайқади.
— Айтганим билан барибир обормайсан, шўпир болам, — деди.
Ҳайрон бўлдим.
— Нега обормас эканман? — десам, кулди.
— Негалиги шуки, қўй харид қиламан, деб бир тийин пулим қолмади, — дейди.
— Бўпти, отахон, уйингизга борганда ҳисоб-китоб қилаверамиз, — деган эдим, бош чайқади.
— Иложим йўқ. Уйдагиларнинг бири ишга, бири ўқишга кетган. Кампиримда хемири йўқ... аммо уйим яқин. Рози бўлиб, текинга обориб қўйсанг, дуо қиламан, — деди.
Қараб турсам, чолнинг юзида нур бор. Ёлғондан ҳазар қилиши кўриниб турибди, "Савоб ҳам керак-ку", дедим ўзимга ўзим. Бари-бир шаҳар томон юраман. Йўл усти экан, ташлаб ўтақолай дедим-да, икковлашиб қўчқорнинг оёғини жуфтлаб боғлаб, багажникка солдик.
Йўл-йўлакай гурунглашиб кетдик. Чол яқинда эварали бўлган экан. Бунинг устига, Наврўз байрами келяпти. Шунинг учун маҳалла-кўйни йиғиб издиҳом қилмоқчи экан. Оқсоқолнинг уйи чиндан ҳам узоқ эмас экан: нариси билан тўрт чақиримча. Зум ўтмай манзилга етиб келдик. Чол болахонали уйнинг дарвозасидаги қўнғирокни босиши билан ичкаридан ярашиқли кийинган ўттиз-ўттиз беш ёшлардаги йигит чиқди. Аввал оқсоқолга, кейин менга салом берди. Тавозе билан қўшқўллаб кўришди.
— Менга қара, датсент! — деди чол зарда билан. — Анави қўйнинг оёғини ечгин-да, ҳовлидаги тутга арқонлаб қўй! Бўл тез!
Йигит “хўп бўлади отажон”, деб машина томон югурди. Икковлашиб қўйни туширдик. Йигит қўй етаклаб кетаётган эди, чол тағин ўша зардали оҳангда сўради:
— Аканг қани?
— Уйдалар, – деди йигит.
— Тез чиқсин баққа!
Йигит "хўп бўлади, отажон", деганча қўйни судрагудек бўлиб ҳовлига кириб кетди.
— Буниси — домла, — деди оқсоқол тушунтириб. — Институтда дарс беради.
Чол гапини тугатмасиданоқ ичкаридан милиция кийимини кийган подполковник чиқиб келди. У ҳам худди укасига ўхшаб салом берди. Иккаламиз билан қўшқўллаб кўришди.
— Энди бизга рухсат, отахон, — деган эдим, чол "шошмай тур" деб имо қилди-да, подполковникка буюрди:
— Қани, "қашланмайсанми", начайник?
— Хўп бўлади, отажон, қанча керак? – деди подполковник чўнтагидан ҳамён чиқариб.
— Йигирма минг!
— Ўғли минг сўмликлардан кераклигини санаб чолга узатган эди, оқсоқол жеркиб берди:
— Менгамас, шўпир йигитга бер!
— Хўп бўлади, отажон! — подполковник шундай деб, пулни менга чўзди. Ҳайрон бўпқолдим.
— Отахон, — дедим тушунтириб. — Бошида келишганмиз: пул керакмас, дуо қилсангиз бўлди.
— Дуо ҳам қиламан. — Чолнинг чеҳраси ёришди. — Сен бунинг савлатига парво қилма, — деди ўғлини кўрсатиб. — Бу падпалковник бўлса, мен генералман! Бу хонадоннинг лашкарбошиси ман бўламан!........

5 months, 3 weeks ago

​​ОНАЛИК МУҲАББАТИ.

Қизалоқ эсини таниган кундан бошлаб онасидан чексиз меҳр кўрганди. Онаси уни ширин сўзлар айтиб эркалар, қизини беғубор, гўзал малика дер, қизалоқ онасидан эшитган бу сўзларга ишониб улғаяётганди. Онаси унга юзларидан нур таралишини, оҳу кўзли эканини айтишдан чарчамасди. Онасининг биттагина фарзанди эди у.
Аммо мактабга чиқа бошлаганида ҳамма нарса ўзгарди. Синфдошлари унинг ҳеч гўзал эмаслигини, ҳатто юз-кўзи хунук қизлигини айтиб қизалоқни хафа қилдилар. Аввал у бундай гап-сўзларга парво қилмади. Чунки ҳали синфдошлари билан унчалик яқин дўст эмасдилар, ҳамма бир-бирини ёқтирмасди, бегоналар эдилар. Йиллар ўтиб, катта бўлгани сари ҳақиқатни била бошлади. Онасининг пахтадай юмшоқ деган юзи чўтир тери билан қопланган эди. Оҳу кўзли деган кўзлари хонасидан чиққулик бўлиб бақрайиб турар, бунинг устига кўз нурлари ҳам заиф эди. Вужуди ҳам маликаларнинг танасидек тик ва хушбичим эмасди. Демак, онаси уни йиллар бўйи ёлғонлари билан алдаб келганди.
Кўп ўтмай қизнинг онасига бўлган муҳаббати нафратга айланди. Турмуш қуриш ёшига етганига қарамай, биров унга қарамасди. Бунинг устига ҳар қанча муолажа қилмасин, кўзлари соғайиш ўрнига баттар хиралашиб кетаётганди. Қиз шифокорларнинг унга билдирмай, ўзаро суҳбатлашаётганларини эшитиб қолди. Улар қизнинг кўр бўлаётганини, муолажалар кор бермаётганини гаплашишганди. Қиз тушкунликка тушди ва ўзини ҳануз болалик чоғларидаги муҳаббат билан яхши кўрадиган онасининг ёлғонларига ортиқ чидолмаслигини ўйлаб болалик уйини тарк этишга аҳд қилди. Онаси эса узоқ жойдан иш топганини айтиб, топган пулларини бир қариндошига жўнатишини, ундан қизига қараб юришини ўтинди. Қиз бир муддатдан сўнг кўрмай қолди. Зулмат дунё билан ўзи қолди. Бу орада онасини ҳеч ўйламасди, унинг аҳволи билан қизиқмасди. Унинг назарида онаси ёлғончи эди. Ўлса ҳам парво қилмасди қиз. Бир куни докторлар қизга мос бир жуфт кўз топганларини айтиб уни операция амалиётига қабул қилдилар.
Фақат қиз кўзлари очилиб ўзининг хунук юзини кўришдан қўрқарди. Аммо кўрликдан кўра хунуклик яхшироқ эди. Ҳартугул бировга муҳтож бўлмасди. Қиз амалиётдан сўнг ойнага қарашга журъат қилолмаётганди. Секин-аста ижирғанибгина ойнага қараганди, ҳайратдан чинқириб юборди. Кўзгудан ўзига бир дунё гўзали қараб турган эди. Ҳақиқатдан ҳам ажойиб қиз эди кўраётгани. Юзидаги чандиқлар ҳам йўқолган, ойдек тип-тиниқ эди рухсори. Узун, катта бурни ўзига ярашган, кичрайган, қулоқлари ҳам ярашиқли, ҳурпайган сочлари ҳам тўлқинсимон жингалак ҳолда эди.
Қиз қаршисидаги кекса докторга севинч билан қараб:
- Гўёки, янгидан дунёга келгандекман! деди. Юзимдаги ҳеч бир доғ, яра излари, чандиқ қолмаган. Бир йўла пластик жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказдингизми?
- Йўқ, пластик жарроҳлик қилмадим, қизим, деди кулимсираб. Онангнинг кўзларини сенга ўтказдик. Сен онангнинг кўзлари билан ўзингни кўряпсан!.
Қиз ҳайрат ва даҳшатдан қотиб қолган эди.
Кимнинг қалбида хавотир ва ғам алам юзага келса, қабристонни зиёрат қилсин, касал кўргани борсин ва етимнинг бошини силасин. Она мехрини ва она калбини ана шунда чуниб етиб оласиз Азиз диндошим.
Оналардек буюк неьмат йук экан
Онажонлардек бу‌лиш факат она калбига берилган.

@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling

6 months, 3 weeks ago

Митти ҳақиқат

Турмуш - доим сени бирор нима харид қилишга ундайди, доим, худди, нафас олишдек, доим, сени таъқиб қилади. Улар ҳам навбатдаги нафасни олиш учун дўконга боришди. Тез орада, дўкондан қайтиб, машинага қараб юришганди, тахминан ўн ёшлардаги қизча уларга ҳам нафас олишни таклиф қилди: ака, блинчик олинг, икки мингдан! Уларнинг қорни тўқ эди, машинага ҳам ўтириб бўлишди. Қизча машина ойнасини тақиллатди: ака, блинчик олинг, ҳар бир машина иккитадан оляпти. Улар машина ойнасини очишди:
- Нечта қолди?
- Икки мингдан.
- Ҳоп, блинчигинг нечта қолди, шуларни сотсанг уйингга кетасанми?
- Тўртта қолди, ҳа кетаман...
- Унда сенга саккиз минг бераман, кейин уйингга кетасан, ҳа айтганча, қорнинг тўқми?
- Ҳа, тўқ.
- Бизнинг ҳам қорнимиз тўқ, шунинг учун блинчигинг керак эмас, ўзингга олиб қўявер, уни бизга сотгансан деб ҳисоблаймиз.
Қиз индамай, деярли тушунмай қолди, унга бундай ҳолатда ўзини қандай тутиш кераклиги ўргатилмаганди, унга фақат қандай сотиш ўргатилган.
- Мана пул, энди тўғри уйингга бор.
- Ҳоп, раҳмат.
Қизча пулни олди ва чўнтагига солиб қўйди, ҳаво бироз совуқ бўлса ҳам, дўкон ёнидаги ўриндиққа ўтирди. У ниманидир ўйлаган бўлиб, бироз жимиб қолди. Бир одамларга, бир машиналарга қарар экан, идишидан бир дона блинчик олди ва аста-секин ейишни бошлади...

Аҳмад Али Дилмурод

?@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling

6 months, 3 weeks ago

***БОЛАЛАРГА БЕРИНГ

(1-Июнь.Халқаро болалар кунига бағишланади)

Билмоқ учун оламниг сирин,
Қалб кўзи-ла кўринг дунёни,
Жондан азиз ,беғубор ширин,
Болаларга беринг дунёни.

Улар учун бўлинг тулпор от,
Қувончларда чиқарсин қанот,
Эртакларга айлансин хаёт,
Болаларга беринг дунёни.

Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз,
Хандон отиб шодон кулгансиз,
Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз,
Болаларга беринг дунёни.

Иқболини бахтин кўринг сиз,
Камолини тахтин кўринг сиз,
Ширин тушдек ўтсин умрингиз,
Болаларга беринг дунёни.

Дунё ўзи яралган бир кам,
Жажжи қалбин эзмасин ҳеч ғам,
Болаларни асрасин эгам,
Болаларга беринг дунёни.

BUGUNGI BAYRAM BN YURTIMIZDAGI BARCHA BOLAJONLARNI TABRIKLEMAN?????@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling***

6 months, 3 weeks ago

*-Bir kishi ayoli bilan nonushta qilib boʻlgach, ish xonasiga kalitlarini olish uchun kirib ketdi.
Stol va televizor ustida chang borligini koʻrdi va kalitlarni olmasdan, ayolini chaqirib, undan kalitlarni olib berishini iltimos qildi.
Ayoli kalitlarga qoʻl uzatarkan, stol ustidagi changda barmoqlar bilan yozilgan «Seni sevaman..» yozuvini koʻrdi.
Xonadan chiqayotganda esa, televizor ustidagi changda
«Sen mening suyukli rafiqamsan..» yozuvini koʻrdi.
Ayol kalitlarni xojasiga uzatarkan, tabassum qildi va,
«Vazifa tushunarli boʻldi, bundan keyin uy ishlariga yanada e’tiborliroq boʻlaman.
Menga ajoyib shaklda, muhabbat ila tushuntirganingiz uchun sizdan minnatdorman» dedi.

Bu aqlli va Allohdan qoʻrqqan, Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan oʻrnak olgan bir moʻminning ishidir.

MashaAlloh❤️❤️@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling*

6 months, 3 weeks ago

*ОРЗУ...

Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим...
Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»
Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»
Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling*

6 months, 4 weeks ago

**ИНСОФ

Газ плитамиз яхши ишламай қолди. Уста қидириб, ажиб ҳолатларга дуч келдим. Биринчи уста инновацион экан: "Уйимга опкеб ташанг, вақтим бўлса кўриб, айтаман. Бир кўриб қўйишим 300 минг бўлади. Тузалса ҳам, тузалмаса ҳам шу гап".

Иккинчи устани руслар инсофли, ҳам билмайдиган нарсаси йўқ, дейишганига шу миллатга мансуб устанинг рақамини топиб, дардимни айтдим. Плитанинг русумини сўради. "Артел", дейишим биланоқ хайр-маъзурниям насия қилди.

Яна бир устани мақташганди, уйига беш марта бордим, ярим ставкада ҳоким-поким бўлиб ҳам ишласа керак, умуман уйидан тополмадим.
Охири, маҳалладаги отахонлардан бири билан гаплашиб, шу мавзудан сўз очгандим, у бир тенгдош танишининг манзилини айтди. Узоқроқда яшайди-ю, лекин ишининг пири, деди.

Топиб бордим. Йўл-йўлакай гаплашиб келдик. 73 ёшда эканлар, ўғил-қизлари уйли-жойли бўлиб кетишган. Эрмак учун, зерикиб қолмаслик учун шундай ишларни қилиб турамиз-да, ўғлим, дедилар худди бу иш айбдек. Уйга келиб, 20 минутда ишни тугатган уста газни ёқиб берди, на ҳид бор, на бошқа муаммо. Яна: "Ўзим великда келаверардим-у, уйим сал узоқда, чарчаб қоламан бу иссиқда" дедилар. Уйларига обориб қўйишда ҳам суҳбатлашиб кетдик. Икки кун олдин туғилган кунларига ўғиллари машина совға қилишганини айтиб қолдилар. Табрикладим.

Уйларига етгач, иш ҳақи қанча бўлади, дедим. Э, қўйсанг-чи, шу арзимаган иш учун пул олсам, менинг манзилимни айтган оғайнимнинг ҳурмати қаерда қолади, деди.
Мен эса қанча сўрасалар беришга тайёр эдим. Шу боис пул олмасалар, хафа бўлишимни айтдим.
Майли, ундоқ бўлса, ўн минг бер, мингдан-минг розиман, дедилар.
Кўзимдан ёш чиқиб кетди. 50 мингталик бердим. Худди у киши мени эмас, мен у кишининг ишини бажаргандек узоқ дуо қилдилар яна.

Инсоф дегани мана шу бўлса керак.

Мақсуд Жонихонов@Hayotiy_haqiqatim Obuna boʻling**

8 months, 3 weeks ago

Гиламча

Кўп қаватли бинода тураман. Ишдан келаётиб ўзимиз турган хонадонга узун йўлакдан ўтаман. Йўл-йўлакай ҳар бир эшик остонасига тўшалган гиламчаларга кўзим тушади. Ҳар хил катта-кичик, узун-қисқа, рангли-рангсиз, оқ-қора ва юмшоқ-қаттиқ бўлган гиламчаларни кузатиб борарканман, ўзимча ўйланаман.
—Бу хонадонлар остонасида турган гиламчалар эгасига ўхшайдими? - деган савол туғилади. Афсуски, эшик ортидаги одамлар кимлигини билмайман. Улар қандай яшайди? Уларнинг кўнгли худди шу гиламлар каби оқ-қоралиги менга жумбоқ. Эшик ортидаги инсонларни танимаганимиздек, ёнимизда турганларнинг ҳам кўнглида нималар борлигини билмас эканмиз.

Наргиза Ҳайдарова

?@Hayotiy_haqiqatim Obuna bo‘ling

We recommend to visit

✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD

Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz

Last updated 1 month, 1 week ago

Last updated 1 year, 6 months ago

Last updated 1 year, 3 months ago