@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 5 months, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 9 months ago
Ayollarimiz uchun ochilgan "AYOLLAR - kanali" ga xush kelibsiz!
Murojaat uchun - @Ayollar_ads
Last updated 1 year, 9 months ago
"Kitob o‘qish, kulgu va muhabbat hayotimiz uchun muhimdir."
— Malahiy Makkort
"Har bir o‘quvchi ma’lum bir kitobning kamtarin boqiyligini ta’minlash uchun mavjud. Shu ma’noda, o‘qish – qayta tug‘ilish marosimidir."
— Albert Manguel, "Tun kutubxonasi"
Танқид
Мюррей миграция билан боғлиқ мураккаб иқтисодий, сиёсий ва инсоний омилларни бора-бора битта божхонага солиб қўйган. Ҳолбуки, мигрантлар оқими саноат, иқтисодиёт, давлат сиёсати, тарихий колониализм мероси каби кўплаб факторлар билан чамбарчас боғлиқ.
Муаллиф мигрант жамоаларининг муваффақиятли интеграциясини четлаб ўтган, зеро жамиятда кўплаб мусулмонлар ёки бошқа мигрантлар жамоалари ҳар қандай радикализмдан йироқ экани, Европа жамиятида яхши ижтимоий мавқега эришгани ҳақида ёритилмаган.
Мюррей Европа ўзига хос маданий, диний илдизларини йўқотиб қўйди дейди, бироқ Европанинг маданий ифодаси кўплаб тарихий жараёнлар натижаси бўлиб, у доимий равишда ўзгариб келган. Яъни “анъанавий” ёки “соф” Европа маданияти деган тушунчанинг ўзи тарихий жараёнларда бир неча бор қайта шаклланган.
Хулоса
"Европанинг ғаройиб ҳалокати: муҳожирлик, ўзлик ва ислом" – Европада муҳожирлик ва маданий ўзгаришлар ҳақида баҳс юритувчи энг тортишувли китоблардан бири. Муаллиф Ғарб жамиятларида юзага келаётган муаммоларни очиқ муҳокама қилади ва Европа ўз қадриятларини сақлаб қолиши учун қатъий чоралар кўриши кераклигини таъкидлайди.
Шу билан бирга, китоб танқидий ёндашувни талаб қилади. Муаллифнинг фикрлари айрим ҳолатларда кескин ва бирёқлама бўлиб, муҳожирлик ва кўп маданиятлиликнинг ижобий томонлари ҳам мавжудлигини ҳисобга олинмаган. Китобни ўқишда унинг публицистик услубда ёзилгани ва муайян нуқтаи назарни ҳимоя қилиши эътиборга олиниши зарур.
Kim kitob to‘plasa, orzu to‘playdi va orzusi ko'p bo‘lgan kishi hatto saksonga kirsa ham o'zini o'smirdek his qiladi.
©️Ugo Ojetti
Devorda (kitobjavonda) kitob sotilgandan so'ng qolgan bo‘shliq – men bilgan eng chuqur bo‘shliqdir.
©️Erri De Luka
Дарон Ажемоғлу ва Саймон Жонсоннинг 2024 йилда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлганлари уларнинг инсон тараққиёти ва иқтисодий ривожланишга оид янгича қарашларини яна бир бор эътироф этишдир. Улар томонидан ёзилган “Ҳокимият ва ривожланиш” (Power and Progress) китоби, ушбу мавзуларга бағишланган чуқур таҳлиллар ва назарий ёндашувларни ўзида мужассам этган асар сифатида алоҳида эътиборга сазовор.
Китоб мазмуни ва асосий ғоялари
Китобда асосан иқтисодий ривожланиш жараёнлари, уларда технологиянинг роли, ҳокимият ва иқтисодий манфаатларнинг қайта тақсимланиши мавзулари ёритилган. Муаллифлар илмий тадқиқотларига таянган ҳолда қуйидаги асосий ғояларни илгари суришади:
Технологиянинг таъсири:
Технология ижобий ривожланиш воситаси бўлиши мумкин, бироқ унинг натижалари доимо тенглик ва фаровонликка олиб келмайди. Улар ҳозирги замон технологияларининг иш ўринлари, даромадлар тақсимоти ва сиёсий таъсирларга қай даражада таъсир қилишини таҳлил қиладилар.
Ҳокимият ва институционал тузилмалар:
Китобда таъкидланишича, институционал тузилмалар технологияларнинг ижтимоий манфаатлар йўналишида қўлланиши ёки уларнинг муайян гуруҳлар манфаатларига хизмат қилишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ривожланишнинг сиёсий негизлари:
Ривожланишни фақат иқтисодий ўсиш орқали эмас, балки инсон ҳуқуқлари, адолатли институтлар ва фуқароларнинг тенг имкониятларини таъминлаш орқали амалга ошириш мумкин. Муаллифлар ҳокимият консолидацияси ва унинг салбий таъсирларига қарши курашиш муҳимлигини уқтирадилар.
Таҳлил:
Ажемоғлу ва Жонсоннинг илмий-оммабоп услуби мураккаб иқтисодий ва сиёсий масалаларни кенг оммага тушунарли шаклда етказишга имкон беради. Уларнинг “Ҳокимият ва ривожланиш” китоби нафақат иқтисодиёт мутахассислари, балки сиёсатшунослар, ижтимоий соҳаларда фаолият юритувчи мутахассислар ва кенг жамоатчилик учун ҳам долзарбдир.
Ушбу асар жамиятдаги ҳокимият баланслари, технология ва ривожланиш ўртасидаги мураккаб боғланишларни таҳлил қилишда қўлланма вазифасини бажаради. Муаллифлар ривожланиш жараёнларини оптималлаштириш учун ҳокимиятни марказлаштирмаслик, адолатли институционал тузилмаларни яратиш ва технологияларни инсон манфаатлари йўналишида қўллашга чақиришади.
Китоб чархи – XVI асрдаги айланувчи ўқув столи
Бир неча аср аввал олимларнинг кабинетлари варақлар ва китоб фолиантлари билан тўлган хоналардан иборат эди. Уларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта қўлёзма билан ишлашини осонлаштириш мақсадида китоб чархи ихтиро қилинган. Инсон шунчаки ўтириб, очиқ ҳолдаги китобларни айлантирувчи бу механизмни ишга туширар эди.
XVI асрда китоблар нодир маҳсулот ҳисобланган. Улар қўлда тайёрланган, жуда катта ва қиммат бўлган. Масалан, бир англо-саксон ҳужжатида шундай дейилади: «Бу китоб тўрт ҳафта ичида тайёрланган ва нархи эллик уч шиллингга тенг». Қайд этиш жоизки, ўрта даражали ишчи бундай суммани бир йилда ишлаб топган. Шу сабабли, китоблар қироллар, аристократлар, олимлар ёки монастирлар мулкига айланган. Агар биринчи тоифадаги инсонлар учун китоблар нуфуз рамзи бўлган бўлса, диний ходимлар ва олимлар китоблар билан доимий ишлаган.
Фолиантлар билан ишлашни енгиллаштириш мақсадида 1588 йили италиялик ҳарбий муҳандис Агостино Рамелли китоб чархини ихтиро қилди. Бу конструкция кичик барабанни эслатиб, унинг «қанотларида» (кафедраларида) ҳеч нарса билан маҳкамланмаган, очиқ ҳолдаги китоблар жойлаштирилган эди. Инсон механизмни қўли билан ёки педални босиш орқали ишга туширар эди, шунда китоблар ҳаракатлана бошлар эди. Эстетик жиҳатдан яхшироқ кўриниш учун Рамелли китоб чархини ҳаракатлантиришда астрономик соатларда ишлатиладиган мураккаб тишли механизмдан фойдаланган. Асосан, чарх гравитация кучи туфайли ҳам айланган.
Британиялик олим Жозеф Нидҳэм эса китоб чархини биринчи бўлиб Рамелли эмас, балки Хитойдаги қадимги механиклар ихтиро қилган, деб ҳисоблаган. Унга кўра, қадимги хитой манускриптларида бу каби механизмлар италиялик муҳандис механизмига қадар бир неча аср олдин мавжуд бўлгани ҳақида маълумотлар учрайди.
(интернет маълумотлари асосида тайёрланди)
Цундоку ҳақида билмоқчимисиз унда мақолани ўқинг!
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 5 months, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 9 months ago
Ayollarimiz uchun ochilgan "AYOLLAR - kanali" ga xush kelibsiz!
Murojaat uchun - @Ayollar_ads
Last updated 1 year, 9 months ago