термизий эль коммерсанто 🇺🇿

Description
рухсатимсиз ҳикояларимдан фойдаланманг, рози эмасман! Агар каналингизга қўйсангиз, ҳикоя меникилигини ёзиб қўйинг, йўқса мен сиздан ўғирлагандек бўлиб қоляпман. Қиёматда ҳисоб-китоб оғир бўлади
________________
Ҳурмат билан @el_kommersanto 🇺🇿♥️
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

11 hours ago
12 hours ago
12 hours ago
1 week ago

#кўчадагигурунгичкалардан

жанубий корея 327

сизларга қўшни давлатдан ассалому алайкум

эри кореяда юрганида бир аёл, телеграмда йигитлар билан таниша бошлабди

бу орада, аёлни турли дугоналари ҳам кўпайиб қолибди...

дугоналари ҳам аёлга турк йигитларига ўзшайдиган йигитлар топиб бериб туришар экан...

кўп эркаклар билан "ака-сингил" бўлиб, охири дугоналари топиб берган бир эркакка тўхтабди

дугоналар аёлни ҳамма камасутраларини видеога олиб бораверибдилар...

кунлардан бир куни, дугоналар эри кореяда юрган аёлни олдиларига чақириб, видеоларни қўйиб берибдилар...

ва шундан кейин, аёлдан ҳар замонда, катта-катта пул олиб турар эканлар...

вақтлар ўтиб эр кореядан келибди

қараса, уйда бир доллар ҳам пул йўқ, қани, мен юборган пуллар, деса, хотин юм-юм йиғлаб, бўлган ишларни гапириб берибди...

пс рухсатимсиз ҳикояларимни интернетда ўзингизни номингиздан тарқатманг, рози эмасман

1 week ago

#кўчадагигурунгичкалардан

бир қиз, синфдоши билан учрашиб юрган, қизни ота-онаси, ака-укалари, ҳаммаси россияда бўлган, домни ҳовлига айлантирайлик, деб неча йиллардан бери россияда ишлаб юришган бўлган

қиз билан опаси, уйда қолиб пулларни сақлаши керак бўлган

қизни юрадиган йигити, қиздан ҳар куни пул олиб турган

опасидан яшириб, деразадан пул ташлар экан, ўғлим ҳам неча марта кўрган экан, ўша йигит ўғлимни яқин ошнаси эдида, "ҳозир хотинчам пул ташлайди", дер экан йигит

у болага қўшилмайсан, деб тақиқ қўйдим ўғлимга

қизни ота-онаси келиб, сейфнм очса, ичида бир тийин пул бўлмаган

балки қизни опаси ҳам йигитига пул бериб тургандир...

кейин қиз йиғлаб, бўлган воқеаларни айтиб берибди

пс рухсатимсиз ҳикояларимни интернетда ўзингизни номингиздан тарқатманг, рози эмасман

1 week ago

#москвадантаксичиюнусичкахўжаҳикоялари...

дўконда бир болакай билан гаплашиб қолдим, "нега доим сен бозорлиқ қиласан, сен ҳали жуда кичкинасанку, қандай қилиб бозорлиқни кўтариб кетасан", десам, "онам менга пул беради ва ўзи қаергадир кетади, ўзим учун ўзим егулик тайёрлайман", дейди болакай ўзини катта одамдек тутишга ҳаракат қилиб, аммо тезда юзи тунд ва қадди букилиб...

"онанг сени ўпадими", десам, "ҳеч қачон ўпмаган, ҳатто тузукроқ гаплашмайди ҳам", дейди

айримлар болам қариганимда менга кера кбўлади, дебми, ё бошқа бирор сабаб биланми, бола боқади, аммо, у бола ўз уйида етимдек катта бўлади

пс рухсатимсиз ҳикояларимни интернетда ўзингизни номингиздан тарқатманг, рози эмасман

2 weeks ago
2 weeks ago

#янгиўзбектили ёки #қулдуричкабобоўғитичкаларидан

тим бўли ёки тим бўлы (тем более) деган "соф ўзбекча", сўз бор

домла айтганларидек, ўзбек тилида, "и" дан қалинроқ, "ы" га яқинроқ товуш бор, яъни, тим бўли деганимизда, сўз охирида "л" дан кейин, "и" дан қалинроқ товуш бор, агарда товуш бўлмаганида, тим бўл деган бўлардик

хуллас, "тим бўли" сўзини русчаси, йўғе, ўзбекчаси, бунинг устига, деб таржима қилинса бўлса керак

"звачка" (жевательная резинка ёки жевачка) ни ўзбекчаси "чайнагич"

смчка (семечка) ни ўзбекчаси, чаққич

сўмкани ўзбекчаси хўржин

прчатка (перчатки) ни ўзбекчаси эса бармоққопидир

#тасаввурқил... инг, ахборотни олиб борувчи сўзловчи, ўрисча аралаштириб гапирса нима бўлади

бу шармандалик бўлади, бу худди, кўчада сизни кўйлагингизни ўзидай кўйлак кийиб юрган одамни кўрганингиздаги ёқимсиз ҳолатга ўхшайди

мен кўпинча ўрисча сўзлар аралаштириб гапираман, аммо, дўконимга ўрислар келиб қолса, олдимдагилар билан тоза ўзбекча гапиришга ҳаракат қиламан, "ўзларини тили қашшоқда, бизни сўзлардан фойдаланиб гапиряпди", дейишини истамайман

бу манманлик эмас

ўрис билан ўрисча, ўзбек билан эса ўзбекча гаплашиш керак, ўзбекча сўзни била туриб, ўрисчасини қўллаш эса, ўзини бошқача, танланган қилиб кўрсатишга уринишдир

ўрис тилини билиш танланган инсонлик, деб ўйлаш эса, санқуртликдир

ўзи бутун дунёда шунақа, мустамлакачини тилини, маданиятини, ўзини тилидан устун билиш иллати мавжуд

грузиядан ташқари, албатта

нотиқлик маданияти, нотиқлик илми, ўз тилида гўзал гапириш илмидир

бошқа тилда гўзал гапириш шарт эмас, бошқа тилда гапириш эҳтиёж юзасидандир, яъни, ўз тилингдан бошқа тилда ҳам чиройли гапириш яхши, аммо, бу зарурият эмас, ўзгани тилида гапириш, бу ўша тилда гапирадиган одам билан ижтимоий алоқа ўрнатиш учунгина керакдир, яъни, ўша одамга гапни тушунтирсангиз бўлди

агар киши, бошқа тилда чиройли гапириб, ўз она тилида хунук гапирса, у унга берилган неъмат, яъни она тилини паст санаган, унинг ота-боболарини зўрлаганларни ҳурмат қилиб, яхши кўрганини англатади ва бу ҳатто душман томонидан ҳам масхараланади

ўзгалар тилида чиройли сўзлаш - тўтилик, ўз тилида чиройли сўзлаш эса, нотиқликдир

ўрис тилини билмайдиганларга айтар сўзим, елкангизни қисманг, бу инглиз, бу рус, бу хитой тилларини жаҳон тили бўлиб туриши ҳам вақтинча, агар биз яхши илм олсак, ўз тилимизда илмий рисолалар ёзсак, ўз тилимизда жаҳон минбарларида уялмай гапиришни ўргансак, албатта туркий тиллар яна жаҳон тили бўлғуси

пс истасангиз, сиз ҳам сўзларни таҳлил қилиб кўринг

пс сўзларга қўштирноқ қўйишга эриндим

пс рухсатимсиз ҳикояларимни интернетда ўзингизни номингиздан тарқатманг, рози эмасман

2 weeks ago

#менсизгаайтсам...

автобусда кетяпмиз

27-28 оёқ узатиб кетиладиган (музлатгичли жой) (https://t.me/fikran_hayoliy/33340 аввал ёзганман 👈)жойни онлайн олганман

бундай қарасам, орқамдаги жойда ҳеч ким йўқ экан, шартта ўтиб олдим, шерободгача икки кишилик жойда, оёғимни узатиб ётиб келдим

шеробод собиқ пост, анор бозорда автобус тўхтади, ҳамма ҳар-хил мақсадда пастга тушиб келди

ҳамма автобусга қайтиб минаётганида, бир аёл менга ҳадеб тикилаётганини сездим

келишган йигит эмаслигим сабаб, мени ёқтириб қолибди, деган ҳаёлга бормадим, жойимга кўз тикаётганини тушундим

шу пайт менга эшиттириб "анави бола икки кишини жойида бир ўзи ётиб келяпдида", деди

энди гўёки мен унга жойни бўшатиб беришим керак, ўзи ичимдан Худо деб келяпман, йўлдан одам чиқмасин, деб

энди аёл автобусчига айтса, шу бола турсин, жойни менга бўшатиб беринг, деса нима дейиш ҳақида гап туза бошладим, яхши жавоб ҳозирлаб турдим

бир пайт жўра ассалому алайкум ака, дейди 😢

уни боя пастда кўриб саломлашмагандим, ҳалиям уйланмадингизми, деган саволидан қочиб

хуллас, мен икки кишини жойида оёқ чўзиб келаётган жой, икки киши ўтиришга нолойиқлиги учун, жўрага жойни буткул бўшатиб бердим ва ўзимни 28 жойимга ўтдим

орқага қарасам, икки кишилик жойга бир ўзи ўтирганлар кам эмас экан...

лекин уларни олдига тиқилиб ўтиргандан кўра, ўзимни жойимга ўтирганим яхши

жўра орқада чириллаб телефонда гаплашиб кетяпди, оёғини ўтиргичга чўзиб 😢

алағда бўлманг, деяпди кимгадир

алағда деган сўз ҳақида ўйлаб қолдим, бу сўз адабий тилда йўқ, бошқа шеваларда ҳам бўлмаса керак, бу сўз сурхондарёда, хавотирланманг, деган маънода ишлатилади

кўпинча кечаси ошналаримни олдида узоқ қолиб кетсам, онам "алағда бўляпман, тезроқ кел энди ярим кечаси кўчада юрма", деб телефон қилади

яна бу сўз "пулингизни ухлатиб кетмайман", деган маънода, тинчлантириш, ишонтириш маъноларида ҳам қўлланади

хуллас, опа мени "анави бола", деди, 41 га кирган одамния 👀

демак мен жуда ёш кўринар эканман, йигит ҳам эмас, бола (кай) эканман...

пс жўра ҳақида алоҳида ҳикоя ёзаман, ҳозир эса кимдир жўрага, жамоат жойда секин гапириш кераклигини айтсин 😢

пс рухсатимсиз ҳикояларимни интернетда ўзингизни номингиздан тарқатманг, рози эмасман

2 weeks, 6 days ago

#айт...

лағмонободдан ассалому алайкум

битта квартирани сотиб, бизнес қилайлик, десам, дадам "фақат мен ўлганимдан кейин", дерди

дадам ўлганидан кейин, битта квартирани сотдик, энди онам "қават мен ўлганимдан кейин бизнес қиласан", деяпди... 👀

пулни эса қадри кетяпди

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago