Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 9 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 6 months, 3 weeks ago
Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati
💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝
Last updated 2 months ago
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Одам боласининг ҳар бир амали (савоби) бир неча баравар кўпайтирилади: бир яхшилик ўн мартадан етти юз бараваргача. Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: «Аммо рўза мустасно, чунки у Мен учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. (Одам боласи) Мени деб шаҳватини, еб ичишини тарк этади. Рўзадор учун икки қувонч бор: ифтор қилганида бир қувонч, Роббига етишганда бир қувонч. Оғзининг ҳиди эса Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир».
Муслим ривоят қилган.https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бор», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИРўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.
Биринчи шарт – зиммага лозим бўлиш шартлари.Бу шартлар тўрттадир:
1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кундан бошлаб рўза тутади.
2. Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.
3. Балоғат. Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.
4. Рўзанинг фарзлигини билиш.
Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар:Бу шартлар иккитадир:
1) Соғлом бўлиш. Бемор кишига рўза тутиш вожиб эмас.
2) Муқим бўлиш. Мусофирга рўза тутиш фарз эмас. У сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.
Учинчи шарт – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари.Бу шартлар учтадир:
1) Ният. Ниятсиз рўза дуруст бўлмайди.
2) Нифос ва ҳайздан холи бўлиш. Нифос ва ҳайзли бўлатуриб тутилган рўза дуруст бўлмайди.
Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси шаръий кундузнинг ярмидан аввал ният қилиш билан тўғри бўлади.
Маълумки, қилиниши лозим бўлган амални шариатда белгиланган вақтда қилиш «адо» дейилади. Қилиниши лозим бўлган амални белгиланган вақтидан кейин бажариш «қазо» дейилади.
Рамазон рўзасини вақтида тутиш фарз. Агар у вақтида адо қилинмаган бўлса, қазосини тутиш фарз.
Шунингдек, каффорат рўзалари ҳам вожибдир. Бировни хато, эҳтиётсизлик сабабли ўлдириб қўйган ёки аёлини зиҳор қилган одам бошқа каффоратларни бажара олмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиши вожиб бўлади.
Шаръий кундуз тонг отгандан (субҳи содиқдан) бошланиб, қуёш ботгунча давом этади. Шаръий бўлмаган кундуз эса «луғавий кундуз» деб аталади ва у қуёш чиққандан бошлаб ботгунча давом этади. Демак, рўза тутмоқчи бўлган киши тонг отгандан бошлаб кундузнинг ярмигача ният қилиб олса, рўзаси тўғри бўлади.
📚 «Мўминнинг қалқони», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf
Имом Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
«Аллоҳ азза ва жаллага тақво қил, узлатга чекин, ўзинг билан банд бўл ва Аллоҳнинг китобига улфат тутин».
? «Ал-жарҳу ват-таъдил», 1: 87.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича (комил) мўмин бўла олмайди», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf
Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 9 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 6 months, 3 weeks ago
Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati
💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝
Last updated 2 months ago