??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
? Реклама: @YD_Reklama
??? Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 months, 2 weeks ago
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 2 months ago
Bundan tashqari, kursantlar Yoshlar ijod saroyida bo'lib, xorijiy mutaxassislar tomonidan tashkillashtirilgan texnologik ko'rgazmada ishtirok etishdi. Ular zamonaviy texnologiyalar, innovatsion loyihalar va ilg'or g'oyalar bilan tanishish imkoniyatiga ega bo'lishdi. Bu ko'rgazma kursantlarda kelajakka bo'lgan qiziqishni uyg'otdi va ularni yangi g'oyalar yaratishga ilhomlantirdi.
Kengash a'zolari bu kabi tadbirlarni muntazam ravishda o'tkazib borishni maqsad qilib olishdi. Kelgusida turli sohalarga oid ekskursiyalar, tanlovlar, uchrashuvlar va boshqa ma'naviy-ma'rifiy tadbirlar rejalashtirilmoqda. Bu orqali kursantlarning har tomonlama rivojlanishi, vatanparvarlik tuyg'ularining yanada mustahkamlanishi va kelajakda yetuk kadrlar bo'lib yetishishlari ko'zda tutilgan.
“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан Божхона институтида божхона органларида ташкил этилган “Қизларжон” клубининг ҳисобот йиғилиши ҳамда мазкур ўқув муассасасини имтиёзли тамомлаб, бугунги кунда тизимда намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унда Божхона қўмитаси марказий аппарати масъуллари, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК ҳамда Миллий кинология марказида хизмат қилаётган ва Божхона институтида таҳсил олаётган ёш ходимлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида Божхона қўмитаси Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши Раиси У.Пирмухаммедова сўзга чиқиб, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ҳар томонлама етук, билимли ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталди. Шунингдек, семинар давомида “Қизларжон” клуби ҳамда божхона органларининг Олима аёллар кенгаши фаолиятининг ҳисоботлари тингланди.
Тадбир давомида “Божхона органларида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарблиги” мавзусида иштирокчиларга ҳуқуқий билим ва кўникмалар берилди. Унда таъкидланганидек, бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшлар, ҳусусан, хотин-қизларга магистратура ва бошқа йўналишларда бепул таълим олишлари учун имтиёзлар яратилаётган бўлиб, ёш кадрлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Йиғилишда куни кеча Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган божхона ходими Бахтиёржон Қобулов ҳам сўзга чиқиб, барча ёшларни байрам билан қизғин қутлади ва нутқ сўзлаб иштирокчиларга ўзига хос мотивация берди.
Бугунги кунда божхона органларида ёш ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишлари ва илмий фаолиятга бўлган интилишларини рағбатлантириш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Семинар давомида бу борадаги ишлар таҳлилига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклиф ва фикрлар билдирилди.
**Хушхабар!
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти 4-босқич курсанти Қобулов Бахтиёржон Ортиқбой ўғли “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди!
Мукофот муборак бўлсин!!!**
Хушхабар!
Божхоначилар қўл жанги бўйича 25-30 апрель кунлари Москва шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Ўзбекистон терма жамоаси номидан Х.Сатторов мураббийлигида иштирок этаётган божхоначиларимиз Б.Қобулов 88 кг. вазнда "Ўзини ҳимоя қилиш" ҳамда "Жанг" йўналишларида битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган бўлса, А.Асроров 70 кг. вазн тоифасида иккита бронза медалини юртимизга олиб келадиган бўлди.
Божхона ходимларининг ушбу натижалари ташкилотчилар томонидан юксак эътироф этилди ва Халқаро қўл жанги федерацияси томонидан ташаккурнома эълон қилинди.
Айни пайтда мусобақа давом этмоқда!
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
? Реклама: @YD_Reklama
??? Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 months, 2 weeks ago
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 2 months ago