✍🏻Ulug’ El👇

Description
Rasmiy kanal
Ёзувчи Алишер Ибодиновнинг адабий-бадиий расмий канали. Ўзингиз гувоҳ бўлган қизиқарли воқеа ва хабарлар учун
https://t.me/xolidajabbarova бот
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 6 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 23 hours ago

1 month, 3 weeks ago
1 month, 3 weeks ago

Шифокорларга мавхум иккинчи бир ҳолат, беморнинг кутилмаганда бошланадиган чидаб бўлмас даражадаги кучли бош оғриғидан шикояти эди.
-Б... Бош...иш... Ё...Ёрилади... Бош...имда...ч...чироқ ёняпти. Азоб... Оҳ! Оҳ! Ўч... чиринглар! Ўч... чиринглар б...бошдаги ч...чироқни!.. дея дудуқланиб дод соларди у оғриқ бошланганда. Сўнг аъзойи бадани электр токи ургандай қалтираб, юзлари буришиб-тиришиб талвасага тушар, гавдаси каравот устида ярим газ-ярим газ юқорига отилиб-отилиб кетарди. Бу ҳол бор-йўғи бир-икки дақиқа давом этарди. Шу орада азобда тўлғанаётган бемор кимларнингдир номини айтиб чақирар, “кел” дея ялиниб-ёлворарди. Сўнг оғриқ қандай бошланган бўлса, ўшандай кутилмаганда тўхтар ва бемор ҳолсизланиб, ҳушидан айриларди.
Тоғ йўлидаги автомобиль ҳалокати юзасидан суриштирув ишлари олиб бораётган йўл-патрул хизмати ходимлари, терговчиларнинг бемор билан суҳбатлашишларига рухсат берилди. Албатта , бу ерда Тоҳир Кабировичнинг айби йўқ, аксинча у жабрланувчи эди. Ҳайдовчи эса фалокат туфайли оламдан кўз юмган. Хуллас, қисқа расмиятчиликдан сўнг бу ишга якун ясалди.
Орадан ўн-ўн беш кун вақт ўтди... Тоҳир Кабировичнинг эса кайфияти жуда тушкун, кўнгли чироқ ёқса ёришмас эди. Шифохонада якка-ёлғиз ётган маҳзун кунларда у оппоқ шифтга термулганча, нималарнидир ўйлаб, нималардандир азобланар ва шифокорлар оддий тилда “приступ” деб атайдиган ҳолларда яна худди юқоридагидек жунбушга келар, титрар, қалтирар, кимларнидир кучли овозда чақирар, ўзини ҳам шифокорларни ҳам қийнарди.

1 month, 3 weeks ago

Жарга қулаётган машина эшиги илкис очилганда орқа ўриндиқда мудраётган Тоҳир Кабирович салондан отилиб чиқиб ёнбағирдаги харсанглар устига тушган, бироқ зарб жуда кучли бўлмаган эди.Харсанг устидаги икки қаричча келадиган қалин қор, Тоҳир Кабировичнинг эгнидаги қалин пўстин зарбни бироз бўлса-да юмшатганди. Ияги харсангга қаттиқ урилганда бир қатор тишлари синган, жағ суяги ёрилган, мия чайқалган. Кўкрак суяклари эзилган, мускуллар лат еганди. Бош чаноғининг чап томонидан мия қопқоғини михсимон қаттиқ жисм тешган, мия қопқоғини ярим сантиметр ёриб кирган қаттиқ, ўткир жисм миянинг ўта муҳим, бошқарув фаолиятига оид қисмларига жароҳат етказгандай эди... Ташхиснинг мужмаллиги боиси шунда эдики, қайта-қайта текширишлар натижасида ҳам бош мияда жароҳатнинг изи яққол сезилмас, лекин беморнинг руҳий ҳолати кескин ўзгарган эди.
Жонлантириш бўлимидан уни алоҳида палатага олиб чиқишди. Тоҳир Кабировичнинг боши, юзи бинт билан ўраб ташланган эсада, оёқ-қўли бутун, иситмаси тушган, қон босими меъёрида, эс-ҳуши жойида эди.
Бироқ кўзлари... Даволовчи врач ҳам унинг кўзига узоқ қарайолмас... Бу кўзлардан аллақандай совуқ, баданни тешгувчи муздай нур тараларди! Беморнинг укалари, хотини, болалари ҳам оппоқ бинтлар орасидан муз парчасидай ялтираб турган кўзларни кўриб, ортга тисланиб кетишди.
-Во, ажабо! Ахир акамнинг кўзи бунақа эмасди-ку! Шу одам акамми ўзи?!- Кичик ука аста каттаси қулоғига пичирлади... Оғиз бўшлиғидаги жароҳатлар туфайли Тоҳир Кабирович яхши гапираолмас, лекин хотини, болалари ва укаларини яхши таниб, аранг бўлса-да, улар билан ҳол-аҳвол сўрай олди.

2 months ago
2 months ago

Қабрлар олдига яқинлашиб, воқеа жойи кўздан кечирилганда ғаройиб ҳолга дуч келинди.
Эр-хотиннинг ёнма-ён қабри юзасига ҳам мармар босилган бўлиб,улар устига анъанавий, мусулмонча усулдаги сағана қурилган эди. Сағана атрофларида ҳам ҳеч қандай из йўқ. Гўё қабрлар ичига портловчи модда қўйилган-у, кейин лаҳаддаги портлаш зарби қабртошлар ва жасадларни юзага улоқтирган. Ҳар эҳтимолга қарши портлатиш таҳмини ҳам хисобга олиб қўйилди. Аммо, бу тахминнинг ҳақиқатга айланишига ишониш қийин-чунки мармар сағаналар таги бетонланган, оғир ва мустаҳкам бетон тагзамини портлатиб, парчалашга қодир портлатувчи модда портласа, бу ерда диаметри камида уч-тўрт метрли хандақ юзага келиши тайин эди. Ҳолбуки, ҳар икки қабрнинг ҳам фақат ўз юзаси очилганди. Бу ерларда марҳумлар жойи одатда аввало эни ва чуқурлиги бир ярим, узунлиги икки метрлар чамаси ўра тарзида қазилади, сўнг тайёр чуқурнинг қибла томонидан бир одам сиғадиган лаҳад ўйилади. Жасадни унинг ичига жойлаш учун тандир оғзидай тешик қолдирилади. Майитни лаҳадга ўрнаштириб бўлингач, тешик оғзи гувала ёки ғишт билан уриб ташланади.
Тергов гуруҳи зудлик билан йиққан дастлабки маълумотлар бўйича бу ишга Кабир раис авлоди билан қадимдан ёвлашиб келган бир оила аъзолари ҳам дахлдор бўлишлари мумкин эди. Хозирда катта ишбилармон, келиб чиқиши жиҳатдан эса криминал-жиноят оламига мансуб бу оила ёки унга алоқадор шахслар собиқ раис хотирасини ҳақоратлаш ёки бошқа сабабларга кўра бундай жирканч ишга қўл уришга лаёқатли эди.
Милиция жиноят Кодексининг қабрни таҳқирлашга оид моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди. Кейинги боб
ТУШУНИКСИЗ ПАРВОЗ

2 months ago

ЖИНОЯТ ИШИ
Бу қабристонга одам дафн этиш ўн йиллар илгари тўхтатилган, чунки у туман маркази ҳисобланган қишлоқнинг ўртасига жойлашиб қолган эди. Қабристоннинг бир томони истироҳат боғи ва ўйингоҳга туташиб кетган. Кун чиқар тарафда бу кўхна мозористонни кўп қаватли уйлар ўраган, ғарбдан эса йилдан-йилга кенгайиб бораётган деҳқон бозори қисиб келарди. Унинг тош деворларига кечаси-ю-кундузи шовқин-суронли, қайноқ хаёт нафаси куч ила уфуриб турар, лекин кишиларнинг юз йиллик сўнгги оромгоҳини мангу уйқудан уйғотишга кучи етмасди.
Қабрларни бузиб, мурдаларни таҳқирлаш эса Бештерак қишлоғи тарихида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодиса эди. Иброҳим ота милицияга бу ҳақда хабар бергач, милициядагилар прокуратурани воқеадан дарров вофиқ этишди. Чунки, бундан уч-тўрт йил муқаддам қўшни туманда шунга ўхшаш воқеа содир бўлган, кейинча бу ғайри табиий, ноинсоний қилмиш ўзларини “чин мусулмонлар” дея атаган, ваҳҳобийлик йўлига кирган ақлсиз икки-уч нафар ўсмирларнинг айби эканлиги аниқланган ва улар тегишли жазосини олганлар.
Прокуратурада ҳам ҳаёлга келган дастлабки фикр шу “Ваҳҳобийлар иши!”-деган маънода эди. Зудлик билан тузилган тезкор гуруҳ қабристонга жўнади.
Аввало хилхоналар атрофлари синчиклаб кўздан кечирилди. Бироқ, мозор ичига йўл солган одамнинг бирорта изи йўқлиги тезкор гуруҳ аъзаларини ўйлантириб қўйди. Қор уриб турган изғирин кечада қабрларни очиб, мурдаларни ташқарига олиб чиқиб суякларни сочиб юбориш бир-икки кишининг қўлидан келмайди. Иккинчидан, изларни қор кўмиб юборган дейилса, нега қорСалоҳиддиновлар сағанасини, синган мармартошлар, суякларни кўммаган ? Қор фақат шу маскан атрофларига ёғмай қолмайди-ку?

2 months, 1 week ago

ХАТ

Ая,
Аяжоним,
Меҳрибон аям,
Айтинг, юрибсизми
Масрур, саломат?
Ўзингизни асранг,
Мен учун аянг:
Сиз борсиз — мени тарк айламас омад.

Меҳрингиз туяман ҳар бир қаричда,
Олисдан сезаман дуонгиз кучин.
Сиздан нур ташийди юз минг фаришта
Менинг йўлларимни ёритмоқ учун.

Ўйланманг,
Тетикман,
Ишим жойида —
Кўксимда орзулар ётибди чақнаб.
Зувалам пишганми ойнинг лойидан,
Гоҳида меҳрга қолсам-да чанқаб —

Оламга муҳаббат пуркагим келар,
Севгига ғарқ бўлсин дейман она ер.
Қалбимни парилар қўлма-қўл элар,
Тунлари ухлолмай ёзарканман шеър.

Тўғри, сиқиламан баъзан,
Нима наф,
Кимга керак, дейман, қуйма байтларим.
Шоирлик мен учун эди-ку шараф
Ёнингизда ўйнаб юрган пайтларим…

Сиздай силамади бошимни ҳаёт,
Қозонда қоврилдим, қайнадим, пишдим.
Ва бугун ўзимга қарасам, ҳайҳот,
Нигоҳим бегона одамга тушди!?

У менга ўзича беради танбеҳ,
Оғамдай турткилаб йўлига солар:
«Болангга ош бўлмас қофия, ташбеҳ,
Нима керак сенга қуруқ ғавғолар?!

Одамдай яшагин,
Яша шўх-хандон,
Ахир, йўқ эмас-ку сенда лаёқат.
Қадрингга етишмас куйсанг-да чандон,
Уй қур,
Машина ол,
Қилгин саёҳат…»

Унга жим боқаман,
Қилмасман таъна,
Уни тушунаман — ўзича ҳақдир.
Лекин нима қилай, аяжон, яна
Мени оловларга йўлласа тақдир?!

Нетай, яшолмасам хотиржам, сокин,
«Қўлингга қалам ол, — деса бир овоз, —
Ҳар бир сўзимизни ёзиб ол, ёки
Биз сендан бутунлай кечажакмиз воз!»

Ая, бу мен учун энг оғир кулфат,
Ая, менга бундан ортиқ ғам йўқдир.
У — менинг руҳимга азалий улфат,
У борки қорним ҳам, қалбим ҳам тўқдир.

Кўзимга кўринмас гоҳида дунё,
Унинг васли билан яшайман сармаст.
У келса — мўъжиза бўлади бунёд,
У келса — ҳар қандай оғриқ писандмас.

Биламан,
Сиз учун сўзларим чигал,
Беҳуда ўйинга ўхшайди балки.
Гўёки кирволиб ғилоф ичига,
«Коинот — шу», дея этяпман талқин.

Бироқ маслагим шу,
Тетикман, ая,
Қўлимдан тутгандай Хизрнинг ўзи.
Дамба-дам тўсиқлар, ғовлар чиқсаям,
Манзилга етамиз ёвлардан ўзиб.

Меҳрингиз туяман ҳар бир қаричда,
Олисдан сезаман дуонгиз кучин.
Сиздан нур ташийди юз минг фаришта
Менинг йўлларимни ёритмоқ учун.

Қалбимдай чечакка тўлганда қишлоқ,
Қонимдай гупирса лойқа ариқлар —
Мен кириб бораман тойчоқдай кишнаб,
Тўзғиб кетар барча алам, оғриқлар.

Унгача чиданг Сиз,
Чарчаманг, ая,
Масрур бўлинг доим,
Бўлинг саломат.
Ўзингизни асранг,
Мен учун аянг:
Сиз борсиз — мени тарк айламас омад…

Нодир Жонузоқ.

🍃🌸https://t.me/ulug_el

2 months, 1 week ago

Илк учрашувимизда прокурор Абдукаримовга Устоз Алишер Ибодинов тўғрисида тўлиқ маълумот берганимнинг таъсири бўлганми, ишқилиб, сўнгги вақтларда унинг эътибори яхши томонга ўзгаргандек эди. Абдукаримов фуқаролар билан бўладиган учрашувига доимо Ибодиновдан сўраб мени бирга олиб кетган, газета саҳифаларида бу учрашувлар фотосуратлари билан тўлиқ ёритилиб бораётганди. Табиийки, учрашувдан сўнг жойлардаги прокурорлар ташкил этадиган бир пиёла чой устидаги тор доирадаги суҳбатларда янада яқинроқ бўлиб қолгандик.
Прокурорнинг кабинетидаги ўша кунги биринчи суҳбатимиз анча сипо, оғир-вазмин кечди. Худди ўринбосарга ҳикоя қилиб берганимдек, Абдукаримовга ҳам воқеани тўласича айтиб бердим.
–Ҳайдаб чиқариб яхши иш қилибсизлар. “Адолат йўли” газетасининг телефони орқали чет элга Ўзбекистон ҳақида ёмон хабарлар берилгани фош бўлиб қолса, ҳаммамиз учун яхши бўлмасди. Бугундан кейин редакцияни остонасига ҳам яқин йўлатманглар, – деб мени кузатиб қўйди Абдукаримов.
Таҳририятга қайтиб келиб, Устозга бор гапни билдирдим. Устоз енгил нафас олгандек бўлди. Орадан икки соатдан мўлроқ вақт ўтди. Бир пайт энди Муродил Фозилов чақиряпти, деган хабар келди. Яна прокуратурага кириб бордим. Абдукаримовнинг қабулхонасида Муродил ака кутиб олди.
–Каттага кириб чиқинг, – деди астагина. –Авзойи жуда ёмон.
–Нима гап бўлди? Икки соат олдин кириб чиққандиму.
–Мўътабар кириб чиқди-ю, вазият ўзгарди...
–Каттани қўрқитдими?
–Билмадим, – деб Муродил ака елкасини қисди.
Иккинчи учрашувга руҳан тайёрдек эдим. Прокурорларнинг одатини яхши биламан. Бундай вазиятларда гапни бирдан дўқ-пўписа билан бошлашади.
–Сен кеча нима қилганингни биласанми? – деди Абдукаримов эшикни очиб, хона ичкарисига икки қадам қўйиб, кўриниш беришим билан. Аниқ билдимки, Мўътабар уни жуда қўрқитиб юборибди. Нима деб қўрқитганини эса дарҳол чамалаб, билдим: “Сени “Озодлик”да шарманда қиламан!” дегани аниқ.
–Аввало, сенсираманг, – дедим ўзимни босиб. – Эрталаб бу масалада яхшигина гаплашиб олдигу...
–Уни кимлигини биласанми? У “Озодлик”ни мухбири экан!
–Гувоҳномасини кўрсатдими?
–Қандақа гувоҳнома?
–Мухбирман деганини чўнтагида гувоҳномаси бўлади, билсангиз. Мана, меники ҳар доим чўнтагимда юради. Мўътабарда гувоҳнома тугул тешик қоғоз ҳам йўқ чўнтагида. Ўзи бир “ҳалигидақа” аёл бўлса...
–Эйй, “Озодлик”ни мухбирини бунақа дейишга қандоқ тилингиз борди?
–Борича айтаманда қилғиликларини ҳикоя қилиб берайми... – деб полковник Аминжон ака Тошхўжаевга айтганларимни бир бошдан қайтариб айтдим. Лекин аниқ сездимки, Абдукаримовга менинг гапларим заррача таъсир қилмади, Мўътабарнинг қўрқитувлари чангалидан чиқиб кетолмади. Афт-ангори шуни айтиб турарди.
Таҳририятга қайтиб келгач, Устознинг хонасига кирдим.
–Ака, икки йилдан бери отпуска қилганим йўқ. Шу икки йиллик отпускамни беринг. Уйимда бир дам олай. Сизниям қулоғингиз сал тинчийди, – дедим. Устоз вазиятни тўғри тушуниб, рози бўлиб, аризамга имзо қўйиб берди.
(Давоми бор)

2 months, 1 week ago

**Қодирали АХМАДАЛИЕВ,
АЛИШЕР ИБОДИНОВ

(Давоми. Бошланиши юқорида)**
Менинг гапларимни жим туриб эшитган Аминжон ака:
–Мўътабар бугун эрталаб бошқармага тўполон қилиб борди. Нима гаплигини суриштирсам, Сиз уни редакциядан уриб, ҳайдаб чиқарган экансиз...
–Мен уни урганим йўқ, фақат орқасига тепдим, холос, – дедим.
–Ия, қўрқмасдан тепдим дейсиз а? Бу ишингизга ҳам жазо бор-ку биласизми? – сўради Аминжон ака кулиб.
–Аминжон ака, мен қилган ишимни қилдим деб айтаман, қилмаган ишимни ҳеч қачон бўйнимга олмайман. Одатим шундақа. Агарда битта тепки учун жазо бериладиган бўлса, жазосини олавераман.
–Яна, телефонда ҳам ҳақорат қилибсиз?.. Диктофонига ёзиб олибди.
–Ҳақоратига яраша жавоб бердим. Мен унга эмас, у менга ярим тунда телефон қилди. Нима қилишим керак эди, жим туриб эшитолмайманку. Телефонни олмасам, тинимсиз қўнғироқ қилди...
–Ҳа майли, бу гапларни бир четга қўяйлик, – деди Аминжон ака. – “Адолат йўли” катта газета. Шуни бир нарса қилинглар...
–Биз мелиса бўлмасак, қўлини қайириб олиб бориб қамаб қўйгани. Фақат қўлимиздан ёзиш келади...
–Мана шуни айтаман-да... Ҳозир мени ишим бошимдан ошиб ётибди. Кечки пайт шу ерда бўлсангиз, машинамни жўнатаман. Мени хонамда гаплашамиз. Бўрибой телефон қилади, – деб ўрнидан қўзғалди Аминжон ака. Сездимки, ўзи учун нотаниш бўлган меҳмонни олдида ичидаги барча гапларни айтиб, мен билан муҳокама қилгиси келмади, чоғи.
Ўша куни кечки пайт бошқарманинг матбуот бўйича масъули Бўрибой Омонзода менга телефон қилиб, “Бошлиқ сизни кутяпти. Келаркансиз” деб қолди. Ташқарига чиқиб тургандим, Аминжон аканинг хизмат машинаси “Опел” ғизиллаб етиб келди. Эшикни ёнида Бўрибой кутиб олиб, бошлиқни хонасига олиб кирди. Ундан учовимиз орқадаги дам олиш хонасига ўтдик. Аминжон ака холодильнигини очди. Ичи тўла анвойи ичимликлар экан...
Тўртинчи йилдирки Ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб турган полковник Аминжон ака Тошхўжаевнинг ичида анча гаплари бор экан. Қарангки, вазир энди Аминжон акани бошлиқ этиб тайинлаш тўғрисида буйруққа имзо чекаман деб турса, Мўътабар дегани битта ишкал ишни топиб, Аминжон аканинг устидан вазирга юмалоқ хат йўллавораркан. Вазирни қўлтиғидан тарвузи тушгандек яна имзо чекилмаган буйруқни бир четга суриб қўяверар, Аминжон ака эса “ИО” бўлиб қолаверар экан...
Эртаси куни эрталаб мен ишга уйимдан сал кечроқ етиб келдим. Қарасам, дарвозани олдида Устоз Алишер ака бетоқатдек турибди. Мени кўриши билан мен томонга юрди.
–Қаерларда юрибсиз, ука? Эрталабдан бери Абдукаримов қон қилиб юборди. Кеча кечки пайт Мўътабар прокуратурани ёнида қўлида бир шиша бензин билан бориб, ўзимга ўт қўйвораман деб прокуратурадагиларни роса қўрқитибди. Кеча кечқурун Олтиариқ прокурори уйимга бориб, бу хабарни айтди. Тонггача сабр қилинглар десам, кўнишмайди...
–Хўп, мен нима қилай? – сўрадим Устоздан.
–Прокуратурага боринг-чи, нима дейишмоқчи улар...
“Хўп бўлади” деб изимга қайтиб, вилоят прокуратурасига кириб бордим. Ўша вақтда прокуратуранинг матбуот бўйича масъули ўзгариб, марғилонлик Муродил Фозилов бўлиб қолган, Юнус аканинг ўрнига Қиргулини прокурори ўринбосар бўлиб келганди. Ўринбосарни ҳузурига кирдим.
– Нима ишлар қилиб юрибсизлар? Кеча анави Мўътабар келиб, қўлида бир шиша бензин, устимдан қуйиб, ўзимни ёқвораман, деб роса тўполон қилди. Прокурорни жони халак бўлди...
–Роса соддасизларда, устингдан қуйвор, ўзингни бир ёндирворчи, кўрайлик демадингларми? Қани ёндирармидикин. Жон ширин. Мўътабар жонидан тўйгани йўқ. Фақат қўрқитган.
–Нима иш бўлганиди? – сўради ўринбосар ўрнига ўтириб олиб. Куни кеча бўлиб ўтган воқеани оқизмай-томизмай айтиб бердим.
–Абдукаримов кутяпти, бир кириб чиқинг, – деди ўринбосар воқеани эшитиб бўлиб.

2 months, 2 weeks ago

😭ТАБАССУМ😂

Йирик нефть конлари эгаси бўлган бир араб шайхига тезда қон қуйиш керак бўлиб қолибди. Унинг қон гуруҳи ноёб хилидан бўлиб охири бир яҳудийникигина тўғри келибди. Яҳудий қон бетишга рози бўлибди.
Шайх халоскорини сахийлик билан сийлаб, унга уй ва машина ҳадя қилибди.
Буни қарангки, бир йилдан сўнг араб шайхига яна қон қуйиш зарур бўлиб қолибди. Яҳудий бажонидил рози бўлибди. Шайх бу гал яҳудийга бир қути қимматбахо ширинлик (печенье) хадя қилибди.
Яхудий:
-—Ўтган сафар менга уй билан машина совға қилган эдингку, -дебди норози бўлиб.
Араб:
—Унда томирларимда яхудий қони
оқмас эди-да! —дермиш.
"Қоракўлнома" каналидан олиб таржима қилинди
🍃🌸https://t.me/ulug_el

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 6 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 23 hours ago