РМММ Тўрақўрғон тумани бўлинмаси

Description
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

3 weeks, 3 days ago
3 weeks, 3 days ago

КУН ТАРОНАСИ

БЕГОЙИМЛАР

Муҳаммад ЮСУФ шеъри

Яҳёбек Мўминов ижросида

3 weeks, 4 days ago

#Namangan#Yangi_yil_shodiyonasi
Joriy yilning 27-dekabr kuni Namangan shahridagi “Ma’rifat maskani”da Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi viloyat boʼlimi, shahar va tumanlar boʼlinmalari rahbar-xodimlari uchun yig’ilish bo’lib o’tdi.

Unda so’z olgan Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi viloyat bo’limi rahbari Musoxon Appaqov 2024-yil davomida viloyat bo’limi, shahar va tuman bo’linmalari tashabbusi bilan amalga oshirilgan turli loyihalar va tashabbuslar shunindek, belgilangan vazifalar o’z o’rnida yuqori saviyada o’tkazilganligini e’tirof etdi hamda barcha yangi 2025-yil omad va baxt olib kelishligini hamda yangi yilda ham yangi marralar uchun katta qadam tashlash lozimligini ta’kilab o’tdi.

Yig’ilishda 2024-yil davomida faollik ko’rsatgan barcha shahar va tuman bo’linmalari rahbar-xodimlariga esdalik sovg’alari hamda yangi yil bayram sovg’alari topshirildi.

Yangi 2025-yil yurtdoshlarimiz qatori barcha ma’naviyat va ma’rifat fidoyilariga ham muborak bo’lsin. Yangi marralar va yangi orzularimiz ushbu yilda amalga oshsin. Barchangizga bayram muborak bo’lsin!!!

1 month ago
"Millatni uyg'otish — uyg'onganlarning vazifasi"

"Millatni uyg'otish — uyg'onganlarning vazifasi"

Uyg'onish

Zamon oxirlab borgani sari,
Yo'qotyapmiz barini, qadr qimmatni.
Zamon deb, makon deb vaqtlar o'tyapti,
Uyg'onish vaqti axir o'tib ketyapti.

Ozodlik, deb chindan ko'z yosh to'kkanlar,
Vatan, deya kafansiz go'rga kirganlar.
Qayda qoldi Qodiriylar, Usmon Nosirlar,
Uyg'onish vaqti axir o'tib ketyapti.

Kimga kerak qog'ozbozlik, o'yin kulgilar,
O'tayotgan samarasiz qancha soatlar.
G'aflatda kimligin bilmay yotganlar,
Uyg'onish vaqti axir o'tib ketyapti.

Kursida o'tirib qorin qo'yganlar,
Xalqning dardini yerga ko'mganlar.
Zamon meniki deb ko'ksin kerganlar,
Uyg'onish vaqti axir o'tib ketyapti

Kunlarning o'tishi go'yo soatdek,
Soatlar o'tyapti go'yo shamoldek.
Shunchaki kutyapmiz qari chinordek,
Uyg'onish vaqti axir o'tib ketyapti.

Inson o'zligin tanishi uchun,
Ilm deb tunlari o'tishi uchun.
Aytaman har bir on, hurriyat uchun,
Uyg'onish vaqti axir o'tib ketyapti

✍️ENG-GU-23 Mahmudjonov Abduvali

Tutor: Shonazarov Botirjon

1 month ago

#кун_ҳақиқати

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!

Жалолиддин Румий*

1 month ago

КУН ТАРОНАСИ

ҚИШ СОНАТАСИ❤️❤️

1 month, 1 week ago

ҲАЛИ КЎП ЯШАЙСИЗ, ОНАЖОН!

Тошкентга биринчи қор тушди. Тонгда Ер юзига фаришталар ёғилади. Фаришталар нафақат ер юзига, қалбимизга, онгимизга, жисму-жонимизга ўрнашади. Шу сабаб, ҳали осмон оқармай уйғониб кетаман, руҳимдаги маъсуд ҳис билан бир-икки соат тетик юраман, қуёш чиқа бошлагач, фаришталар ер юзидан кўтарилади, яна мудроқлик босади.
Ҳовлини бир-икки айланиб, этим увишди, шанба бўлгани учун, ишга бормай, кўрпага ўрандим. Кеча Ховосда эдим. Онам юзларимдан силаб, пешонамдан ўпиб, “ўргилиб кетай жоним боламдан, онанг ўргилсин, жонимни қоқай, қийналмай келдингми, айланай ойнамдан айланай, қошу-кўзингдан ўргилай, мени шунча зор куттирасанми, болам,” дея анча вақт қучоқлаб турди. Назаримда юзларимдан сийпалаган меҳрнинг қўллари эди, пешонамдан ўпган соғинчнинг лаблари эди, мени қўйиб юбормай узоқ-узоқ қучоқлаган онамнинг юраги эди.
Онамнинг қўллари бир пайтлар бақувват, кучли, қаттиқ эди. Ҳозир ориқ, қоқсуяк, жонсиз бўлиб қолипти. Мана шу заиф қўллар ҳеч қўйиб юборгиси йўқ, юзларимни узоқ силаб-сийпади. Онамнинг қаттиқ соғинганини ҳис қилдим. Онамнинг бу заиф, меҳрибон қўллари дард аламга, изтиробга, ўкинч ва ҳаёт ташвишларидан “дод” деб юборишга тайёр ярадор юрагимни силаётгандай. Қани эди, онамнинг оёқларига бош қўйиб бақириб-бақириб йиғласам, бақириб-бақириб арз дод қилсам, тўйиб кетган қон юрагимни бўшатсам. Сочларим орасида онамнинг мунис ва мушфиқ қўлларини ҳис қилиб турибман-у, соғинтириб қўйганим учун, ўзим ҳам соғинганим учун мунғайган кўзларим жиққа ёшга тўлди.
Кейинги пайтлар негадир юрагимдан мунг, маҳзунлик, ғам кетмаяпти. Мансур Жумаевни вафотидан бир икки-кун олдин кўрган эдим. Ҳар доимгидай илиқ сўрашдиг-у, хайрлашдик. Унинг кўзларида дард, оғриқ, ситам бор эди. Энди билсам, бу кўзларда ҳаёт билан видолашаётган инсоннинг оғир изтироблари фарёд қилаётган экан. “Нима бўлди сизга Мансуржон?” демаганим, истиҳола қилганим, уялганим, дардлашмаганим учун, ўзимни ҳали ҳануз кечиролмайман. Бир-икки кундан кейин кутилмаган воқеа содир бўлди. Ёнимиздаги одам нима ғуссада яшаётганини қачон билар эканмиз-а?
Шерали Жўраев сўнгги учрашувимизда “Кўпроқ Қуръон ўқинг, ҳозир фақат Қуръон ўқияпман,” деган эди. Ўшанда Шерали ака ҳали кўп яшайди, ҳали соғайиб кетади, ҳали кўп суҳбатлашамиз” дея ўйлаган эдим. Шерали акадай инсон ўлиши мумкинлиги хаёлимга келмаган эди. Энди ўйлаб қарасам, Шерали ака охират кунига пинҳона тайёрланаётган экан. Ўшанда нега бундай деяпсиз, Шерали ака, дея нега сўрамадим деб, ҳали ҳануз ўзимга савол бераман. Қачон биз ёнимиздаги инсоннинг қалбига қулоқ соламиз?
Бобомурод Ҳамдамов ҳам Хоразмга кетдим деди-ю, индамай хайрлашди. Бир ҳафта кутдик, ўн кун, йигирма кун кутдик, келмади. Тўрт ойдан сўнг совуқ хабар келди. Бобомурод ака, “Мени Комилжон Отаниёзов қабри пойига қўясизлар деб”, ўз ўлимини устози пойида тўрт ой кутибди. Устозига меҳр-умуҳаббат тўла қалбнинг сўнгги фармони эди бу. Буюк шогирднинг буюк устозга сўнгги эҳтироми эди бу. Ёлғонга, алдовга, ғийбатга, ёмонликка тўла, молу-дунё учун биров бировнинг кўзига қўл тиқаётган бу дунёда Бобомурод ака инсонийликнинг буюк ҳайкалини қўйиб кетди. Биз эса, Бобомурод аканинг қалбига қулоқ солмай ғафлатда қолдик.
Ётибман-у, бошимда онамнинг қўлларини ҳис қилаяпман. Гўё, онамнинг қўллари эмас, соғинчнинг қўллари, меҳр-у муҳаббат бармоқлари сочларим орасида юргандай. Аммо, нега бу сафар ҳар доимгидан кўп, ҳар доимгидан дардли, ҳардоимгидан майин силаяптилар. Нега мени қаттиқ қучоқлаяптилар? Нега онамнинг кўзлари жовдираб турибди? Онамнинг сочлари нега бунча оқариб кетди? Онам ҳаёт билан пинҳона видолашаяптиларми? Мен билан пинҳона хайрлашаяптими? Бошимни сўнгги бор силаяптими? Шу силаш орқали меҳрларини, соғинчларини сўнгги бор изҳор қилаяптиларми? Мен яқинда онасиз қоламанми? Бу қўллар бошимни бошқа силамайдими?
Йўқ, йўқ, ҳали кўп яшайсиз, Онажон! Илоҳо умрингиз узоқ бўлсин! Мени ташлаб кетманг, Онажон! Мени ташлаб кетманг...

Муҳаммад ИСМОИЛ

1 month, 1 week ago

🪄#Yangi_yil_tilaklari🎈🎈🎈
#Til_va_tarjima_fakulteti

🎄O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Is'hoqxon Ibrat nomidagi Namangan davlat chet tillari instituti Til va tarjima fakulteti Boshlang‘ich tashkiloti yetakchisi Abdujabborova Marg'uba:

🤶 Yangi yilda talaba-yoshlarimizdan yangicha g‘oya, yangicha fikr, yangicha shijoatni kutib qolamiz...

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her