🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
❓Савол: Фарзандимни чет давлатга олиб чиқишим учун эримнинг розилиги талаб қилинар экан. Лекин эримнинг қаердалигини билмайман. Фарзандидан 8 йилдан буён хабар олмайди, алимент ҳам тўламайди. Эримни оталик ҳуқуқидан маҳрум қилдирсам бўладими.?
❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79-моддаси Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш
▪️Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:
▪️ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
▪️узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
▪️ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
▪️муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;
▪️ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, **ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
✅80-моддага мувоффиқ Суд ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда боланинг таъминоти учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онадан (уларнинг биридан) алимент ундириш масаласини ҳал қилади.**
*✅Биздан* беминнат ва тезкор юридик ёрдам олинг!
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг?
?Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook | ?Youtube
⚡️Ногиронлиги бўлган шахс белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтмаса, пенсияси тўхтатиладими?
‼️Ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади.
❔ Тўхтатилган пенсия қачон қайта тикланади?
✅ Ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтиб, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.
✅ Бу қандай тартибда амалга оширилади?
? Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан 3 йил учун амалга оширилади.
❔Қайта ногиронлик белгиланган вақтда шахс бошқа гуруҳга ўтказилса, тўхтатилган даврда пенсия тўлаш қандай амалга оширилади?
✅Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.
*✅Биздан* беминнат ва тезкор юридик ёрдам олинг!
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг?
?Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook | ?Youtube
*⚡️Бола ҳуқуқларига оид фойдали маълумотлар*
*?Батафсил:* bolahuquqlari.uz
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг?
?Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook | ?Youtube
❗️Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди
Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради.
Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади.
Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади.
✅ Бироқ шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади.
Солиқ кодексининг 378-моддаси 19 прим 1-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади.
Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномасиФуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг?
?Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook | ?Youtube
*❗️Битирувчиларнинг «Битирув оқшомлари»ни ўтказиши ва пул йиғиши тақиқланди*
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқди.
✅ Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари:
➖ жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;
➖ мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;
➖ фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;
➖ мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.
☑️ «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:
➖ турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, назорат имтиҳонлари ва давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашда ўқувчи, битирувчи ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;
➖ битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр қилиш;
➖ ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг?
?Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook | ?Youtube
⚡️Дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа
➡️Вафот этган шахсни дафн этиш учун уни қариндошларига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга нафақа тўланади. Нафақа Пенсия жамғармаси ёки ишхона томонидан тўланади.
➡️Нафақа миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварини ташкил этади. Нафақани олиш учун ўлим қайд этилган кундан бошлаб 6 ой ичида мурожаат қилиш керак. Ушбу муддат ўтгандан кейин нафақа тўланмайди.
➡️Нафақа олиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши лозим
?а) пенсия жамғармасига:
ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси. Ўлик бола туғилганда перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси;
ариза берувчининг паспорти нусхаси.
?б) ишхонага:
ариза;
ўлим гувоҳномаси;
марҳумнинг ходим билан қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжат (ходимнинг қарамоғидаги оила аъзоси вафот этган тақдирда).
*✅Нафақа ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган куни тўланади.*
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг?
?Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook | ?Youtube
⚡️Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси
➡️Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
*?оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;
*?хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш;
?хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш;
?хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари** учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш.
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг?
?Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook | ?Youtube
❗️**Энди ижобий натижалар кўрсатаётган мактаб раҳбарияти ҳамда мактаб ўқитувчиларига қўшимча устамалар қўшиб берилиши белгиланди.
?"Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 06 майдаги ВМ-263-сон қарорига асосанУстамаларни ҳисоблаш тартиби 2 босқичдан иборат.
1️⃣ босқич, Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг электрон журнал маълумотлари асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг йиллик ўртача баҳолари таҳлил қилинади ҳамда тегишли ҳудуднинг жами умумтаълим мактаблари сонига нисбатан энг яхши натижа кўрсатган биринчи 20 фоиз умумтаълим мактаблари саралаб олинади;
2️⃣ босқич, 2**-боскичда 1-босқич доирасида саралаб олинган умумтаълим мактаблари Мониторинг гуруҳи томонидан қуйидаги мезонлар асосида таҳлил қилинади:
➡️ баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги
ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги;
➡️баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги;
➡️фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили;
➡️ сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили.
*✅ 1-босқич* якуни бўйича саралаб олинган ва 2-босқич доирасида таҳлил қилинган 20 фоиз умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрларига ушбу мактаблар томонидан иккита босқич доирасида жами тўпланган балларга қараб қуйидаги миқдорларда устама белгиланади:
➡️ Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган биринчи 5 фоиз умумтаълим мактаблари 40 фоиз миқдорда.
➡️ Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 10 фоиз умумтаълим мактаблари 30 фоиз миқдорда.
➡️ Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 15 фоиз умумтаълим мактаблари 20 фоиз миқдорда.
➡️ Таҳлил қилинган қолган умумтаълим мактаблари 10 фоиз иқдорда.
☝️Бунда: устама баҳолаш ўтказилган ўқув йилидан кейин келадиган ўкув йилидан (1 сентябрдан) бошлаб бир календар йил давомида тўланади. *✅Яна бир муҳим қоида! Умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрлари устама олиш учун баҳолаш ўтказилган ўқув йилида (I-IV чораклар давомида) тўлиқ
ишлаган бўлишлари лозим. Устама умумтаълим мактаблари раҳбар ва педагог кадрларининг ойлик маошларига кўшиб тўланади.*
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг?
?Advice.uz | ✈️Telegram | ™️Facebook | ?Youtube
Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилиниши учун бугундан бошлаб 1-июнгача ариза топширишлари мумкин.Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
➡️ Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.
? Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
? Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.
? Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.
⏳ Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади.
❕Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади.
? Ҳужжатлар Қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнгача тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.☑️ Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.
? Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
Телеграм орқали мурожаат йўллаш ?
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ - БЕПУЛ, ТЕЗКОР, ҲАММАГА!
Каналга уланиш. ?
"Мадад" ННТ Бўстонлиқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago