Zafarbek Solijonov

Description
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Advertising
We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 2 weeks ago

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago

3 days, 8 hours ago
Zafarbek Solijonov
3 days, 8 hours ago
Zafarbek Solijonov
3 days, 8 hours ago
БМТ турли соҳада яхшигина тажрибага эга …

БМТ турли соҳада яхшигина тажрибага эга улкан ташкилот. Тарихи бор. Ундан дунёга очилган давлат сифатида кўп нарса ўргансак бўлади. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ташкилотнинг ўзимиздаги доимий резидент-координатори Сабине Маҳл билан учрашди.

Саида Шавкатовна учрашувда Оролбўйи минтақасига алоҳида тўхталишгани ҳақида урғулади. "Мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик. Мулоқот давомида Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдик", — дейди у.

👉 @Zafarbek_Solijonov

3 months ago

Диёра олимпиаданинг олтин медалига эга чиқди! Дахшат!!!

3 months ago

Диёра финалда?

3 months ago

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ кредит рейтингини Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи ташкилотлари орасида ТОП учликка кирувчи кредит рейтингида сақлаб қолди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ жорий 2024 йилда ҳам жаҳонда етакчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг “BB-” барқарор даражадаги халқаро кредит рейтингини сақлаб қолди. Маълумки, жорий йилда берилган рейтинг ўтган йилнинг молиявий таҳлили натижалари, яъни 2023 йилнинг натижалари сарҳисобига берилган баҳо ҳисобланади.

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари мустаҳкам ўсиб бораётганига балки бизнес стратегиясининг самарадорлигига ҳам амин бўлди.

Жамият кредит ретингини бир неча йиллардан буён барқарор даражада сақлаб келаётганлиги нафақат унинг инвестицион муҳити жозибадорлиги ва бошқарувдаги самарадорлигига боғлиқ, балки жамиятнинг кредит елкасини (target laverage) яъни жамиятнинг қарздорлик(кредит)ларини солиқ, фоиз ва эскириш ҳаражатларигача бўлган соф фойдага нисбати керакли даражада бўлганлиги ҳам инобатга олинган.

Ушбу кўрсатгич ҳозирги кунда 2.5x даражада эканлиги кредит рейтингини сақлаб туришда асосий манба эканлигини таъкидлаш жоиз.
Мазкур рейтинг даражаси, “Ўзбекгидроэнерго” АЖни жаҳоннинг машҳур инвесторлар бозорларига аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга биринчи ўзбек ишлаб чиқарувчи корхонаси сифатида танитиб бормоқда. Мазкур рейтинг, келгусида “Ўзбекгидроэнерго”  АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилиш имкониятини беради.

Ҳозирда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тўғридан-тўғри инвестиция маблағларини жалб қилиш, яъни давлат кафолатисиз кредит шартномалар тузиш бўйича Хитой Халқ Республикасининг Bank of China ва CITIC банклари билан ҳамда Америка қўшма штатларининг халқаро тараққиёт агентлиги “USAID”нинг грант маблағларини жалб қилиш учун музокаралар олиб бормоқда.

? @Zafarbek_Solijonov

3 months, 1 week ago

?Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари ва дори воситалари контрабандасига қарши назорат бир неча бор кучайтирилган!

Ўтган бир неча куннинг ўзида Жиззах, Андижон ва Наманган вилоятларида умумий қиймати 40 миллион сўмдан ортиқ бўлган 9 минг 294 қути ноқонуний сигарета мусодара қилинди.

Ушбу чора-тадбирлар республикада ноқонуний савдо даражасини пасайтиришга қаратилган. Бироқ барча ҳаракатларга қарамай, тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотишнинг энг юқори кўрсаткичи Фарғона водийси, айниқса, Андижон вилоятида кузатилмоқда. Бу кўрсаткич бу ҳудудда 47,3% га етди!

Бундан ташқари, жорий йил бошидан буён Фарғона вилоятида 2 миллиард сўмлик 352 дона қалбаки дори воситалари аниқланган.

Бу натижалар мамлакатимизда контрабанда билан боғлиқ ҳолат ўта оғир аҳволда эканлигига далолат қилади. Ўз-ўзидан барча давлат тузилмаларининг фаол иштирокини талаб қилади. Бундан ташқари, жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, контрабандага қарши курашда жамоатчилик назорати жуда қўл келади. Бу усуллар бизда ҳам иш бермоқда. Масалан, ноқонуний савдога гувоҳ бўлган истеъмолчилар бу ҳақда солиқ органига soliq.uz иловаси орқали хабар беришлари мумкин. Фактлар ўрганилгач, аризачига жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот берилади.

? @Zafarbek_Solijonov

3 months, 1 week ago

Субханов эсингиздами? ВМнинг "200 киловатт соат — ижтимоий норма" тўғрисидаги қарорини бекор қилдирмоқчи бўлган инсон. Постам ёзгандим у ҳақида, шу ерда. Постда ВМнинг ҳужжатини Конституциявий суд кўриши, бошқа судлар бундай ишларни кўролмаслиги, Конституциявий судга қонунда белгиланган маълум субъектлар мурожаат қилолиши ҳақида ёзгандим.

Бугун Субхановнинг аризаси юзасидан хабар чиқди. Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати аризачининг апелляция шикоятини кўриб чиқди. 2024 йил 19 июндаги ажримни бекор қилишга асос аниқламади. Ажрим ўзгаришсиз қолди. Яна ўша фикрларимни такрорлаб қўяй.

Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунга кўра, ВМ қарори республика ҳудудида яшовчи барча шахс ва ташкилотлар учун бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга кўра, ВМ қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги масала маъмурий судлар, жумладан Олий суд томонидан кўриб чиқилмайди.

ВМ қарорларининг конституцияга мувофиқлигини Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди аниқлайди. Бундай ваколат уларда бор. Конституциявий судга ушбу қонунда белгиланган маълум субъектлар мурожаат қилолади. Ушбу рўйхатга президент, ВМнинг ўзи, Бош прокурор, Қонунчилик палатаси депутатларининг тўртдан бир қисми, Омбудсман, Бизнес омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва бошқалар киради.

Агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, конституцияга мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир деб ёзиб қўйилган.

? @Zafarbek_Solijonov

3 months, 1 week ago

Лекин бир нарсани айтволай. Халқ ҳеч бўлмаса шу масалада ёқалашиб кетишларингизни кутганди. Энди бундай имконият бошқа бўлмайди деб қўрқаман?

? @Zafarbek_Solijonov

We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 2 weeks ago

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago