Zafarbek Solijonov

Description
Фақат реклама:👉 @Victorbek

😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

1 month ago

Интернетда уйида шерни сақлаган, у бўшалиб кетиб одамларга ташланган ёки айиқ боқаётган, ёки бўлмаса, умуман уйда сақлаш мумкин бўлмаган ёввойи ҳайвон асраётганларга жавобгарлик кучайтириляпти.

Аввалига ўша ҳайвон давлат фойдасига мусодара қилинади, эгасига эса яхшигина жарима. Бу ўша ҳайвон зарар етказмаган ҳолдаги ҳолат. Агар зарарам етказса, жавобгарлиги янада оғирроқ бўлади.

Сенат мажлиси

👉 @Zafarbek_Solijonov

1 month ago

Шаҳарсозлик нормаларини бузганларга жавобгарлик кучайтирилмоқда

2022 йилда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 6 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, 2023 йилда бу рақам қарийб 8 мингтани ташкил қилган. 2024 йилнинг фақатгина 11 ойида эса бу кўрсаткич қарийб 9 мингтани ташкил этган.

Аниқланган сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари бўйича 4 мингдан зиёд объектда қурилиш ишлари тўхтатилиб, уч йил мобайнида 1,5 мингга яқин буздириш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан ноқонуний қурилишни амалга ошириш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2022-2024 йилнинг ўтган даврида 13 мингдан ортиқ объектда давлат рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш ишлари бошлаб  юборилган.

Яна бир ҳолатга Сенат раиси эътибор қаратди, яъни кейинчалик ўзгартирилаётган таянч конструкциялар. Жуда оғриқли масала. Интернетда хона деворларини бузиб, иккита хонани бирлаштирганлар ёки балкон, том қисмга бассейн қурвоганлар ҳақидаям кўрдик.

Ютюбда кузатинг

👉 @Zafarbek_Solijonov

1 month ago

Президентдан нима сўрар эдим?

Фуқаролик судлари судьяларига ҳам қийин. Энг кўп ишлар уларда:

9.00 дан 18.00 гача иш кўради;

18.00 дан 21.00 гача қарор ёзади;

21.00 дан 24.00 гача баъзага маълумотлар киритади.

Деярли дам олиш йўқ, шу сабаб, ишлар сифати ҳам ўлда-жўлда. Балогардон ҳам доим шулар.

Насиб қилиб, Президент билан учрашиб қолсам, иккита нарса сўрар эдим:

биринчиси, ҳар бир туманда фуқаролик судлари ташкил қилиш ва иккинчиси, минтақавий тафтиш судлари ташкил қилиш.

Ишонинг, бундан бошқа ҳеч нарса сўрамас эдим.

👉@yuristkadr

1 month, 1 week ago

Коррупционерларнинг 80 фоизи қамалмаган — Антикоррупция миллий маърузаси
Ўзбекистонда 2023 йилда салкам 1300 киши пора олаётган вақтида ДХХ тадбирларида ушланган. Ушбу даврда коррупционер деб топилган 6535 нафар давлат хизматчисидан 20 фоизи озодликдан маҳрум этилган, 42 фоизи эса аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

1 month, 1 week ago

Солиқ ҳақида видео қилдим инстаграмда. Акмал Мирзониям эслаб қўйдик. Боринглар, кўринглар ва муносабат беринглар.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarbek_Solijonov

1 month, 1 week ago

Фуқаролар уй оламан, деб алданиб қолмаслиги учун яхши ечим таклиф қилинди

Охирги пайтлар уй олиш ҳам мулкни таваккал қилишдек гап бўлиб қолди. Чунки боргансари қурилиш фирмалари кўпайиб, ишончлиларини ажратиш масала бўлиб боряпти.

Лекин ХДП яхши таклиф билдирди — “эскроу” тизими. Бу хорижий амалиётда аҳоли маблағини ҳимоя қилишнинг энг ишончли ва муҳими уй олишининг кафолатли тизими ҳисобланади.

Соддароқ айтганда, бунда уй сотиб олаётган фуқаро пулини банкка тўлайди (уч томонлама шартнома орқали) ва уйи битгач, бемалол кўчиб киради. Алдов йўқ, кафолат эса 100%.

Агар қурувчи “ухлатса”, мижозга банк пулини қайтариб беради. Албатта, бу бўйича қонун қабул қилиш керак бўлади.

ХДП дастуридаги ушбу таклифни амалиётга жорий қилмоқчи. Ваъдаларни бажариш қандай яхши😌

👉 @Zafarbek_Solijonov

1 month, 2 weeks ago

Шерали Жўраевнинг ворислари маҳаллий ҳаваскорларниям судга бермоқда. Анчайин кейслар бўлган. Инстаграмда бугун шу ҳақда видео бўлди.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarbek_Solijonov

1 month, 2 weeks ago

ССВга сенатор сўрови юборилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекаётган ва алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар рўйхатини ишлаб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқлаш ҳамда жамоатчиликка эълон қилиш белгиланган, бироқ мазкур рўйхатни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ишлари якунига етказилмаган.

Ҳудудий тиббиёт муассасаларига беморларнинг сурункали касалликлари ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда кузатиб бориш ва маълумотларни янгилаш имкониятини яратиш лозим бўлса-да, беморларнинг касаллик тарихини рақамлаштиришга етарли эътибор қаратилмаган.

Ушбу ҳолатлар фуқароларнинг адолатли эътирозларига, жумладан оғир сурункали касалликка чалинган шахсларнинг субсидия олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишига ва давлат органлари ҳамда ташкилотларига мурожаатлари кўпайишига сабаб бўлмоқда. Олий Мажлис Сенатига 2024 йилнинг 10 ойи давомида уй-жой масаласида 1137 та мурожаат келиб тушгани бундан дарак беради.

Оғир сурункали касалликни бошидан ўтказаётган фуқароларнинг бу борадаги муаммоларини бартараф этишга қаратилган зарур чора-тадбирлар хусусида Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига сенатор сўрови юборилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўтарилган масалалар бўйича ўз режалари ҳақида жорий йилнинг 17 декабрига қадар асослантирилган тушунтиришлар бериши назарда тутилмоқда.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

1 month, 2 weeks ago

Конституцияни тўғридан-тўғри қўллаш масаласи –  Конституциявий суднинг эътибори марказида

Конституциявий суднинг ахборотидаги муҳим тезис шуки, Асосий қонунни тўғридан-тўғри ҳаётга жорий этиш нафақат қонунларни янгилашни, балки давлат органлари, судларнинг кундалик амалиётида ҳам конституциявий принципларга таяниб қарорлар қабул қилишни талаб қилади.

Конституциявий суд қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш ишларини янада жадаллаштириш зарурлигига урғу берди.

Қолаверса, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш учун давлат хизматчилари, судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига Конституцияни тушуниш ва уни тўғридан-тўғри қўллашни ўргатувчи махсус курсларни ташкил этиш керак. Чунки Конституцияга таянган қарорлар қабул қилиш фақат билимли ва пухта тайёрланган кадрлар қўлидан келади.

Конституциявий суднинг бу чақириқлари давлат органлари учун муҳим йўлланмадир. Қонунлар фақат қоғозда қолиб кетмасдан, Конституция асосида фуқаролар ҳаётида ўз аксини топиши шарт.

👉 @Zafarbek_Solijonov

1 month, 2 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago