INSAYDER

Description
INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

6 days, 14 hours ago

*❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади – Президент Фармони
Фармонга кўра,
2025 йил 1 январдан:*

⁃ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.

2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

⁃ жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

@insideruzbek

6 days, 18 hours ago
**Яккасарой ҳокимлиги юристи тумандаги мактаб бассейнида …

Яккасарой ҳокимлиги юристи тумандаги мактаб бассейнида вафот этди
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсулти Нодир Акбаров мактаб бассейнида вафот этди. Ҳокимлик ходимлари учун 18 апрел куни зиёфат тадбири ўтказилган. Унда спиртли ичимликлар истеъмол қилинган бўлиши мумкин. Тадбир якунлангач, ҳокимнинг икки ўринбосари ҳамда юристи маишатни тумандаги 160-сонли болалар ва ўсмирлар мактабига тегишли бассейнда давом эттиришган. Бассейнда чўмилиш чоғида ҳокимлик юрисконсултининг соғлиги ёмонлашиб, вафот этган.

@insideruzbek

6 days, 19 hours ago

Шимолий Корея давлат телеканалида Ким Чен Ин мадҳ этилган «Дўстона ота» клипи намойиш этилди

Композиция Пхенянда янги турар-жой мажмуасининг очилиши муносабати билан тайёрланган.

@insideruzbek

1 week, 5 days ago

Украинада ҳайдовчи ва унинг шериги уларни тўхтатган полициячиларни отиб ташлади.

Бир нафар полициячи вафот этган, иккинчиси шифохонада. Гумондорлар қўлга олинган.

Видео вафот этган полициячининг боди-камерасида тасвирга олинган. +18

@insideruzbek

1 week, 6 days ago
**Ўзбекистонда автомобил савдоси пасаймоқда**

Ўзбекистонда автомобил савдоси пасаймоқда

Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди. Умуман олганда, автомобил бозори ой давомида 5,8% га камайди. Март ойида 96,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 12,1%га кам.

Ҳудудлар бўйича Сурхондарё, Фарғона ва Навоий вилоятларида енгил автомобиллар бозорида савдо ҳажмининг энг катта пасайиш қайд этилди. 2024 йилнинг I чораги якунларига кўра, енгил автомобиллар савдоси 3,2%га қисқариб, 334,3 мингта автомобилни ташкил этди.

Бирламчи енгил автомобиллар бозорида пасайиш тенденсияси кузатилмоқда. Ой давомида сотувлар 16,7%га камайган ҳолда 24 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан автомобил бозорининг ушбу сегменти 0,2%га пасайди.

Шу билан бирга, ой давомида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 19,54 мингта енгил автомобиллари сотилди, бу ўтган йилнинг март ойига нисбатан 17,2%га кам.

@insideruzbek

1 week, 6 days ago

Бегона болани сочини калга олиб ташлаб, буни видеога олиб тарқатган сартарош узр сўраб чиқибди

@insideruzbek

2 months, 1 week ago
**Андижонда донаси салкам 600-700 млн сўмлик …

Андижонда донаси салкам 600-700 млн сўмлик 3та кўчат сотиб олинган

Маълумотларга кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси декоратив ўсимликлар қаламчаларининг ҳар бир донасини салкам етти юз миллион сўмдан сотиб олган.

Масалан, бошқарма декоратив ўсимликлар қаламчалари «Черенки декоративных растений» кўчатларининг 1 (бир) донасини «GULLAR VA LANDSHAFT» МЧЖдан 698,700,000 (олти юз тўқсон саккиз миллион етти юз минг) сўмдан, «ЯТТ NASIRDINOVA MUXAYYOXON ODILJON QIZI»дан 698,650,000 (олти юз тўқсон саккиз миллион олти юз эллик минг) сўмдан, «ЯТТ TAXIROV ABDULVOXID VASILOVICH»дан 598,700,000 (беш юз тўқсон саккиз миллион етти юз минг) сўмдан сотиб олган.

@insideruzbek

2 months, 1 week ago
**Ўзбек футболида катта ўғрилик рўй берган**

Ўзбек футболида катта ўғрилик рўй берган

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг бош ҳисобчиси 350 минг АҚШ долларини ўзлаштириб қочиб кетган бўлиши мумкин. Бу ҳақида расман маълумот берилмаган бўлса ҳам бир нечта мустақил манбалар маълум қилган.

Маълумотларга кўра у Туркияга қочиб кетган.

@insideruzbek

2 months, 1 week ago
**Бугундан дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди**

Бугундан дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди

19 февралдан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли барча нефт база омборларидан ЕВРО-5 ССДФ русумли дизел ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди.

@insideruzbek

2 months, 2 weeks ago
**ДХХ «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят …

ДХХ «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@insideruzbek

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago