Ҳаётингизда шунчаки кун ўтказманг. Вақтингизни дунё ва охиратингиз учун фойдали амалларга сарфланг...
tiktok.com/@shirinbaxtim
Реклама учун https://t.me/SIFATLIK_REK
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Last updated 3 months, 3 weeks ago
????????? ??????
? хιт мυѕιc 2024+
? мooмвaн мυѕιc
? rυѕѕιan мυѕιc
? вaѕѕ мυѕιc
? reмιх мυѕιc
? clυв мυѕιc
Цⲉⲗь: ?К Ин ɯᴀ Ꭺᴧᴧᴀх☝?❤️
Умер—4.02.2024
Ваш рекламу ʙᴨ - ʙɜ | @PERSI_2002
Last updated 4 months ago
АЁЛНИНГ МАКРИ...
Бир киши йўлда кетаётса, бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди.
Шунда эркак:
“Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?” деди. Аёл бироз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради.
Аёл:
“Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим” деди.
Эркак:
“Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!” деди.
Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, “Булар ҳозир мени ўлдиришса керак” деб ўйлади. Аёл қишлоқ аҳлига:
“Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди” деди. Одамлар бояги кишига ташаккур айта бошладилар. Барчалари унинг ишидан ҳурсанд бўлиб, унга кўп совға- саломлар инъом этдилар. Эркак аёлдан нега шундай қилганини сўради.
Аёл:
“Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени ўлдиради. Агар у сендан РОЗИ бўлса, сени "БАХТЛИ" қилади”- деб жавоб берди...
?? @munozara канали!
ОПА-СИНГИЛЛАР
*Опа-сингиллар турмушга чиқишди: бири мол-дунёси беҳисоб эркатойга, иккинчиси сўмни сўмга улаб яшаётган бечораҳолга.
Опада данғиллама уй, қатор-қатор машина, калондимоғ қайнона, олифта эр.
Сингилда пахса уй, нураётган девор, содда қайнона, меҳнатдан боши чиқмаган эр.
Унисининг қадами ўлчовли, сўровли, терговли. Ўз уйида бегона.
Бунисида борини баҳам кўришган, уйим-жойим деб туришган. Яримта нон - роҳатижон.*
Қизиқ...
Кичик қиз опасига ҳавас қилади...
Опа эса синглисига...
?? @munozara канали!
**Ҳафта ичра турли кун,
Турли саҳар, турли тун.
Энг муқаддас, нурли кун
Жума айём муборак!
Дард кимда, қайғу кимда,
Бахт кимда, туйғу кимда,
Шодлик қалби муслимда
Жума айём муборак!
Динимиз доим омон,
Дилларда ишқу имон.
Эй муҳтарам мусулмон,
Жума айём муборак!**
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг?
#Қуръон
*?* Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.
? Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
? Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.
? Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.
? Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.
? Агар энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?!**
? Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.
@Munozara канали
ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: **«Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»**
(Термизий, Ибн Можа ривояти)
(Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».
Рамазонда мумкинмас, деб биладиганимиз кўп нарса, бошқа ойлардаям худди
шунақа мумкинмас.
Аёл бахти
Шодлик керак эмасми унга,
Сурмасми бахт деган хаёлни.
Ўйланаман, шу зах ҳовлида
Нима ушлаб турар аёлни.
Эри ичиб келди бугун ҳам,
Қолмади шу - жин ургир одат.
Кимга айтсин арз-додин аёл,
Кимдан сўрсин ё кутсин мадад.
Сездирмайин олар хўрсиниб,
Тилиб ўтар ич-этин ханжар.
Ўзин қанча олиб қочмасин,
Бошланади одатий жанжал.
Пода каби тўзғийди ҳовли,
Осудалик - бу уйда хаёл.
Эрмак учун калтакланиб сўнг
Ўз уйидан қувилар аёл.
Уч-тўрт соат кўча бошпана,
Бу хўрликдан тун ҳам ўшқирар.
Эри ухлаб – тиниб қолгунча,
Сезиб қолмасин-да қўшнилар.
Уйга қайтар уйдан паналаб,
Манглайи яширар шўрини.
Уйга олиб кирар авайлаб,
Супада тош қотган эрини.
Ичи ачиб кетади ҳатто,
Зах ўтмадимикан танига.
Тўшагини иссиқроқ қилиб,
Чой келтириб қўяр ёнига.
Эри ишга кетар эрталаб…
Кеча ювиб ёйган шим қани?
Ярим кеча уйидан чиқар,
Қўшнисидан дазмол сўргани.
Тонг отади, тарқайди зулмат,
Шоир турса-да ёзай деб шеър.
Ҳеч нарсани кўрмаган аёл,
Ҳеч нарсани эслолмайди эр.
Шодлик керак эмасми унга,
Сурмасми бахт деган хаёлни.
Ўйланаман, шу зах ҳовлида
Нима ушлаб турар аёлни.
2004 йил Ахтам Рўзимуродов
Ҳаётингизда шунчаки кун ўтказманг. Вақтингизни дунё ва охиратингиз учун фойдали амалларга сарфланг...
tiktok.com/@shirinbaxtim
Реклама учун https://t.me/SIFATLIK_REK
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Last updated 3 months, 3 weeks ago
????????? ??????
? хιт мυѕιc 2024+
? мooмвaн мυѕιc
? rυѕѕιan мυѕιc
? вaѕѕ мυѕιc
? reмιх мυѕιc
? clυв мυѕιc
Цⲉⲗь: ?К Ин ɯᴀ Ꭺᴧᴧᴀх☝?❤️
Умер—4.02.2024
Ваш рекламу ʙᴨ - ʙɜ | @PERSI_2002
Last updated 4 months ago