STATISTIKA | Rasmiy kanal

Description
Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

1 week, 2 days ago

Шифохона муассасалари сони

1 week, 2 days ago

Axborot 24 | Milliy hisoblar tizimini yuritishda xalqaro hamkorlik
#12nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

1 week, 3 days ago

Мазкур мамлакатларнинг миллий статистика вакиллари иқтисодий статистика, макроиқтисодий кўрсаткичлар, ҳисоб-китобларни тузиш ва халқаро тажрибаларни қўллаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашмоқда. Бундан ташқари, МДҲ давлатлари ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш, миллий ҳисобларни шакллантириш усулларини бирлаштириш ҳамда бу борадаги стандарт ва методологияларни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Анжуман икки кун давомида турли мавзуларга бағишланган сессияларни ўз ичига олади. Биринчи кун дастурида МДҲ давлатлари статистика хизматлари раҳбарлари ўз мамлакатларидаги миллий ҳисоблар тизимининг жорий ҳолати, мавжуд ютуқлар ва муаммолар ҳақида маълумот берадилар. Тадбирнинг иккинчи кунида эса иштирокчилар миллий ҳисоблар тизимида янги технологияларни қўллаш, иқтисодий кўрсаткичларни аниқлашда кутилаётган ўзгаришлар ва халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, иқтисодий кўрсаткичларни шакллантиришда юзага келадиган қийинчиликлар ва уларни ҳал этиш бўйича янгича ёндашувларни тақдим этишади.

Йиғилиш давомида давлатлар вакиллари томонидан миллий ҳисоблар ва макроиқтисодий кўрсаткичлар соҳасида эришилган ютуқлар ва муаммолар тўғрисида тақдимотлар намойиш этилмоқда.

Тадбир онлайн ва офлайн форматда ўтказилаётгани сабабли, бир неча мамлакатлар вакиллари масофадан туриб иштирок этишмоқда.

Шунингдек, халқаро статистик ҳамжамиятдан таклиф қилинган экспертлар, жумладан, МДҲ Статистика қўмитаси мутахассислари, мазкур масалалар бўйича ўз билим ва тажрибаларини улашмоқдалар.

Анжуман доирасида Ўзбекистон вакиллари ҳам ўз тажрибаларини намойиш этиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий ҳисоблар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқаро стандартларга мос келувчи методологияларни татбиқ этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида ахборот беришмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳисоб-китоблари «МҲТ – 2008» халқаро стандарти талаблари асосида давлат молияси статистикаси ва тўлов баланси маълумотларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиб, натижалар Статистика агентлигининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борилмоқда. ЯИМни чораклар асосида ҳисоблаш амалиётининг жорий этилиши натижасида чораклик миллий ҳисоблар такомиллаштирилди. Шунингдек, корхоналар харажатлари таркибини кузатиш натижалари асосида ишлаб чиқариш коэффициентлари янгилаб борилиб, «Ресурслар ва ишлатилиш» жадвалларини тузиш амалиёти ривожлантирилди.

Қайд этиш лозимки, мазкур йилда Ўзбекистонда илк бор яширин иқтисодиёт баҳоланди. Мазкур жараён давомида мамлакатимиздаги 165 та туманда 7 мингдан зиёд уй хўжаликлари ўртасида махсус танланма статистик кузатувлар ўтказилди. Ушбу кузатувлар мобайнида транспорт, яшаш ва овқатланиш, маданият, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги харажатлар тўғрисидаги маълумотлар йиғилди.

Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси ва бошқа МДҲ давлатлари статистика хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, миллий ҳисоблар тизимини янада ривожлантириш борасида янги имкониятларни ўрганиш учун замин яратади. Анжуманда қатнашчилар миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини янада такомиллаштириш, халқаро тажрибани ўрганиш ва уларни ўз амалиётларида қўллаш борасида бир қатор қарорлар қабул қилишлари кутилмоқда.

Анжуман якунида иштирокчилар томонидан ўзаро фикр алмашиш орқали, МДҲ мамлакатларида статистика хизматларини янада такомиллаштириш ва миллий ҳисоблар тизимини ривожлантиришга оид умумий ёндашувларни белгилаб оладилар. Тадбир доирасида мамлакатлар ўртасидаги статистик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни қўллаш ҳамда халқаро стандартларга мос келувчи методологияларни татбиқ этиш бўйича қатор амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Мазкур йиғилиш, шунингдек, МДҲ давлатлари статистика идоралари ўртасида кучли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ахборот алмашинувини яхшилаш ва статистик маълумотларни яратиш жараёнларини оптималлаштиришга салмоқли ҳисса қўшади. Ушбу келишувлар натижасида МДҲ мамлакатлари статистика тизимлари янада ишончли ва сифатли маълумотлар билан таъминланиши кутилмоқда. Бу эса миллий иқтисодиётларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

2 weeks, 1 day ago
STATISTIKA | Rasmiy kanal
2 weeks, 2 days ago
2 weeks, 3 days ago
3 weeks, 1 day ago
*****📊*** Ўзбекистон Республикасида интернетдан фойдаланувчи 10 …

*📊 Ўзбекистон Республикасида интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар улуши*

🏢 Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024 йил январь-сентябрь ойларида интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар улуши 92,2 % ни ташкил этди.

Маълумот учун ушбу кўрсаткич:

**2021 йилда – 72,6 %;

2022 йилда – 81 %

2023 йилда – 87,3 % ни ташкил этган.**

🇺🇿 Лотинда

3 weeks, 1 day ago
***📊*** **Ўзбекистонда энг кўп қайси давлатларнинг …

📊 Ўзбекистонда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари таҳсил олмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган энг кўп хорижлик талабалар Ҳиндистондан бўлиб, уларнинг умумий сони 5733 нафарни ташкил этган.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларининг давлатлар кесимида тақсимланиши:

**Ҳиндистон – 5733 нафар;

Покистон – 1358 нафар;

Туркманистон – 904 нафар;

Россия Федерацияси – 750 нафар;

Қозоғистон – 537 нафар;

Тожикистон – 285 нафар;

Қирғиз Республикаси – 285 нафар;

Афғонистон – 196 нафар;

Хитой – 182 нафар;

Корея Республикаси – 176 нафар;

Канада – 124 нафар;

Бошқалар – 315 нафар.**

🇺🇿 Лотинда

3 weeks, 1 day ago
**Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг таркиби**

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг таркиби

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг
1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони
37 355,4 минг кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кўпайган.

Шундан:

Аёллар сони – 18 545,9 минг киши

Эркаклар сони – 18 809,5 минг киши

Шаҳар жойларда – 19 047,1 минг киши

Қишлоқ жойларда – 18 308,3 минг киши

4 weeks, 1 day ago

O‘zbekiston Respublikasining demografik holati (2024 yil yanvar-sentabr)

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago