Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 day, 14 hours ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 10 months, 1 week ago
Last updated 2 years, 11 months ago
ТАМАКИНИНГ БОЛАГА ТАЪСИРИ БОРМИ?
Оилаларда аксарият эркаклар ёш болалар, айниқса гўдаклар олдида тамаки чекишади. Кўп ҳолларда тамаки тутунининг болага қандай зарари бор, деган саволлар мутахассисларга берилади. Шифокор жавоби қуйидагича.
Оталар ва баъзан оналар "чекаётган мен-ку, буни атрофимдагиларга дахли йўқ ва уларга зиён келтирмайман", деб янглиш фикрлайди. Болалар атрофидаги одамлар чекишганда пассив чекувчига айланишга мажбур бўлади. Яъни, улар чекмаса-да, чекувчи саломатлиги учун олаётган зарарга улар ҳам тенг шерик бўладилар.
Чекиш пайтида ҳаво чекувчи нафас чиқарадиган тутун ва ёнаётган сигарета тутуни билан ифлосланади, бу айниқса хавфлидир. Шу сабабли, болаларни тамаки тутунидан ҳимоя қилиш жуда муҳимдир.
Ёш болаларнинг нафас олиш йўллари нисбатан тор бўлиб, уларни тамаки тутунининг заҳарлари заиф қилади. Шунингдек, тутун болаларни бактерияларга кўпроқ мойил қилади. Доимий равишда тамаки тутунидан нафас оладиган болаларда нафас олиш йўллари инфекциялари билан касалланиш хавфи тоза ҳаводан нафас оладиган болаларга қараганда икки ёки ҳатто тўрт баравар кўп булади.
Чекиш, шунингдек, эмизиш жараёнига ҳалақит беради. Чақалоқлар жуда сезгир ҳидга эга бўлиб, бу уларга онасининг кўкрагини таниб олишга ёрдам беради. Чекиш эмизишнинг дастлабки босқичида қийинчиликларга олиб келиши ва лактация муддатини қисқартириши мумкин. Бунинг сабаби, чекиш пролактин гормонига таъсир қилади, натижада сут миқдори камаяди. Пролактин кўп ишлаб чиқарилса, сут шунча кўп ажралади-да, тамаки ҳиди пролактин гормони чиқишини камайтиради. Сигаретдаги никотин болага она сути билан киради ва онага қараганда уч баравар кучлироқ таъсир қилади. Шундай қилиб, никотин ва бошқа токсик моддаларнинг болага таъсири ёмон бўлади. Тамаки тутуни болаларда турлича касалликларга олиб келади. Болалар борлигида чекиш уларнинг касаллик хавфини оширади.
• Пассив чекиш болаларда астма касаллигини келтириб чиқариши мумкин.
• Астма касаллигига чалинган болаларнинг кўз ўнгида чекишганда тутқаноқ тутиши кузатилади.
• Агар одамлар уйда чекишса, болаларнинг қулоқлари оғриши кўп кузатилган.
• Чекувчи ота-оналарнинг болаларида ошқозон оғриғи кўпроқ учрайди.
• Чекувчи ота-оналарнинг болалари кўпроқ касалхонага ётқизилади.
• Тамаки тутунидан нафас оладиган болаларда аллергия кўпроқ учрайди.
Тиббиётда "Чақалоқларда тўсатдан ўлим синдроми" деган ташхис мавжуд. Чекиш чақалоқнинг тўсатдан ўлими хавфини оширади. Агар чақалоқ ҳаётининг биринчи йилида тўсатдан вафот этса, бу "бешик ўлими" деб аталади. Яхшиямки, бу камдан-кам ҳолларда бўлади, аммо шундай ҳолатлар мавжуд. Агар она ҳомиладорлик пайтида ва туғилгандан кейин ҳам тамаки тутунида яшаса, чақалоқнинг тўсатдан ўлими хавфи ортади. Агар чақалоқ фақат туғилгандан кейин тамаки тутунидан нафас олса, хавф ҳам ортади. Бола жойлашган хонада тутун концентрацияси ошиб бориши билан хавф ҳам ортади.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан чиқарилган буклетда ҳам қуйидаги маслаҳатлар берилган:
• Болангизни ҳар доим орқа ёки ён томонига ётқизинг.
• Ҳомиладорлик пайтида чекишдан сақланинг ва туғилгандан кейин болангизни тамаки тутунидан ҳимоя қилинг.
• Спиртли ичимликлар ва бошқа гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг.
• Боланинг боши остига ёстиқ қўйманг.
• Болани жуда иссиқ ўраманг.
• Иложи бўлса, болангизни кўкрак сути билан озиқлантиринг.
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 day, 14 hours ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 10 months, 1 week ago
Last updated 2 years, 11 months ago